ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗСТАНДАРТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗСТАНДАРТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
САВДО ШОХОБЧАЛАРИ ВА БОЗОРЛАРДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 августда 1610-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг 2018 йил 22 февралдаги 22, 5 ва К-2-сонли «Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1610-2, 27.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–308-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 13 июль,
6 / 2-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 13 июль,
4-сон
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 13 июль,
255-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 328-модда; 2013 й., 17-сон, 226-модда)