Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг
Қарори
ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИДАГИ ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТЛАРИ (УЛУШЛАРИ)НИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 мартда 1473-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3506, 20.03.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли қарорига мувофиқ ҳамда хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларидан самарали бошқарилишини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг «Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» (2005 йил 27 апрель, рўйхат рақами 1473 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 132-модда) 2005 йил 14 мартдаги 33, 01/06-18/02-сонли қарорига иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 14 февраль,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 14 февраль,
01/12-18/04-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 93-модда)