ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА БАНКЛАРДА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТЛАРНИ МУҲОФАЗАЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1047-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномага 3-сон ўзгартиришни кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. Марказий банк Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/13-сонли қарори билан тасдиқланган 492-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномага (2001 йил 9 июль, рўйхат рақами 1047) 3-сон ўзгартириш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 апрель,
10/10-сон
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш
1. Муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ҳамда «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклараро электрон тўлов тизими орқали ўтадиган ахборотларни муҳофазалашни таъминлаш тартибини белгилайди.».
2. 4-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ахборотдан ахборот мулкдорининг рухсатисиз фойдаланишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 165-модда)