Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 09.01.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1757
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарори, 09.01.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1757
Kuchga kirish sanasi
19.01.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ ИНШООТЛАРИ УЧУН ҚУРИЛИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ, ТЕХНИК ҚАЙТА ҚУРОЛЛАНТИРИШ, ЛОЙИҲА ТАЙЁРЛАШ, МАТЕРИАЛЛАР, КОНСТРУКЦИЯЛАР ВА ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 январда 1757-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июнь 110-сонли «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида»ги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 2002 йил 16 сентябрь 7-сонли қарори билан тасдиқланган низом (2002 йил 2 октябрь, рўйхат рақами 1177— Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 19-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга кирган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А. ТОХТАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 27 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитасининг
2007 йил 27 ноябрдаги 9-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида низом»га (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) асосан, танлов ҳужжатларининг техник қисмига талабларни, ҳамда марказлаштирилган манбалар (давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғарма ва Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган алоҳида тармоқлар ва ташкилотларнинг махсус жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати ёки унинг номидан жалб этиладиган чет эл кредитлари, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган барча турдаги ишлар ва хизматлар танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг тартиби, умумий қоидалари ва муддатларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилишга, техник қайта қуроллантириш, реконструкция, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича пудрат савдоларини ўтказиш учун тайёрланган ҳужжатларнинг таркибида мажбурий тартибда танлов ҳужжатларининг техник қисмини ишлаб чиқиш учун асос бўлган лойиҳа ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси давлат экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Танлов савдоси ҳужжатларини экспертиза кўригидан ўтказишда мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига амал қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий босқич бўлиб, унда тақдим этилган барча зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлақонлилиги, баҳолаш мезонлари ва ғолибни аниқлаш жиҳатлари регламентга ва танлов савдоларини ўтказиш тартиботларига риоя этилганлиги текшириб чиқилади ва таҳлил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Танлов ва бошқа танлов савдосининг ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, танлов савдолари ўтказиш усули ва услублари қўлланишининг мақсадга мувофиқлиги ва асосланганлигини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда — Давархитектқурилиш деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдан мақсад, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси ва ишлаб чиқувчилари томонидан танлов ҳужжатларини ишлаб чиқишда, уни Низом шартларига, танлов савдолари ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилишдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Давархитектқурилиш» танлов ҳужжатларини экспертиза кўригидан ўтказиш учун белгиланган тартибда комиссия ҳайъати таркибини (эксперт органини) тасдиқлайди. Бундан ташқари, нодир ва мураккаб иншоотлар учун тайёрланган танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида тегишли соҳалардан маслаҳатчилар ва мутахассислар жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Танлов ҳужжатлари шундай тарзда ифодаланиши керакки, уни барча оферент-талабгорлар бир хилда ўқиш ва бир хилда тушуниш имконига эга бўлиши лозим. Ишларнинг тафсилотларини ёзишда умум қабул қилинган атама ва номлардан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Танлов савдоларини очишда, экспертиза хулосаси танлов комиссиясининг эътиборига етказилади. Экспертиза хулосасида эътирозлар мавжуд бўлганда, уларни бартараф этилганлиги ҳақида материаллар (ҳужжатлар) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Экспертиза томонидан ижобий хулоса берилганидан сўнг, очиқ танлов савдолари ўтказилаётганда, оммавий ахборот воситаларида эълон чоп этилади, ёпиқ танлов савдолари ўтказилаётганда потенциал иштирокчиларга таклифномалар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Танлов савдолари жараёнида иштирок этишга таклифномаларни жўнатиш бўйича эълонларни чоп эттириш, пудратчиларни муддатида тайёргарлик кўришлари ва ўз талабномаларини тақдим этишлари учун етарли бўлган муддатда, лекин эълон чоп этилган кундан эътиборан камида 30 календарь кун ва таклифнома жўнатилган кундан эътиборан 35 кундан кам бўлмаган муддатларда буюртмачи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Экспертизага тақдим этиладиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Буюртмачи экспертизадан ўтказиш учун танлов савдоси ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларни ва матбуотда нашр этиш учун тайёрланган эълоннинг тўла матнини тасдиқланган ҳолда кузатув хати билан тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Танлов ҳужжатлари қоида тариқасида умумий, техник ва тижорат қисмлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Танлов ҳужжатларининг умумий ва тижорат қисмлари Низомнинг 51, 53-бандлари талабларига мувофиқ тайёрланади. Техник қисми мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Техник қисм — бу талабгорлар ўз танлов таклифларини қийматини ҳисоб-китоб қилиши учун зарур ва етарли бўлган харид қилинаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ва характеристикасини, ишларнинг бажарилиш (товар етказиб бериш, хизматлар) муддати, шунингдек танлов савдолари бир босқичда амалга оширилганда танлов савдолари буюртмачиси ва ғолиб томон ўртасида тузиладиган шартномадан сўнгги ҳисоб-китобларини ўзида мужассамлаштирган маълумотлардан иборат ҳужжатлар йиғма жилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки босқичли танлов савдоларини ўтказишда техник қисми биринчи босқичда талабгорлар танлов таклифларини тайёрлашлари учун зарур ва етарли бўлган танлов савдолари предметини тахминий характеристикасини ифодаловчи ҳужжатлардан таркиб топади. Биринчи босқич якунлари бўйича техник қисмнинг таркиби тўғриланади ва бу мазкур банднинг 1-хатбошиси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Техник қисм қуйидаги таркибда шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино ва иншоотларни қуриш, техник қайта қуроллантириш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ўтказиладиган пудрат савдолари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иш лойиҳалар мавжуд бўлганда, «калит билан» топшириш шарти ҳисобга олинган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган локал ресурс ведомостлари (51-шакл тавсия қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 5-шакл «Давархитектстрой» қўмитасининг 2003 йил 12 декабрдаги 74-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қурилиш ва монтаж ишларига ҳисоб-китоб ресурсларини тузиш бўйича услубий қўлланма»да келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар локал ресурс ведомостларида қўлланиладиган материал, жиҳоз ва конструкцияларнинг турлари ва русумлари кўрсатилмаган бўлса, материал, жиҳоз ва конструкцияларнинг буюртма спецификациялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) дастлабки техник-иқтисодий асослаш (дастлабки техник иқтисодий ҳисоблаш) ёки техник-иқтисодий асослаш (техник иқтисодий ҳисоблаш) мавжуд бўлган холларда, кейинги ўринларда ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ)2:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов таклифларини тайёрлаш учун керакли бўлган ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) материаллари, нарх кўрсаткичлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) асосида ишлаб чиқилган танлов савдолари предметини изоҳлаб берувчи буюртмачининг тушунтириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачини лойиҳа ҳужжатларини тўлиқ равишда танлов ғолибига ўз вақтида тақдим этиш тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган кафолат хатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 Изоҳ: ХМИИ (халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари) ва ХХМТ (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг заём маблағлари жалб этилган лойиҳаларни амалга оширишда ТИА (ТИХ)лар асосида ишлаб чиқилган танлов ҳужжатлари тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) асосида «калит билан» топшириш шарти билан бўлган холларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА ТИХ материаллари (нарх кўрсаткичлари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг кейинги босқичлардаги лойиҳалаштириш топшириқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи сонли архитектура-режалаштириш топшириғи (кейинги ўринларда — биринчи АРТ деб юритилади) ва иккинчи сонли архитектура-режалаштириш топшириғи (кейинги ўринларда — иккинчи АРТ деб юритилади) ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топографик материаллар ва қурилиш майдони ўрганилган геологик-муҳандислик қидирув материаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан бажарилган мавжуд бино ва иншоотларни текширув материаллари (заруратга қараб);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг муҳри ва имзоси билан расмийлаштирилган иш ҳажмларининг ведомостлари (ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) ва лойиҳалаш учун топшириқларда кўзда тутилмаган қўшимча иш ва хизматлар топширилганда пайдо бўлган холларда талабгорга лойиҳаолди ва асосий иш, хизматлар билан биргаликда бажариш учун берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалаштиришдаги пудрат савдолари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ДТИА (ДТИХ)ларни ишлаб чиқиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан объектни олдиндан жойлашув манзилини келишилганлиги тўғрисидаги қарори (ер участкасини танлаш ҳужжатлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ДТИА (ДТИХ)ларни ишлаб чиқиш топшириқномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга (ДТИА (ДТИХ)лардан ташқари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳалаштиришнинг аввалги босқичда ишлаб чиқилган материаллари (ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи МРТ ва иккинчи МРТ ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар (заруратга қараб);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳалаштириш топшириғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда расмийлаштирилган мазкур иш турини бажаришга ихтисослаштирилган ташкилот томонидан бажарилган мавжуд бино ва иншоотни текширув материаллари ёки дефект ҳужжатлари (заруратга қараб);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чизма қисми қуйидаги таркибда: топографик материаллар, геологик-муҳандислик қидирув материаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг муҳри ва имзоси билан расмийлаштирилган иш ҳажмлари ведомостлари (талабгорга лойиҳалаш учун топшириқларда кўзда тутилмаган қўшимча ва лойиҳаолди иш ёки хизматлар топширилганда тақдим этилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий-техник мақсадлардаги маҳсулотларни харид қилиш бўйича савдоларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг харид қилинадиган ускуналар ёки моддий-техник мақсадлардаги маҳсулотларга, бундан ташқари, мазкур ишлар жараёнида керакли бошқа иш ва хизматларга талаби ва бошқа талаб ҳамда тавсифлар юзасидан умумий қисмлардан иборат танлов предметига қўйилган талабларга тушунтириш хати ёки (ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ)лардан кўчирмалар (заруратга қараб);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда расмийлаштирилган харид қилинадиган ускуналар ёки моддий-техник мақсаддаги маҳсулотлар рўйхати, ёки буюртмачининг муҳри ва имзоси билан расмийлаштирилган буюртма спецификациялари ҳамда биргаликда иш ва хизматларнинг рўйхати ёки биргаликда иш ва хизматларнинг локал ресурс ведомостлари (агар танлов савдолари шартлари бўйича биргаликда иш ва хизматлар кўзда тутилган бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чизма материаллар: технологик жиҳозларнинг жойлаштириш режалари, ностандарт жиҳозлар ва бошқа чизмалар (заруратга қараб).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Рухсат берувчи ҳужжатлар қуйидаги таркибда шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси (тегишли Ҳукумат қарорлари билан танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолияти белгиланмаган ишлаб чиқувчиларга қўлланилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси ёки банк маълумотномаси ёки қурилишнинг манзил рўйхати ёхуд давлат бошқарув органининг қарори, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ажратиладиган маблағларнинг нархларни кўрсатган ҳолда йўналтириладиган молиялаштириш манбаини аниқловчи инвестор (сармоядор)нинг қарз битимлари ёки бошқа ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат экспертизасининг лойиҳа ҳужжатлари ва бошланғич нархи (пудрат танлов савдолари ўтказишда иш лойиҳаси ишлаб чиқилгандан сўнг) ёки бошланғич нарх бўйича берилган ижобий хулосаси (капитал таъмирлаш учун кичик лойиҳаларни амалга оширилаётганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ)ларни тасдиқлаш тўғрисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар (пудрат танлов савдоларини ўтказишда ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) ишлаб чиқилгандан сўнг);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат савдоларини ўтказиш услубини аниқловчи ва танлов комиссияси таркибини тасдиқловчи буюртмачининг расмий бошқарув ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов савдоларини ўтказиш муддатини белгилаган, танлов савдоларида иштирок этиш учун буюртмаларни таъминлаш шаклларини кўриб чиқиб тасдиқлаган, келиб тушган танлов таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларини кўриб чиқиб тасдиқлаган ва танлов комиссиясини иш регламентини кўриб чиқиб тасдиқлаган танлов комиссиясининг танловолди йиғилиши баённомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда буюртмачи томонидан тасдиқланган танлов комиссиясининг иш регламенти (тартиби);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг импорт товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилишда ускуна, қурилиш метериалллари, конструкциялар, ишлар ва хизматларнинг нархлар конъюнктураси бўйича хулосаси.
(16-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2017 йил 14 июндаги 1/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1757-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 671-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рухсат берувчи ҳужжатлар ва матбуотда нашр этиладиган эълон матни танлов ҳужжатлари таркибида талабгорларга берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Танлов ҳужжатларининг техник ва рухсат берувчи қисми таркибига кирувчи ҳужжатлар рўйхати танлов савдоларининг предмети ва шаклидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Зарурат туғилганда эксперт органи ўз ваколатига доир масалалар бўйича буюртмачидан кўриб чиқиладиган танлов ҳужжатлари бўйича қўшимча маълумот ёки ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Экспертизада текшириладиган ва таҳлил қилинадиган асосий масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда қуйидаги асосий масалалар текширилади ва таҳлил қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ҳужжатлари, шу жумладан рухсат берувчи ҳужжатларнинг тўла ҳажмда мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир хил ном, ягона атама ва уларнинг ифода этилишидан фойдаланилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо иштирокчиларига қўйиладиган талабларга амал қилинганлиги (лицензия, етарли иш тажрибасининг борлиги, молиявий ҳолати, техника билан жиҳозланиши, савдонинг аниқ иншоотларига қараб бошқа малака талаблари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларни техник ва молиявий баҳолашда мезонларни қўллашнинг холисоналиги ва уларнинг аҳамияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ҳужжатларини ишлаб чиқишда Низомнинг, мазкур Низомнинг ҳамда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва қурилишда танлов савдоларини ўтказиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги текширилади ва таҳлил қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни таҳлил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Танлов ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича танлов савдоси ҳужжатларини тасдиқлаш учун ёки унинг камчиликларини бартараф этиш учун камчиликлари кўрсатилган ҳолда қайта ишлашга тавсия этувчи экспертиза хулосаси тузилади. Экспертиза хулосасининг тавсия этилаётган шакли 1-иловада келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хулоса эксперт органининг раҳбари томонидан тасдиқланади ва буюртмачига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Экспертизанинг ижобий хулосаси матбуотда танлов савдоси тўғрисидаги эълонни чоп эттиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо ўтказилиши тўғрисидаги матбуотда чоп этиладиган эълон матнининг тавсия этилган шакли 2-иловада келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Экспертиза ўтказиш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Танлов савдоси ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддати ўн кундан ортиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қайта экспертиза кўригидан ўтказиш муддати экспертиза хулосасида кўрсатилган хатолар ва камчиликлар бартараф этилгандан ва буюртмачи (ташкилотчи)нинг қайтадан мурожаат этганидан кейин беш кундан ошмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Танлов савдоси ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Танлов савдоси ҳужжатларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш буюртмачи (инвестор) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Танлов ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчаларни келишиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Танлов ҳужжатларига киритиладиган барча ўзгартишлар ва қўшимчалар танлов савдолари бошланишидан аввал «Давархитектқурилиш» билан келишилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. «Давархитектқурилиш» танлов ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Низомнинг ва бошқа Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига зид бўлганда келишишни рад этиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Давархитектқурилиш» билан келишилганлик натижалари ҳақида танлов савдолари ташкилотчисини ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Танлов ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, рухсат берувчи ҳужжатлардан ташқари, Давархитектқурилиш билан келишилгандан кейин, барча танлов иштирокчиларига белгиланган тартибда юборилади. Зарур бўлганда танлов таклифларини топшириш муддати узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Танлов ҳужжатларига берилган экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатлари таркибига кирувчи техник қисм ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг муддатлари ҳамда танлов савдолари иштирокчилари учун Йўриқномаларнинг (иловалар ва қўйилмалар мазмунини ўзгартиришга) амал қилиш муддати билан чегараланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати, танлов ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар натижасида техник қисмининг таркиби ўзгармаса ва Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва мазкур Низомнинг бандларига зид бўлмаса, «Давархитектқурилиш» томонидан узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎эксперт комиссияси ҳайъатининг раиси
‎_____________________________ ‎

‎‎(имзо, Ф.И.О., муҳр)

‎‎
‎ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ
‎____-сон

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(объектнинг номи)

‎‎объектининг пудрат («калити билан» шарти билан) (жиҳозлар (материаллар) етказиб бериш ёки иш лойиҳаси (ИЛ), ДТИА, ТИА, ДТИХ, ТИХ)ни ишлаб чиқиш) шартномасини тузиш учун
‎Ҳужжатлар экспертиза комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилган, 20__ йил «___»________ ____- сон баённомаси
‎Буюртмачи: ________________________________________________________

‎‎Танлов комиссияси (ёки доимий фаолият юритувчи танлов

‎‎__________________________________________________________________

комиссияси) ташкил этилган.

__________________________________________________________________

(танлов комиссияси таркибини тасдиқловчи буюртмачининг расмий бошқарув

‎‎__________________________________________________________________

‎‎ҳужжатининг номи, ‎‎тасдиқланган санаси ва рақами)

‎‎Савдо ташкилотчиси ________________________________________________

‎‎(танлов ҳужжатини ишлаб чиқувчининг номи)

‎‎Буюртмачи ________________________________________________________

‎‎‎‎(очиқ, ёпиқ, танловолди ёки икки босқичли танлов савдосининг аниқ шакли кўрсатилсин)

бўйича танлов савдосини ўтказмоқда

‎Объектнинг бошланғич нархини буюртмачи ёпиқ конвертларда танлов комиссиясига тақдим этади ва талабгорларнинг нархлари эълон қилингандан кейин ўқиб эшиттирилади (буюртмачи танлов савдоларини объектнинг бошланғич нархларини эълон қилиш ёки танлов таклифлари солиштириш йўли билан ўтказилади)
‎Молиялаштиришни амалга ошириш ____________________________________

‎‎‎‎(молиялаштириш манбаининг номи кўрсатилсин)

‎‎ҳисобидан кўзда тутилмоқда.

‎‎Биринчи (қайта) кўриб чиқилиши.
‎Танлов савдоси ҳужжатлари қуйидаги ‎‎ҳужжатлар асосида тайёрланган



‎_________________________________‎‎

‎‎(пудрат ишларига танлов савдолари ўтказилаётганда лойиҳалаштиришнинг босқичи ва лойиҳага берилган экспертиза хулосасининг тасдиқланган санаси ва рақами, материал (жиҳозлар)ни етказиб бериш бўйича танлов савдоларида «етказиб берилаётган маҳсулот рўйхати», лойиҳалаштириш учун ўтказилаётган танлов савдоларида — «лойиҳалаштириш учун топшириқнома, иш ҳажмлари ведомостлари» кўрсатилади)

‎‎
‎Экспертизага тақдим этилган ҳужжатлар:

‎‎1. Матбуотда чоп этиладиган эълон шакли (очиқ танлов савдоларини ўтказишда).
‎2. Рухсат берувчи ҳужжатлар.
‎3. Савдода иштирок этишга таклифнома.
‎4. Контрактнинг умумий шартлари (пудрат ишларига ўтказилаётган танлов савдоларига).‎
5. Савдо иштирокчиларига йўриқномалар.
‎6. Талабгорнинг савдода қатнашишга буюртмаси шакли.
‎7. Контракт лойиҳаси.
‎8. Техник ҳужжатлар.

‎‎
‎‎Экспертиза комиссиясининг эътироз ва таклифлари
‎(экспертиза натижалари)

‎‎Эксперт комиссияси томонидан танлов ҳужжатларининг қуйидаги бўлимлари кўриб чиқилди: матбуотда чоп этиладиган эълон матни, (очиқ турдаги танлов савдолари ўтказилаётганда) рухсат берувчи ҳужжатлар, савдода иштирок этишга таклифнома, шартноманинг умумий шартлари (пудрат ишларига ўтказилаётган танлов савдоларига), савдо иштирокчиларига йўриқномалар, талабгорнинг савдода қатнашишга буюртмаси шакли, шартнома лойиҳаси, техник ҳужжатлари;

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(танлов ҳужжатларининг бўлимларида йўл қўйилган хатоликларининг рўйхати кўрсатилади)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(объектнинг номи)

‎‎объектининг пудрат («калити билан» шарти билан) (жиҳозлар (материаллар) етказиб бериш ёки иш лойиҳа (ИЛ), ДТИА, ТИА, ДТИХ, ТИХни ишлаб чиқиш) шартномасини тузиш учун тасдиқлаш тавсия этилади (йўл қўйилган камчиликларни инобатга олиб) ёки қайта ишлаш учун қайтарилади.

‎‎
Қурилишда танлов савдолари Бошқармасининг бошлиғи: ‎



‎______________‎



‎______________‎

(имзо) ‎

(Ф.И.Ш.) ‎

Эксперт комиссиясининг котиби‎

______________‎

______________‎

(имзо) ‎

(Ф.И.Ш.) ‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«КЕЛИШИЛГАН»:
‎Қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бошлиғи
‎______________________‎

‎‎
‎‎Корхона ва ташкилотлар диққатига! ____________________________________________________ ‎

‎‎(буюртмачи ёки танлов савдолари ташкилотчисининг номи)

‎‎
‎ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

‎‎Ишларнинг тугалланиш муддати: _______________________________________
‎Буюртмачи: _________________________________________________________
‎Жойлашган манзили: _________________________________________________
‎Лойиҳани молиялаштириш __________________ ҳисобидан амалга оширилади.
‎Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ва мутахассислар захираларининг мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлик тажрибаси ва кўникмаларига, шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик муомала ва ҳуқуқий лаёқатга эга бўлишлари лозим.
‎Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси _________________________га, қуйидаги манзилга ____________________________ тел: _____________ мурожаат қилишлари мумкин.
‎Ҳужжатларнинг бир тўплами (комплект) қиймати: ____________________ сўм

‎‎
‎Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати оферталар очилиши куни ва соати.

‎‎Таклифлар (оферталар) очилиши, уларни матбуотда чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин, қуйидаги манзилда ____________________________ соат _______да ____________________________________ биносида ўтказилади.
‎Эълон ___________________________________ газетасида чоп этилади.


‎Буюртмачининг раҳбари ёки савдо ташкилотчиси: ‎



‎(сана, имзо) ‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 7-модда; 2017 й., 28-сон, 671-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)