21.10.2004 йилдаги 492-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.10.2004 йилдаги 492-сон
Kuchga kirish sanasi
21.10.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, дон маҳсулотлари етиштириш самарадорлигини ошириш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қарз беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг 40,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги умумий қиймати ва уни молиялаштиришда, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг беш йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатда 1-иловага мувофиқ* схемага мувофиқ қайтариладиган 26,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарзини ҳисобга олган ҳолда томонларнинг иштирок этиш схемаси белгиланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида бир қатор минтақаларда дон маҳсулотлари етиштиришнинг янги агротехника методларини, лойиҳадаги туманларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш методларини синаб кўриш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетингини олиб бориш назарда тутилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг «Навлар ва уруғликларни яхшилаш» компонентини бажариш республиканинг Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг «Фермер хўжаликларини бошқаришни такомиллаштириш» ва «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш» компонентларини бажариш республиканинг учта туманида — Зомин (Жиззах вилояти), Каттақўрғон (Самарқанд вилояти) ва Қуйи Чирчиқ (Тошкент вилояти) туманларида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш даврида (2004—2008 йиллар) Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш» лойиҳасини молиялаштиришга ажратиладиган Осиё тараққиёт банки қарзини тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи—бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 341-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва танлаб олинган тижорат банклари ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани самарали амалга ошириш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигига, лойиҳаларга киритилган вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига кредит маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиб бориш, шунингдек Осиё тараққиёт банки тартиботларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва киритишни таъминлаш масъулияти юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашларини белгиланган тартибда ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг барча харажатлари йиғма сметасини, шунингдек Осиё тараққиёт банки қарзининг берилиши, ундан фойдаланиш ва уни қайтариш тартибини тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, лойиҳага киритилган туманларда тажриба тариқасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун товар ва уруғлик буғдой харид қилиш топшириқлари ўрнига Осиё тараққиёт банки билан қарз битими шартларига мувофиқ уларга давлат харид квоталари белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар харид квоталаридан ортиқча етиштирилган товар ва уруғлик буғдойни шартномавий нархлар бўйича эркин сотиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳадаги туманларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланадиган харид квоталарини тақсимлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан, 2005 йилдан бошлаб ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси улуши молиялаштирилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 21 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
492-сон