ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
2008 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 15 декабрда 1748-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2008 йил 10 ноябрдаги 4-сонли «2009 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1880, 13.12.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. 2008 йил учун Давлат статистика ҳисоботи шакллари 1—195-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1— 195 иловалар берилмайди.
2. Мазкур Қарор билан тасдиқланаётган давлат статистика ҳисоботларининг йиллик шакллари — 2007 йил учун ҳисоботдан бошлаб, жорий ҳисобот шакллари — 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.
3. Давлат статистика қўмитасининг қуйидаги қарорлари 2008 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
«Иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2006 йил 1 декабрдаги 12-сонли);
«Қишлоқ хўжалиги ва экология бўйича давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2006 йил 1 декабрдаги 13-сонли);
«Микрофирма ва кичик корхоналар учун давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2006 йил 1 декабрдаги 14-сонли);
«Ижтимоий соҳа бўйича давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2006 йил 1 декабрдаги 15-сонли).
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 ноябрь,
18-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 529-модда)