Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2025 03.04.2007 йилдаги 71-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2007 йилдаги 71-сон
Kuchga kirish sanasi
03.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2025
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва олдини олиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сонли «Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги устувор вазифаларни ҳал этиш Давлат дастурининг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатларни ўз вақтида олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини талаб даражасида муҳофаза қилинишини таъминлаш ҳамда иқтисодиётнинг хавфли ишлаб чиқариш объектлари барқарорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш, аҳоли хавфсизлигини ошириш ҳамда тоифаланган объектларни табиий ва техноген хусусиятли таҳдидлардан муҳофаза қилиш соҳасида бошқарувни мувофиқлаштиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш ва механизмларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ахборот билан таъминлаш ва хабардор қилишнинг комплекс тизимини яратиш, замонавий ахборот-телекоммуникация технологиялари ҳамда оммавий ахборот техник воситаларини қўллаш негизида ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг илмий-услубий асосларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоифаланган объектларда фавқулодда вазиятлар хавфини прогноз қилиш ва уларнинг зарур даражада ҳимояланганлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг асосий элементларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ҳодисаларни мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларда бошқарув ҳамда тезкор ҳаракат қилиш усулларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш муаммоларини ҳал этишда ташкилий-техник, молиявий, моддий ва ахборот ресурсларини жамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари қуйидагиларни таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурининг 1-иловасида назарда тутилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсадли дастурлар бажарилишини назорат қилиш ва доимий мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурининг 2-иловасида келтирилган мақсадли дастурларда назарда тутилган асосий тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 3 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 71-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги ўн йил давомида Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситалари билан амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун давлат ҳокимияти органларининг, корхоналар ва ташкилотларнинг, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси амал қилмоқда. «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг куч ва воситаларини мустаҳкамлаш, бошқарув органларини тайёрлаш ва аҳолини ўқитиш борасидаги амалга оширилган ишлар сўнгги йилларда фавқулодда вазиятлар юз берганда қурбонлар сонини камайтириш имконини берди. Бироқ, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатларга қарши курашиш учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар томонидан сезиларли саъй-ҳаракатлар ва молиявий харажатларга қарамай, уларнинг таъсиридан моддий йўқотишлар камаймаяпти. Бу кўп жиҳатдан, қоида тариқасида, рўй берган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилганлиги билан боғлиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, табиий ва техноген хавфларни юзага келишининг ўз вақтида олдини олиш ва салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни устувор амалга ошириш фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга нисбатан анча тежамли ва самарали ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) ишлаб чиқилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепция ва Давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳининг иш режасига мувофиқ бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар материаллари Давлат дастури асосини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат дастурининг долзарблиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (кейинги ўринларда фавқулодда вазиятлар деб юритилади) хавфи юқорилиги, уларнинг сони ва оқибатлари кўламининг ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда, бу эса аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муаммосининг янги ечимларини излашга, келгусидаги таҳдид ва хавф-хатарларни олдиндан кўра билишга, уларни прогноз қилиш ва олдини олиш усулларини ривожлантиришга мажбур қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан сўнгги пайтларда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизимини яратишнинг дастлабки босқичи якунланди. Бу босқичда, асосан, авария, ҳалокат ва табиий офатлардан жабр кўрган аҳолини қутқариш масалалари ҳал этилди. Бироқ, ФВДТнинг ҳозирги ҳолати ва унинг қуйи тизимларининг ривожланиш даражаси шундайки, улар аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муаммосининг комплекс ечимини ҳали тўлиқ таъминлай олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини ривожлантиришнинг навбатдаги босқичининг асосий вазифаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келиши хавфини имкон қадар камайтиришга, шунингдек, одамлар соғлиғини сақлашга, моддий йўқотишларни ва атроф табиий муҳитга етказилган зарар миқдорини камайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни олдиндан амалга оширишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу босқичдаги давлат сиёсатининг мақсади, Давлат дастурига мувофиқ, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг кафолатланган даражасини таъминлаш, мамлакатимиздаги фан ва технологиялар ютуқларини, шунингдек, ушбу соҳадаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муаммо идоралараро ва минтақалараро хусусиятга эга бўлиб, давлат даражасида комплекс ёндашувни, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳамда улар раҳбарларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, улар юзага келган тақдирда эса, фавқулодда вазиятлар оқибатларини уюшқоқлик билан бартараф этиш учун масъулиятини оширишни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини камайтириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий қоидаларини амалда рўёбга чиқаришнинг энг мақбул механизми қатор мақсадли дастурлар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давлат дастури доирасида бажариладиган мақсадли дастурлар ва асосий тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурини амалга ошириш табиий ва техноген хусусиятдаги энг йирик миқёсдаги фавқулодда вазиятлар таҳдид солаётган аҳоли ва объектларни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни бажаришни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастури доирасида 1-иловага мувофиқ ўн битта мақсадли дастурларни бажариш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФВДТ доирасида мувофиқлаштириладиган Давлат дастурларининг амалга оширилиши фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш соҳасида ягона мақсадли бошқарув тизимига ўтишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча турдаги ва уларнинг салбий оқибатлари кўламидаги фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш Давлат дастурига 2-иловада назарда тутилган мақсадли дастурларни бажариш бўйича асосий тадбирларни амалга ошириш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат дастурини ресурслар билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, тармоқлар ва объектларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш давлат дастури доирасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш ҳар бир даражада вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга ажратиладиган тегишли бюджетлар (республика ва маҳаллий бюджетлар), маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ташкилотларига Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Кутилаётган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурини амалга ошириш доирасида хавфли табиий-техноген жараёнлар мониторингини ва фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, хавфли жараёнларни қамраб олиш даражаси 70 фоизгача ва камида 0,75 — 0,80 ишончлилик билан амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурини амалга ошириш натижалари чуқур таҳлил қилиниши, шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ миқдор ва сифат баҳолари берилиши лозим. Бунда амалга ошириш натижалари деганда қуйидагилар тушунилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш ва юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни юмшатиш ёки уларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли хавфсизлиги даражасини ҳамда ўта муҳим объектларнинг табиий ва техноген хусусиятдаги таҳдидлардан муҳофазаланганлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро муҳофазаси тузилмалари куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга тайёрлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурдаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш қуйидагиларга имкон беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муаммолари ва вазифаларини ҳал этиш учун махсус мўлжалланган ҳамда жалб этиладиган бошқарув органлари, куч ва воситаларнинг янада мақбул ва самарали ташкилий тузилмасини яратиш, шунингдек, уларнинг фаолиятини давлат томонидан янада самарали тартибга солинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли хавфсизлиги ва ўта муҳим объектлар муҳофазаланганлигининг зарур даражасини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун куч ва воситалар фаолияти, фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаштириш тизими, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар зоналаридаги вазиятни назорат қилиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситаларини самарали бошқаришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишда ахборот хавфсизлиги даражасини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умуман олганда, Давлат дастурини амалга ошириш натижасида фавқулодда вазиятлар хавфини сезиларли даражада камайтириш, аҳоли хавфсизлигини ҳамда тоифаланган объектларнинг табиий ва техноген хусусиятдаги таҳдидлардан муҳофазаланганлигини таъминлаш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш давлат дастурига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш давлат дастурига мақсадли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мақсадли дастур номи

Ишлаб чиқувчилар

Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича

1. Зилзила оқибатларини камайтириш дастури

Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Тошқинлар, тошқинлар, сел ва қор кўчкиларининг ҳамда кўчки ҳодисаларининг олдини олиш дастури

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси, Ўзгидромет, Давлат геология қўмитаси, Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

3. Эпидемиялар, эпизоотиялар, эпифитотияларнинг олдини олиш дастури

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, ФВВ

Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича

4. Кимёвий хавфли объектларда аварияларнинг олдини олиш дастури

«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

5. Ёнғин-портлашга  хавфли объектларда аварияларнинг олдини олиш дастури

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекенерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ички ишлар вазирлиги, «Ўздавнефтгазинспекция», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

6. Энергетика объектлари ва тармоқларида аварияларнинг олдини олиш дастури

«Ўзбекенерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, ФВВ

7. Транспортда (автотранспорт, темир йўл, авиация, метрополитен) авария ва ҳалокатларнинг олдини олиш дастури

Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Тошкент метрополитени, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

8. Гидротехника иншоотларида аварияларнинг олдини олиш дастури

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси, ФВВ

Аҳолини фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабардор қилиш бўйича

9. Фавқулодда вазиятлар хавфи ва содир бўлганда алоқа ва хабар беришнинг ҳудудий ва локал тизимларини яратиш дастури

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекенерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича

10. ФВВ қутқарувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ўқув объектларини замонавий авария-қутқарув техникаси, асбоб-ускуналари, анжомлари билан жиҳозлаш ва қуриш дастури

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

Аҳолини, раҳбар таркибини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўқитиш бўйича

11. Аҳолининг барча қатламларини ўқитиш бўйича мақсадли дастур

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш давлат дастурига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш давлат дастурининг мақсадли дастурларини бажариш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мақсадли дастурлар номи

Асосий тадбирлар ва ижрочилар

Бажариш муддатлари (йиллар бўйича), йил.

Молиялаштириш ҳажмлари (млн. сўм) / минг долл. АҚШ)

Молиялаштириш манбалари

Кутилаётган натижалар

I. Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича

1.

Зилзила оқибатларини камайтириш дастури

1. Фанлар академияси:

1.1. Ўзбекистоннинг умумий сейсмик районлаштириш меъёрий харитасини якунлаш ва жорий этиш

2007  —  2011

20072008

1362,0 / 515,2

Фанлар академиясининг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Иқтисодиёт объектлари қурилиши мумкин бўлган зоналарни янада асосланган тарзда районлаштириш

1.2. Кучли сейсмик зоналарда жойлашган шаҳарларни сейсмик районлаштириш

20072011

Шаҳар доирасида уй-жой ва саноат объектларини қуришга илмий асосланган ёндашувни таъминлаш

1.3. Зилзилаларни босқичма-босқич прогноз қилиш методикасини такомиллаштириш. Кучли зилзила даракчиларини масофадан туриб диагностика қилиш методикасини ишлаб чиқиш

20072011

Сейсмик характердаги эҳтимолий таҳдидлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида прогноз аниқлигини ошириш

1.4. Станциялар тармоғини кенгайтириш ва қайта жиҳозлаш ҳамда мониторинг ахборот-таҳлил марказини ташкил этиш

20072011

Прогноз маълумотларининг ишончлилиги ва тўлиқлигини ошириш

2. «Давархитектқурилиш»:

2.1. Биноларнинг конструктив хусусиятларини ва Ўзбекистон шаҳарларининг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда зилзилалардан зарарни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

20072011

60,0 / -

Давархитектқурилишнинг ажратиладиган бюджет маблағлари ва  жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Янги объектларни лойиҳалашда ишончлиликни ошириш ва зилзилабардошлик бўйича тавсияларни иқтисодий асослаш

2.2. Бино ва иншоотларни антисейсмик кучайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш

20072011

Бинолар ва иншоотларнинг шикастланишининг йўл қўйиладиган хавфини аниқлаш

3. »Давергеодезкадастр» қўмитаси:

3.1. GPS ва геодезик ўлчаш технологияларини такомиллаштириш

20072011

385,0 / -

Давергеодезкадастр қўмитасининг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Ўтказиладиган ўлчовларнинг аниқлигини ошириш

3.2.  Геодинамик синов майдонларида режим ўлчовлари

20072011

Ўтказиладиган тадқиқотларнинг аниқлигини ошириш мақсадида ўлчашларни ўтказиш

2.

Тошқинлар, тошқинлар, сел ва қор кўчкиларининг ҳамда кўчки ҳодисаларининг олдини олиш дастури

1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

1.1. Тошқин хавфи бўлган зоналарни ўрганиш

2007 — 2011

2007 — 2010

8246,0 / -

Ажратиладиган бюджет маблағлари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Тошқин сувларини назорат қилиш ва хавфсиз ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради

1.2. Мавжуд сел ва тошқинга қарши иншоотларни текшириш

2007 — 2010

Реконструкция ва таъмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда сел ва тошқинга қарши ҳимоя ҳолатини назорат қилиш имконини беради

1.3. Қирғоқни мустаҳкамлаш ва бошқа муҳофаза ишларини олиб бориш

2007 — 2011

Аҳоли ва ҳудудларни сел ва тошқин оқимларидан муҳофаза қилиш даражасини ошириш имконини беради

2. Ўзгидромет:

2.1. Сел ва қор кўчкиси хавфи бўлган зоналарни ўрганиш

2007 — 2011

381,0 / -

Ўзгидрометнинг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Аҳоли ва ҳудудларга сел ва қор кўчкиси хавфининг олдини олиш. Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш. Қор кўчкисига қарши ҳимоя ҳолатини назорат қилиш

2.2. Баланд тоғли ўпирилиш хавфи бўлган кўллар зонасидаги вазиятни кузатиш

2007 — 2011

Ўзбекистон ҳудудида ва чегарадош давлатларнинг трансчегаравий зоналарида қор қатлами, бир қатор ёрилиш хавфи бўлган кўллар ҳолати мониторингини таъминлаш

3. Давлат геология қўмитаси:

3.1. Кўчки хавфи бўлган зоналарни ўрганиш



20072011

3914,0 / -

Давлат геология қўмитасининг бюджетдан ажратиладиган маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Аҳолини кўчки хавфи тўғрисида ўз вақтида огоҳлантириш ва юзага келаётган вазият устидан назоратни таъминлаш

3.2. Илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш

20072011

Хавфли зоналарни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, хавф ва риск хариталарини тузиш

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

4.1. Тошқин хавфи бўлган зоналарни текширишда иштирок этиш, зарур ҳимоя ишлари участкалари ва ҳажмларини аниқлаш





20072011

5906,0 / -

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, ҳокимликларнинг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Ҳақиқий таҳдидлар даражасини аниқлаш ва муҳофаза ишларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

4.2. Қирғоқни мустаҳкамлаш ва бошқа муҳофаза ишларини олиб бориш

20072011

Таҳдидлар хавфини камайтириш имконини беради ҳамда аҳоли ва ҳудудларни тошқин хавфидан муҳофазасини таъминлайди

3.

Эпидемиялар, эпизоотиялар, эпифитотияларнинг олдини олиш дастури

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

I. Эпидемиялар

1.1. Табиий ўчоқли вирусли инфекциялар бўйича тадбирлар

2007 — 2011


2007 — 2011

32292,3 / -

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Касаллик ўчоқларини комплекс ўрганиш, касалликларни прогнозлаш ва олдини олиш

1.2. Гриппга қарши кураш тадбирлари (шу жумладан парранда гриппига қарши)

2007 — 2011

Грипп пандемиясини ўрганиш ва касалликлар профилактикаси

1.3. Ўткир ичак касалликлари ва вабога қарши кураш тадбирлари

2007 — 2011

Даволаш-профилактика тадбирлари ва сувнинг назорати

1.4. Безгакка қарши кураш тадбирлари

2007 — 2011

Даволаш ва профилактика тадбирлари

1.5. ОИВ/ОИТСга қарши курашиш бўйича тадбирлар

2007 — 2011

Қон текшируви, даволаш-профилактика муассасалари базасида тарғибот ва профилактика

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

II. Эпизоотиялар

2.1. Республикада ветеринария осойишталигини таъминлаш тадбирлари




2007 — 2011

44321,0 / -

Ажратиладиган бюджет маблағлари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Эпизоотияга қарши кураш ва профилактика тадбирларни ўз вақтида ўтказиш

III. Эпифитотии

3.1. Республикада эпифитотик фаровонликни таъминлаш тадбирлари


2007 — 2011

Самарали мониторинг кузатув тармоғини яратиш

II. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича

4.

Кимёвий хавфли объектларда аварияларнинг олдини олиш дастури

«Ўзкимёсаноат» ДАК:

1. »Навоиязот» ОАЖ - 5 та тадбир


20072011

3359,0 / 4800,0

Ўз маблағлари ҳисобидан

Энергияни тежамкор технологияларни жорий этиш

2. »Фарғонаазот» ОАЖ - 3 та тадбир

20072009

Ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш

3. »Электрокимёсаноат» ОАЖ - 7 та тадбир

20072009

4. »Аммофос» ОАЖ - 4 та тадбир

20072009

Ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш

5. »Қўқон суперфосфат заводи» ОАЖ -4 та тадбир

2007 — 2009

Техник қайта жиҳозлаш

6. »Самарқандкимё» ОАЖ - 4 та тадбир

2007 — 2009

Ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш

5.

Ёнғин-портлашга  хавфли объектларда аварияларнинг олдини олиш дастури

1. «Ўзбекнефтгаз» МХК:

1.1 «Ўзтрансгаз» АК

Олимкент шаҳрида газни ер остида сақлаш станциясини қуриш

2007 — 2011

2007 — 2011

492496,2 / 3330000,9

Ўз маблағлари ҳисобидан

Максимал газ истеъмоли даврларида магистрал газ қувури агрегатларининг аварияларсиз ишлаши

Бошқарув тизими ва технологик алоқани таъминлаш

2007 — 2011

Фавқулодда вазият хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда алоқа тизими ва тармоқ бошқарув органларининг тезкор бошқарувини таъминлаш

Узунлиги Л = 13 минг км бўлган магистраль газ қувурларини диагностика қилиш

2007 — 2011

Магистрал қувурларнинг ёрилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш

Магистраль газ қувурларини кенгайтириш

2007 — 2011

Магистрал ва агрегатларни газ узатишда юкламасини камайтириш

Газли - Нукус магистралининг 159 километрида «Саримай» компрессор станциясини қуриш

2007 — 2011

Магистралларда аввал ишлаган компрессор станцияларини ҳамда агрегатларга газ узатиш пайтида юкламасини камайтириш

Бош иншоотлардаги КС-№ 1, 2, 3, 4 ўрнига Газли УМС газ ҳайдаш бўйича сиқиш компрессор станциясини (СКС) қуриш

2007 — 2011

Газни транспортировка қилиш цехи ишининг барқарорлигини ошириш, аварияларнинг олдини олиш, магистрал орқали шимолга узлуксиз газ етказиб беришни таъминлаш

1.2. «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» АК  Нефть тайёрлаш участкаси билан «Сардоб» конида ДС қуриш

2007 — 2011

Амалдаги КСларни юкламасини камайтириш, авариялар ва қувурлар ёрилишининг профилактикаси

«Кўкдумалоқ» газконденсат конини жиҳозлаш

2007 — 2011

Нефть ва газконденсат қазиб олишни кўпайтириш, Газконденсат конининг хавфсиз ишлашини таъминлаш

1.3. »Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» АК (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда)

Магистраль газ қувурларининг муҳофаза зоналарида рухсатсиз қурилган иморатларни бузишни ташкил этиш

2007 — 2011

Аҳолини техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва газ қувурларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш

1.4. »Ўзнефтмаҳсулот» АК

Фарғона НҚИЗнинг ёнғинга қарши сув қувури тизимини реконструкция қилиш

2007 — 2011

Автоматик ёнғин ўчириш тизимининг узлуксиз ишлаши ва ёнғинга қарши эҳтиёжларни сув билан таъминлаш

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига олиб келувчи коллекторни қуриш

2007 — 2011

Ёнғинга қарши тадбирлар ва хўжалик-ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёжни таъминлаш

Локал хабарлаш тизимини яратиш (қуриш) мақсадида «Ангрен» ва «Поп» терминалларини лойиҳа олди текширувини ўтказиш

2007 — 2011

Терминал зоналарида жойлашган посёлкаларда (L=1,5-2км) яшовчи аҳолини фавқулодда вазият хавфи тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш.

1.5. Шўртан газ-кимё мажмуаси

Шўртан газ-кимё комплекси иншоотларини мукаммал таъмирлаш ва ёнғинга қарши сув қувурлари тизимини реконструкция қилиш

2007 — 2011

Объект ва автоматик ёнғинни ўчириш тизимининг барқарор ишлаши, шунингдек ёнғинга қарши эҳтиёжларни сув билан таъминлаш.

2. »Ўзкимёсаноат» ДАК:

2.1. Мавжуд ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш:

«Электрокимёсаноат» ОАЖ, «Аммофос" ОАЖ, «Қўқон суперфосфат заводи» ОАЖ, «Самарқандкимё» ОАЖ


2007 — 2011

3359,0 / -

Ўз маблағлари ҳисобидан

Объектларнинг барқарорлигини ошириш ҳамда портлаш ва ёнғин хавфининг олдини олиш

2.2.Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш:

«Навоиязот» ОАЖ, «Фарғонаазот» ОАЖ

2007 — 2009

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш

3. «Ўзбекенерго» ДАК:

3.1. ИЭС, ИЭМ, ГЭС энергия ускуналарини капитал ва ўрта таъмирлаш

2007 — 2011

Ўз маблағлари ҳисобидан

Энергия ускуналари ишининг ишончлилигини ошириш ҳамда портлаш ва ёнғин хавфининг олдини олиш

3.2. Юқори вольтли линиялар тармоқларида капитал таъмирлаш ишларини бажариш

2007 — 2011

Истеъмолчиларнинг энергия таъминоти ишончлилигини ошириш

3.3. Республика энергетика объектларини янада ривожлантириш

2007 — 2011

Энергия тизимининг барқарорлигини ошириш

4. «Ўздонмаҳсулот» АК:

4.1. Асосий ускуналарни капитал таъмирлаш

2007 — 2011

1696,5 / -

Ўз маблағлари ҳисобидан

Портлаш ва ёнғин хавфининг олдини олиш

4.2. Мавжуд ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш

2007 — 2011

Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан янада самарали ҳимоя қилиш ва объектларнинг барқарорлигини ошириш

4.3. Элеваторларнинг юк кўтарувчи қурилиш конструкцияларини кучайтириш

2007 — 2011

Объектларнинг зилзилабардошлигини ошириш

6.

Энергетика объектлари ва тармоқларида аварияларнинг олдини олиш дастури

«Ўзбекэнерго»ДАК:
1. ИЭС, ИЭМ, ГЭС энергия ускуналарини капитал ва ўрта таъмирлаш

2007 — 2011

2007 — 2011

631242,8 / -

Ўз маблағлари ҳисобидан

1.1. Қозон агрегатларини таъмирлаш - жами 102 та таъмирлаш

2007 — 2011

Қозон агрегатларининг ишончлилиги ва унумдорлигини ошириш

1.2. Энергия блокларини таъмирлаш:
160 МВт-27 таъмирлаш:
200 МВт-7 таъмирлаш:
300 МВт-39 таъмирлаш:
800 МВт-2 таъмирлаш:

Энергоблокларнинг хизмат муддатини узайтириш, ишончлилиги ва унумдорлигини ошириш

1.3. Турбоагрегатларни таъмирлаш - жами 23 та таъмирлаш

2007 — 2011

Ишончлилик, унумдорлик ва барқарорликни ошириш

1.4. Гидроагрегатларни таъмирлаш - жами 84 та таъмирлаш

2007 — 2011

Ишончлилик, унумдорлик ва барқарорликни ошириш

2. ВЛ6-500 кВ тармоқларида капитал таъмирлаш ишларини бажариш:
2.1. ВЛ-500 кВ-700 км
2.2. ВЛ-220 кВ-2550 км
2.3. ВЛ-110 кВ-6035 км
2.4. ВЛ-35 кВ-5350 км
2.5. ВЛ - 6-10 кВ -36285 км

2007 — 2011

Истеъмолчиларнинг энергия таъминоти ишончлилигини ошириш

3. Объектларни реконструкция қилиш бўйича янги лойиҳа ишланмалари

2007

Объектларни реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари

3.1. 500 кВ ҲЛ  —  «Сўғдиёна» Сирдарё ИЭС-ПС қурилиши

2007

Энергия тизимининг барқарорлигини ошириш

3.2. Тошкент ИЭСда газ-турбина қурилмасини қуриш

2008

Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш

3.3. 500 кВ ҲЛ «Сўғдиёна» ИЭС - Талимаржон ИЭС қурилиши

2007 — 2011

Энергия тизимининг барқарорлигини ошириш

4. Республика энергетика объектларини ривожлантириш

2007 — 2011

Узлуксиз энергия таъминотини таъминлаш

7.

Транспортда (автотранспорт, темир йўл, авиация, метрополитен) авария ва ҳалокатларнинг олдини олиш дастури

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги:

1.1. Ҳайдовчилик таркибининг қатновдан олдинги тиббий кўрикдан ва автомобилларнинг техник кўрикдан ўтказилиши устидан мониторингни ташкил этиш, автотранспорт воситаларининг зарур ва хавфсиз ишлаш шароитларини таъминлаш, ҳайдовчилик таркибининг мажбурий тиббий қайта кўрикдан ўтиши, ҳайдовчиларнинг ўз вақтида стажировка ва йўриқномалар олиши, ҳайдовчилик таркибининг йўл қўйиладиган иш вақти давомийлигига риоя этиши ва бошқалар.

2007 — 2011



2007 — 2011

Ўз маблағлари ҳисобидан

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни ошириш

1.2. Йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи автокорхоналарда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларнинг бажарилишини назорат қилиш, шу жумладан:

автотранспорт воситаларидан ва уларнинг асбоб-ускуналаридан фойдаланиш;

ташувчиларнинг лицензия битими талаблари ва шартларини бажариши устидан назоратни кучайтириш. Бунда йўловчилар ташишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида автобусларда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори талабларини бажаришга алоҳида эътибор қаратилсин

Ташишлар хавфсизлигини ошириш ва назорат қилишни таъминлаш

2. »Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК:

2.1. Темир йўл транспорти объектларида авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида фойдаланиш хавфсизлигини таъминлашга, техник тайёрлигини текширишга, шунингдек, тўхтаб туриш жойида ҳам, йўлда ҳам бўлган темир йўл йўллари, локомотивлар, йўловчи ва юк вагонлари, цистерна-вагонлар ва контейнерларнинг юк ортиш-тушириш ишларини ўтказишда белгиланган стандартларга мувофиқлигига йўналтирилган комплекс профилактик рейдларни ташкил этиш ва мунтазам ўтказиб бориш;

2007 йилдан бошлаб ҳар йили

49152,0 /-

Ўз маблағлари ҳисобидан

Юзага келиши мумкин бўлган авария вазиятларининг олдини олиш

2.2. Темир йўл транспортида (шу жумладан табиий тусдаги манбалар бўйича) фавқулодда вазиятлар, авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида темир йўлларнинг мавжуд тизимини техник жиҳатдан қўшимча жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш; алоқа тармоғи фидерларида рақамли ҳимояни ўрнатиш

2007 — 2011

Темир йўл хўжалиги объектларини техник қайта жиҳозлаш

2.3. Юк ва йўловчилар ташишнинг технологик жараёни хавфсизлигини, темир йўл транспорти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида назорат ва видеокузатув тизимларини жорий этиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, алоҳида тортиш подстанцияларининг асбоб-ускуналарини такомиллаштириш

2007 — 2011

Темир йўл транспорти хавфсизлигини ошириш

3. »Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК:

3.1. Ҳаво кемаларининг учиши ва қўнишида авариялар (ҳалокатлар, бузилишлар) нинг олдини олиш мақсадида йўл қўйиладиган максимал юкламаларни ошириш учун айрим аэропортларнинг сунъий учиш-қўниш йўлакларини таъмирлаш (реконструкция қилиш) тадбирларини ўтказиш




2007 — 2011

45968,9 /-

Ўз маблағлари ҳисобидан

Аэродромда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш

3.2. Кундалик фаолиятда ва экстремал вазиятларда бошқарув ва алоқа тизими, парвозларни радиотехникавий таъминлаш ва ҳаво ҳаракатини бошқариш ишларининг барқарорлигини ошириш мақсадида зарур аэронавигация ускуналарини сотиб олиш ва монтаж қилиш

2007 — 2011

Бошқарув ва алоқа тизимининг барқарорлигини ошириш

3.3. Ҳаво кемаларини таъмирлаш ва регламентли ишларни лозим даражада ўтказиш, «UAT» корхонасининг (243-сонли Авиатаъмирлаш корхонаси) барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида мавжуд таъмирлаш базасини модернизация қилишни ташкил этиш ҳамда штат ва штатдан ташқари режимларда зарур меҳнат шароитларини яратиш

2007 — 2011

Амалдаги таъмирлаш базасини модернизация қилиш

3.4. Қўриқлаш-режим, авиация ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарур асбоб-ускуналар ва махсус техникаларни сотиб олиш

2007 — 2011

Ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлашнинг ишончлилигини ошириш

4. ИИВ:

4.1. Юк ва йўловчи ташиш поездлари ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи алоқа, автоматика, сигнализация ва коммуникация воситаларининг ўғирланиши ва шикастланиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида темир йўл транспорти объектларида жиноятлар профилактикаси бўйича қўшма гуруҳлар ташкил этиш

2007 — 2011

ИИВнинг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда асбоб-ускуналар ва материаллар сақланишини таъминлаш

4.2. ДАТЙК ходимлари, йўловчилар, мансабдор шахслар, «бегоналаштириш чизиғи» (темир йўл бўйлаб) деб аталувчи аҳоли пунктларида яшовчи фуқаролар ўртасида тушунтириш-профилактика ишларини доимий асосда ташкил этиш ва ўтказиш

2007 — 2011

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида билимларни тарғиб қилиш

5. Тошкент метрополитени:

5.1. Объектларда замонавий видеокузатув тизимларини ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини жорий этиш

2007 — 2011

8682,0 / -

Ўз маблағлари ҳисобидан

Объектларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш даражасини ошириш

5.2. Техник жиҳозларни босқичма-босқич алмаштириш ва модернизация қилишнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш

2007 — 2011

Объектлар ишининг ишончлилигини ошириш ва уларни техник қайта жиҳозлаш

5.3. Станциялар ва ер усти объектларига чиқиш имкониятига эга туннелларда икки томонлама мобил радиоалоқани лойиҳалаш ва жиҳозлаш

2007 — 2011

Фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда тезкор бошқарувни таъминлаш.

8.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ўқув объектларини замонавий авария-қутқарув техникаси, асбоб-ускуналари, анжомлари билан жиҳозлаш ва қуриш дастури

ФВВ:

1. Қутқарувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини:


20072011

4980,5 / -

ФВВга ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Қутқарувчиларнинг техник жиҳозланишини ошириш

1.1. Замонавий авария-қутқарув техникаси билан

20072011

Фавқулодда вазиятлар ҳудудида авария-қутқарув ишларини амалга оширишда қутқарувчиларнинг самарали ҳаракатлари

1.2. Замонавий асбоб-ускуна ва анжомлар билан

20072011

2. Қутқарувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг ўқув объектларини қуриш

20072011

Қутқарувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўқув-машқ базасини яратиш

V. Аҳолини, раҳбар таркибини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўқитиш бўйича

11.

Аҳолининг барча қатламларини ўқитиш бўйича мақсадли дастур

1. Халқ таълими вазирлиги:

1.1. Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун «Ҳаёт фаолияти ва хавфсизлик асослари» ўқув дастурини яратиш ва жорий этиш

2007 — 2011

2007 — 2008

2341,0 /-

Халқ таълими вазирлигининг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Эҳтимолий фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни ўргатиш мақсадида интегратсиялашган дарслик яратиш

1.2. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда методик қўлланмалар яратиш

2007 — 2011

Ўқувчиларни ўқитиш учун кўргазмали қўлланмалар (фильмлар) яратиш

1.3. Ўқувчи ва тарбияланувчиларнинг зарур билим ва кўникмалар доирасини кенгайтириш, ҳаётий хавфли вазиятларда мустақил ҳаракат қилиш қобилиятини ривожлантириш

2007 — 2011

«Ҳаёт фаолияти ва хавфсизлик асослари» дастури бўйича танловлар, олимпиадалар ташкил этиш ва ўтказиш

1.4. Ота-оналар билимини ошириш ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларининг малакасини ошириш

2007 — 2011

Малака ошириш ва ўқитиш сифатини ошириш

2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

2.1. Талабалар, коллежлар ва лицейлар учун «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ўқув дастурини яратиш ва жорий этиш

2007 — 2009

155,0 / -

Олий таълим вазирлигининг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ўқув юртлари, коллежлар ва лицейлар талабалари учун «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» дарслигини тайёрлаш

2.2. Коллежлар ва лицейлар раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақсадли тизими

2007 — 2011

Малака ошириш ва ўқитиш сифатини ошириш

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

3.1. Олий таълим муассасалари талабалари учун «Фуқаро муҳофазаси тиббий хизмати» курси бўйича дарслик яратиш


2007 — 2008

512,0 / -

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий таълим муассасалари талабалари учун «Фуқаро муҳофазаси тиббий хизмати» дарслигини тайёрлаш

3.2. Ўқув ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш, махсус синфларни расмийлаштириш

2007 — 2011

Фуқаро муҳофазаси соҳасида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш сифатини ошириш

3.3. Тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун «Фавқулодда вазиятлар тиббиёти» дарслигини яратиш

2007 — 2008

Тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун «Фавқулодда вазиятлар тиббиёти» дарслигини тайёрлаш

3.4. Тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш

2007 — 2011

Ўқувчи ва талабаларни ўқитиш сифатини ошириш

4. ФВВ:

4.1. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар (шу жумладан ҳокимликлар) раҳбарларини ўқитиш


2007 — 2011

ФВВга ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича махсус тайёргарлик, фуқаро муҳофазаси соҳасида қарорлар қабул қилиш

4.2. Маҳалла қўмиталари раҳбарлари ва фаолларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш

2007 — 2011

Маҳалла қўмиталари раҳбарлари ва фаолларининг фавқулодда вазиятларда ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва ҳаракат қилиш бўйича билимларини тарғиб қилиш ва ўргатиш

4.3. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш ва ўқитиш

2007 — 2011

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва ҳаракат қилишга ўргатиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Жами:

1463461,8/

3335316,1

Вазирликлар ва идораларнинг ажратиладиган бюджет маблағлари ва жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

шу жумладан:
224287,8 / 515,2
1239174,0 / 3334800,9

Вазирликлар ва идораларнинг ўз маблағлари