Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 12.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1673
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 12.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1673
Kuchga kirish sanasi
22.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (12-СОН АФМС) «АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИ ЖАРАЁНИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ»НИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 апрелда 1673-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 1 июндаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 1673-1, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 29 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирининг
2006 йил 29 декабрдаги 108-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) (кейинги ўринларда — Стандарт), Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Стандартнинг мақсади аудиторлик ташкилотининг хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш бўйича амалларини аниқлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Стандартнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида аудитор (аудиторлар) томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолашга қўйиладиган асосий талабларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолаш тартибини баён қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида ички назорат тизимини баҳолаш тартибини баён қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Стандартнинг талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни назарда тутувчи аудиторлик текширувларини ўтказишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби тизими — барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизими, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизими — бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизими.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 1 июндаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 1673-1, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолашга қўйиладиган асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудиторлик текшируви жараёнида аудитор(лар) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби тизимини текшириш (лар)и шарт ва бунда режалаштирилаётган аудиторлик амалларининг моҳияти, ҳажми ва вақтинчалик харажатларини аниқлашга асос бўладиган назорат воситаларини ўрганиш(лар)и ва баҳолаш(лар)и лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички назорат тизими хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг ҳажми ва хусусиятларига мувофиқ бўлиши лозим. Аудитор аудиторлик текшируви жараёнида бухгалтерия ҳисоби тизими текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятини ҳаққоний акс эттириши тўғрисида етарли даражада ишончга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агар аудитор тегишли назорат воситасига таяниши мумкинлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилса, бундай ҳолда у аудиторлик амалларини чуқурлашмаган тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлади, акс ҳолда у кўпроқ (кенг) танлов асосида ўтказган бўлар эди, шунингдек қўлланилаётган аудиторлик амаллари моҳиятига ва уларни амалга ошириш учун мўлжалланаётган вақт сарфига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аудиторлик ташкилоти ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини умумий ва алоҳида баҳолашда қуйидаги даражалардан фойдаланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) юқори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўрта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) паст.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудиторлик ташкилоти ўзининг фаолиятида ишончлилик ва самарадорликни баҳолашда кўп миқдордаги даражаларни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бухгалтерия ҳисоби тизими ва ички назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатларида албатта (мажбурий тартибда) акс эттирилиши лозим. Бунда қуйидагилардан фойдаланиш тавсия этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) махсус ишлаб чиқилган тест амалларидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) раҳбарият ходимлари ва бухгалтерия ишчиларининг фикрларини аниқлаш мақсадида намунавий саволлар рўйхатидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) текширув варақалари ва махсус бланкалардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) эътирозлар рўйхати, баённома ёки далолатномалардан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аудиторлик ташкилоти мазкур ва бошқа аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талаблари асосида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини ўрганишнинг ва баҳолашнинг тартибини, ҳамда услубини мустақил ишлаб чиқади, шунингдек баҳолаш ва ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, аудиторлик текшируви амалларини режалаштиради. Хўжалик юритувчи субъектнинг назорат тизимини баҳолаш натижасида алоҳида аудиторлик амалларининг тўлиқлиги ва ҳажмининг камайтирилиши ва бошқа айнан шундай ҳолларда атрофлича асосланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аудиторнинг бухгалтерия ҳисоби тизимининг ташкил қилиниши ва ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисидаги фикри аудиторлик амалларини ўтказишни режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби тизимининг хусусиятлари, шунингдек ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш натижаларининг ҳужжатлаштирилмаганлиги ёки етарли даражада ҳужжатлаштирилмаганлиги аудиторлик текширувининг лозим даражада ўтказилмаганлигига далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аудиторлик текширувлари жараёнида аниқланган бухгалтерия ҳисоби тизими ва ички назорат тизимининг камчиликлари, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар аудиторлик ҳисоботида акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аудитор аудиторлик текширувини режалаштириш ва уни бевосита ўтказиш жараёнида текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби тизимини ўрганиши ва баҳолаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бухгалтерия ҳисоби тизимини ўрганиш текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг қуйидаги томонлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳолашни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишнинг асосий қоидалари ва ҳисоб сиёсатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бухгалтерия ҳисоби хизмати ва унинг таркибий тузилмасини;
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 1 июндаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 1673-1, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда иштирок этадиган ходимлар ўртасида мажбуриятлар ва ваколатларнинг тақсимланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хўжалик операцияларини акс эттирувчи ҳужжатларнинг тайёрланиши, айланиши ва сақланишининг ташкил этилганлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш тартибини, ушбу регистрлар маълумотларининг умумлаштириш шакли ва усулларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида даврий молиявий ҳисоботни тайёрлаш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашда техника воситалари, ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг роли ва ўрнини;
(15-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 1 июндаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 1673-1, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) молиявий ҳисоботнинг бузилиши ва хатоликларини вужудга келтириш имкони юқори бўлган бухгалтерия ҳисоби объектларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ҳисоб тизимининг алоҳида соҳаларида кўзда тутилган назорат воситаларини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аудитор, аудиторлик текширувлари жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби тизимининг ташкил қилиниши қонунчилик талабларига мувофиқлигини текшириши ва натижаларини иш ҳужжатларда акс эттириши лозим. Агар хўжалик операцияларини акс эттиришда қуйидаги талаблар бажарилса, у ҳолда хўжалик субъектининг бухгалтерия ҳисоби тизими самарали ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида уларнинг амалга оширилган вақтини тўғри акс эттирса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида тўғри суммада қайд этилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг счётларида қонунчилик ва ҳисоб сиёсати талаблари асосида тўғри акс эттирилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот учун муҳим аҳамиятга эга бўлган хўжалик операцияларининг тафсилотлари акс эттирилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Аудиторлик текширувлари жараёнида текширилаётган хўжалик субъекти бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиниши, йўлга қўйилиши ва юритилишига тааллуқли ички ҳужжатлар билан танишиш зарур ва унинг ҳақиқий ҳолати мазкур Стандартнинг 16-банди талабларига қанчалиқ мувофиқлигини аниқлаш лозим. Зарур ҳолларда бундай солиштириш учун ҳисобда алоҳида суммаларнинг бирламчи ҳужжатлардан уларнинг ҳисобот ҳужжатларида акс эттиришгача бўлган ҳаракатини кузатиш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ички назорат тизимини баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аудитор аудиторлик текширувлари жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизими қуйидагиларни ўз ичига олишини инобатга олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бухгалтерия ҳисоби тизимини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) назорат муҳитини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) алоҳида назорат воситаларини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Назорат муҳити деганда, хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг ички назорат тизимини белгилаш ва ушлаб туришга йўналтирилган амалий ҳаракатлари ва хабардорлиги тушунилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур хўжалик юритувчи субъектни бошқаришнинг асосий тамойилларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий тузилмасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ишчиларнинг ваколати ва жавобгарлигининг тақсимланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) амалга оширилаётган ходимлар сиёсатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;
(19-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 1 июндаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 1673-1, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг умуман қонунчиликка мослигини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти ички назорат тизимининг ишлаб чиқилиши ва қўлланиши учун масъул ҳисобланади. Ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъектнинг хусусияти ва кўлами талабига жавоб бериши, доимий ва самарали амал қилиши унга боғлиқ бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини назорат қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади, ички аудит хизмати ташкил этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 1 июндаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 1673-1, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хўжалик юритувчи субъектнинг самарали таркибий тузилиши ишчиларнинг ваколати ва мажбуриятларининг тақсимланишини назарда тутади. У алоҳида шахслар томонидан назорат талабларининг бузилишининг олдини олиши ва ўзаро боғлиқ бўлмаган вазифаларнинг бўлинишини таъминлаши лозим. Ишчининг функциялари, агарда уларнинг битта шахсда мужассамлашганлиги тасодифий ёки қасддан хатоликка йўл қўйилишига олиб келса, ҳамда шундай хато ва камчиликларни аниқлашга қийинчилик туғдирса, у ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳисобланади. Одатда қуйидаги функциялар турли шахслар ўртасида тақсимланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик юритувчи субъектнинг мулкига (активига) бевосита киришга йўл қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик операцияларини амалга оширишга рухсат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ички назорат тизимининг самарали амал қилиши, шунингдек, тегишли фаолиятни юритиш юклатилган ишчиларга ҳам боғлиқ. Ходимларни танлаш, ёллаш, лавозимини кўтариш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизими тегишли ходимларнинг малакасининг юқорилигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Аудитор, ички назорат тизими абсолют аниқ даражада эмас, балки маълум даражадаги эҳтимол билан тасдиқлаши мумкинлигини, ҳамда уни ташкил қилишдан кўзланган мақсад ички назорат тизимининг қуйидаги чекловлари натижасида эришганлигини назарда тутиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг назорат тадбирларини амалга ошириш харажатлари ана шундай тадбирларни қўллаш натижасида олинадиган иқтисодий нафдан кам бўлишини талаб қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик юритувчи субъект ходимларининг ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа ходимлари ва учинчи шахслар билан ўзаро келишув натижасида назорат тизимини қасддан бузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) назоратнинг маълум қисмининг амал қилиши учун масъул бўлган раҳбарият вакиллари томонидан суиистеъмол қилиниши натижасида назорат тизимининг бузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) молиявий-хўжалик фаолиятининг ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларининг жиддий ўзгаришлари натижасида қабул қилинган назорат амалларининг самарали бўлмай қолиши мумкинлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Аудитор текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг назорат воситалари қуйидаги мақсадларга эришаётганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик операциялари барча ва алоҳида ҳолларда раҳбариятнинг розилиги билан амалга оширилаётганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бухгалтерия ҳисобида барча операциялар хўжалик юритувчи субъектда қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ тўғри суммаларда, бухгалтерия ҳисобининг тегишли счётларида, тўғри вақт даврида акс эттирилаётганлигига ва ишончли молиявий ҳисобот тайёрлаш имкониятини таъминлаётганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) активларга кириш фақат тегишли раҳбариятнинг рухсати билан йўл қўйилаётганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бухгалтерия ҳисобида қайд қилинган ва ҳақиқатда мавжуд бўлган активлар мувофиқлиги белгиланган даврларда ваколатли шахслар томонидан аниқланаётганлигига ва фарқлар аниқланган ҳолларда эса раҳбарият томонидан тегишли чоралар кўрилаётганлигига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Аудитор у томонидан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда ички назоратнинг қуйидаги амалларининг қўлланилаётганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигини арифметик текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳисоб-китобларни таққослашни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳужжатлар айланишининг тўғрилигини ва раҳбарият ходимларининг розилик ёзувлари мавжудлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бухгалтерия ҳисобида маълумотларнинг амалдаги ҳолатига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида, товар-моддий қийматликлари, қимматли қоғозлар, қатъий ҳисобот бланкалари ва кассадаги нақд пулларни белгиланган тартибга мувофиқ даврий режали ва тўсатдан инвентаризация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) назорат мақсадида хўжалик юритувчи субъектдан ташқарида жойлашган манбалар маълумотларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) бухгалтерия счётлари бўйича ёзувлар ва ҳужжатларни юритиш тизимига, корхонанинг активларига ваколати бўлмаган шахсларни йўл қўймасликка қаратилган чеклов тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) кўрсаткичлар динамикасини тадқиқ қилиш, режа ва смета кўрсаткичларини ҳақиқатдаги ҳолат билан таққослаш ва салмоқли фарқларнинг сабабларини аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ички назорат тизими билан умумий танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ички назорат тизимини баҳолашнинг ишончлилигини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари ўзларининг фаолиятида ички назорат тизимини баҳолашнинг кўпроқ сонли босқичларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Аудиторлик ташкилотлари ишнинг бошланишида хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг хусусияти ва кўлами ва унинг бухгалтерия ҳисоби тизими тўғрисида тасаввурга эга бўлиши лозим. Аудиторлик ташкилоти дастлабки ўрганишлар натижаси бўйича текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимига ўзининг иш фаолияти давомида таяниши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агар аудиторлик ташкилоти ўзининг иш фаолияти давомида хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимига таяна олмаслиги тўғрисида қарор қабул қилса, у аудиторлик текширувини шундай режалаштириши керакки, унда аудиторнинг фикри ушбу тизимга ишонишга асосланмаслиги лозим. Бу ички назорат тизими ишончлилиги «паст» деб баҳоланса ёки аудитор ушбу тизимга ишонмаслик тўғрисида қарор қабул қилганда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агар аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини умумий ўрганиш натижалари бўйича ўзининг иш фаолиятида ички назорат тизимига таяниши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилса, бу ҳолда у ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолашни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш амаллари аудиторлик ташкилоти томонидан мазкур Стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда мустақил ишлаб чиқилган усуллар ва ёндашувлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аудитор ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш жараёнида қуйидагиларни инобатга олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик юритувчи субъектнинг фақат танлаб олинган вақтдаги даврини эмас, балки барча ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳужжатларини назорат воситаси сифатида ишончлилигини текшириш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) текшириш жараёнида фаолият учун хусусиятли ёки бутун бошқа даврлар учун одатий ҳол бўлган фаолият билан таққослаганда фарқ қиладиган фаолият даврларига катта эътибор қаратиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бутун ички назорат тизимининг ва (ёки) назоратнинг алоҳида воситаларининг ишончлилигининг «паст» баҳоланиши, бошқа алоҳида назорат воситаларининг ишончлилигини «ўрта» ёки «юқори» даражада баҳолашни инкор этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аудиторлик ташкилоти ишончлиликни дастлабки баҳолаш жараёнлари натижаси бўйича бутун ички назорат тизимини ва (ёки) назоратнинг алоҳида воситаларининг ишончлилигини «ўрта» ёки «юқори» даражада баҳолаши мумкин. Бундай ҳолда аудиторлик ташкилоти аудиторлик амалларини ушбу хулосадан келиб чиқиб режалаштириши лозим, аммо мазкур тизимга мутлоқ ишонмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Аудиторлик ташкилоти дастлабки баҳолаш жараёнлари натижаси бўйича бутун ички назорат тизимини ва (ёки) назоратнинг алоҳида воситаларини «паст» деб баҳолаган тақдирда, у буни қайд қилиб ўтиши ва кейинчалик аудиторлик амалларини шунга мос равишда режалаштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Дастлабки баҳолаш натижалари бўйича ички назорат тизимига ва (ёки) назоратнинг алоҳида воситаларига ишонч билдириш тўғрисида қарор қабул қилган аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувлари жараёнида ушбу тизимнинг ишончлилигини тасдиқлаш амалларини бажариши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ички назорат тизимининг ишончлилигини тасдиқлаш амаллари аудиторлик ташкилоти томонидан мазкур ва бошқа аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда мустақил ишлаб чиқилган усуллар ва ёндашувлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Агар аудиторлик ташкилоти ишончлиликни тасдиқлаш жараёнида ички назорат тизими умуман ва (ёки) ички назоратнинг алоҳида бир воситаси дастлабки баҳолаш жараёнида олинган баҳодан паст деган хулосага келса, бундай ҳолда у ўтказиладиган аудиторлик текширувлари натижалари бўйича ўз хулосасининг ишончлилигини ошириш мақсадида бошқа аудиторлик амалларини амалга ошириш тартибини шунга мос равишда тузатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ички назорат тизимини баҳолашнинг барча босқичлари бутун тизим ёки алоҳида назорат воситаси ишончлилигининг баҳосини кўрсатган ҳолда тегишли тартибда батафсил ҳужжатлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур Стандарт Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 9 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 162-модда; 2017 й., 25-сон, 562-модда)