Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2015 02.05.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1567
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 02.05.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1567
Kuchga kirish sanasi
12.05.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ МАҚСАДЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 2 майда 1567-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 17 мартдаги 334-В, 24, 8-қ/қ-сонли «Тижорат банклари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1567-2, 20.03.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-308-сонли қарори 3-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган «Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом» тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275-В-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Марказий банки Бошқаруви,

Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2006 йил 14 апрелдаги 275-В, 41,

113-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-308-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 104-модда) мувофиқ тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сонли қарори (рўйхат рақами 1567-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 235-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сонли қарори (рўйхат рақами 1567-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 235-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ёрдамчи хўжалик — шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир қисми — томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда оила эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сонли қарори (рўйхат рақами 1567-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 235-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги — оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қиладиган, юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда фаолият юритадиган оилавий майда товар хўжалиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом асосида тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Бандлик жамғармаси) маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун микрокредитлар ажратиш қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига Бандлик жамғармаси кредит линияси ҳисобидан чорвачиликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли мақсадли микрокредитлар (кейинги ўринларда — микрокредитлар) миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 80 бараваригачани ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Низом асосида микрокредитлар фақат кам таъминланган оилаларга берилади. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини кам таъминланган оилалар сифатида эътироф этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чорвачиликни ривожлантириш учун кам таъминланган оилаларга микрокредитлар ажратишга маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашлари тавсияномалари асос бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу микрокредитлар шартнома асосида 3 йилгача бўлган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу микрокредитлар чорвачиликни ривожлантириш учун қарз олувчининг хоҳишига кўра пул ўтказиб бериш йўли билан ёки нақд пул шаклида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори банк маржасини қўшиб ҳисоблаганда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 1/4 қисми даражасида белгиланади. Бунда белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизини банк маржаси ташкил этади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бандлик жамғармаси томонидан тижорат банкларида кредит линияларини очиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кредит линиясини очиш учун Бандлик жамғармаси ва Бош банк ўртасида Бош келишув тузилади. Бош келишувда Бандлик жамғармаси ва Бош банк ўртасида очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кредитлаш муддатлари, имтиёзли фоиз ставкаси, банк маржаси, банкларнинг вилоят ва туман бўлимлари томонидан кредитлар бериш борасида ўрнатиладиган лимит (чегара) лар ва бошқа шартлар белгилаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бандлик жамғармаси ва Бош банк ўртасида Бош келишув имзоланганидан кейин, улар ўртасида кредит линияси очиш тўғрисида кредит шартномаси тузилади. Шунингдек, кредит линиялари очиш учун кредит шартномалари тижорат банкларининг вилоят бўлимлари, агар уларга Бош банк томонидан ушбу ваколат берилган бўлса, ва Бандлик жамғармасининг вилоят бўлинмалари ўртасида ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бош банк билан тузиладиган кредит линияси очиш тўғрисидаги кредит шартномасига қуйидаги шартлар киритилган бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йиллик кредит линиясининг чораклар ва вилоятлар бўйича тақсимланган ҳолдаги миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк маржаси чегирилган имтиёзли фоиз ставкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линияси маблағлари йўналтириладиган мақсад;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бандлик жамғармаси ва Бош банк ўртасида тузиладиган кредит линияси очиш тўғрисидаги кредит шартномасида ушбу маблағлар банк томонидан фақат кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш мақсадларига микрокредит беришда кредит ресурслари сифатида ишлатилиши алоҳида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит шартномаси имзоланганидан кейин Бандлик жамғармаси ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай кредит линияси суммасини тижорат банкининг вакиллик ҳисобварағига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бандлик жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун берилган маблағлар 22005 «Бюджетдан ташқари жамғармалардан олинган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Банклар очилган кредит линияси суммасига Бош келишувда белгилаб қўйилган банк маржаси чегирилган ҳолдаги имтиёзли фоиз ставкаси миқдорида фоизлар ҳисоблайди. Мазкур ҳисобланган фоизлар алоҳида ҳисобварақда жамланади ва кредит шартномасида келишиб олинган муддатларда Бандлик жамғармасининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Навбатдаги кредит линияларини очиш учун Бандлик жамғармаси ва Бош банк ўртасида кредит шартномасига янги кредит линиялари суммаси кўрсатилган қўшимча келишув имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Берилган микрокредитнинг кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати тугаганидан кейин қарз олувчи томонидан микрокредит банкка қайтарилганидан қатъи назар, Бош банк Бандлик жамғармасининг маблағларини, уларга тегишли давр учун ҳисобланган ва банк маржаси чегириб қолдирилган фоизларни қўшган ҳолда бюджетдан ташқари жамғарманинг банк ҳисобварағига қайтариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Микрокредитларни расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари бошлиқлари чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Бандлик жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредит олиш учун, қоида тарақасида, ўзлари яшаб турган туманда жойлашган тижорат банклари филиалларидан бирига микрокредит беришни сўраб ариза билан мурожаат этишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Микрокредитлар олиш учун шахсий ёрдамчи хўжалиги юритувчи жисмоний шахс ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Бандлик жамғармаси кредит линияси ҳисобидан чорвачиликни ривожлантириш учун мақсадли микрокредит беришни сўраб ёзилган ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашларининг ушбу микрокредит олувчи жисмоний шахсга чорвачиликни ривожлантириш учун банк томонидан микрокредит берилишига тавсияномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти ҳақидаги қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, жисмоний шахс ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи ўз паспортини шахсан кўрсатади ва паспорт нусхаси кредит йиғмажилдига тикиб қўйилади. Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги рўйхатга олувчи орган томонидан берилган гувоҳноманинг нусхаси ҳам кредит йиғмажилдига тикиб қўйилиши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинининг Кенгашлари томонидан чорвачиликни ривожлантириш учун банк томонидан кредит берилиши тўғрисидаги тавсияномада шахсий ёрдамчи хўжалиги ёки деҳқон хўжалигида қорамол боқиш учун шароит мавжудлиги, ушбу оила кам таъминланган оила эканлиги, унинг таркибида доимий иш жойига эга бўлмаган оила аъзолари мавжудлиги алоҳида таъкидланиши лозим. Тавсиянома маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашининг раиси томонидан имзоланиб, гербли муҳр қўйилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қарз олувчилар микрокредитларни қайтарилишини таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этишлари мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулк гарови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ёки суғурта компанияси кафолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахс кафиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтарилмаслик хатарининг банк-бенефициар фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредит ҳисобига сотиб олинган қорамол мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олинган қорамол кредитни қайтариш таъминоти сифатида гаровга олинганда, ушбу қорамолнинг ўлиб қолиши, ўғирланиши, табиий офатлар натижасида нобуд бўлиш ҳолларидан банк (бенефициар) фойдасига суғурта қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги 3 (уч) нусхада кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарздор имзоларидан кейин, банк томонидан мазкур кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Микрокредит сўраб, мазкур Низомнинг 18 бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, берилган аризанинг банкка келиб тушган кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк филиали кредит қўмитаси томонидан хулоса бериш муддати 3 банк кунидан ошмаслиги лозим.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сонли қарори (рўйхат рақами 1567-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 235-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, банк аризачига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тижорат банки филиали кредит қўмитасининг қарори Бандлик жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредитлар бериш ёки бермаслик учун асос ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сонли қарори (рўйхат рақами 1567-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 235-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бандлик жамғармаси томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини уларга мурожаат қилишини талаб қилиши, шунингдек, тижорат банкларидан мазкур кредитларни ажратишга доир қарорлар ва шу масала билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни талаб қилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тижорат банки филиали кредит қўмитаси томонидан қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса берилганидан кейин Бандлик жамғармасининг кредит линиясида маблағ мавжуд бўлмаса, банк филиали шу куннинг ўзида Бош банкка ёки ушбу банкнинг вилоят бўлимига мазкур кредит линияси бўйича қўшимча маблағлар ажратиш ҳақидаги буюртмани йўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк бўлимининг буюртмаси асосида Бош банк ёки унинг вилоят бўлими буюртма олинган куннинг эртасидан кечиктирмай Бандлик жамғармаси кредит линияси ҳисобидан талаб қилинаётган суммани ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Бандлик жамғармасининг Бош тижорат банкида очилган кредит линиясида маблағлар мавжуд бўлмаса, Бош банк шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда банк филиалига хабар беради ва бир вақтнинг ўзида, Бандлик жамғармасига қўшимча маблағлар ажратиш ҳақидаги талабномани жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тижорат банки филиали Бандлик жамғармасининг кредит линиясида маблағлар вақтинчалик мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарни олганидан кейин, ушбу хабар олинган куннинг эртасидан кечиктирмай, қарз олувчини бу ҳақда хабардор қилади. Айни вақтда, банк филиалининг кредит қўмитаси томонидан аризалари маъқулланган барча қарз олувчиларнинг исми ва шарифи (агар улар деҳқон хўжалиги бўлсалар — уларнинг номи), уларнинг кредит аризалари банк филиали кредит қўмитаси томонидан маъқулланган санадан келиб чиққан ҳолда, календарь навбат асосида рўйхат тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк филиали томонидан кредит олиш учун навбатда турганлар рўйхати операциялар зали (фронт офис)нинг кўринадиган жойига барчанинг танишиши учун осиб қўйилади. Ушбу рўйхатнинг банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган нусхалари тижорат банкининг вилоят бўлимига ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига назорат олиб бориш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик жамғармасининг кредит линиясига маблағ келиб тушганидан кейин микрокредитлар бериш қатъий равишда тузилган рўйхат асосида календарь навбати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Микрокредит шартномаси тузилган куннинг эртасидан кечиктирмаган ҳолда банк томонидан қарз олувчига ссуда ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кредитлаш ва кредитни қайтариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Микрокредитларни бериш ссуда ҳисобварағидан қарз олувчининг тўлов топшириқномасига кўра чорвачиликни ривожлантириш учун пул ўтказиб бериш ёки нақд пул бериш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Шахсий ёрдамчи хўжалиги юритувчи жисмоний шахс томонидан микрокредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар банк кассасига нақд пул топшириш ёки қарз олувчининг омонат ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Деҳқон хўжалиги микрокредитнинг нақд пулда олинган қисми ва унга ҳисобланган фоизлар тўловини банк кассасига нақд пул топшириш йўли билан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жисмоний шахсларга берилган микрокредитлар ҳисоби 14900-сонли «Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварақларида ва деҳқон хўжаликларига берилган микрокредитларнинг ҳисоби 15000-сонли «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварақларида юритилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сонли қарори (рўйхат рақами 1567-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 235-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Тижорат банклари томонидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида фуқаролар йиғинининг маҳалла, қишлоқ, овул Кенгаши масъул ходими иштирокида микрокредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиланаётганлигини аниқлаш бўйича бевосита жойига чиқиб доимий мониторинг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Олинган микрокредитдан бошқа мақсадда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Микрокредит бўйича қарздорликни ундиришда биринчи навбатда микрокредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредитни қайтариш таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги қабул қилинган бўлиб, қарз олувчи микрокредитни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, банк, кафилдан микрокредит ва унга ҳисобланган фоизларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Микрокредит белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда банк ундирувни гаров предметига ёки микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти сифатида тақдим этилган таъминотнинг бошқа шаклларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(V-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сонли қарорига (рўйхат рақами 1567-1, 21.05.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 235-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 156-модда; 2012 й., 21-сон, 235-модда)