Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2011 21.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 933-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 21.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 933-1
Kuchga kirish sanasi
01.12.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИГА ТАЛОН БЕРИШ ВА АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 21 ноябрда 933-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2240, 05.07.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги 221-37-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-458-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сонли буйруғига (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 933) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 17 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирининг 2006 йил 17 октябрдаги 223-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 2-банддаги «ИИВ ДАНББ» қисқартмаси «ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 2.1-банддаги «ДАН» қисқартмаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 4.1-банддаги «Давлат автомобиль назорати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 4.3-банддаги «ДАН хизматини» деган сўзлар «ДЙҲХХни» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 6-банддаги «ДАН бош» деган сўзлар «Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 2.1, 2.11, 2.12, 3.8, 3.10, 6.10.3, 6.16, 6.17, 6.18, 9.1.4-бандлардаги ва Йўриқномага 5, 11, 9-иловалардаги «ДАН» қисқартмаси «ДЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 2.11.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2.11.1. Агар ҳайдовчи сафарда бўлса, у тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектори, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати катта инспектори ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори) томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг ёки вақтинчалик гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: талонни ёки вақтинчалик рухсатномани муддати узайтирилганда «Яшаш жойига етиб олгунга қадар» деб ёзиб, муддат қўйиб берилади. Узайтириш муддати 10 кундан ошмаслига керак.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 3.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3.3. Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддаси биринчи қисмида, 130-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси учинчи қисмида, 135-моддасида, 136-моддаси учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Йўл патруль хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори, инспектори (маъмурий амалиёт бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари ёки катта инспектори (инспектори), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори, улар бўлмаган тақдирда — ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 3.4-банддаги «йўл-патруль хизмати командири ёки унинг ўринбосари» деган сўзлар «йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3.5. Кодекснинг 125-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддаси биринчи қисмида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи, 129-моддаси биринчи қисмида, 135-моддаси биринчи қисмида, 138-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун Йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 3.7-бандда «137-моддаларида» деган сўзлар «137, 1763-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 3.16.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3.16.2. Ишни юридик шахсларга тегишли транспорт воситаси доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойдаги маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори)га кўриб чиқиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларидаги маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори)га кўриб чиқиш учун юбориш мумкинлигини назарда тутади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 5.6-банддаги «туман (шаҳар) судининг суд ижрочиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг суд ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) 5.10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5.10. Ҳуқуқбузар бир йил ва ундан ортиқ муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони белгиланган тартибда ҳуқуқбузарнинг яшаш жойидаги ДЙҲХХнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда — РИБ (ТРИБ)) ларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ҳайдовчилик ҳужжатларидан бирортаси (гувоҳнома ёки унинг талони)нинг йўқолганлиги ёхуд ўғирланганлиги ҳақида асосли далиллар (ҳайдовчининг тушунтириш хати, милиция ёки ёнғиндан сақлаш хизмати маълумотномалари ва ҳ.к.) бўлса, мавжуд ҳайдовчилик ҳужжати (гувоҳнома ёки унинг талони) асосли далиллар билан биргаликда ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ)ларига юборилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) 5.14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5.14. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонида кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бир йил мобайнида уч марта қайд қилингандан сўнг ҳуқуқбузарнинг яшаш жойида ёки транспорт воситасининг доимий (вақтинча) рўйхатга олинган жойида маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори) томонидан алмаштирилади (буйруқнинг 2-иловаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан бир йилда тўртинчиси содир этилган тақдирда у йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билимини текшириш учун биринчи ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади, маъмурий чора қўллаш эса қонун доирасида ҳал этилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) 5.15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5.15. Ҳайдовчининг билими Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Йўл патруль хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори, инспектори (маъмурий амалиёт бўйича), маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, катта инспектори (инспектори), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати гуруҳининг катта инспектори, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектори (инспектори) таркибидан тузилган комиссия томонидан ИИВнинг амалдаги буйруқлари асосида текширилади. Бу бўйича иш юритишни олиб бориш эса комиссия аъзоси ҳисобланган маъмурий амалиёт ходими зиммасига юклатилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) 6.2, 6.4-бандлардаги «Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ДАНБлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХНБ» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси» деган сўзлар билан, 6.2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН бош» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) 6.4-банддаги «Шаҳар, туман ИИБ Давлат автомобиль назорати бўлими (бўлинмаси)» деган сўзлар «Туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) 6.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6.5. Маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари бланкалари ҳисоб-китобининг олиб борилиши ва тарқатилишини, шунингдек рўйхатга олиш китобларининг юритилишини назорат қилиш ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, туман (шаҳар) ИИБлари бошлиқлари буйруқлари билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари зиммасига юклатилади. Улар йилнинг ҳар чораги якуни бўйича қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг кирим-чиқими ҳақида юқори ДЙҲХХ идораларига ҳисобот берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ИИББ йўл-патруль хизмати бригадасида маъмурий баённома ва жарима квитанциялари бланкаларини тарқатилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙПХ бригадасининг ҳар бир отрядида бригада командири буйруғи билан маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари бланкалари ҳисоб-китобини олиб бориш ва бериш, шунингдек рўйхатга олиш китобларини юритишга масъул ходимлар тайинланади. Улар йилнинг ҳар чораги якуни бўйича қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг кирим-чиқими ҳақида маъмурий амалиёт бўлимига ҳисобот берадилар. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ўз навбатида йилнинг ҳар чорагида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига ҳисобот беради.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) 6.6-банддаги «ИИВ-ИИБ ДАН бошқармалари ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХНБ» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси» деган сўзлар билан, «ДАН-ЙҲХН» қисқартмаси «ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) 6.9-банддаги «ИИВ-ИИБ ДАН бошқармаси (бўлими, бўлинмаси)нинг» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлими (бўлинмаси)нинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) 6.12-банддаги «ДАН хизматида» деган сўзлар «ДЙҲХХда» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) 6.14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6.14. Китоблар рақамлаб чиқилган, чилвирланган, муҳр босилган, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бўлими девонхонаси (канцелярияси)да рўйхатга олинган бўлиши керак.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) 6.18-бандлардаги «Давлат автомобиль назоратининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида (РИБ)» деган сўзлар «ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ) ларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) 6.19-банддаги «ДАН РИБ» қисқартмаси «ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ)» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) 7.8, 8.3.1, 8.3.7-бандлардаги «Давлат автомобиль назорати» деган сўзлар «ДЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) 8.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8.1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар қонун доирасида ҳал этилаётганлигини, ҳуқуқбузарлик юзасидан иш тўғри юритилаётганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбарияти ва Бош бошқарма Йўл патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) ички ишлар идораларининг ҳамда мазкур идоралар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари раҳбарияти томонидан амалга оширилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) 8.2-банддаги «ДАН» қисқартмаси «ДЙҲХХининг жойлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) 9.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9.1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маъмурий амалиёт ходимлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) 9.1.1-банддаги «Маъмурий амалиёт бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) жойлардаги ДАН бўлим (бўлинма)ларининг» деган сўзлар «Маъмурий амалиёт бўлими ДЙҲХХнинг жойлардаги» деган сўзлар билан, «Давлат автомобиль назоратининг» деган сўзлар «ДЙҲХХнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) 9.1.2-банддаги «Давлат автомобиль назоратининг» деган сўзлар «ДЙҲХХ идораларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) 9.1.4-банддаги «жойлардаги ДАН бўлим (бўлинма)лари» деган сўзлар «ДЙҲХХнинг жойлардаги бўлим (бўлинма)лари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) 9.1.7-банддаги «ДАН бўлим (бўлинма)лари» деган сўзлар «ДЙҲХХнинг жойлардаги бўлим (бўлинма)лари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29) 9.1.8-банддаги «ДАН Бош бошқармасига» деган сўзлар «Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30) 9.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9.2. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича инспектори»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31) Йўриқномага 1-сонли иловадаги «ДАН мансабдор шахслари» деган сўзлар «ДЙҲХХ мансабдор шахслари» деган сўзлар билан, «ДАН бўлинмасига» деган сўзлар «ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32) Йўриқномага 3-сонли иловадаги «ДАН» қисқартмаси «ДЙҲХХ ҳудудий бўлими (бўлинмаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33) Йўриқномага 10, 11, 12-сонли иловалардаги «ДАН» қисқартмаси «ДЙҲХХ ҳудудий бошқарма (бўлим, бўлинмаси)нинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34) Йўриқномага 12-сонли иловадаги «ИИБ (ДАН) бурчак штампи» деган сўзлар «ИИБ (ДЙҲХХ) бурчак штампи» деган сўзлар билан, «ички ишлар идорасининг (ДАН) номи» деган сўзлар «(ДЙҲХХ) хизмат номи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 469-модда)