Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2018 10.07.1997 йилдаги 346-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.1997 йилдаги 346-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«МУСАВВИР» ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон ва ««Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3393-сон қарорлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 10 июл,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
346-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 10 июлдаги 346-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 июндаги 282-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган гербли муҳрга, ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга, хўжалик ҳисоби асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 июндаги 282-сон Қарорига мувофиқ иш юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига «Ҳунарманд» уюшмаси тегишли ижодий жамоалар, цехлар ва устахоналар билан биргаликда киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент шаҳар, Ғ. Мавлонов кўчасидаги 18-уйда жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ бадиий ҳунармандчилиги ва халқ санъатининг анъанавий турларини тиклаш ва ривожлантириш, юқори бадиий оригинал, муаллифлик буюмлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш, қимматбаҳо металлар ва тошлардан маҳсулотлар намуналари яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қадимий санъатнинг йўқолиб кетган турларини аниқлаш ва тиклаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳунарманд» уюшмасини барча зарур йўриқнома ҳужжатлар ва тавсияномалар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетингни амалга ошириш ва юқори бадиий савиядаги буюмларни экспортга етказиб бериш мақсадида уларнинг янги турларини ишлаб чиқаришга оид истиқболли йўналишларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларни замонавий дизайн, халқ монументал ва тасвирий санъатнинг барча турларини кўллаган ҳолда миллий услубда безаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмли китоблар, альбомлар, буклетлар, каталоглар ва тақвимлар чиқарилишини, кўргазмали савдолар, кимошди савдолари ўтказилишини, мамлакат ичкарисида ва чет элда халқ усталари ва ҳунармандларини кенг тарғиб ва реклама қилиш учун халқ санъати тўғрисида ҳужжатли фильмлар ва видеокассеталар яратилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ усталари тажрибасини ўргатиш ва «Ҳунарманд» уюшмаси ҳузурида истеъдодли ёшларга халқ санъати анъаналарини сингдириш учун якка тартибдаги шогирдлар мактаблари очилишини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган буюмларга талабдан келиб чиқиб илмий-ишлаб чиқариш фаолияти йўналишларини, ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналари ва бошқа корхоналардан зарур материаллар, хом ашё, асбоблар ва бошқа мол-мулкни, улар билан халқ усталари ва ҳунармандларини таъминлаш учун, қийматини белгиланган тартибда тўлаган ҳолда сотиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи ресурслар ва чиқиндилар тўпланиши ва қайта ишланишини, ускуналар ва жиҳозларни тузатишни ташкил этади, ностандарт ускуналар, асбоблар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналари ва бошқа корхоналардан, муассасалар ва фуқаролардан фойдаланилмаётган бинолар, иншоотлар, иморатлар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материалларни сотиб олади, алмаштиради, ижарага олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа корхоналар, муассасалар билан биргаликда вақтинчалик меҳнат жамоалари, шунингдек ижодий ва илмий-техник жамоалар ташкил этади, улар фаолиятига шартнома шартларида ҳақ тўлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз номенклатурасига кирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар, бадиий салонлар, шунингдек хорижий мамлакатларда ўзи ишлаб чиқарган товарларни конвертация қилинадиган валютага сотувчи дўконлар очади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маҳсулотини буюмларнинг бадиий ва техник сифатини ҳисобга олган ҳолда бадиий кенгаш томонидан белгиланадиган ёки шартнома асосидаги нархларда сотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Мол-мулки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг мол-мулкини асосий ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган ва унинг мулки ҳисобланган бошқа бойликлар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг мол-мулки ўз тадбиркорлик фаолияти, аъзоларининг бадаллари, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг хорижий юридик шахслар ва халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобига шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг молиявий ресурслари маҳсулотларни сотишдан, ишларни бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан олинган тушум, амортизация ажратмалари, шунингдек бошқа киримлар ҳисобига шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази бюджетга тўловларни Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Барча белгиланган ва ўз зиммасига олган молиявий мажбуриятлар тўлангандан кейин «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази ихтиёрида қоладиган фойда захира жамғармаси, илмий-техник ва ижтимоий ривожлантириш жамғармасини ва бошқа жамғармаларни шакллантиришга, ишловчиларга тўланиши керак бўлган барча суммаларни (бадиий кенгаш баҳолари, пудрат шартномалари, меҳнат шартномалари, лавозим маошлари, ставкалар, тарифлар бўйича иш ҳақи) тўлашга йўналтирилади, Директорлар кенгашининг қарорига кўра фойдаланилади ва ходимлар томонидан ишлаб чиқаришга қўшилган пайга мувофиқ улар ўртасида тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдорларини мустақил белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ва чет элда корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар билан, шунингдек хорижий фуқаролар билан ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича амалий алоқаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битишувлар ва бошқа юридик ҳаракатларни, шу жумладан ташқи савдо ҳаракатларини содир этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчар ва кўчмас мулкни қуриш, сотиб олиш, ижарага олиш ёки ижарага бериш, уларни белгиланган тартибда балансдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ўз филиалларини таъсис этиш, кичик корхоналар ташкил этиш, фаолияти ўз мақсад ва вазифаларига мувофиқ келадиган акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилотларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ярмаркалар ва кўргазмаларда қатнашиш, ихтисослаштирилган кўргазмалар, семинарлар ташкил этиш, ўз фаолияти ихтисослиги бўйича халқ санъати тўғрисида реклама маҳсулоти чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатдан ташқари жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий фаолият билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун чет элга хизмат сафарларига юбориш ва республикада хорижий мутахассисларни қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Бошқарув
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бош директор бошчилик қиладиган Директорлар кенгаши «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади. Унинг таркибига «Ҳунарманд» уюшмаси раиси, Илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори ўринбосарлари, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, шунингдек етакчи халқ ҳунарманд усталари киради. Кенгаш ўз ишини «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори тасдиқлайдиган режага мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Директорлар кенгаши ҳар йили Марказ фаолияти тўғрисида Бош директорнинг ҳисоботларини эшитади, уни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини, шунингдек ишлаб чиқариш фаолияти ва бошқа фаолиятнинг энг муҳим масалаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Директорлар кенгаши йил чорагида камида бир марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларини, таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директорининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган «Ҳунарманд» уюшмаси раиси бундан истисно, ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Марказ фаолиятининг алоҳида участкаларига ва таркибий бўлинмалар ишига раҳбарлик қилиш учун уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бош директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимида бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда, хорижий фирмаларда «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази манфаатларини ифодалайди, шартномалар тузади, ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг моддий ва пул маблағларини бошқаради, уларнинг сарфланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Тугатиш ва қайта ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказини тугатиш ва қайта ташкил этиш (ажралиб чиқиш, бирлашиш) қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.