Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
АЙРИМ ТУРДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 13 мартда 1218-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 31 январдаги 24, 2003-19-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 16 февраль, рўйхат рақами 1218 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 79-модда; 2005 йил, 5-6-сон, 50-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 февраль,
24-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 февраль,
2006-6-сон
Айрим турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«айрим турлардаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим (юридик шахслар учун);».
2. 8-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. 10-банднинг охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«С — қатъий белгиланган солиқнинг ставкаси.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 91-модда)