Ҳужжат кучини йўқотган 01.11.2017 12.11.2007 йилдаги ПФ-3937-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 12.11.2007 йилдаги ПФ-3937-сон
Kuchga kirish sanasi
12.11.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 01.11.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЧКИ ТАРМОҚ ВА ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган чуқур, аниқ мақсадга йўналтирилган таркибий ўзгартиришлар кейинги йилларда иқтисодий ривожланишнинг юксак суръатларини ва саноатнинг илдам ўсишини таъминлади. Саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 90-йиллар бошидаги 11 фоиздан 2007 йилга келиб 24 фоизгача кўпайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақиллик йиллари мобайнида нефть-газ, машинасозлик, электр техника, кимё, металлургия саноатида ўнлаб янги йирик саноат корхоналари барпо этилди. Иқтисодиётнинг янги тармоғи — ривожланган инфратузилмага эга бўлган автомобиль саноати яратилдики, унда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси бугунги кунда 60 фоиздан кўпроқни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватанимиз саноати томонидан енгил, юк автомобиллари ҳамда йўловчи автобуслари, полиэтилен, сиқилган ва суюлтирилган газ, кальцийлаштирилган сода, электр техника ва кабел-ўтказгич маҳсулотлари, эластик темир йўл шпаллари, машинасозлик ҳамда бошқа саноат тармоқлари учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар каби янги юқори технологик маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, вужудга келтирилган саноат салоҳиятидан ҳали етарлича самарали ва тўлиқ даражада фойдаланилмаяпти. Ишлаб чиқариш қувватлари, юқори малакали ишчи кучи, қулай иқлим шароитлари мавжуд бўлгани ҳолда, тайёр саноат маҳсулотининг кўпгина турлари, хом ашё ва материаллар, етарли даражадаги манфаатдорликнинг йўқлиги сабабли кўпинча хориждан қўшимча транспорт харажатлари ва валюта сарфлаб олиб келинади, ваҳоланки уларни маҳаллий корхоналарда муваффақиятли ишлаб чиқариш мумкин бўлур эди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, қишлоқ хўжалик машинасозлиги, рангли металлургия, пахта тозалаш ва тўқимачилик саноатида ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперацияси имкониятларидан етарлича фойдаланилмаяпти. Маҳаллийлаштирилаётган ишлаб чиқаришга кичик бизнес корхоналари суст жалб этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришни мақбуллаштиришда, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришда хўжалик юритувчи субъектларга ёрдам бериш, маҳаллийлаштириш жараёнларини кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини, аҳолининг иш билан бандлигини ва саноат маҳсулоти ҳажмларини оширишда мавжуд захиралардан фойдаланиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республика саноатининг тез ривожланиб бораётган тармоқлари учун зарур бўлган, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, савдо ва тўлов балансини мақбуллаштириш имконини берадиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, сарфланадиган материаллар ва қайта ишланган хом ашё захиралари ишлаб чиқарадиган ватанимиз корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, валюта маблағларини биринчи навбатда илғор технологиялар ва машина-ускуналарни импорт қилишга йўналтириш узоқ муддатли истиқболни кўзлаб саноатни янада ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаси деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат корхоналарининг ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияси доирасида узоқ муддатли хўжалик алоқаларини шакллантириш ҳамда кенгайтириш учун зарур қонунчилик базасини ва бозор инфратузилмасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни амалга ошираётган корхоналарнинг зарур хом ашё ва кредит захираларидан эркин фойдаланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида ҳар йили қабул қилинадиган Дастурларнинг саноат кооперациясини ривожлантиришдаги роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек дастурларга киритилган маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилиши учун ижрочиларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни йирик ва кичик корхоналарда жорий этиш имконини берадиган инновация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш учун венчур жамғармаларини, шунингдек инфратузилма объектларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз корхоналарининг эҳтиёжлари учун, шунингдек экспортга етказиб бериш учун ускуналар, бутловчи буюмлар, қайта ишланган хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни таъминлаётган корхоналарга маҳаллийлаштириш дастури доирасида солиқ ҳамда божхона соҳасида имтиёз ва преференциялар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини мунтазам асосда ўтказиб туришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тўғрисида кенг хабардор қилиш, шерикларни излаб топиш ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда, шунингдек экспортга маҳсулотни етказиб бериш учун шартномалар тузишда ёрдам кўрсатиш саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Доимий фаолият кўрсатувчи Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ташкилий қўмитаси таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 мартдаги ПФ-4089-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 106-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қайта ишланган маҳсулотлар ва материалларни Кооперация биржаси доирасида харид қилиш мамлакатимизнинг барча истеъмолчилари учун қўшимча тендерлар ўтказмай тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда, 2008 йилги маҳаллийлаштириш Дастуридан бошлаб, маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган корхоналар учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ҳар чоракда ҳамда йил якунлари бўйича маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг тасдиқланган Дастури ижроси натижаларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги 2008 йилнинг биринчи ярми давомида Агентликнинг кооперация алоқалари доирасида техникавий аудит ҳамда ишлаб чиқарилаётган ва ўзлаштирилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини кенг қўллаш борасида хўжалик юритувчи субъектларга жойларда хизматлар кўрсатиш филиаллари билан ихтисослаштирилган тузилмалари тармоғи ташкил этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда кейинчалик айнан нархи ва сифати бўйича рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиққан ҳолда, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишнинг доимий мониторинги ва таҳлилини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3937-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 463-модда; 2009 й., 10-11-сон, 106-модда)