1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 сентябрда 1712-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сонли «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2880, 06.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармони билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тўғрисидаги низом, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 3 майдаги 1-сон йиғилиш баёни қарорига асосан Кенгаш қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом кучга кирган кундан бошлаб Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2002 йил 16 майдаги 2/1-Г-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика кенгаши раиси Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 23 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 23 августдаги 1-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон, «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон ва «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон фармонларига мувофиқ, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркорлар деб юритилади) текширишларни ташкиллаштиришни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (кейинги ўринларда вилоят комиссиялари деб юритилади) ҳамда туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда туман комиссиялари деб юритилади), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда назорат қилувчи органлар деб юритилади) якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштиришда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Назорат қилувчи органлар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини Кенгаш, унинг вилоят ва туман комиссиялари рухсатлари асосида текширадилар. Назорат қилувчи органларнинг мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган назорат вазифаларини бажариши бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқарилаётган, товарлар савдо қилинаётган, турли хизматлар бажарилаётган ва/ёки хизматлар кўрсатилаётган турғун объектлар (бино, иншоотлар)да амалга оширилади. Муқобил текширишлар ва турғун объектлар (бино, иншоотлар)дан ташқарида ўз фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларда текширишлар ўтказиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) санитария назорати, ветеринария назорати, ёнғин хавфсизлиги чоралари, энергетика ҳамда экология назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Лицензияланадиган фаолият билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши ҳам текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш фақатгина қуйидаги назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари — мазкур Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асллик даражасини белгилаш палатаси — мазкур Низомнинг 4-банди «г» кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлат назорати органлари — мазкур Низомнинг 4-банди «д» кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат санитария, ветеринария, ёнғин хавфсизлиги, энергетика назорати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида — мазкур Низомнинг 4-банди «е» кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли лицензияловчи органлар — мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган масалалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларни текширишлар қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
(6-банд Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2010 йил 29 декабрдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1712-2, 14.02.2011 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 68-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кенгаш (вилоят ёки туман комиссияси) томонидан белгиланган тартибда рухсат берилган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини текширишга назорат қилувчи органларнинг таркибий тузилмалари томонидан ана шу назорат қилувчи органлар бошқа таркибий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари тегишли назорат қилувчи орган юқори бўлинмаси раҳбарининг мазкур масала бўйича махсус қарори (буйруғи) асосида қўшилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органлар Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари қарорлари билан рухсат берилган якка тартибдаги тадбиркорларни текширишларни амалга оширишни ўзларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига топширишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўтказилган текшириш натижаларига рози бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмаларига ёзма мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Низоли масалаларга назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмалари Кенгаш (вилоят ёки туман комиссиялари) билан қўшимча равишда келишмасдан туриб, фақат якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларида кўрсатилган масалалар юзасидангина аниқлик киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Якка тартибдаги тадбиркорлар уларда ўтказилаётган режадан ташқари текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишни амалга оширишга рухсат олган назорат органларининг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш (вилоят ёки туман комиссияси) ишчи органидан бепул олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида бир кун давомида режадан ташқари қисқа муддатли, муқобил ёки назорат тартибида текширишлар шаклида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, камерал назорати натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари асосида, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2011 йил 11 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 1712-3, 23.05.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 213-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўтказилишини асослаб берадиган сабаблар мавжуд бўлган қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи органга якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш зарур бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини муқобил текширишлар назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари қарорларига мувофиқ ҳамда қўзғатилган жиноят ишлари бўйича эса — текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорга асосан, фақат уларнинг текширилаётган тадбиркорлик субъекти билан ўзаро муносабатларига доир қисми бўйича ўтказилади. Якка тартибдаги тадбиркорнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабатлари дейилганда шахсларнинг ҳужжат билан тасдиқланган аниқ алоқасини тушуниш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил текширишлар ўтказилаётганда якка тартибдаги тадбиркорларга бориш ва улардан текшириш предметига тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режадан ташқари ёки муқобил текшириш ўтказиш учун назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари эса тегишлича вилоят ва туман комиссияларига режадан ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг зарурлигини асослаган ҳолда мазкур Низомнинг 2 ва 2а-иловаларига мувофиқ шаклда буюртма ҳамда назорат органи раҳбари томонидан имзоланган текширишни ўтказиш дастурини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш, унинг вилоят ва туман комиссиялари ишчи органлари тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда тақдим этилган буюртмалар ва текшириш ўтказиш дастурларининг асослилигини, текширишларни ўтказиш режаларининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мослигини ўрганиб чиқадилар. Кенгаш ёки вилоят, туман комиссиялари ишчи органлари буюртма келиб тушгандан кейин бир ҳафта муддатда ўрганиб чиқиш якунларига кўра қарор лойиҳасини тайёрлаб, тегишлича Кенгашга ёки вилоят ёхуд туман комиссияларига киритадилар.
(13-банд Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2016 йил 25 майдаги 1-сонли (рўйхат рақами 1712-6, 03.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш ёки текшириш ўтказишни рад этиш, уларни ўтказиш муддатини кўчириш ҳамда текширишларни ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар тегишлича Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари), вилоят ва туман комиссиялари раислари томонидан имзоланадиган қарор ёки хат шаклида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо, умумий овқатланиш ва пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан савдо ва нақд пул тушумини топшириш қоидаларига риоя этилиши юзасидан режадан ташқари қисқа муддатли текширишлар ўтказиш тўғрисидаги қарорлар Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари), вилоят ва туман комиссиялари раислари ҳамда истисно тариқасида вилоят комиссиялари раисларининг ўринбосарлари — солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланадиган рўйхатлар кўринишида расмийлаштирилади. Рўйхатларда текшириладиган якка тартибдаги тадбиркорларнинг номи ва СТИР, ҳамда фаолият жойи кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилган масалалар юзасидан қарорлар қисқа муддатларда, бироқ Кенгаш ишчи органи (вилоят ёки туман комиссиялар) томонидан тегишли ҳужжатлар киритилгандан кейин уч кундан кечиктирмай қабул қилинади. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ режадан ташқари текширишларни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар, санитария назорати ва табиатни муҳофаза қилиш органларининг асосли мурожаатлари бўлган тақдирда, текшириш ўтказиш учун буюртма келиб тушган куни қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини режадан ташқари текширишга рухсат берилган тақдирда текшириш ўтказиш дастури Кенгаш (вилоят ва туман комиссияси) билан келишилади.
(16-банд Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2016 йил 25 майдаги 1-сонли (рўйхат рақами 1712-6, 03.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Назорат тартибида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўзлари ўтказган текшириш натижалари бўйича фақат далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда, Кенгаш, унинг вилоят ва туман комиссиялари қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркорлар текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, уларни ўтказиш муддатлари мазкур Низомнинг 13-14-бандларида кўрсатилган тартибга мувофиқ Кенгаш, вилоят ёки туман комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Текширишларни ўтказилиши мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари ишчи органлари Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг назорат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро алоқасини таъминлайди, улар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар мониторингини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган шакл ва муддатларда ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлича вилоят, туман комиссияларига ҳамда ўзларининг юқори ташкилотларига тақдим этадилар. Туман комиссиялари бу маълумотларни умумлаштиради ва уларни вилоят комиссиясига, вилоят комиссиялари ва юқори турувчи назорат органлари эса Кенгаш ишчи органига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойнинг 3-санасигача, улар томонидан ўтган ойда ўтказилган текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси тўғрисидаги маълумотларни Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари ишчи органларига компьютер маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган режадан ташқари текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси ҳамда натижалари тўғрисидаги маълумотларни назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига текшириш тамом бўлганидан кейин 10 кунлик муддат ичида тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти ноқонуний текширилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун бу ҳақда прокуратура органларига хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кенгаш ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, улар ишчи органларининг ходимлари, шунингдек назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларига риоя этилиши, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича ахборотларнинг махфийлиги ва ишлаб чиқилаётган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (ҳудудий комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорга тақдим этиладиган назорат қилувчи орган раҳбарининг ёзма буйруғи асосида Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз назорат функциялари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи органда якка тартибдаги тадбиркор томонидан қонун бузиш ҳолатлари содир этилганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар бўлган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибда тадбиркорларнинг тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш (хизмат) ҳолатларини бартараф этиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек бошқа хусусийлаштирилган корхоналар эгаларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандига мувофиқ хусусийлаштириш шартномаларида назарда тутилган фаолият йўналишини сақлаш бўйича шартларга риоя қилиши юзасидан мониторинг;
(1-илованинг учинчи хатбошиси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2013 йил 4 декабрдаги 04-сонли қарори (рўйхат рақами 1712-5, 11.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 657-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати томонидан Давсанэпидназорат ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг буйруқларига мувофиқ сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, оқава сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритувчи субъектларда (якка тартибдаги тадбиркорларда) намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, оқава сувларни ҳар ойда лабораторияларда тадқиқ этишни амалга ошириш, шунингдек мавжуд қонунларга кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий шаҳодатланиш дафтарчаларининг мавжудлигини олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи органлар мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга берилган ваколатлар доирасида якка тартибдаги тадбиркорларда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг, солиқ ва мажбурий тўловларнинг тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар ёки бошқа тўлов ҳужжатлари, товар чеклари китобчаси (якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо фаолияти билан шуғулланган ҳолларда) мавжудлиги, шунингдек электр энергия ҳисоблагич асбобларининг кўрсаткичларини фойдаланилган электр энергия учун ҳақиқатда тўланган миқдорлар билан таққослаш бўйича амалга ошириладиган ҳаракатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловларининг тушуми тўлиқлиги ва ҳисобга олинишини, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишни, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларда қисқа муддатли текширишлар ўтказиш. Кўрсатилган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида, кейинчалик қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бир иш куни мобайнида Кенгаш ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиясини хабардор қилган ҳолда ўтказилади;
(1-илованинг олтинчи хатбошиси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2010 йил 29 декабрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1712-2, 14.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 68-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда расмий равишда ўз фаолиятини тўхтатган даврда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини давом эттираётган жисмоний шахслар фаолиятида текширишлар ўтказиш. Бунда уларнинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатишигача бўлган даврдаги фаолиятини текширишга йўл қўйилмайди.
(1-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2010 йил 29 декабрдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1712-2, 14.02.2011 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 68-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан гўшт ва сут маҳсулотларини белгиланмаган жойларда ҳамда келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотилиши устидан назорат ишларининг амалга оширилиши.
(1-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2012 йил 25 июндаги 02-сонли қарорига (рўйхат рақами 1712-4, 06.07.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 306-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгандан кейинги даврда аниқланган, у фаолият кўрсатган вақтда йўл қўйилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш.
(1-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2016 йил 25 майдаги 1-сонли (рўйхат рақами 1712-6, 03.06.2016 й.) қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камчилик аниқланган якка тартибдаги тадбиркорлар сони
ўтган йилнинг шу даврида
жорий йилнинг шу даврида, жами
шу жумладан Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари рухсатисиз*
Жами
Жами ўтказилган текширишларга нисбатан салмоғи % да (гр 6/ гр 4 х100)
1
2
3
4
5
6
7
_____________________________
(назорат қилувчи орган раҳбари)
«____» _____________ 20 __ йил
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу шакл бўйича маълумотлар тегишли ҳудудий комиссиялар ишчи органларига назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунигача, назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмалари томонидан ўзларининг туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари маълумотларини умумлаштирган ҳолда — ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунигача, назорат қилувчи органларнинг марказий маҳкамалари томонидан эса ўзларининг ҳудудий бўлинмалари маълумотларини умумлаштирган ҳолда Кенгаш ишчи органига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кенгаш ёки ҳудудий комиссия рухсатисиз текширишлар ўтказилган ҳолатларда (5-устун), тегишли ҳудудий комиссиялар бундай текширишлар ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва уларни ўтказган назорат органлари, шунингдек, текширишлар ўтказишнинг белгиланган тартибини бузганларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни Кенгаш ишчи органига тақдим этадилар.