Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 20.02.2007 йилдаги ПҚ-589-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.02.2007 йилдаги ПҚ-589-сон
Kuchga kirish sanasi
20.02.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, фавқулодда вазиятларда телекоммуникация ресурслари ва тармоқларининг ишончли фаолиятини, улардан марказлашган ҳолда фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини бошқариш тизими тўғрисидаги низом (бундан кейин матнда Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими деб юритилади) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими кундалик шароитлар ва фавқулодда вазиятларда телекоммуникация вазифаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга мўлжалланган ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси телекоммуникациялари тармоқларини бошқариш тизимини, шунингдек идоравий мансублигидан қатъи назар, телекоммуникация операторларини ўз ичига олади (телекоммуникация хизматларининг махсус истеъмолчилари — Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ИИВ, ФВВ, ДХХ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги МҲА тармоқлари бундан мустасно).
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5567-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси телекоммуникациялар тармоғининг давлат томонидан бошқарилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимининг шакллантирилиши ва самарали фаолият юритишини таъминлайдиган махсус ваколатли орган этиб тайинлансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик шароитларда — телекоммуникациялар соҳасида ягона техник сиёсатни олиб боради; телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, Телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлайди; уларнинг техник ҳолати ва фавқулодда вазиятлардаги ишларга тайёрлигини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларда — идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация ресурслари ва тармоқларидан устувор даражада фойдаланиш ва уларни марказлашган ҳолда бошқариш ҳуқуқи берилади (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно); мамлакат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида уларнинг барқарор ишлашини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлаштирилган бошқариш режимига ўтказиш, шунингдек фавқулодда вазиятларда улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бевосита бўйсунадиган Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш масалалари бўйича ишчи органи этиб белгилансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар тармоқлари ва ресурсларининг самарали фаолият юритиши ва улардан оқилона фойдаланиш, зарур ҳолларда мамлакат манфаатлари йўлида, фавқулодда вазиятларда улардан марказлашган ҳолда фойдаланишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет мамлакатларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш миллий маркази вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш Республика маркази тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда 2007 йил 1 июнгача бўлган муддатда телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш, фавқулодда вазиятларда уларнинг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туришни жорий этиш тартибини, шунингдек мамлакат хавфсизлиги манфаатлари йўлида фойдаланиш учун Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоқлари ва ресурсларини тайёрлаш ҳамда бериб қўйиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда телекоммуникация операторлари билан тузилган лицензия битимларига кундалик шароитларда телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш бўйича операторлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек фавқулодда вазиятларда телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда бошқариш борасида мазкур қарор талабларидан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 1 сентябргача бўлган муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини ташкил этиш ва модернизация қилиш дастурини кейинчалик Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш ягона тизимига улаш учун белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йилнинг 1 мартигача телекоммуникация операторлари маблағларини жалб этиш йўли билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини автоматлаштирилган бошқариш тизимини унга операторларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини улаган ҳолда ташкил этсин ва ишга туширсин (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-589-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 63-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)