Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАДРИД БИТИМИГА ДОИР БАЁННОМАГА (МАДРИД, 1989 ЙИЛ 27 ИЮНЬ) МУВОФИҚ БЕЛГИЛАРНИ ХАЛҚАРО РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА УНДИРИЛАДИГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ БОЖЛАРНИНГ СТАВКАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь)» қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
78 фоизи — Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига;
2 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — Адлия вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда улардан фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасида қолдирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 декабрь,
263-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Бож коди | Божнинг номи | Ставкалар (АҚШ доллари) |
| 1. | Белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилишни ёйиш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун: | |
| 1.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 320 |
| 1.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун: | 130 |
| 2. | Жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилиш ёйилиши тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун: | |
| 2.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 480 |
| 2.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун | 80 |
| 3. | Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун: | |
| 3.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 160 |
| 3.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун | 107 |
| 4. | Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун: | |
| 4.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 320 |
| 4.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун | 53 |
Изоҳ.
Якка тартибдаги божлар тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да ундирилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда; 2011 й., 36-сон, 367-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 21-сон, 395-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон)