Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЙ, СОЛИҚ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРГА, ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 21 АПРЕЛДАГИ ПҚ-331-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги «Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 415-сон қарорининг 1, 2, 4, 6-бандлари, шунингдек ушбу қарорга 5-илованинг 2—4-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 33-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 июль,
130-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:
а) «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ,
валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
Департамент бошлиғи
Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари
Департамент бошлиғининг ўринбосари
Департамент бошлиғи ёрдамчиси
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
Бош инспектор
Катта инспектор
Инспектор
Бўлим мудири
Бўлим мудири ўринбосари
Бош тафтишчи
Катта тафтишчи
Бош суриштирувчи
Катта суриштирувчи
Катта криминалист
Криминалист
Инспекция бошлиғи
Етакчи мутахассис
I тоифали мутахассис»;
б) «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармалари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
Бошқарма бошлиғи
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
Бўлинма бошлиғи
Бўлим бошлиғи
Бўлим бошлиғи ўринбосари
Катта инспектор
Инспектор
Бош тафтишчи
Катта тафтишчи
Тафтишчи
Бош суриштирувчи
Катта суриштирувчи
Катта криминалист
Криминалист
Бош мутахассис
I тоифали мутахассис»;
в) «туман прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимлари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг туман
(шаҳар) бўлимлари
даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг туман
(шаҳар) бўлимлари
Бўлим бошлиғи
Бўлим бошлиғи ўринбосари
Бош суриштирувчи
Суриштирувчи
Катта инспектор
Инспектор».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг «Кафолатлар мазмуни» устунининг 7-банди иккинчи хатбошида «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошидаги ва 8-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 488-модда)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Лотериялар, тотолизатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарорининг 4-банди тўртинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) «Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш» сўзлари «Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг 6-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 4-модда) «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 29-сон, 335-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда; 2009 й., 29-сон, 335-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2011 й., 47-сон, 488-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)