1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 245-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарори)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, таълим тизимидаги ислоҳотларга мувофиқ 1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларига қабулни уюшқоқлик ва тартибли равишда ташкил этиш, қобилиятли ёшларни адолатли танлов асосида саралашни амалга ошириш, шунингдек тест синовларининг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қaрор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар, Давлат тест маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқланган низомларни бажариш бўйича зарур ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия ва Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом»ни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июлдаги 320-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 12 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 июлдаги 342 -сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази амалга оширади. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент тест синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим йўналишлари бўйича тест синовларининг тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.

Олий таълимнинг айрим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади (2-илова)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.

4. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ ёки туркман тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларига қабул кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади(3-илова)*. Ушбу таълим йўналишларига аризалар ўрта мактабни фақат кўрсатилган тилларда тугатган абитуриентлардан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўрта мактабда испан (араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур) тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар, мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар, қолган фанлар бўйича эса тест синовларидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қоида роман-герман филологияси (инглиз, немис ва француз филологияси) йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий таълим муассасаларида касбий (ижодий) ва кўп балли имтиҳонларни ўтказиш 4 ва 5-иловаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитурентларни қабул қилиш 6-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика тиббиёт олий таълим муассасалари қошида ташкил этилган 3 йиллик «Олий малакали ҳамшира» таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур йўналиш абитуриентлари касбий имтиҳон билан биргаликда бошқа белгиланган фанлар бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун давлат грантлари ҳисобидан мутахассисларни мақсадли тайёрлаш шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни шартнома асосида мақсадли тайёрлаш йўналишлари ва тегишли квоталар давлат эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда вазирликлар томонидан аниқланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) фуқароларини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқиш учун қабул қилиш, шунингдек, республика фуқароларини МДҲ мамлакатларига ўқишга жўнатиш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

11. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссиясининг розилиги билан тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов миқдори Олий таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

12. Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида қабул комиссиялари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Бадиий академия олий таълим муассасаларида эса 20 июндан 10 июлгача қабул қилинади.
(12-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3х4 см ҳажмдаги 6 та фотосурат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар ҳам уларни олий таълим муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар. Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ҳам шахсан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.

Олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари 21 июлга қадар бўлган муддатда Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг (шу жумладан, юқорида қайд этилган тоифалари) сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР

13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари, Олий таълим вазирлиги белгилаган тартибда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 26 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат комиссиясига олий таълим муассасалари томонидан 27 июлгача тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг натижалари ҳақидаги маълумотлар белгиланган шакллар бўйича олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундузги бўлимлар учун — 1 августда;

сиртқи бўлимлар учун — 11 августда.

ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тест синовлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундузги бўлимларда — 1 августда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиртқи бўлимларда — 11 августда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар 1 ва 2- иловаларга* мувофиқ икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест топшириқлари ўрта умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 72 саволга — 2 соат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 108 саволга — 3 соат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажмуалар қуйидаги фанлар бўйича шаклланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Она тили: ўзбек тили ва адабиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Она тили: рус тили ва адабиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Она тили: қорақалпоқ тили ва адабиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иккинчи тил: ўзбек тили ва адабиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иккинчи тил: рус тили ва адабиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иккинчи тил: қорақалпоқ тили ва адабиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Математика
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Физика
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кимё

10. Биология
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тарих
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. География
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Чет тили: инглиз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Чет тили: немис
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Чет тили: француз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари бошланишига қадар, 30 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти, тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликлар ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синови ўтган хонада синовнинг меъёрий қоидалар талабларига қатъий риоя этилган тарзда ҳалол ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастаси бўлган шарикли ручка билан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа ажратилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест қоидаларини қўпол равишда бузган абитуриент таълим муассасасида ўқишга нолойиқ саналиб синовдан четлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ

17. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган намунадаги контракт бланклари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов контрактга мувофиқ ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқиш учун тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши Олий ва ўрта. махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ, ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
(18-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли вазирлик, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбиячиларининг «Тарбиячи» республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари мазкур вазирликлар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика мактаб олимпиадаси фани билан олий таълимнинг йўналиши ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг тақдимномаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланади (7-илова)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 7-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда, тест синовларида улар, тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшиш имтиёзи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ушбу тоифага кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда белгиланган шакллар бўйича Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундузги бўлимлар учун — 1 августда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиртқи бўлимлар учун — 11 августда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

20. Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 15 августдан кечикмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 20 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 15 сентябрдан кечиктирилмай, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ

1. Республика олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар (кейинги ўринларда — имтиҳонлар деб аталади) тест синовлари бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тест синовларига қўшимча тарзда назарда тутилган ижодий ёки касбий имтиҳонлар Давлат комиссияси тасдиқлаган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш уларнинг танланган фанлар бўйича билимлари ва малакалари даражаларини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Имтиҳонлар саволлари ва топшириқларининг мазмуни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари дастурларига қатъий мувофиқлаштирилган бўлиши лозим. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш учун олий таълим муассасасида фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги. тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ректорнинг буйруғи билан олий таълим муассасасида тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш масалалари бўйича тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилар таркибидан фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим ҳолларда олий таълим муассасаси фан бўйича имтиҳон комиссияси таркибига бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилишига йўл қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олий малакали ҳамшира» йўналиши бўйича имтиҳон комиссияларининг раислари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларнинг ёзма шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш кириш ёзма имтиҳонларини текшириш ва баҳолаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (мувофиқ равишда 111,6 балл; 75,6 балл ёки 39,6 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, абитуриентларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, олий таълим муассасаси фан имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар имтиҳон таълим йўналиши доирасидаги қатор мустақил фанлар бўйича ўтказиладиган бўлса, унда уни баҳолаш учун белгиланган балларнинг умумий миқдори, ҳар бир фаннинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, дифференциал тартибда, унинг таркибидаги фанларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ўқишга кирувчиларга Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини, консультациялар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади, «Олий малакали ҳамшира» йўналиши бўйича ушбу тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳон ведомостлари олий таълим-муассасаси қабул комиссияси томонидан ўз вақтида Давлат тест марказига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга келмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-ИЛОВА

Ўқитиш тожик, қозоқ ва туркман тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ ва туркман тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларида, Давлат комиссияси билан келишган ҳолда, қабул кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу таълим йўналишларига аризалар фақат ўрта мактабни кўрсатилган тилларда битирган абитуриентлардан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида қабулни амалга оширувчи олий таълим муассасалари кўрсатилган ҳолда ўқитиш тожик, қозоқ ва туркман тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларининг рўйхатини, касбий имтиҳонлар ва тест синовлари фанларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (Давлат комиссияси) белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Саволлар мазмуни ва имтиҳонлар топшириқлари умумий ўрта таълим дастурларига қатъий мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Абитуриентлардан касбий имтиҳонларни қабул қилиш учун олий таълим муассасасида белгиланган тартибда фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фанлар бўйича имтиҳон комиссияларининг раислигига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (мувофиқ равишда 111,6 балл; 75,6 балл ёки 39,6 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари, ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, олий таълим муассасасининг имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ўқишга кирувчиларга Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастури, уларни баҳолаш мезонлари, консультациялар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳонлар натижаларига кўра, олий таълим муассасаси қабул комиссияси муайян таълим йўналишлари бўйича Давлат комиссияси ажратган тегишли ўринларга танлов ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жадвал бўйича имтиҳонга келмаган абитуриентлар навбатдаги имтиҳонга киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий таълим муассасасида касбий имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кўзи ожизлар тоифасига махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган етуклик аттестатига эга бўлган абитуриентлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кўзи ожиз абитуриентлар республика олий таълим муассасаларига кириш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссияси (Давлат комиссияси) томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуаси бўйича, беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли — ёзма ёки оғзаки — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус масъул ходим ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини ўтказиш учун фанлар комиссияларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фан бўйича кириш имтиҳонларининг саволлари фан комиссияси томонидан умумий ўрта таълим дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ҳамда у белгиланган тартибда муҳокамадан ўтказилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки ногиронлар жамиятининг вакили киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус тузилган жадвалга биноан консультациялар ташкил этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари қабул комиссиялари томонидан 26 июлга қадар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур тоифа абитуриентлари ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда, қабул комиссияси мажлисининг баённомасига асосан, олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан таълим муассасасига танловсиз, давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 июлдаги 342-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 1999 йил 2 июндаги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратурасига талабаларни қабул қилиш тартиб ва қоидаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Магистратурага қабул олий таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика олий таълим муассасаларига магистрларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кириш синовлари натижаларига кўра, тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Магистратурага қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш синовларида энг юқори балл тўплаган кирувчиларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган кирувчилар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича магистрлик мутахассислиги, ўқитиш тили ва шаклига кўра алоҳида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кириш синовлари уч тилда — ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасасининг магистратурасида ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Магистратурага кирувчи кириш синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий таълим муассасаларида магистратурага қабул қилиш ишлари Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ жорий йил учун тайинланган қабул комиссияси зиммасига юкланади ва магистратурага қабул қилиш ишлари бўйича махсус масъул котиб ёрдамчиси тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. МДҲ фуқароларини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига магистратурада ўқиш учун қабул қилиш, шунингдек, республика фуқароларини МДҲ мамлакатларига ўқишга юбориш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссиясининг розилиги билан тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов миқдори Олий таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Магистратурага кириш имтиҳонлари бошланишидан икки ой аввал олий таълим муассасасининг қабул комиссияси магистратурага қабул қилиш муддатлари, мутахассисликлар (ихтисосликлар) номлари ва ажратилган ўринлар ҳақидаги ахборотни белгиланган тартибда эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Магистратурага кирувчилар — бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда унинг иловаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— 3X4 ҳажмдаги фотосурат, 6 дона;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— № 086 шаклдаги тиббий маълумотнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида ўқишга кирувчилар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларни шахсан кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИРИШ СИНОВЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Магистратурага ўқишга кирувчиларнинг умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Магистратурага киришда танлаган мутахассислиги бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари бўйича синов (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади). Битирувчи рейтингини аниқлашда 0,7 тузатиш коэффициенти киритилади. Ўқишни имтиёзли тугатганлар учун тузатиш коэффициенти 1 га тенг (илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Магистратурага ўқишга кирувчининг энг кўп тўплаши мумкин бўлган (максимал) балли — 300 ни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўқишга кирувчилар қуйидаги фанлардан ёзма равишда кириш синовлари (махсус тест синовлари) топширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистратура мутахассислиги (ихтисослиги)га мувофиқ келувчи таълим йўналишининг махсус фанлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кириш синовлари (махсус тест синовлари). ўтказиш шакли ва фанлар бўйича синов дастурлари ҳамда ўқишга кирувчиларнинг билимларини баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг ректори томонидан тасдиқланади ва кириш синовлари бошланишидан бир ой аввал ўқишга кирувчилар эътиборига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3—10 август кунлари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказилишига қадар синов фанлари бўйича консультациялар ташкил этилади. Консультациялар жадвали олий таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кириш синовларини ўтказиш учун ректорнинг буйруғи билан ҳар бир синов фанлари бўйича комиссиялар ташкил этилади. Фанлар бўйича комиссия раислари, олий таълим муассасасининг идоравий бўйсунишига қараб, вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Синов фанлари бўйича комиссия таркиби олий таълим муассасасининг етук ва тажрибали профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил этилади. Лозим ҳолларда унинг таркибига бошқа олий таълим муассасасининг ўқитувчилари ҳам жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Синов фанлари бўйича комиссия раислари зиммасига қуйидаги масъулиятлар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш синовлари сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига малакали, талабчан ва адолатли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилаш (консультациялар ташкил этиш, имтиҳон саволларини тузиш, жавобларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синов жараёнига раҳбарлик қилиш ва назорат этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Фанлар бўйича синовларни ўтказиш тартиби (ўқитувчиларни аудиторияларга тақсимлаш, жавобларни шифрлаш ҳамда текшириш ва ҳоказолар) олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кириш синовларининг натижалари, баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан белгиланади ва қайдномаларга киритилади. Қайдномалар фан бўйича имтиҳон комиссиясининг аъзолари, қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул комиссиясининг раисига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган шахсларнинг синов ишлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқишга қабул қилинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кириш синовлари (махсус тест синовлари)ни қайта топшириш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Олий таълим муассасасида белгиланган тартибда апелляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқишга кирувчи, синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақида ариза билан олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг раиси ёки апелляция (норозилик) комиссиясининг раиси номига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИРУВЧИЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Магистратурага тўлов-контракт асосида қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида кириш синовларинг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кирувчиларни тўлов-контракт асосида магистратурага тавсия этиш тўғрисидаги Давлат комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган намунадаги контракт бланклари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган кирувчилар тўловни контрактга мувофиқ ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқиш учун тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кириш синовларидан муваффақиятли ўтган шахслар мутахассислик (ихтисослик) бўйича ажратилган ўринлар квотасига мувофиқ синовларда тўплаган умумий балларининг рейтинг тизими бўйича олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан ўқишга қабул қилишга тавсия этиладилар ва бу қарор Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат комиссиясининг олий таълим муассасаларига магистратурага қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечиктирилмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 25 августга қадар кирувчиларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчиларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 15 сентябрдан кечиктирилмай, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАГИСТРАТУРАДА ЎҚИШ МУДДАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Бакалавр даражасига эга бўлган шахслар учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда — камида 2 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда — камида 1 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 июлдаги 342-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўрта махсус таълим муассасалари (техникумлар, билим юртлари) қабулни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг тақдимномаларига кўра мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича ўринлар сонини тасдиқлайди ва бу ҳақдаги маълумотларнинг эълон қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус таълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш умумий ўрта таълим (11-синф) негизида — тест синовлари натижалари асосида тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича; базавий таълим (9-синф) негизида — кириш синовлари натижаларига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига ўқувчилар қабул қилиш уларнинг ўқиш йўналишларини ихтиёрий танлаши ҳисобга олинган ҳолда умумий ўрта таълим негизида, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг йўлланмалари бўйича, шунингдек имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослар ва касб-ҳунарлар рўйхатига мувофиқ тиббий тавсияномаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июлдаги 139-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 288-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, имтиҳонлар натижаларига кўра ва тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар имтиҳон натижалари ва тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳар бир ўрта махсус таълим муассасаларига мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик), ўқитиш тиллари ва шакллари бўйича алоҳида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази амалга оширади. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва ўрта махсус таълим муассасалари директорлари жойларда тест ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўзи ожиз абитуриентларни ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Олий таълим вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган балларнинг камида 40 фоизини тўплаган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, шу жумладан, болаликдан 1 ва 2 гуруҳ ногиронларини, етим болалар ҳамда «Меҳрибонлик уйлари» болалар интернат-уйлари тарбияланувчиларини қабул қилиш масаласи Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тест синовлари уч тилда ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус таълим муассасасида мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик) бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатларни қабул қилиш бошлагунга қадар вазирликлар ва идоралар томонидан аниқланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент тест синовларини у ўрта махсус таълим муассасаларида ўқийдиган тилда топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича тест синовлари учун тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус таълимнинг айрим мутахассисликлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади (2-илова)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Айрим мутахассисликлар бўйича ўқитиш тожик тилида (3-илова) ёки қозоқ тилида (4-илова)* олиб бориладиган ўрта махсус таълим муассасаларида тест синовлари ўрнига Олий таълим вазирлигининг алоҳида Низоми билан белгиланадиган мазкур мутахассислик учун мўлжалланган ўқитиш тилида кўп балли баҳолаш тизими бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3 ва 4-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мутахассисликларга аризалар мактабни тегишлича фақат тожик ёки қозоқ тилларида битирган абитуриентлардан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Касбий (ижодий) ҳамда кўп балли имтиҳонлар, шунингдек, базавий маълумотли абитуриентлар учун имтиҳон синовлари Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Тартиб ва дастурларга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси тасарруфидаги ўрта махсус таълим муассасаларига курсантларни қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қабул тартиби ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хорижий фуқаролар ўрта махсус таълим муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига кўра ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссияси билан ёзма равишда келишилган шартларда тўлов контракт асосида қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг ўрта махсус таълим муассасаларида ўқишлари учун тўлов миқдори Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўрта махсус таълим муассасаларида ўз фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширадиган қабул комиссиялари ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
№ 086-V шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, етим болалар ва «Меҳрибонлик уйлари» болалар интернат-уйларида тарбияланганлар асл нусхадаги тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиядалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар ҳам уларни ўрта махсус таълим муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар. Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент томонидан паспорт (туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ҳам шахсан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус таълим муассасаларининг қабул комиссиялари 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг (шу жумладан, юқорида қайд этилган тоифалари) сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовларига қадар 11 июлдан 27 июлгача, тест синовларида назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 50 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича, амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозолик (апелляция) аризалари ўрта махсус таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, 28 июлга қадар кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказига ўрта махсус таълим муассасалари томонидан 29 июлга қадар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўқитиш шаклидан қатъи назар, барча ўрта махсус таълим муассасалари учун тест синовларини ўтказишнинг ягона муддати 11 август қилиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Абитуриентлар мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик)га кўра 1-иловага* мувофиқ икки фан мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест топшириқлари ва имтиҳон саволлари ўрта ва базавий умум-таълим мактабининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади. Тест синовлари учун қуйидаги вақт меъёри белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72 саволга 2 соат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажмуалар қуйидаги фанлардан тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Математика;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кимё;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Биология;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тарих;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ёки қорақалпоқ тили ва адабиёти).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари бошланишига қадар, 30 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти, тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликлар ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синови бўладиган хонада синовнинг меъёрий қоидалар талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ҳалол ва адолатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчи зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ўрта махсус таълим муассасаларида тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда, тушунтириш ишлари билан бошланади. Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли доирачаларни нотўғри белгиланган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест қоидаларини қўпол равишда бузган абитуриент синовлардан четлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қўшимча қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгиланган ўринлар квотасига мувофиқ ягона қабул қоидалари асосида имтиҳонлар натижалари ва тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин ўрта махсус таълим муассасалари билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган намунадаги контракт бланклари ўрта махсус таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов-контракт асосида Давлат комиссияси томонидан ўқишга тавсия этилган абитуриентлар тўловни контрактда кўрсатилган ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқиш учун тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ, ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ўрта махсус таълим муассасаларига танловдан ташқари, тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига 27 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилинишида, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул комиссиялари 27 июлгача ушбу тоифага кирувчи абитуриентлардан тушган аризаларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат комиссиясига ва Давлат шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечиктирилмай қабул қилинади ва у 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича ўқувчилар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларнинг расмийлаштирилиши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 15 сентябрдан кечиктирилмай ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил, 7-сон, 37-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2007 й., 27-28-сон, 288-модда; 2010 й., 6-7-сон, 51-модда, 13-сон, 96-модда, 24-25-сон, 195-модда)