ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг
БуйрУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ОВ ВА БАЛИҚ ОВЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 2 майда 1569-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сонли «Биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳамда ов ва балиқ овлаш қоидаларини тартибга солиш ва уларга амал қилинишини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Ов ва балиқ овлаш қоидалари» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда келтирилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киритилсин.
3. Ушбу буйруқ амалга киритилиши билан, 1997 йил 15 апрелда Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси А.Ш. Хабибуллаев тасдиқланган (1997 йил 1 май, рўйхат рақами 337) «Ов ва балиқ овлаш қоидалари» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 март,
27-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 158-модда)