Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий коммуникациялар соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига мувофиқ ҳамда оммавий коммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 28 июнь,
132-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низом босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши устидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан тизимли мониторинг олиб бориш тартибини Марказ ҳамда Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари деб юритилади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартибини белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аудиовизуал маҳсулотлар — ахборотнинг ҳар қандай манбаларидаги аудиовизуал асарлар (кино-, теле- ва видеофильмлар, слайдфильмлар, диафильмлар ва бошқа кино-, теле-видео- ва радио асарлар, фонограммалар, қўшиқлар, компьютер ўйинлари);
Интернет тармоғининг ахборот ресурслари — Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ахборот тизимлари таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
китоб маҳсулотлари — китоб, брошюра, буклет шаклида тайёрланган босма маҳсулотлар;
оммавий коммуникациялар — улар воситасида ахборот мунтазам равишда тарқатиладиган (матбуот, радио, телевидение орқали, кино, аудиовидео ёзув, телекоммуникация тизимлари, шу жумладан Интернет, компьютер ўйинлари) техник воситалар, шунингдек ҳар қандай бошқа воситалар;
босма маҳсулотлар — босма (полиграфия) усулида тайёрланган маҳсулотлар (нашрлар);
ахборот хизматлари бозори субъекти — Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғининг ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш, тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик ва (ёки) жисмоний шахс;
оммавий коммуникациялар соҳаси — юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот-коммуникация технологиялари (космик ва йўлдош алоқа, маълумотларни узатиш тармоқлари ва Интернет ҳамда бошқалар) қўлланилган ҳолда радио ва теледастурларни, бошқа оммавий ахборотни, компьютер ўйинларини тайёрлаш, шакллантириш, қайта ишлаш, қайта трансляция қилиш, эшиттириш ва сақлаш, шунингдек ахборотнинг ҳар қандай манбаларида (аудио- ва видеокассеталар, видео-компакт-дисклар ва ҳоказолар) оммавий фойдаланиш учун даврий босма ва китоб маҳсулотлари, аудиовизуал маҳсулотлар ва фонограммаларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сақлаш бўйича фаолияти;
телерадиомаҳсулот — теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларнинг алоҳида чиқарилиши.
II. Мониторинг предмети
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасидаги қонунчилик талабларига ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан риоя қилинишини ўрганиш учун мўлжалланган ва қуйидагиларни таъминлайдиган комплекс тадбирларни амалга ошириш ушбу соҳада қонунчиликка риоя қилиниши устидан олиб бориладиган мониторинг предмети ҳисобланади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) қонунчилик талаблари бузилишларини тезкорлик билан аниқлаш, шу жумладан ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
лицензия битимлари ва давлат рўйхатига олиш шартларига риоя қилинмаслиги ҳолатларини аниқлаш, шунингдек ўз фаолиятини лицензиясиз ва давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошираётган субъектларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида техник регламентларга ёки стандартларга;
(4-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш тартибига риоя қилинмаслиги ҳолатларини аниқлаш;
б) ваколатли органларни ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар тўғрисида хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Мониторинг доимий асосда амалга оширилади.
III. Мониторинг объектлари
6. Қуйидагилар мониторинг объектлари ҳисобланади ва ўрганилиши керак:
босма нашрлар ва китоб маҳсулотлари;
аудиовизуал маҳсулотлар;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг, телерадио студияларининг (эфир, кабель, эфир-кабель телевидениеси, радио эшиттириш) маҳсулотлари;
хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотлари;
ахборот агентликлари маҳсулотлари;
Интернет тармоғининг ахборот ресурслари.
7. Мониторинг Марказ ва унинг минтақавий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
8. Мониторинг ахборот хизматлари бозори субъекти давлат рўйхатига олинган жойда амалга оширилади.
9. Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариладиган ва тарқатиладиган маҳсулотлар, шунингдек хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотлари мониторинги Марказнинг марказий аппарати томонидан олиб борилади.
IV. Маҳсулотларнинг назорат нусхаларини тақдим этиш
10. Мониторинг олиб борилишини таъминлаш мақсадида ахборот хизматлари бозори субъектлари Марказга ёхуд унинг минтақавий бўлимларига даврий босма нашрлар, китоб ва аудиовизуал маҳсулотларнинг назорат нусхаларини бепул тақдим этадилар.
11. Тошкент шаҳридаги ахборот хизматлари бозори субъектлари назорат нусхаларини бевосита Марказга етказиб беради. Фаолиятини бошқа минтақаларда амалга оширадиган ахборот хизматлари бозори субъектлари назорат нусхаларини Марказнинг минтақавий бўлимларига етказиб берадилар.
12. Ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан назорат нусхалари Марказга ёхуд унинг минтақавий бўлимларига етказиб берилиши устидан назорат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиовизуал маҳсулотлар (шу жумладан чет элдан олиб келинадиган аудиовизуал маҳсулотлар) бўйича — Маданият вазирлиги (аудио маҳсулотлар импорти бўйича), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (кино-видео маҳсулотлар импорти бўйича) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
босма ва китоб маҳсулотлари (газеталар, журналлар, китоблар, ахборотномалар, бюллетенлар ва ҳоказолар) бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
V. Мониторинг олиб бориш босқичлари
13. Мониторинг уч босқичда олиб борилади:
биринчи босқичда — ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва тарқатиладиган маҳсулотлар тўғрисидаги ахборотлар тўпланади ва умумлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иккинчи босқичда — ахборот хизматлари бозори субъектларининг тарқатиладиган маҳсулотининг мазмуни босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилади;
учинчи босқичда — ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан қонунчилик талаблари бузилишининг аниқланган ҳолатлари бўйича Марказ сабаблари асосланган хулоса, огоҳлантириш ва тавсиялар тайёрлайди.
Хулосалар мониторинг давомида аниқланган қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган ахборот хизматлари бозори субъектларига нисбатан тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тайёрланади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилади.
Огоҳлантиришлар ахборот хизматлари бозори субъекти томонидан қонунчилик бузилган ва бундан кейин қонун бузилишига йўл қўймасликка ва бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишга йўналтирилган шошилинч чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган истисно ҳолларда тайёрланади ва бевосита ахборот хизматлари бозори субъектига юборилади. Огоҳлантириш мониторинг тамом бўлгандан кейин 5 иш кунидан кечикмай юборилади. Огоҳлантириш билан бир вақтда тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юбориладиган хулоса тайёрланади.
Тавсиялар қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича таклифлар билан бирга, шунингдек оммавий коммуникациялар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида тайёрланади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига киритилади.
(13-банднинг учинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мониторинг натижалари эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Комиссияга кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва унинг хулосасини тайёрлаш, шунингдек эксперт хулосасини кейинчалик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юбориш учун тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VI. Марказнинг ҳамда Комиссиянинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
(VI бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
14. Марказ мониторинг тамом бўлгандан кейин 5 иш кунидан кечикмай хулоса ва тавсияларни уларнинг ваколатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқ бузилишларининг айрим ҳолатлари бўйича эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Марказ мониторингнинг тегишли натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, Комиссия мониторинг натижалари олинган санадан 30 кундан кечикмай уларни экспертизадан ўтказади, ўз хулосаларини тайёрлайди ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қуйидагилар ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан йўл қўйилган қонунчилик талабларининг аниқланган бузилишлари бўйича Марказ ҳамда Комиссия томонидан хулосалар, огоҳлантиришлар ва тавсиялар беришнинг мақсади ҳисобланади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган ахборот хизматлари бозори субъектларига нисбатан тегишли чоралар кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича республика қонунчилик талабларига зид бўлган ахборот тарқатилишининг олдини олиш;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатишнинг белгиланган тартибига юридик шахслар томонидан риоя қилиниши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Марказнинг ҳамда Комиссиянинг тавсиялари ва хулосалари асосида тегишли қарорлар қабул қилади ва уларни ахборот хизматлари бозори субъектлари эътиборига етказади, шунингдек мавжуд камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Марказнинг ҳамда Комиссиянинг тавсиялари ва хулосаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан бажарилиши устидан назорат тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қабул қилинган қарорлар, Марказ ҳамда Комиссия томонидан берилган тавсиялар ва хулосаларни кўриб чиқиш натижалари, шунингдек мавжуд камчиликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида Марказни ҳамда Комиссияни тавсиялар ва хулосалар олинган кундан бошлаб 40 календарь кундан кечикмай ёзма шаклда хабардор қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
19. Марказ ва унинг минтақавий бўлимлари мониторинг натижалари ва улар юзасидан қабул қилинган қарорлар бўйича маълумотлар базасини яратадилар ва юритадилар.
VII. Якунловчи қоида
20. Мониторинг олиб бориш давомида ахборот хизматлари бозори субъектларининг хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 265-модда; 2011 й., 40-сон, 415-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 37-сон, 473-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)