Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«БАНКЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАРГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 21 июлда 630-9-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2014, 08.10.2009 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 17-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сонли «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сонли «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 2-иловаси 4-бўлимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 16 июль,
15/3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 220-модда)