Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2024 01.07.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 351
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг низоми, 01.07.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 351
Kuchga kirish sanasi
01.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси

раиси биринчи ўринбосари

М.С. Юнусматов

1998 йил 18 июнь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЙИРБОШЛАНАДИГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА МУОМАЛАДА БЎЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 351]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомаласи тартибини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошланадиган қимматли қоғозлар (бундан буён матнда — АҚҚ деб юритилади) — айни бир эмитентнинг оддий акцияларига айирбошланиши мумкин бўлган имтиёзли акциялари, корпоратив облигациялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚ эгаси — АҚҚни сотиб олган ва уни бошқарувчиси ҳисобланадиган юридик ёки жисмоний шахс (эгаси бўлиши шарт эмас);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошланадиган облигацияларни муомаладан чиқариш — облигацияларни тўлиқ номинал қиймати бўйича эмитент томонидан облигацияларини ўз эгаларининг қайтариб сотиб олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. АҚҚни чиқариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. АҚҚни чиқариш ва жойлаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оддий, айирбошланмайдиган қимматли қоғозлар, банк кредитлари, қарзлар ва бошқаларни чиқариш билан бир қаторда молиявий маблағларни жалб қилишнинг муқобил манбаи бўлиб хизмат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўпроқ даромад олиш имконини беради (АҚҚнинг бозор нархи оддий акциялар нархига қараганда барқарордир, акциялар баҳоси ошганда АҚҚни нархи ошади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚ эмитентининг фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш имконини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторларга қарздорлик бўйича сарф-харажатларни камайтириб паст фоиз белгилаш имконини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа қимматли қоғозларга (охиргисининг даромадлигини оширишда) айирбошлаш имконияти туфайли АҚҚни янада жозибадор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарор, уларни айирбошлаш даражаси ва шартлари, шунингдек уларни чиқариш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш тартиби ва муддатлари акциядорлар умумий йиғилиши ёки эмитентнинг кузатув кенгаши томонидан, агар эмитентнинг уставига ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ эмитентнинг кузатув кенгаши бундай қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлса, тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚни айирбошлаш шартлари айирбошлашни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚ эгаларининг талаби бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддатда (белгилаш тартиби);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ҳолатлар юз берганда амалга оширишни назарда тутиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг 1-иловасида айирбошланадиган қимматли қоғозларни айирбошлашни ҳисоб-китоб қилиш тартибини аниқлаш бўйича тавсиялар берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. АҚҚни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг эмитент қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (бундан буён матнда — профессионал иштирокчи) билан АҚҚни жойлаштириш, уларни таъминотида чиқариладиган қимматли қоғозларни сотиб олиш ва айирбошлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Оддий акцияларга айирбошланадиган имтиёзли акцияларнинг ва айирбошланмайдиган имтиёзли акцияларнинг умумий номинал қиймати акциядорлик жамияти устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Акциядорлик жамиятлари айирбошланадиган облигациялар чиқариши мумкин. Агар облигациялар ҳисобидан устав фондини шакллантириш назарда тутилган бўлса, айирбошланадиган облигацияларнинг умумий қиймати устав фонди миқдорининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. АҚҚнинг ҳар бир чиқарилуви мазкур Низомга мувофиқ АҚҚни муомалада бўлиш шартлари кўрсатилган қарор билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.7. АҚҚ ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.8. АҚҚга бўлган ҳуқуқ сотиб олувчининг депо ҳисобига тегишли кирувчи ёзув киритилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади ва депо ҳисоб варағидан олинган кўчирма билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.11. АҚҚнинг айирбошланилишини таъминлаш учун акциядорлик жамияти томонидан қўшимча (янги) акциялар чиқарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.12. АҚҚни бевосита алмаштириш АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган айирбошлаш муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар АҚҚ ўз эгаларининг талабига биноан амалга оширилса, айирбошлаш тартиби ва шартлари АҚҚ эгалари томонидан тегишли ариза берилиши мумкин бўлган муддатни (муддатни белгилаш тартибини), шунингдек бундай аризалар асосида айирбошланиши керак бўлган муддатни (муддатни белгилаш тартибини) белгилаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.13. Айирбошлашни амалга ошириш учун АҚҚ эгаси эмитент ёки эмитентга хизмат кўрсатувчи профессионал иштирокчи билан айирбошлаш тўғрисида шартнома тузиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага фақат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган АҚҚни чиқаришга йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган АҚҚнинг чиқарилиши ноқонуний ҳисобланади, бу АҚҚ эгасидан сотишдан тушган даромадларни олиб қўйиш ва бой берилган фойдани қоплашни ҳисобга олган ҳолда инвесторларга қайтарилишига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. АҚҚ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун эмитент Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларида (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) белгиланган тартибда ҳужжатларни Агентликка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Агентлик қуйидаги ҳолларда АҚҚ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва улардаги маълумотлар қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги;
(3.4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмитент томонидан АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилиш тартибига риоя қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган йиғимларни тўламаслик;
(3.4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚҚни чиқаришни амалга оширувчи юридик шахсда уларни чиқариш ҳуқуқининг йўқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. АҚҚни чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ёхуд рўйхатга олувчи орган томонидан АҚҚ чиқариш давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарорни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.6. Эмитентнинг мансабдор шахслари АҚҚ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(3.6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.7. Агентлик фақат АҚҚ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги учун жавобгар бўлади, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган АҚҚни чиқариш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
(3.7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.8. Агентлик АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорда ва эмиссия рисоласида келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.9. Тақдим этилган ҳужжатларга эътироз мавжуд бўлмаган тақдирда АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг ҳар бир нусхасига қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилади ва АҚҚнинг чиқарилишига берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик рақамини, шунингдек эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрига ёзувларни киритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(3.9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.10. АҚҚ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг, АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхаси рўйхатга ўтказувчи органда қолади, бир нусхаси эмитентга берилади ва АҚҚ чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бир нусхаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига тақдим этилади. Агар АҚҚ бўйича қарорнинг нусхалари матнида номувофиқлик мавжуд бўлса, рўйхатга олувчи органда сақланадиган ҳужжат матни устунликка эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. АҚҚни жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Акциядорлик жамияти томонидан акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштиришда эълон қилинган акциялар сони ушбу қимматли қоғозларнинг муомала муддати давомида айирбошлаш учун зарур бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Акциядорлик жамияти қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз жамият томонидан жойлаштирилган АҚҚга айирбошланиши мумкин бўлган акциялар билан берилган ҳуқуқларни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Акциядорлик жамияти АҚҚни жойлаштиришни очиқ ва ёпиқ обуна орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.5. Қонунчилик ҳужжатларида акциядорлик жамияти томонидан АҚҚни мажбурий жойлаштириш ҳолатлари очиқ обуна орқали белгиланиши мумкин.
(4.5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.6. Акциядорлик жамиятининг оддий овоз берувчи акцияларини АҚҚга айирбошлаш орқали жойлаштириш бундай қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида ёки жамият уставида АҚҚни жойлаштириш усуллари тўғрисидаги масалалар бўйича (очиқ ёки ёпиқ обуна) кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, жойлаштириш фақатгина очиқ обуна орқали амалга оширилади. Жамият уставида ёки акциядорлар умумий йиғилиши қарорида АҚҚни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома бўлмаса, фақат очиқ обуна орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.8. Акциядорлик жамиятлари АҚҚни жойлаштиришни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилганидан кам бўлмаган нархда амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.9. Жамият уставида, жамият томонидан нақд пул маблағлари билан тўланадиган АҚҚни жойлаштиришда, овоз берувчи акция эгалари-акциядорлар уларни олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. Акциядор, шу жумладан акциядорлар умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор АҚҚни сотиб олишда ўзига тегишли шу турдаги акцияларнинг сонига мутаносиб бўлган миқдорда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.9.1. АҚҚларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслик тўғрисидаги, шунингдек ушбу қарорнинг амал қилиш муддати тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилишида қатнашаётган овоз берувчи акция эгаларининг кўпчилик овози билан акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда, бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.10. Акциядорлик жамияти АҚҚлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида оммавий ахборот воситалари орқали АҚҚларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган ўз акциядорларига (агар ушбу жамият уставида назарда тутилган бўлса) АҚҚни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамият бошқарув органи томонидан белгилаган жойлаштириш баҳоси бўйича уларда мавжуд бўлган акцияларнинг сонига мутаносиб равишда тенг шартларда таклиф қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.10.1. Хабарнома матнида жойлаштирилаётган АҚҚлар миқдори, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган АҚҚ сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг ушбу ҳуқуқини амалга ошириш муддати ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўн кундан кам ва ўттиз кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.10.2. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акциядорлик жамиятига акциядорнинг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган жойи)ни ўз ичига олган АҚҚни сотиб олиш тўғрисида ёзма ариза юбориш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай ариза ушбу имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати давомида жамиятга топширилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. АҚҚлар муомаласининг ўзига хос хусусиятлари
Айирбошланадиган имтиёзли акциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Имтиёзли акцияларни оддий акцияларга айирбошлаш муддати чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланади ва айирбошланадиган имтиёзли акциялар чиқарилганидан пайтдан бошлаб 2 йилдан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Агар жамиятнинг уставида ушбу турдаги акцияларни оддий акцияларга айирбошлаш имконияти назарда тутилган бўлса, жамиятнинг устави билан муайян турдаги имтиёзли акциялар бўйича овоз бериш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин. Шу билан бирга бундай имтиёзли акцияларнинг эгаси тегишли имтиёзли акцияларини айирбошлаши мумкин бўлган оддий акциялар бўйича овозлар сонидан ошмайдиган овозлар сонига эгалик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Айирбошланадиган имтиёзли акциянинг эгаси оддий имтиёзли акция эгаси учун амалдаги қонунчиликда назарда тутилган барча ҳуқуқларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айирбошланадиган облигациялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.4. Облигацияларни оддий акцияларга айирбошлаш муддати чиқарилиш тўғрисидаги қарорда белгиланади ва айирбошланадиган имтиёзли акциялар чиқарилган пайтдан бошлаб 1 йилдан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.5. Айирбошланадиган облигацияларни сўндириш учун профессионал иштирокчи уларни АҚҚ эгасидан олган кундан бошлаб 2 кун ичида эмитентга топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.6. Айирбошланадиган облигациянинг эгаси оддий облигация эгаси учун амалдаги қонунчиликда назарда тутилган барча ҳуқуқларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. АҚҚни биринчи эгаларига сотувни амалга оширувчи профессионал иштирокчи ҳар бир харидорга мазкур қимматли қоғозларни сотиб олиш ва муомаласи шартлари билан ушбу қимматли қоғозларни сотиб олиш пайтига қадар танишиш имкониятини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Агентлик қимматли қоғозлар муомаласи тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида рўйхатга олинган АҚҚ эмиссияси устидан жорий назоратини таъминлайди. Агентлик эмитентлар ёхуд эмитентлар билан шартнома асосида ҳаракат қилувчи профессионал иштирокчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ёки ўрнатилган чиқариш тартиблари бузилганда АҚҚ харидорларининг шикоят ва норозиликларини қабул қилади.
(6.2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Эмитент ва АҚҚ эгаси Агентликка белгиланган муддатда АҚҚнинг чиқарилиши (муомаласи) ҳолати юзасидан сўралган маълумотни тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.5. Айирбошлаш ҳуқуқи АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат мобайнида фойдаланилмаган тақдирда АҚҚ турига мувофиқ оддий қимматли қоғозларга айлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.6. Мазкур Низом талабларини бажармаганлик, тўлиқ ва/ёки ўз вақтида бажармаганлик учун, шу билан бирга амалдаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган тақдирда АҚҚ эмитенти ёки эмитент билан шартнома асосида ҳаракат қилувчи профессионал иштирокчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(6.6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айирбошланадиган қимматли қоғозларни айирбошлаш қийматини ҳисоблаш тартибини аниқлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИЯЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Асосий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1 Мазкур тавсиялар айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва айирбошланадиган қимматли қоғозлар эмитентлари учун айирбошлаш қийматини ҳисоблаш тартибини аниқлаштириш мақсадида ҳамда уларни муомала тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Мазкур тавсиялар учун қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошлаш қиймати — айирбошлаш даражаси ва акцияларнинг бозор қийматига тенг бўлган кўрсаткич;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошлаш даражаси — айирбошлаш предмети бўлган қимматли қоғоз (акция) нинг муомаладаги нархига 1 АҚҚ номинал қийматига бўлиш йўли билан ҳисобланган коэффициент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муомаладаги нарх — айирбошлаш вақтида АҚҚни таъминлаш учун чиқарилган битта қимматли қоғози сотиб олиниши мумкин бўлган нарх;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошлаш даври — бу АҚҚни оддий акцияларга айирбошлаш мумкин бўлган давр.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айирбошлаш нархини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. АҚҚнинг номинал қиймати эмитент АҚҚ чиқариш тўғрисидаги қарорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Биринчи АҚҚни айирбошлаш қиймати 1 акциянинг айирбошлаш даражасига бозор қиймати маҳсулотига тенг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СК = РСА х УК, бу ерда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СК — айирбошлаш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РСА — акциянинг бозор қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УК — айирбошлаш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Айирбошлаш даражаси номинал қиймати 1 АҚҚни айирбошлаш предмети бўлган қимматли қоғозлар (акциялар) муомаласига бўлиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УК = Н/ЦО, бу ерда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Н — 1 АҚҚнинг номинал қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЦО — муомаладаги нарх.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Айирбошлаш предмети бўлган қимматли қоғозлар (акциялар) муомаласининг дастлабки нархи чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади ва у акциядорлик жамиятининг қарори ёки уставида белгиланган тартибда ўзгариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Профессионал иштирокчи айирбошлашни амалга ошириши зарур яъни оддий акцияларни АҚҚга ўтказиш ва АҚҚ эгасининг ДЕПО ҳисоб варағига АҚҚни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айирбошлашнинг тахминий ҳисоб-китоби (чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Айирбошлаш учун ариза қабул қилинган сана

Муомаладаги нарх

С «__»___________ (айирбошлаш муддати бошланиши)

«__»___________ бўйича

15% номиналдан*

С «__»

«__»___________ бўйича

19% номиналдан

С «__»______________

«__»___________ бўйича

23% номиналдан

С «__»______________

«__»___________ бўйича

27% номиналдан

С «__»

«__»___________ бўйича

30% номиналдан

С «__»

«__»___________ бўйича

35% номиналдан

С «__»

«__»___________ бўйича

40% номиналдан

С «__»

«__»____________бўйича_ (айирбошлаш санаси тугайдиган сана)

50% номиналдан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎____________________________
‎(Эмитентнинг номи)


‎‎‎АРИЗА‎
Мен, ___________________________________________________________________________ (фамилия, исми, шарифи, юр. реквизитлари ёки манзили)

‎‎Қуйидаги айирбошланадиган қимматли қоғозларни (АҚҚ) сотиб олмоқчиман ‎
‎АҚҚ тури ________________________
‎Миқдори _________________________дона
‎Сумма ________ сўм.

‎Тўлов тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси илова қилинади.


«___» _____________ 20__й. ‎


‎________________________________
‎(имзо) ‎