Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017 07.08.2006 йилдаги ПҚ-436-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.08.2006 йилдаги ПҚ-436-сон
Kuchga kirish sanasi
07.08.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017
Ҳужжат 07.08.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги 5069-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда сўнгги йилларда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини оширишга, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда, мамлакатни демократик янгилашда фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий саноат ишлаб чиқариши, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, фан ва техниканинг ғоят муҳим илмий ва технологик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлар соҳасидаги 25 давлат илмий-техника дастури бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-тадқиқот муассасаларини базавий таъминлаш тизимидан илмий-техник вазифаларни ҳал қилишга қаратилган мақсадли лойиҳаларни молиялашга ўтиш илмий жамоалар ижодий фаоллиги рағбатлантирилишини, уларнинг саъй-ҳаракатлари реал якуний натижаларга эришишга сафарбар қилинишини, фан ва техника тараққиётининг долзарб масалалари ҳал қилинишини, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлади. Илмий-техника соҳасида халқаро алоқалар жадал ривожланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, амалга оширилган ишларга қарамай, илмий-техника салоҳиятининг ривожланиш даражаси ортиб бораётган талабларга, мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар суръатларига тўлиқ жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш, илмий-техника ишларини молиялаш механизми тубдан қайта қурилиши лозим. Давлат илмий-техника дастурлари, лойиҳалар иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ривожланиши учун масъул вазирликлар ва идораларнинг фаол иштирокисиз, чуқур ва ҳар томонлама экспертизасиз, олимлар, мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилинмай шакллантирилмоқда ва амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий маблағларнинг тор доирадаги экспертлар хулосаси асосида тақсимланишини назарда тутувчи, мавжуд илмий тадқиқотларни амалга оширишнинг грант тизими майда мавзулар танланишига, илмий лойиҳалар такрорланишига ва ажратилган маблағлардан самарасиз фойдаланилишига олиб келмоқда. Жумладан, агар 2000 йилда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 747 та илмий лойиҳа амалга оширилган бўлса, грант орқали молиялаш тизимига ўтилгач, мазкур дастурлар доирасида ўрганилаётган мавзулар сони 2 марта кўпайди ва 1515 тага етди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда фан докторлари ва номзодларининг 74 фоиздан кўпроғи ишлаётган, илмий тадқиқотларнинг мустаҳкам моддий-техника базаси яратилган мамлакат олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш тизими сезиларли даражада такомиллаштирилмоғи зарур. Олий ўқув юртларининг кафедралари, илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялари илмий-тадқиқот ва инновация ишларини ташкил этиш ҳамда амалга оширишда етакчи бўғинга айланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-техника тадқиқотлари натижаларини амалиётга жорий этишга оид ишларнинг аҳволи ҳам қониқарсизлигича қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгашининг ишчи органлари ҳисобланган Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши ҳамда Фан ва технологиялар маркази ўртасида яқин ва самарали ҳамкорлик йўқ. Бу эса мавзуларнинг долзарблигига, олиб борилаётган тадқиқотлар сифатига салбий таъсир қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фаннинг ролини кучайтириш, илмий-техника тараққиёти бошқарувини эркинлаштириш, илмий тадқиқотлар, технологик ва конструкторлик ишланмалари даражаси, сифати ва долзарблигини ошириш, улардан самарали фойдаланиш учун шароит яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгаши ва унинг ижрочи органлари — Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатиш комиссияси 1-иловага* мувофиқ тузилсин, Тугатиш комиссияси белгиланган тартибда Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашини тугатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ташкил этилсин (бундан кейин Қўмита деб юритилади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш вазифалари, замонавий фан ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан бирга фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, Фанлар академиясининг фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техника дастурлари амалга оширилишини, шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари натижалари иқтисод, ишлаб чиқариш, таълимнинг турли соҳаларида қўлланилишини самарали мониторинг қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техника соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакат илм соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, республика илмий ташкилотлари, олимлари ва мутахассисларининг халқаро дастурлар ва илмий лойиҳалар танловларида қатнашиши учун кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита таркиби ва унинг Низоми 2*, 3-иловаларга** мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг ташкилий тузилмаси 4-иловага** мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** 3-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг ижро аппарати бошқарув ходимларининг энг кўп сони 25 киши этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита раисининг ўринбосари — ижро аппарати раҳбари мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари томонидан фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилган илмий-техника дастурлари асосида олиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари фондлар, ҳомийлардан тушган маблағлар ва хўжалик субъектлари билан илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича тузилган шартномалардан тушган маблағлар молиялаш манбалари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, етакчи тадқиқот марказларига, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация фан-техника фаолиятини молиялаштириш жамғармасини шакллантириш учун маблағ вазирликлар, идоралар, хўжалик ҳисобидаги тузилмалардан келиб тушадиган маблағлар, халқаро грантлар, тижорат банклари ва хорижий молия институтларининг мақсадли имтиёзли кредитлари билан бир қаторда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат бюджетидан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар тадқиқот ва инновация ишлари учун ажратиладиган бюджет маблағларини илмий-тадқиқот, таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, амалга ошириладиган илмий-техника лойиҳаларига илмий-техника лойиҳалари экспертизалари натижаларига қараб танлов асосида мустақил тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар тадқиқот ва таълим муассасалари, Фан ва технологиялар маркази ўртасида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари соҳасида илмий-техника лойиҳаларни амалга ошириш учун ушбу қарор чиқишидан олдин тузилган шартномаларга мувофиқ буюртмачилар деб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибига фан бўйича вазир ўринбосари лавозими киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги таркибида илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари (сектор) ташкил этилсин, ҳар бир вазирликнинг бошқарув ходимлари сони 5-иловага* мувофиқ 3 нафарга кўпайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибидаги илм-фанни молиялаш бўлимига қўшимча 3 та штат бирлиги киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили аспирантура, докторантурага қабул қилинадиган шахслар сони Молия вазирлиги томонидан махсус ажратиладиган маблағлар доирасида ўрнатилган тартибда илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар томонидан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига аспирантлар ва талаба-магистрлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлаш вазифаси юклансин. Номзодларни кўриб чиқиш ва стипендияларни молиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157 ва 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорларида кўзда тутилган тартибда амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда ўрнатилган тартибда Аспирантура (докторантура) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда илмий-тадқиқот, таълим муассасалари, тажриба-конструкторлик ташкилотларига эга вазирликлар ва идораларда бажариладиган Фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишларининг илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йилда Фан ва технологиялар марказининг тугатилиши натижасида бўшайдиган бюджет маблағлари ҳисобидан Қўмита ижро аппаратини таъминлаш учун маблағ ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йилдан бошлаб Қўмитани жорий таъминлаш учун зарур бюджет маблағларини белгиланган тартибда кўзда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қўмита ижро аппаратининг Мустақиллик майдонидаги маъмурий бинода жойлашиши ва унинг фаолият юритиши учун зарур шарт-шароит яратишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги «Илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-3029-сон фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги «илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 77-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Адлия вазирлиги Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 7 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-436-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 311-модда; 2008 й., 14-15-сон,99-модда; 2011 й., 36-сон, 366-модда; 2013 й., 47-сон, 616-модда; 2014 й., 30-сон, 365-модда)