Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2016 03.01.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1756
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 03.01.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1756
Kuchga kirish sanasi
13.01.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ВА СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ АЛМАШТИРИЛАДИГАН МАГНИТ (ЭЛЕКТРОН, ОПТИК) МАНБАЛАРДА ЁКИ АЛОҚАНИНГ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ КАНАЛЛАРИ ВОСИТАСИДА ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 3 январда 1756-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сонли «Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2808, 12.07.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 18 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007-65-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 18 декабрдаги 2007-65-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини (бундан буён матнда электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи деб юритилади) алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишни ташкил этишнинг умумий тамойилларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Вақтинчалик низомни амалда қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон рақамли имзо (ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИ ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ ёпиқ калити эгаси — электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш — криптографик алмаштириш алгоритмлари ёрдамида амалга ошириладиган ахборотнинг тўла-тўкислиги, қулайлиги ва махфийлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификати (имзо калити сертификати) — электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига Рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари (АКМВ) — ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун уни криптографик алмаштиришни амалга оширувчи аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ воситалари — электрон ҳужжатда ЭРИ яратилишини, ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, ЭРИнинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази (бундан буён матнда Рўйхатга олиш маркази деб юритилади) — махсус ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтган ва қонунчиликда назарда тутилган вазифаларни бажарадиган юридик шахсдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчи — солиқ ҳисоботини жўнатувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳисоботини қабул қилувчи ва уларга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органлари — солиқ ҳисоботини қабул қилувчи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этиш солиқ тўловчининг хоҳишига кўра ва унда зарур аппарат воситалари, шунингдек мос келадиган дастурий таъминот мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботини қоғозда тақдим этиш тартиби сақланиб қолади. Бунда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этаётган солиқ тўловчи, солиқ органларига ушбу ҳисоботининг нусҳасини қоғозда тақдим этмасдан, кейинги назорат учун қоғоздаги нусхаларини тайёрлаши ва ўзида тикиб қўйиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоғоз кўринишдаги солиқ ҳисоботларига имзо чекувчи ваколатли шахс, электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботларига ҳам имзо чекиш ваколатига эга бўлиб, шу шахс ЭРИ калитининг эгаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли шахс томонидан имзо чекилмаган электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботлари қабул қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишда аппарат воситалар, шунингдек унга мос дастурий таъминот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига жўнатиш учун солиқ ҳисоботини электрон кўринишда шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланган ҳолда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда жўнатишда шифрлаш ва қабул қилиб олишда шифрдан ечиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни узатишда электрон рақамли имзони шакллантириш ва уни қабул қилиб олишда электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини магнит (электрон, оптик) манбаларда ҳамда телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш имкониятига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳисоботининг мажбурий реквизитлари мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботларида электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳисоботидаги маълумотларда хатоликлар мавжуд бўлмаганда рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботдаги ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида, ахборотни узатишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини қўллайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда давлат солиқ хизмати органларининг дастурий-аппарат воситалари солиқ ҳисоботини автоматик тарзда қабул қилинишини ёки солиқ ҳисоботи нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтарилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ ҳисоботининг нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтарилган ҳолатда солиқ органлари солиқ тўловчига бу ҳақда электрон кўринишда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур вақтинчалик низомда кўзда тутилган тартибда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда электрон кўринишда сақланишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда сақлаш вақтида электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан солиқ ҳисоботининг қоғоз нусхаларини бериш ва улардан фойдалана олиш имкониятлари кўзда тутилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ ҳисоботининг электрон кўринишда сақланиш муддатлари, қоғоздаги ҳисоботлар учун ўрнатилган муддатлардан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг солиқ ҳисоботини тақдим этишдаги ўзаро муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини қабул қилиб олиш вақтида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари мазкур ҳисоботни қабул қилиб олганлиги тўғрисида, қабул қилиб олинган санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда, автоматик тарзда тасдиқланишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ ҳисоботи алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда тақдим этилган ҳолатда, солиқ органлари солиқ ҳисоботини қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда тақдим этишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи, агар у бевосита солиқ тўловчи томонидан жўнатилган бўлса, жўнатилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи жўнатувчисининг электрон манзилидан жўнатиш санаси ва вақти солиқ қабул қилиб олувчисининг электрон манзилидан қабул олинганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда солиқ ҳисоботини тақдим этиш санаси ва вақти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини қабул қилиб олувчисининг электрон манзилига солиқ ҳисоботи келиб тушган сана ва вақт электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи қабул қилиб олинган сана ва вақт ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини жўнатиш ва қабул қилиб олиш санаси ва вақти Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари орқали автоматик тарзда қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда тақдим этилган ҳолатда, солиқ ҳисоботини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбадан қабул қилиб олувчининг электрон манзилига ўтказиш санаси ва вақти солиқ ҳисоботини қабул қилиб олиш санаси ва вақти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Солиқ ҳисоботини жўнатишда ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаси ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Электрон рақамли имзо воситалари ва ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини тарқатиш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда, Рўйхатга олиш маркази лицензиясига амал қилиш шартларига ҳамда электрон рақамли имзо воситалари ва ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар техник ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, Рўйхатга олиш маркази ёки унинг жойлардаги ҳамкорлари (агентлари) томонидан ташкил этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 18 мартдаги 2013-14-сонли қарори (рўйхат рақами 1756-1, 01.04.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 186-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини олиш, узатиш ва фойдаланишга фақат электрон рақамли имзо калити сертификатининг эгасига рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этувчи солиқ тўловчи солиқ ҳисоботидаги маълумотларнинг ўз вақтида, тўла ва ишончли тақдим этилишига жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Солиқ ҳисоботини қабул қилувчи ва унга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари кейинги фойдаланиш учун қабул қилиниб олинаётган ахборотга ўз вақтида ишлов берилишига шахсан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 17 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 17 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 3-модда; 2013 й., 14-сон, 186-модда)