06.04.2007 йилдаги ПҚ-616-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.04.2007 йилдаги ПҚ-616-сон
Kuchga kirish sanasi
06.04.2007
Ҳужжат 06.04.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ҲАМДА МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли даромадлари ва фаровонлиги даражасини ўстиришнинг ғоят муҳим омили сифатида унинг бандлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнат бозори инфратузилмасини янада ривожлантириш, одамларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ушбу масалаларни ҳал этишда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг ролини фаоллаштириш ҳамда жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек улар фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги Ф-2654-сонли Фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳи Дастур топшириқлари бажарилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатсин ва унинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика шароитида аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишнинг самарали шаклларидан бири сифатида аҳолини хўжалик юритувчи субъектлар билан кооперациялашган ҳолда касаначилик меҳнатига кенг жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонининг амал қилиши иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, биринчи галда транспорт, алоқа, қурилиш ва қурилиш индустриясининг йирик корхоналарига, шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат корхоналарига нисбатан ҳам жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақалар бўйича меҳнат бозорини шакллантиришда самарали сиёсатни амалга ошириш, демографик омилларни, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва таркибий қайта ташкил этишнинг истиқболли йўналишларини эътиборга олган ҳолда бандликнинг янги шаклларини кенг татбиқ этиш ҳисобига аҳоли бандлигининг ўсишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демографик ўзгаришлар ва кадрларнинг касбий тайёргарлиги билан боғлиқ ўзгариб бораётган талабларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳолига касбий қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича сифатли хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш, камхарж оилалар, ногиронлар ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатишда табақалаштирилган тарзда ва аниқ ёндошувни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни амалга ошириш, меҳнат муносабатларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда, меҳнат бозорида вужудга келаётган тенденцияларни ва муайян ихтисосликлар бўйича кадрларга нисбатан талаб-эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда кадрларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йўналишлардаги ўзгаришларга оид таклифларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари негизида йирик қишлоқ фуқаролар йиғинлари (маҳаллалар)да меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича муқим пунктлари бўлган Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Бандликка кўмаклашувчи марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасига мувофиқ, ишсизлар тизимли равишда ҳисобга олиб борилишини, ишга жойлашишга муҳтожлар, шунингдек мавжуд бўш иш жойлари тўғрисида маълумотлар банки шакллантирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлар, биринчи навбатда ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигининг самарали шаклларини ривожлантириш, жумладан касаначилик меҳнатини жорий этиш, мустақил иш билан бандлик, шу жумладан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ҳамда бошқа турдаги иш билан бандликни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитишни ташкил қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчилар томонидан меҳнатга оид қонун ҳужжатларига, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш, камхарж оилаларга нафақалар ҳамда моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда ўрнатилган тартибга риоя этилиши мониторингини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ходимлар умумий чекланган сони 89 киши, шулардан бошқарув ходимлари сони 61 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими ҳамда Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказининг намунавий тузилмалари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирига Вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларини, ҳудудий бош бошқармалар, шунингдек вазирликка бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича Республика комиссияси 7-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси икки ой муддатда мазкур тоифалардаги ходимларни уларнинг малака ва касб даражаларига нисбатан талабларни эътиборга олган ҳолда аттестациядан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2007 йилнинг 1 июлига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий бош бошқармалар таркибий бўлинмалари, шунингдек, Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари ва туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлинмалари раҳбарларини уларнинг малака ва касбий савия-даражасига нисбатан қаттиқ талаблар қўйган ҳолда аттестациядан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишсизлар касбга тайёрланадиган, қайта тайёрланадиган ва малакаси ошириладиган базавий касб-ҳунар коллежларини ҳудудлар бўйича белгиласин, шунингдек, иш берувчилар ва меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳисобга оладиган тегишли таълим дастурларини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан республиканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар бўйича Ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 6 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-616-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг иш билан бандлигини кенгайтириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддати Бажариш учун масъуллар Тадбирларни амалга ошириш шакллари Кутилаётган натижа
I. Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш

1.‎

Ҳар йили камида 550 минг янги иш ўринларини, шу жумладан:
‎кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантириш ҳисобига — 320 минг иш ўринлари;
‎барча йўналишдаги касаначиликни, жумладан оилавий тадбиркорликни кенгайтириш ҳисобига — 160 минг иш ўринлари;
‎фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш ва молиявий-иқтисодий соғломлаштириш, янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига — 70 минг иш ўринларини ташкил этиш.
Ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бандликнинг ҳудудий дастурлари Туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва умуман республикада иш ўринлари ҳамда аҳолининг бандлиги ўсишини ташкил этиш.

2.‎

2007 йилда, асосан қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида иш ўринларининг маҳаллалар бўйича жойлашувини белгилаб ва ушбу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ҳар йили камида 3 млрд. сўм ажратилишини назарда тутган ҳолда 100 минг янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш. 2007 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бандликнинг ҳудудий дастурлари Аҳолининг иш билан бандлиги, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги бандлигининг ўсиши.

3.‎

Оилавий бизнесни ташкил этишга имтиёзли кредитларни жалб этган ҳолда ҳар йили кам таъминланган оилалардан, айниқса қишлоқ жойларда камида 15 минг кишини ишга жойлаштириш. Ҳар йили Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туманлар ҳокимликлари Микрокредитларга бўлган талаблар тўғрисидаги ахборот, Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари Кам таъминланган оилалардаги, энг аввало қишлоқ жойларда яшовчи ишламайдиган аҳолининг бандлигини таъминлаш.

4.‎

Қорамол етиштирувчиларни иш билан банд шахслар сифатида ҳисобга олиш, ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи камида 270 минг кишига меҳнат дафтарчаси бериш ва юритиш, шунингдек қорамол сотиб олиш учун Бандликка 2007 йил давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, қишлоқ туманлари ҳокимликлари Қорамол етиштириш чора-тадбирлари параметрлари Ишламайдиган қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш.

5.‎

Иш билан банд ва ишга жойлашишга муҳтож шахсларнинг ҳақиқий сонини аниқлаш учун меҳнат бозоридаги вазиятга баҳо бериш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги Кўрсаткичлар тизимини тасдиқлаш Меҳнат бозоридаги вазиятни ва ишга муҳтожлар сонини янада тўлиқ ва сифатли баҳолаш.

6.‎

Тасдиқланган кўрсаткичлар тизими бўйича меҳнат бозори ва бандлик устидан мониторинг ташкил этиш. Ҳар чоракда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги Ҳар чоракда чиқадиган «Меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги мониторинги» бюллетенини чоп этиш Минтақалар бўйича меҳнат бозоридаги вазиятни тезкор равишда баҳолаш тизимини шакллантириш.

7.‎

Гўшт-сут ва мева-сабзавот маҳсулотлари, бошқа турдаги маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш, терига ишлов бериш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш бўйича кичик корхоналарни ташкил этиш инновация лойиҳаларини рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда уларни Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармаси маблағларидан грантлар ва кредитлар ажратиш йўли билан молиялаштириш. Ишлаб чиқиш — 2007 йил, молиялаш-тириш — 2008 йилдан бошлаб Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги Кичик инновация лойиҳаларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом Кичик корхоналарда муқим иш ўринларини ташкил этиш.
II. Меҳнат органлари иш билан банд бўлмаган фуқароларга кўрсатадигаи хизмат, шу жумладан уларни қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар тури ва сифатини кенгайтириш

8.‎

Ҳар бир йирик қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида аҳолини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муқим пунктларини ташкил этиш.
‎Банд бўлмаган аҳолига меҳнат органлари томонидан турли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи мазкур пунктнинг аниқ иш регламентини ишлаб чиқиш.
2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, қишлоқ туманлари ҳокимликлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, бажарувчиларнинг қўшма қарорлари Туман марказларидан узоқда яшайдиган қишлоқ аҳолисининг ҳудудий меҳнат органлари хизматидан фойдаланишини яхшилаш, уларнинг доирасини банд бўлмаган аҳолининг бевосита яшаш жойи томон кенгайтириш.

9.‎

Ахборот хизмати турлари доирасини кенгайтириш учун барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўзларидаги ишчилар сони ва уларнинг мақомидан қатъи назар, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни меҳнат органларига ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этишнинг янги тартибини тасдиқлаш. 2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги Меҳнат органларига бўш иш ўринлари ва лавозимлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низом Ишга жойлашиш имкониятларини ошириш ва сонини кўпайтириш.

10.‎

Иш излаётган фуқароларга керакли маълумот олиш имконини берадиган маълумотларнинг минтақавий электрон тармоғини (ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари, аниқ иш ўринлари бўйича) шакллантиришни назарда тутувчи бўш ўринлар ва бўш иш жойлари банкидан аҳоли кенгроқ фойдаланишини, шунингдек меҳнат бозори тўғрисида даврий ахборот материаллари (бюллетенлар) чоп этилишини, ушбу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 450 млн. сўм ажратилишини назарда тутган ҳолда таъминлаш. Ташкил этиш — 2007 йил I-III чораклар, татбиқ этиш — 2007 йил IV чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари, ахборот материаллари Меҳнат органлари томонидан банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

11.‎

Ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, парваришга муҳтож инсонларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш орқали. камида 1000 кишининг иш билан банд бўлишини таъминлаш. 2007 йил давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи Маҳаллий меҳнат органлари томонидан банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

12.‎

Мавжуд касб-ҳунар коллежлари негизида иш билан банд бўлмаганларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳажмларини кенгайтириш (ҳар йили камида 10 минг киши) бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2007 йил давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари Иш билан банд бўлмаганларга касбий қайта тайёрлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

13.‎

Бандликни таъминлаш бўйича махсус чора-тадбирларга муҳтож тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захираси яратиладиган (квоталаштириладиган) корхоналар доирасини кенгайтириш. 2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш излашда қийинчиликларга дуч келган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захирасини яратиш тўғрисида янги низом Касб-ҳунар таълимини тамомлаб меҳнат бозорига чиқаётган ёшларни, ногиронлар, жазодан озод этилган шахсларни ишга жойлаштиришни таъминлаш.

14.‎

Жойларга чиқиш орқали меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва меҳнатга оид қонунчиликка риоя этиш масалаларида корхоналарга тизимли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш. Йил давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Иш берувчилар билан биргаликдаги тадбирлар Меҳнат, бандлик ва ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларида иш берувчиларга хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш.
III. Халқаро стандартлар ва меҳнат бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш механизмлари ва усулларини такомиллаштириш

15.‎

Бандлик ва ишсизлик тоифалари мазмун-моҳиятини Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларига мувофиқлаштириш. 2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги Услубий ва инструкциявий ҳужжатларни ишлаб чиқиш Халқаро стандартлар ва Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, бандлик кўрсаткичларининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

16.‎

Халқаро стандартлар ва меҳнат бозорининг ўзига хос миллий хусусиятларига мувофиқ минтақалар бўйича ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2007 йил I чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси Услубият Меҳнат бозоридаги вазиятни баҳолаш сифатини ошириш ва иш ўрнига бўлган талабни аниқлаш.

17.‎

Бандлик масалалари бўйича текширув дастурларини миллий ҳисоб рақамлар тизими доирасида ва халқаро қоидаларга мувофиқ норасмий сектордаги банд бўлган барча тоифаларни қамраб олган ҳолда такомиллаштириш. 2007 йил IV чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси Такомиллаштирилган сўровномалар ва текширувни ўтказиш йўриқномалари Бандликни ҳисобга олишни ва услубиятини такомиллаштириш.

18.‎

Халқаро стандартларда қабул қилинган қоидалар тизимида ва статистик ҳисобот маълумотларини бандлик масалалари бўйича текширув материаллари билан тўлдириш асосида бандлик мақоми, иқтисодиёт секторлари ва тармоқлари бўйича меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш. 2008 йилдан бошлаб Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда бандлик ва ишсизликни сифатли ҳамда холис баҳолаш.

19.‎

Ташқи меҳнат миграциясини ҳисобга олиш шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда миграция сиёсатини амалга оширишга масъул идоралар томонидан вакиллик текширувларини ўтказиш. 2007 йил IV чорак Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси Ташқи меҳнат миграциясини ҳисобга олишнинг тасдиқланган шакллари ва воситалари Аҳолининг меҳнат миграциясини янада тўлиқ ва сифатли ҳисобга олишни таъминлаш.
IV. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари бошқарувининг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш

20.‎

Туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларини Бандликка кўмаклашувчи марказлар сифатида қайта ташкил этиш. 2007 йил I-II чораклари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман, шаҳар ҳокимликлари Ташкилий тадбирлар Туман ва шаҳарлардаги меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

21.‎

Фаолият кўрсатаётган Вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш марказларини Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроси сифатида қайта ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида вазият мушкул бўлган минтақалар ҳисобига уларнинг тармоқларини кенгайтириш. 2007 йил I- II чораклари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман, шаҳар ҳокимликлари Бажарувчиларнинг қарорлари Вақтинчалик ишларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш.

22.‎

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий, ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тасдиқлаш. 2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бажарувчиларнинг қарорлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолияти самара-дорлигини ошириш.

23.‎

Ногиронларни экспертизадан ўтказиш ва реабилитация қилиш масалалари инспекцияси бошқарувининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва Инспекция, ТМЭКлар, минтақавий реабилитация марказлари тўғрисидаги янги низомни тасдиқлаш. 2007 йилнинг II ярим йиллиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Жараёнларни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш ва ногиронликни экспертизадан ўтказиш ҳамда реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш

24.‎

Меҳнатни меъёрлаштириш ва муҳофаза қилиш Маркази ҳамда Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш Республика марказини Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Республика илмий маркази сифатида қайта ташкил этиш ҳамда унинг Низомини тасдиқлаш. 2007 йил I-II чораклари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар жараёнларини бошқаришнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш.

25.‎

2007/2008 ўқув йилидан бошлаб етакчи олий ўқув юртлари ва алоҳида касб-ҳунар коллежларида меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар, шу жумладан «Меҳнат иқтисодиёти» ва «Ижтимоий иш» мутахассисликлар бўйича кадрларни аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2007 йил II-III чораклари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бажарувчиларнинг биргаликдаги қарори Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини малакали кадрлар билан таъминлаш.

‎‎V. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик базасини ривожлантириш, шу соҳада давлат назорати механизмларини кучайтириш

26.‎

«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2007 йил III чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Қонун лойиҳаси Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларида ишчиларга кафолатларни, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартибини белгилаш.

27.‎

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2007 йил III чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, «Маҳалла», «Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми», «Меҳр нури» жамғармалари, «Ҳаёт» нодавлат нотижорат ташкилоти, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш шарт-шароитларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда иш берувчиларнинг ногиронларни иш билан таъминлашдан манфаатдорлигини ошириш.

28.‎

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Бандликнинг ҳамда ишсизликдан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш.

29.‎

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмайдиган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган) тугатилган корхоналардаги бандликни ва иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. 2007 йил III чорак Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ишловчилар ҳаракати ва иш ўринлари, шу жумладан уларнинг чиқиб кетишини янада тўлиқ ҳисобга олиш.

30.‎

Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш механизмини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2007 йил III чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар Ишлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда давлат назоратини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппаратининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
4а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказининг намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш республика комиссияси таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Р.С. Азимов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири — комиссия раиси; ‎
А.А. Хаитов‎ —‎ меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи — комиссия раисининг ўринбосари; ‎
Ф.Х. Боқиев‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари ҚАТД мудири; ‎
Н.Қ. Аллаёров‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти; ‎
Ж.А. Қўчқоров‎ —‎ молия вазирининг ўринбосари; ‎
А.И. Комилов‎ —‎ соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари; ‎
Р.М.Шоабдураҳмонов‎ —‎ иқтисодиёт вазирининг ўринбосари; ‎
Е.С. Каньязов‎ —‎ адлия вазирининг ўринбосари; ‎
Б.Х. Ходиев‎ —‎ Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг ректори; ‎
Т.М. Аҳмедов‎ —‎ Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари. ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси (бундан кейин матнда — Жамғарма)ни ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма маблағларидан ходимларнинг бажарилаётган иш самарадорлиги ва сифатини оширишдан моддий манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Бандликка кўмаклашувчи жамғарма тушумлари маблағларининг 5 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигидан ногиронлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун иш берувчилар томонидан регрессив талаблар (даъволар) ундириладиган, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ҳисоб рақамларига келиб тушадиган маблағларнинг 15 фоизи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларидан жамланади ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарманинг келгуси йилги даромадлари миқдорларини белгилашда Жамғарманинг аввалги йил охиридаги маблағлари қолдиғи ҳамда кейинги икки йил ичида қонун ҳужжатларидаги ўзгаришларни эътиборга олиб, тушумлар динамикасини назарда тутган ҳолда ҳисоблаб чиқилган прогноз тушумлари ҳажми инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сметанинг харажатлар қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган давлат бюджети харажатлари таснифига мувофиқ харажатларни моддалар бўйича аниқ кўрсатган ҳолда харажат гуруҳлари бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаси тегишли равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) бўлинмалари харажатлар сметаларини илова қилган ҳолда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини рўйхатга олиш бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини Молия вазирлиги ва молия органларида ҳисобга олишнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 9 декабрда 93-сон (1999 йил 13 декабрдаги 849-рўйхат рақами) тасдиқланган Тартиб билан белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бошлиқлари Жамғарма тушумларининг ҳажмларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда рўйхатга олган ҳолда Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметасига ҳар чоракда ўзгартиш киритишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жамғарма маблағларини йўналтириш ва фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарма маблағларини сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг, Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари ҳамда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларидан, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бошлиқлари, Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг директорлари ҳамда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг бошлиқлари, улар бўлмаган ҳолларда эса — уларнинг ўрнини босадиган шахслар тегишли равишда Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Жамғарма маблағларининг камида 50 фоизи миқдорида — меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Жамғарма маблағларининг 50 фоизигача миқдорда — меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек кадрлар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш бўйича сарф-харажатларга, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ва Марказлари бинолари ҳамда хоналарини қуриш, сотиб олиш, таъмирлаш ва жиҳозлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникаларни сотиб олиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, инвентар ва хўжалик жиҳозларини сақлаш ҳамда эксплуатация қилиш, дастурий таъминот воситаларини харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий матбуот нашрларини, махсус адабиётлар, китоб маҳсулоти, идоравий ашёларни сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи навбатдаги молия йилига ўтади ва олиб қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ходимларга юқори касбий малакаси учун ҳар ойлик шахсий устама ҳақ, ишдаги муваффақиятлари ва муҳим топшириқларни бажаргани учун айрим ходимларни мукофотлаш, юбилей саналари муносабати билан бир маротабалик пул мукофотлари бериш, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган байрам кунлари муносабати билан мукофотлар тўлаш, мансаб маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгилаш (овқат ва бошқа мақсадларга), моддий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тасдиқланадиган Ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган Жамғарма маблағларини тасарруф этувчиларнинг буйруқлари асосида, тегишли Жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғармадан ходимларга устама ҳақ, мукофотлар белгилаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор ҳар бир меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бошлиқлари зарур ҳолларда Жамғарма маблағларини Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишларни киритган ҳолда меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қуйи органларига қайтадан тақсимлашлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча ходимларни сақлаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари ҳисоби бюджетдан ташқари бошқа маблағлардан, шу жумладан бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасидан алоҳида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги бюджет маблағлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши ҳамда ушбу маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан мақсадга номувофиқ фойдаланиш фактлари аниқланган ҳолларда мақсадга номувофиқ фойдаланилган сумманинг ҳаммаси айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланган ҳолда давлат бюджети даромадига олиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда; 2009 й., 52-сон, 562-модда; 2010 й., 13-сон, 92-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)