Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 30.05.2007 йилдаги ПҚ-645-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.05.2007 йилдаги ПҚ-645-сон
Kuchga kirish sanasi
30.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007/2008 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг талаблари ва мақсад-вазифаларига мувофиқ ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари, айниқса, янги юқори технологиялар, ахборот ва компьютер тизимлари, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис, ижтимоий таъминот соҳаларида замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларга нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжни қондириш ҳамда олий тоифали тиббиёт ҳамширалари, шунингдек, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2007/2008 ўқув йилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 51604 нафар, шу жумладан, 19945 нафар давлат грантлари ва 31659 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 6570 нафар, шу жумладан, 1510 нафар давлат грантлари ва 5060 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлардан, шунингдек, болалар спорти мураббийларидан бакалаврлар тайёрлаш учун умумий қабул сони 5665 нафар, шу жумладан, 1265 нафар давлат грантлари ва 4400 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 3-иловага* мувофиқ белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасаларида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2007/2008 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат комиссиясига, тест синовлари натижаларидан келиб чиқиб, белгиланган умумий қабул квоталари доирасида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратураси қабул кўрсаткичларига зарур ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамаси (Р.С. Қосимов) уч ой муддатда республиканинг олий ўқув муассасаларида магистрлар тайёрлаш ишлари ҳолатини пухта ўрганиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасининг «Мутахассисларни магистрлик бўйича тайёрлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2007/2008 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат, магистратура ҳамда махсус сиртқи бўлимларга белгиланган қабул квоталарини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 30 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-645-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 226-модда)