Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2019 02.04.2007 йилдаги 68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 02.04.2007 йилдаги 68-сон
Kuchga kirish sanasi
02.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА («ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2007 ЙИЛ 15 ЯНВАРДАГИ ЎРҚ-78-СОН ҚОНУНИ)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон Қонунига мувофиқ ҳамда маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган электрон оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 2 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади) шакли ҳамда ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи — еттинчи хатбошидаги «кино-, видеодастурлар» сўзлари «видео-, кинохроникал дастурлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи хатбошидаги «кино-, видеодастурлар» сўзлари «видео-, кинохроникал дастурлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн иккинчи хатбошидаги «юридик ёки жисмоний шахс» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Оммавий ахборот воситаларини (маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза беради».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари учун таъсис ҳужжатлари тақдим этилиши шарт эмас».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 6-банддаги «1-иловага» сўзлари «3-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «2-иловага» сўзлари «4-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаси таъсис ҳужжатларига, шунингдек муассис тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларга, номига, тилига, турига, мақсад ва вазифаларига ҳамда оммавий ахборот воситаси ихтисослашувига ўзгартириш киритилганда амалга оширилади. Қолган ҳолларда муассис ёки таҳририят бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилишлари керак».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 17-банддаги «3-иловага» сўзлари «5-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «ўн нусхадан ортиқ бўлмаган тиражда ёзилган аудио- ва видеодастурлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Рўйхатдан ўтказувчи органга
‎______________ томонидан

‎Ариза

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ «__________________»ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

‎Муассис (муассислар): _________________________________________________________
(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)
ОАВ номи ва тури: _____________________________________________________________
(ОАВнинг тўлиқ номи ва тури)
ОАВ тили: ____________________________________________________________________
(ОАВ чиқариладиган (эшиттириладиган) тил)
Мақсади ва вазифалари: _________________________________________________________
(мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)
Ихтисослашуви: _______________________________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-маърифий,

____________________________________________________________________________

ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)

Тарқатиш ҳудуди: ______________________________________________________________
(ОАВ тарқатиладиган ҳудуд)
Даврийлиги: __________________________________________________________________

(бир ҳафта, ой ва бошқалар мобайнида чиқариш сони ёки эшиттириш соати)

Молиялаштириш манбаи: _______________________________________________________

(молиялаштиришнинг асосий манбалари)

Таҳририят жойлашган жой
‎(почта манзили): _______________________________________________________________

(таҳририятнинг юридик (почта) манзили — шаҳар, туман, кўча, уй (квартира)

Таҳририят тўғрисидаги
‎бошқа маълумотлар: ___________________________________________________________

(таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар, шу жумладан

____________________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)

Ҳажми: ______________________________________________________________________

(босма нашр тиражи, формати ва бетлар сони, теле-, радиодастурлар бир

____________________________________________________________________________

кунда эшиттириладиган соат) ‎‎

‎‎
‎Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

‎‎
Муассис
‎(Раҳбар лавозими)

‎‎

‎‎‎___________ ‎
(имзо)

‎_______________________________
‎(Ф.И.Ш.)

(муҳр ўрни)

________________________
‎(имзоланган сана)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Рўйхатдан ўтказувчи органга
‎______________ томонидан

‎Ариза

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги «______________» веб-сайт (портал)ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

‎Муассис (муассислар): _________________________________________________________
(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)
ОАВ номи: ___________________________________________________________________
(ОАВнинг тўлиқ номи)
ОАВ тили: ____________________________________________________________________
(ОАВ чиқариладиган (эшиттириладиган) тил)
Мақсади ва вазифалари: _________________________________________________________
(мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)
Ихтисослашуви
‎(йўналиши): __________________________________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-маърифий,

____________________________________________________________________________

ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)

Домен (интернет-ресурс) номи: ___________________________________________________

(ОАВ маҳсулоти тарқатиладиган домен (интернет-ресурс)нинг

____________________________________________________________________________

муассис (эгаси) ёки вакил қилинган шахс номига рўйхатдан ўтказилган номи)

Жойлаштириладиган ахборотни
‎янгилаш даврийлиги: ___________________________________________________________

(жойлаштириладиган ахборотни бир кунда, бир ҳафтада, бир ойда янгилаш сони)

Молиялаштириш манбаи: _______________________________________________________

(молиялаштиришнинг асосий манбалари)

ОАВ чиқарилиши учун
‎масъул шахслар (таҳририят)
‎тўғрисидаги маълумотлар: _______________________________________________________

(яшаш жойи (таҳририят жойлашган жой, почта манзили),

____________________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)

‎Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

‎‎
Муассис
‎(Раҳбар лавозими)

‎‎

‎‎‎___________ ‎
(имзо)

‎_______________________________
‎(Ф.И.Ш.)

(муҳр ўрни)

________________________
‎(имзоланган сана)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1—3-иловалар тегишли равишда 3—5-иловалар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оммавий ахборот воситаси тури» устунидаги «кино-, видеодастурлар» сўзлари «видео-, кинохроникал дастурлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдори» устунидаги «10» рақами «1» рақами билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)