Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Қарори
«БАНКЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАРГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎFРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 майда 630-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2014, 08.10.2009 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармонининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 апрель,
9/18-сон
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2002 йил 20 апрелдаги
қарорига 1-илова
(9/18-сонли баённома)
Марказий банки Бошқарувининг
2002 йил 20 апрелдаги
қарорига 1-илова
(9/18-сонли баённома)
«Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида»ги
Низомга ўзгартиришлар
Низомга ўзгартиришлар
1. Кириш қисмидаги «бошқа қонунларини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзларини «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 5-6-сон, 38-модда) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзлари билан ўзгартирилсин.
2. 5.9-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Хусусий банк устав капиталининг энг кам миқдори 1,25 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланади ва фаолиятининг дастлабки уч йили давомида ўзгартирилмайди».