Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2025 19.07.2007 йилдаги 148-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.07.2007 йилдаги 148-сон
Kuchga kirish sanasi
19.07.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1999 ЙИЛ 3 СЕНТЯБРДАГИ 414-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли «Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 19 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 19 июлдаги 148-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 4-банддаги «2008 йил 1 январгача» сўзлари «2010 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича — режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларида қолган тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари бўйича — бюджет ташкилотларининг Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисоб рақамларида ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида қолган тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмалар харажатларига ҳақ тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи—бешинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи—олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «маҳаллий» сўзи «тегишли» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 9-банднинг учинчи хатбошига «гуруҳлари» сўзидан кейин «ва моддалари» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қарорга иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) илова номидаги «маблағ билан таъминлаш» сўзлари «харажатларини молиялаштириш (тўлаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)нинг мазкур тартиби қуйидагиларни назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) механизмини соддалаштириш ва ушбу маблағлардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун имкониятлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, иш ҳақига қўшимчалар, капитал қўйилмалар ва бошқа харажатларни гуруҳлаган ҳолда бир сатрда маблағ билан таъминлаш усулида бюджет ташкилотларини нормативлар бўйича (фаолият турига кўра) бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)нинг янги тартибини жорий этиш, ғазна ижросига ўтган, харажатлари моддалар бўйича амалга ошириладиган бюджет ташкилотлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг маблағларни сарфлашлари устидан дастлабки ва жорий назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни уларнинг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 9-банддаги «маблағ билан таъминлаш» сўзлари «харажатларини молиялаштириш (тўлаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маблағ билан таъминлаш» сўзлари «харажатларини молиялаштириш (тўлаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона ғазна ҳисоб рақамида, шунингдек ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамида биринчи ва иккинчи гуруҳлар бўйича тўланмаган харажатлар суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида учинчи ва тўртинчи гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришда (тўлашда) янги бюджет йилида маблағ ажратиш режаси бюджет ташкилотларининг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг қайтарилган суммаси, асосий воситаларни ва бошқа товар-моддий бойликларни сотишдан тушган сумма (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига сотиб олинганлари бундан мустасно) тегишли бюджетлар даромадига ўтказилади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «о» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «п» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 805-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/805/2013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «р» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «с» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «т» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) 32 ва 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«32. Юридик шахс мақомини олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда ҳисобга турадилар ва бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига молия ва статистика ҳисоботи тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бюджет маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини тўлаш бошлангунгача бюджет маблағлари бўйича (дастлабки назорат), харажатларни бюджетдан молиялаштириш (тўлаш) жараёнида (жорий назорат) ва бюджет ташкилоти тегишли харажатларни қилгандан кейин (кейинчалик назорат қилиш) амалга оширилади)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) 35-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
х) 36-банднинг тўртинчи хатбошида «маблағ билан таъминлаш» сўзлари «харажатларини молиялаштириш (тўлаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ц) 38-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган тежаб қолинган бюджет маблағлари суммасини нотўғри аниқлаш».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/805/2013-сон)