Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2003 ЙИЛ 17 СЕНТЯБРДАГИ 404-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 129-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2005 йил 16 декабрдаги ЎРҚ–12-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 май,
90-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-бандда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ва ҳудудий архитектура-қурилиш назорати инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса — энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваригача миқдорда жарималар солиш ҳуқуқига эга»;
б) 7-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10 фоиз — «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унга идоравий мансуб ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига йўналтирилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 179-модда)