ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
МОЛИЯ БОЗОРЛАРИДА РЕЙТИНГ АГЕНТЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 февралда 1766-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-475-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52сонлар, 507-модда) билан тасдиқланган 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Дастурининг 2.6-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази қарор қилади:
1. Молия бозорларида рейтинг агентликлари фаолиятига бўлган талаблар тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 декабрь,
104-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 декабрь,
297-В-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 декабрь,
2007-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2007 йил 17 декабрдаги 104, 297-В, 2007-13-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Молия бозорида рейтинг агентликлари фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475 сон «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда, 51-52 сон, 507-модда) молия бозорида рейтинг агентликлари фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги иборалардан фойдаланилади:
рейтинг баҳолаш — рейтинг ҳисоботи кўринишидаги рейтинг агентлигининг стандарт белги (рақамли ва ҳарфли) шаклига мувофиқ, тегишли изоҳларда ифодаланган фикри;
рейтинг фаолияти — молия бозорида рейтинг баҳолашни амалга оширишга йўналтирилган рейтинг агентлигининг тадбиркорлик фаолияти;
рейтинг агентлиги — рейтинг фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс (тижорат ташкилоти);
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижоз — қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда, рейтинг агентлиги билан рейтинг баҳосини олиш бўйича шартнома тузган юридик шахс.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
2. Рейтинг баҳолашнинг мақсади бўлиб, кредит ва бошқа таваккалчиликлар шунингдек, мижознинг ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажара олиш қобилиятига нисбатан мустақил фикрни ифода қилиш ҳисобланади.
3. Рейтинг баҳолашнинг объекти бўлиб, мижознинг кредит тўлаш қобилияти, тўловлилик қобилияти, молиявий барқарорлик, корпоратив бошқаруви, қимматли қоғозлар ликвидлилиги ва бошқа молиявий кўрсаткичлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Рейтинг агентликларини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
II. Молия бозорида рейтинг агентликларига ва рейтинг фаолиятига қўйиладиган талаблар
5. Рейтинг агентликлари исталган турдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилишлари мумкин.
6. Рейтинг агентликлари номида «рейтинг агентлиги» деган сўзлар бўлиши шарт ва таъсис ҳужжатларида рейтинг фаолиятини асосий фаолият тури сифатида кўрсатишлари керак.
7. Рейтинг агентликлари рейтинг баҳолашни амалга оширишда:
молиявий таҳлил кўрсаткичларга, жумладан рентабеллик, тўловга лаёқатлилик, молиявий барқарорлик, ликвидлик, активлар сифати, пул тушуми оқимлари ва бошқаларга асосланади;
мижознинг корпоратив бошқарувини таҳлил қилади;
ушбу Низом ва ўзи томонидан тасдиқланадиган рейтинг баҳолаш қўлланма талабларига риоя қилади;
беш иш куни давомида оммавий ахборот воситалари ва қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари сайтларида берилган рейтинг баҳолаш натижаларини, шунингдек илгари берилган рейтинг баҳоларига барча ўзгартиришларни эълон қилади;
эълонларда рейтинг баҳосида қайсидир қимматли қоғозни сотиб олиш, ушлаб туриш ёки сотиш бўйича тавсиялар йўқлигини кўрсатиб ўтади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозлардан олинган маълумотларни махфийлигини таъминлайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ўз фаолиятида виждонан рақобатсизликка йўл қўймайди, жумладан бошқа рейтинг агентликларига нисбатан мижозга баландроқ рейтинг беришни кафиллаш йўли билан;
камида 3 йил давомида қуйидаги ҳужжатларни сақланишини таъминлайди:
мижозлар билан тузилган шартномалар нусхаларини;
берилган рейтинг баҳоларини, шунингдек илгари берилган рейтинг баҳоларига барча ўзгартиришларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган бошқа ҳужжатларни.
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
8. Рейтинг агентлигининг, рейтинг ўтказиш ва мониторинг олиб бориш учун жалб этилган ходимлари молия, бухгалтерия ва иқтисод соҳалари бўйича олий маълумотга эга бўлишлари, шунингдек кўрсатилган соҳаларнинг бири бўйича 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлишлари шарт. Бунинг учун рейтинг агентлиги мустақил, объектив ва ишончли фикр юритадиган, юқори малакали таҳлилчиларни таълим олишига ва тайёрлашга йўналтирилган сиёсат ва тадбирларини ишлаб чиқади.
9. Рейтинг агентлиги рейтинг таҳлилчилар жамоасини ва жараёнларнинг узлуксизлигини ва барқарорлигини ҳамда ўзининг таҳлилчиларини таълим олишини таъминлайдиган рейтинг жараёнларини ташкиллаштириши керак. Рейтинг агентлиги ҳар календарь йилнинг охирида ўзининг Интернет тармоғидаги сайтида унинг таҳлилчилари томонидан ўтказилган таълим дастурлари ва малака ошириш дастурлари бўйича маълумотни эълон қилиши керак.
10. Рейтинг агентликлари юридик шахсларга рейтинг баҳо бера олмайдилар, агарда:
улар мижознинг таъсисчиси (акционери) бўлса;
мижоз ушбу рейтинг агентлигининг устав жамғармасида улушга эга бўлса;
рейтинг агентлигининг ходими, мижознинг бошқарув органи таркибига кирса.
11. Агарда рейтинг агентлигининг раҳбари ёки ходимлари бир вақтнинг ўзида ўзининг уюшган ёки шуъба корхоналарининг бошқарув органида қатнашса, ушбу корхона ёки унинг қимматли қоғозларига рейтинг бера олмайдилар.
12. Рейтинг агентлигининг ходими мижознинг рейтингини аниқлашда қатнашишига ёки қандайдир таъсир ўтказишига йўл қўйилмайди, агарда ушбу ходим:
бевосита ёки аффилланган шахслар орқали мижоз томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга эгалик қилганда;
ўтган олти ой давомида мижознинг ходими бўлганда;
мижознинг аффилланган шахси бўлганда;
мижоз олдида мулкий ўзлаштирмалари бўлганда.
13. Рейтинг агентлиги бошқаруви, ўзининг вазифаларини бажаришда ўз иштирокчилари (таъсисчилари) таъсиридан ёки аралашувидан мустақил бўлиши керак.
14. Рейтинг агентлиги ишлаб чиқилган сиёсатининг бажарилишини, ўзининг мустақиллигини ва ҳар қандай манфаатлар тўқнашуви таъсирини минимизациялашувини таъминлаш учун назорат ва тадбирларини белгилайди ва таъминлайди. Унинг фаолияти мустақиллигини, ишончлилигини ва холислигини таъминлаш масалалари белгиланган сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.
15. Рейтинг агентлигининг мижоз билан ўзаро алоқалари рейтинг баҳолаш тўғрисидаги шартнома билан тартибга солиниб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Мижоз томонидан тўғри, аниқ ва вақтида бериладиган маълумотни тақдим этилишини ўз ичига олган ҳолда, мижозни объектив рейтинг баҳосини амалга ошириш мақсадида мижознинг рейтинг агентлиги билан ҳамкорликка розилиги;
ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида, рейтинг агентлиги қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитенти устидан даврий мониторингни ўтказишга мижознинг розилиги;
охирги уч йилда бошқа рейтинг агентликлари томонидан мижознинг рейтинг баҳоси берилган барча қимматли қоғозлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбурияти;
рейтинг хизмати ҳақи;
рейтинг ўтказиш шартларига мувофиқ ҳар бир томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа шартлар.
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
III. Рейтинг баҳолаш услубияти
16. Ҳар бир рейтинг агентлиги, рейтинг берилаётган корхонанинг қайси тармоққа тегишлилиги, улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар тури ва тоифаларини (хил) аниқлаган ҳолда рейтинг тадбирларини белгилаши, ҳамда ўзининг рейтинг бериш услубиятларини ишлаб чиқиши керак.
17. Рейтинг услубияти татбиқ этилаётган ҳар бир қимматли қоғоз тури ёки иқтисодиёт тармоғи учун ишлаб чиқилиши ва мослаштирилиши керак. Рейтинг агентлиги зарур бўлганда, корпоратив бошқарув таҳлилини кредит таваккалчилигига таъсирини тўлиқ баҳолаш учун рейтинг тизимига киритиши керак.
18. Рейтинг агентлиги ўзининг Интернет тармоғидаги сайтида оммани янги жорий этилган инструментлар, услубиятлар ва белгилар ҳақидаги тегишли маълумотни чоп этиш орқали хабардор қилиб бориши керак.
IV. Рейтинг агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19. Рейтинг агентлигининг ҳуқуқлари:
мижоздан шартномага асосан, рейтинг баҳолашни ўтказиш учун керак бўлган барча маълумотларни олиш;
рейтинг баҳолаш услубида кўрсатиб ўтилган қўшимча кўрсаткичлар таҳлилига асосланган ҳолда рейтинг бериш;
мижоз шартнома шартларини бузган ҳолда, рейтинг ўтказишдан бош тортиш;
оммавий ахборот воситаларида рейтинг ҳисоботининг тўлиқ матнини эълон қилиш.
20. Рейтинг агентлигининг мажбуриятлари:
рейтинг баҳосини тўлиқлигини ва ҳаққонийлигини таъминлаш;
нотўғри маълумотларни тарқатмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, маълумотларни ошкор қилиш;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ушбу Низом, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Рейтинг агентлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
23. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 32-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)