Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2018 10.03.2004 йилдаги 118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.03.2004 йилдаги 118-сон
Kuchga kirish sanasi
10.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ягона техника сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни амалга ошириш ;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиш.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташийдиган автотранспорт воситаларида лицензия карточкаларининг мавжудлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро ташувлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 53 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 43 нафар этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига агентлик бошлиғи ўринбосарининг бир нафар ўринбосари ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган беш кишидан иборат бўлган ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик бошлиғига марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони ва таъминоти харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 10 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 2-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига
2-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан 2-илова деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда агентлик деб аталади) таркибий ва институционал ўзгартириш масалаларини ҳал қилиш, хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга ҳамда автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш учун махсус ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик тизимига Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика маркази, «Автодарётранс-илм» касб малакасини ошириш давлат илмий-методик маркази киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 2-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 4-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник таъминоти, шунингдек ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш лицензиялар берганлик учун давлат божидан, лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун йиғимлардан ажратмалар, сузиш воситаларини ҳисобга қўйганлик ва кўрикдан ўтказганлик учун маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш, шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ягона техника сиёсатини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни амалга ошириш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилишини назорат қилиш;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиш;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига сафарбарлик вазиятида ва фавқулодда вазиятларда автомобиль транспорти махсус бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиришда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро ташувлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташийдиган автотранспорт воситаларида лицензия карточкаларининг мавжудлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
(8-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш соҳасида халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа давлатлар маъмуриятлари ва тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспорти шу жумладан автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг норматив базасини такомиллаштириш, амалдаги халқаро автомобиль йўлакларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг янгиларини барпо этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун давлат органларига киритади;
(8-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, дастурлар, шунингдек тармоқларни ривожлантириш бўйича бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг агентлик фаолиятига оид қисмини эксперт баҳолайди ва уларга розилик беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
(8-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади;
(8-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган йўловчилар ташишнинг халқаро ва вилоятлараро йўналишларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш соҳасида йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш:
(8-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувлар йўналишларини тендер бўйича амалга ошириш механизмларини жорий этади, йўловчиларининг сифатли ва хавфсиз ташилишини таъминлаш учун мақбул шароитларни назарда тутадиган шаҳар, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқига намунавий контрактларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, тендерлар ташкилотчилари ишини мувофиқлаштиради;
(8-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ташиш бўйича шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш юзасидан очиқ тендерларни ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташувлар қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида автобусларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этилиши, йўловчилар ташиш йўналишларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тендер контрактлари шартларини бажариш, ташувчилар томонидан белгиланган графиклар, жадваллар, ташиш тарифларига риоя этилишини тизимли назорат қилишни ташкил этади;
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда автомобиль ва дарё транспорти хизматлари учун тариф сиёсатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ягона техника сиёсатини ўтказиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда автомобилда ва дарёларда ташишлар бўйича фаолиятни тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва усуллари юзасидан маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради, илмий-техник ишларни олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувда кишиларнинг ҳаёти қўриқланишини ва кемалар сузиши хавфсизлигини таъминлайдиган кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни лойиҳалаштириш, улардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш талаблари бажарилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилаётган кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни ҳисобга олади, таснифлайди, рўйхатдан ўтказади, Регистр қоидалари ва шунингдек кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни таъмирлашга доир бошқа норматив ҳужжатлар қоидалари бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кемаларга ва сузиш воситаларига кема гувоҳномалари, малака гувоҳномалари, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномани, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳномани ҳамда Регистр қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортида хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий контингентлар транзити амалга оширилганда хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автомобиль транспортида фаолиятни лицензиялашни, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, лицензиялар реестрини юритади;
(8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д1) Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш транспортидан ташқари, шаҳар йўловчи, автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан «д1» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) автомобиль ва дарё транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиш соҳасида оммавий касбларга, шу жумладан ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда тармоқ кадрлари малакасини ошириш бўйича базавий ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
(8-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) давлат божхона хизмати органлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда халқаро автомобилларда ташувларни амалга оширишда рухсат бериш тизимига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) автомобилларда ташувлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1461, 165, 1763-моддаларида, 1764, 198-моддаларининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида белгиланган тартибда протокол тузади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан «ж» ва «з» кичик бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлимлар, ўзига қарашли бошқа органлар ва муассасалар орқали ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги ахборотни юридик ва жисмоний шахслардан сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали ва қисқа муддатли текшириш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат органларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш транспортидан ташқари, шаҳар йўловчи, автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташувлар қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида автобусларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этилиши юзасидан назоратда қатнашиш учун шартнома асосида мутахассисларни жалб этиш;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялардан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатларини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментларидан ҳамда шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлардан йўловчилар ташиш йўналишлари иши масалалари бўйича ахборотларни сўраш ва олиш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кемалар ва сузиш воситаларидан тўғри фойдаланилиши, уларнинг табелда қайд этилган таъминот ва инвентарь билан бутланганлиги, улар томонидан сузиш ва фойдаланиш хавфсизлиги таъминланиши бўйича қоидалар ва талаблар бажарилиши, кемалар сузадиган йўллар ва кемалар сузадиган вазиятнинг ҳолати устидан назорат қилиш, экипажнинг билимларини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кема ҳужжатларининг амал қилиш муддати тамом бўлганда, кемалар малакали экипаж билан бутланмаганда, бортда авария-қутқариш, ёнғинга қарши инвентарь мавжуд бўлмаганда, сузиб юрувчи қурилмаларда одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи нуқсонлар пайдо бўлганда, кемалардан фойдаланиш, ёнғинга қарши ва санитария хавфсизлиги қоидалари талаблари бузилганда кемалар ва сузиб юрувчи қурилмалардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар сузиш воситаларининг ҳолати сузишнинг ва фойдаланишнинг хавфсизлигини ёки сузиш воситаларининг хавфсиз тўхтаб туришини таъминламаса, улардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз сузиш шароитларини, одамларнинг ҳаёти муҳофаза қилинишини, ички сув йўлларида юкларнинг ишончли ташилишини, кемаларнинг ифлосланишининг олдини олишни таъминловчи сузиш воситаларига қўйиладиган техник талабларни белгилаш, ушбу талаблар бажарилишини техник назорат қилиш, сузиш воситалари таъмирланаётган даврда чиқариладиган Регистр қоидалари асосида уларни таснифлаш, кўрикдан ўтказиш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ва миллий юк ва йўловчилар ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги халқаро шартномалари асосий шартлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат маҳаллий ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари бўлади белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган.
(13-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик бошлиғи мақомига кўра вазирга, бошлиқ ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка бошчилик асосида агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида марказий аппарат ва ҳудудий бўлимлар тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат ходимларини ва агентликнинг ҳудудий бўлимлари, агентлик тизимига кирувчи ўзига қарашли органлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агентликда Бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Агентлик бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий ва институционал қайта ўзгартириш масалаларини ҳал этишни давом эттириш, хизматлар бозори шаклланиши ва ривожланишига ҳамда автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига кўмаклашиш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш, автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Агентлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бошлиқ ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бошлиқ пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини агентлик томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра агентлик бошлиғи томонидан тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига
4-ИЛОВА
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сонли қарорига асосан 4-илова деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарорининг 2, 3 ва 5-бандлари ҳамда мазкур қарорга 1 ва 4-иловалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорининг 6-банди, 6—8-иловалар, шунингдек ушбу қарорга 9-илованинг II бўлими 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 2-иловадаги «Йўловчи» суғурта компанияси» ва «Навоийтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 49-сон, 499-модда; 2015 й., 37-сон, 487-модда; 2016 й., 1-сон, 4-модда; 2017 й., 17-сон, 300-модда)