Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017 07.08.2006 йилдаги 162-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 07.08.2006 йилдаги 162-сон
Kuchga kirish sanasi
07.08.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБОТЛАРИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2003 ЙИЛ 20 АВГУСТДАГИ 357-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШНИНГ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 24 МАЙДАГИ ПҚ-357-СОН ҚАРОРИ)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 7 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 7 августдаги 162-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун
рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»
2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мўлжаллаётган ариза берувчининг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳужжатларни ва зарур бўлган асосларни экспертизадан ўтказиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган тадбиркорлик субъектини ариза берилган санадан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатларни берган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат техник шартлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг мураккаблигини ва ҳажмини ҳисобга олиб 7 иш кунидан бир ойгача белгиланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи—еттинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низомнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга оид қисми:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ва объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун янги қурилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган тадбиркорлик субъектларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг газ ва электр тармоқларига уланиш учун техник шартлар олиш учун янги қурилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган тадбиркорлик субъектларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада фаолиятнинг асосий тури сифатида фаолиятнинг лицензияланадиган турини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши саккизинчи хатбоши ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари ва бозорлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Инспекцияларда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади, уларнинг ставкалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимларининг чекланган ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимларидан келиб тушган маблағлар фақат рўйхатдан ўтказувчи органларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан рўйхатдан ўтказиш йиғими олинмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказиш йиғими белггиланган ставканинг 20 фоизи миқдорида олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган савдо корхоналаридан рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида олинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 7-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун Инспекцияга илгари рўйхатдан ўтказилган (рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда ёки расмийлаштирмасдан), хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказиш йиғими (давлат божи) ундирилмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб ёки почта орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси, бунда давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари учун таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган бўлиши талаб этилмайди (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари бўлиб устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотноманинг асл нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бозорлар учун — бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори ҳамда бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан олинган, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган кўчирма тақдим этилади. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада хорижий юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, устав фонди миқдори, ташкилий-ҳуқуқий шакли, рўйхатдан ўтказилган санаси, фаолият кўрсатиш муддати ҳамда хорижий юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилиши керак. Ушбу кўчирма берилган пайтдан бошлаб 1 йил муддат ичида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс — норезидент ўз паспортининг нусхаси тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, таржима белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интелектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи томонидан тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондидаги ўз улушининг 30 фоизини киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақида банк маълумотномаси, мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун — туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 13 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар туманлар (шаҳарлар) давлат статистика органларида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун ариза берувчи шахсан ўзи келиб, почта алоқаси, электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали туман (шаҳар) давлат статистика органига сўралаётган фирма номи, шунингдек фирма номининг 5 тагача муқобил варианти кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) давлат статистика органи аризани олганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат статистика органларига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали тегишли сўровнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат статистика органи, туман (шаҳар) давлат статистика органининг сўровномасини олгач, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали тегишли сўровнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходими сўралаётган ва қабул қилиниши мумкин бўлган фирма номини фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан захирага қўйиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган ва рўйхатдан ўтказилган тегишли юридик шахс билан рўйхатдан ўтказиладиган юридик шахсни адаштирилишига олиб келиши мумкин бўлган фирма номини захирага қўйиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захирага олинган фирма номи ёхуд бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжудлиги ҳақида маълумот Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика органларига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат статистика органи олинган маълумотни уни сўраган туман (шаҳар) давлат статистика органига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) давлат статистика органи захирага олинган фирма номини ёхуд бир хил ёки адаштириш дажарасида ўхшаш бўлган фирма номи КТЯДРда мавжуд эканлиги ҳақидаги маълумотномани олгач тегишли маълумотномани расмийлаштиради ва беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эканлиги ҳақидаги маълумотномани олган ариза берувчи, қайтадан ариза билан бошқа фирма номларини кўрсатган ҳолда бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома беришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш ва тегишли маълумотномани бериш муддати 2 иш кунини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эканлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотнома берганлик учун тўлов олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотноманинг амал қилиш муддати 2 ой»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат; рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра); паспорт нусхаси»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17. Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келиб ёки почта алоқаси орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳр ва штамп эскизлари (аризачининг хоҳишига кўра);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт нусхаси»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«72. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 7 иш куни мобайнида уларни рўйхатдан ўтказган органга ўзлари келиб ёки почта алоқаси орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи ўзгарган тақдирда — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва янги фирма номига бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штампнинг уч нусхадаги эскизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлови ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондининг миқдори кўпайтирилган тақдирда — тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдорининг шакллантирилганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун-иштирокчи ҳиссасининг тўлиқ киритилганлиги ҳақида жамият томонидан жамият иштирокчисига берилган гувоҳнома нусхаси ҳамда жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фонди камайтирилган тақдирда — уларга маълум бўлган барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилинган қарор ҳақида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи (уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилган ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда тақдим қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда — қайта ташкил этилаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар қайта ташкил қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигининг ва оммавий ахборот воситаларида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи, қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлар ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, қўшиб олинаётган юридик шахснинг муҳр ва штампи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъсис ҳужжатларига муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рўйхатдан ўтказган органга ушбу Низомнинг 12-банди «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мос келмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъсис ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини тегишли органларда ҳисобга қўйиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш, янги намунадаги муҳр ва штампларни тайёрлашга рухсатномаларни расмийлаштириш мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) 73-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«73. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун белгиланган давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида тўлов олинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) 74-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«74. Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ёки юридик манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғими олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишни тақазо этувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ҳолда тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«75. Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи ва давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ахборотни олганларидан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабар беришлари шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«76.Тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатларига тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказган органнинг ўзгаришига олиб келувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, рўйхатдан ўтказган органнинг реестридан кўчирма ҳам тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларнинг қўшиб юборилиши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида турган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг қўшиб олиниши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида турган қўшиб олинаётган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг ўзгартирилиши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида ўзгартирилаётган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчирма тадбиркорлик субъекти юридик шахсларнинг давлат реестрида турган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаати олинган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъектига илгари у давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳамда рўйхатдан ўтказган орган ҳақидаги маълумот кўрсатилган давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган икки кун мобайнида ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида турган органга тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини ёки рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади. Ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёки тегишли сўровномани олганидан кейин, унинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини тадбиркорлик субъектини янги рўйхатдан ўтказган органга юборади ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув киритади ҳамда солиқ ва статистика органларига бу ҳақида маълум қилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 7 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 318-модда)