11.09.2026 йилдаги СҚ-356-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 11.09.2026 йилдаги СҚ-356-V-сон
Kuchga kirish sanasi
11.09.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан юборилган парламент сўровида назарда тутилган масалалар бўйича муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, парламент сўрови ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 декабрдаги 71-сонли баёни билан Оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда барча туман ва шаҳарлар учун алоҳида «йўл хариталари» қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сонли қарори асосида республиканинг 208 та туман ва шаҳарларида «Оила ва хотин-қизлар масканлари» фаолияти йўлга қўйилиб, уларда никоҳланувчи ёшлар, низоли оилалар ҳамда ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатиш тизими жорий этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан никоҳланувчилар учун 16 соатлик «Маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаётга тайёрлаш» махсус ўқув дастури ишлаб чиқилган. 2026 йилнинг биринчи ярмида 93 312 та никоҳ қайд этилиб, 96 673 нафар никоҳланувчи ёшлар ушбу курсларда ўқитилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ayol.gov.uz» платформасида низоли оилалар билан манзилли ишлашни ташкил этиш мақсадида «Оила профили» модули жорий этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича судларда никоҳдан ажратишга доир ишларни кўриб чиқиш жараёнида 2025 йилда 5 235 та, 2026 йил биринчи ярмида эса 2 666 та ишда тарафлар яраштирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида оилавий низоларни судгача ҳал этишга мўлжалланган махсус медиация хонаси ташкил этилиб, ушбу тажриба 10 дан ортиқ фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига татбиқ қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Қарши ва Чирчиқ туманлараро судларида «Оила судьялари» институти жорий этилиб, ушбу амалиёт йўлга қўйилган судлар сони 5 тага етган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳ ёшини бир йилгача камайтириш ваколатини фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ўтказиш ва бунинг асосларини қатъий белгилаш, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш ва уни тарғиб қилиш ҳамда масъул шахсларнинг вояга етмаганлар никоҳи, ҳомиладорлиги ва туғиши ҳақида ички ишлар органларига хабар бермаганлиги учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саломатлик сари ҳаракат» волонтёрлик лойиҳаси доирасида республикадаги 10 193 та таълим муассасасида «Тенгдош — тенгдошга» тамойили асосида соғлом турмуш тарзи, эрта никоҳ ва эрта туғруқнинг олдини олишга қаратилган машғулотлар ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан «Оилавий низоларни барвақт олдини олиш: кейс-менежмент усули» номли услубий қўлланма тайёрланиб, амалиётда кенг қўлланилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилаларнинг бахтлилик даражасини баҳоловчи 8 та индикатор ва 21 та субиндикатордан иборат индекс 14 та ҳудуддаги 12 мингдан зиёд оилада синовдан ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон оилаларининг умумий бахтлилик индекси 2025 йилдаги 0,611 баллдан 2026 йилда 0,618 баллга кўтарилган ва методологияга кўра «юқори» даражани ташкил этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Парламент сўрови натижалари соҳада ўз ечимини кутаётган айрим масалалар сақланиб қолаётганини ҳам кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йилнинг январь — июнь ойларида республикада никоҳдан ажралишлар сони 24 815 тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига (23 338 та) нисбатан 6,3 фоизга ошган. Энг кўп ажримлар Тошкент шаҳрида (3 222 та), Фарғона (2 676 та), Самарқанд (2 608 та), Андижон (2 471 та) ва Тошкент вилоятларида (2 334 та) қайд этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ўқув дастурларининг мазмуни ва амалий йўналтирилганлигини такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш зарурати мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, 2026 йилнинг биринчи ярмида ушбу ўқув дастурлари бўйича ўқитилган никоҳланувчиларнинг 954 таси бир йилгача яшаб ажрашган. Энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида 125 та, Тошкент шаҳрида 115 та, Андижонда 108 та, Самарқандда 95 та ва Наманганда 88 тани ташкил қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, «ayol.gov.uz» платформаси судларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаганлиги сабабли никоҳдан ажратиш тўғрисида судларга мурожаат қилган оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан манзилли профилактик ишларни олиб бориш ҳамда психологик кўмак кўрсатиш имкониятлари чекланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш ва оилавий низоларни ўзаро келишув асосида ҳал этишда медиаторларнинг мавжуд салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, 2026 йилнинг ўтган даврида республика бўйича никоҳдан ажратишга оид жами 211 та медиация иши кўрилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ушбу йўналишда бирорта ҳам иш кўрилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йилнинг ўтган даврида оилаларни мустаҳкамлаш ва ажралишларнинг олдини олиш бўйича 47 491 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлса-да, никоҳдан ажралишлар ҳолатининг ўсиши ушбу тадбирларининг натижадорлиги ва таъсирчанлиги етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ тузиш, ундан ажралишнинг психологик аспектларини аниқлаш» мавзусида 2025 йилда психологлар ўртасида ўтказилган эксперт сўрови натижалари оммавий ахборот воситалари, телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган айрим материаллар оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, 601 нафар респондент мазкур таъсирни салбий баҳолаган бўлса, 266 нафари телесериал ва кўрсатувларда кўпхотинлилик, оилавий низолар, алдов ва бузғунчилик ҳолатлари ортиқча ёритилаётганини, 207 нафари эса уларнинг тарбиявий аҳамияти пастлигини маълум қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О. Козихонованинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси билан биргаликда никоҳдан ажралиш кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудларда ажрим сабабларини чуқур таҳлил қилиб, уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий равишда яраштирилган оилаларнинг кейинги ҳолатини ўрганиб бориб, низолар қайта юзага келган тақдирда зарур чораларни кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режа асосида оила ва хотин-қизлар масканларида фойдаланилаётган услубий қўлланмалар, ўқув ва тарқатма материаллари натижадорлигини мутахассислар иштирокида қайта кўриб чиқиб, уларни никоҳланувчилар, ёш оилалар, ота-оналар ва низоли оилалар учун мос равишда такомиллаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти билан биргаликда оилаларнинг бахтлилик индекси ва бошқа тадқиқотлар натижалари асосида никоҳдан ажралишлар ҳамда оилавий низоларнинг барвақт олдини олишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалиётга татбиқ этилишини таъминлаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режа асосида никоҳдан ажралишлар кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудлардаги оила масалаларига масъул бўлган мутахассислар учун медиация институтидан самарали фойдаланиш ва унинг афзалликларига бағишланган ўқув-семинарни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳдан ажратиш бўйича низоларга ихтисослаштирилган медиаторларни касбий кўникмаларини йил давомида ошириб бориш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда оилавий низоларни медиация тартибида ҳал этиш бўйича юқори натижаларга эришган ҳудудларнинг илғор иш усулларини оммалаштирилсин ҳамда ҳудудлараро тажриба алмашинувини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли орасида оилавий низоларнинг судга қадар ҳал этилишида медиация институтининг ўзига хос ижобий хусусиятлари ҳамда самарадорлиги ҳақида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда икки ой муддатда оилада ўзаро ҳурмат, эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, масъулиятли ота-оналик, оила аъзоларининг муносабатларга асоссиз аралашувига йўл қўймаслик ҳамда низоларни тинч йўл билан ҳал этиш масалаларига бағишланган таъсирчан диний-маърифий материалларни (маърузалар, тезис, тарқатма материаллари) тайёрласин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, уларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларига тарқатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда фуқаролик ишлари бўйича суд органларида ажримларга оид ишларни кўриб чиқувчи махсус хона (медиация хонаси) фаолиятининг натижадорлигини, жумладан, кўрилган ишлар, тузилган медиатив келишувлар ва никоҳдан ажралишнинг олди олинган оилаларни таҳлил қилсин ва самарали тажрибаларни бошқа ҳудудларга оммалаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳдан ажралишлар ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотларини эшитиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини мунтазам таҳлил қилиб борсин ҳамда заруратга кўра уларнинг ижроси юзасидан қўмита мажлисларида муҳокамалар ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда парламент назорати доирасида ўтказиладиган ўрганишларда никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш, оилавий низоларни бартараф этиш ҳамда ушбу йўналишларда манзилли профилактик ишларнинг ташкил этилиши ва натижадорлигига алоҳида эътибор қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий медиа бирлашмасига оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, никоҳдан ажралишнинг салбий оқибатлари ва оилавий низолар олдини олишга қаратилган сифатли медиаконтент яратиш ҳамда уни оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар орқали кенг тарғиб қилиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу Қарор ижросига масъул вазирлик ва идоралар амалга оширилган ишлар ва эришилган аниқ натижалар юзасидан 2026 йил 20 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О. Козихонова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 11 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СҚ-356-V-сон