06.02.2006 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.02.2006 йилдаги 16-сон
Kuchga kirish sanasi
06.02.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИЙМАТ ВА МОДДИЙ БАЛАНСЛАРНИНГ ТАСДИҚЛАНГАН ПАРАМЕТРЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИНГ САМАРАЛИ МОНИТОРИНГИ ОЛИБ БОРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилсинки, қайта-қайта кўрсатмалар ва топшириқлар берилаётганлигига қарамай, қиймат ва моддий балансларнинг тайёрланаётган лойиҳалари сифати ва асосланишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, ахборот-таҳлил департаментлари, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан зарур даражада эътибор берилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишларнинг бундай аҳволи 2006 йилга нефть ва газ конденсати, табиий газ, нефть маҳсулотлари ресурслари ва уларни тақсимлаш балансларини тасдиқлашда асосли танбеҳлар берилишига, шунингдек, 2006 йилда пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансини кўриб чиқиш чўзилиб кетишига олиб келди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши устидан назорат қилиш расмиятчилик тусини олмоқда, уларнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаш учун иқтисодиёт тармоқларидаги ишларнинг аҳволи етарлича таҳлил қилинмаяпти, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкорлик билан зарур чора-тадбирлар кўрилиши таъминланмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни тугатиш, баланслар лойиҳалари сифатли тайёрланиши учун мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг самарали мониторинги олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2006 йилга нефть ва газ конденсати, табиий газ, нефть маҳсулотлари ресурслари ва уларни тақсимлаш, пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланслари лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши таъминланмаганлиги учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири Р. М. Мамадалиевга ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири вазифасини бажарувчи Ў. И. Барноевга, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Р. Ш. Акбархўжаевга кўрсатиб ўтилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси раиси А. А. Азизов, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Э. 3. Зикриёев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Ў. Ў. Розуқулов, Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А. X. Салимов қатъий огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2006 йилга нефть ва газ конденсати, табиий газ, нефть маҳсулотлари ресурслари ва уларни тақсимлаш, пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланслари лойиҳаларини ишлаб чиқишда йўл қўйилган камчиликлар учун Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси 3. 3. Аброровга, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси Т. А. Йўлдошевга ҳайфсан берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадвалларга мувофиқ қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилиши ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари томонидан кўриб чиқилиши ва уларни сўзсиз бажариш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чора-тадбирларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадвалларга мувофиқ балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишини йилнинг ҳар чорагида (зарурат бўлганда — ҳар ойда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумида кўриб чиқиш тартиби жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қиймат ва моддий баланслар параметрлари йил чорагида ва ҳар ойда бажарилишининг жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Розуқулов) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг ҳар ойлик мониторингини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши тўғрисидаги таҳлилий ахборот қолоқликнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда, шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир таклифлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача ва ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва масъул ходимлари қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари жадвалларга мувофиқ ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 6 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
6 февралдаги 16-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қиймат ёки моддий баланс тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда йил чораги ва ойлар бўйича баланс параметрлари бажарилиши жадвалини ишлаб чиқади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига тақдим этади ва у кейинчалик тегишли Комплекс раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот таҳлил департаментлари жадвал тасдиқланган кундан бошлаб икки кун муддатда уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига — балансни ижро этувчиларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари — моддий ва қиймат балансларини ижро этувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил чораги ва ойлик жадвалларга мувофиқ қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача ва ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қолоқлик сабабларини батафсил кўрсатган, мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал этишга доир таклифларни баён этган ҳолда қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари жадвалга мувофиқ бажарилиши тўғрисида батафсил ахборот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари чораклик ва ойлик жадвалларга мувофиқ бажарилиши тўғрисидаги ахборотини ҳар ойда умумлаштиради ва таҳлил қилади, прогноз бажарилишига тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларни аниқлайди, уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойлик жадваллар бажарилишини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача, шунингдек, йил чораклари жадваллари бажарилишини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда қолоқликнинг аниқ сабабларини, шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир таклифларни кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига батафсил ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этилган ахборотни кўриб чиқади ва таҳлил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойнинг 15-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг тегишли раҳбарлари кўриб чиқиши учун қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари ойлик жадвалларга мувофиқ бажарилиши тўғрисидаги материаллар тайёрланишини ва киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишидаги қолоқликнинг сабаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг кўрсатмалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари иштирокида муҳокама қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил чораги жадваллари (зарурат бўлганда — ойлик жадваллар) бажарилиши тўғрисидаги материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Президиумида кўриб чиқиш учун тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишида қолоқликка йўл қўяётган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг мажлисида иштирок этишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекси Раҳбари ҳузуридаги кенгашларда ва Ўзбекистон Республикаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқилиши натижалари бўйича тасдиқланган параметрлар сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилади, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг жавобгарлиги даражаси белгиланади.