28.07.2026 йилдаги КҚ-375-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 28.07.2026 йилдаги КҚ-375-V-сон
Kuchga kirish sanasi
28.07.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм соҳасини жадал ривожлантириш орқали унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилиб, виза тартиботлари соддалаштирилган, транспорт инфратузилмаси ва меҳмонхоналар модернизация қилинган, шунингдек, миллий туризм брендини халқаро майдонда тарғиб этиш, ички туризмни ривожлантириш, янги сайёҳлик йўналишларини яратиш ва хизматлар сифатини оширишга устувор аҳамият берилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, 94 та давлат билан визасиз режим жорий этилган. 52 та мамлакат аҳолиси учун республикамизга электрон виза билан ташриф буюриш, 45 та мамлакат фуқароларига республикамизда беш кунгача транзит визасиз қолиш имкониятлари яратилган. 30 дан ортиқ давлатларда таниқли шахслар орасидан «Туризм элчилари» тайинланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2025 йилларда туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар сони қарийб 6 баробарга ошиб, 4,4 мингни ташкил этган. 6 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолияти йўлга қўйилган, улардаги ўринлар сони 185,6 мингни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 5 баробарга кўпайган. Гидлар сони 4 баробарга ошиб, 4,5 мингга етган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент сити», «Самарқанд туризм маркази», «Афсоналар водийси», «Арда Хива», «Мираки туризм маркази», «Белдерсой Ресорт» тоғ-чанғи курорти, Айдар-Арнасой кўллари тизимида қирғоқбўйи туризм дам олиш маскани каби кўплаб янги йирик туризм объектлари ишга туширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу каби чора-тадбирлар натижасида сайёҳлар оқимида сезиларли ўсиш кузатилган. Хусусан, 2025 йилда 200 га яқин давлатдан 11,7 млн чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Туристлар сони 2024 йилга нисбатан 1,6 миллионга ёки 16,1 фоизга ошган (2017 йилга нисбатан 4,3 баробарга кўп).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилда туризм хизматлари экспорти 142 фоизга ўсиб, 4,8 млрд долларга етган, жами хизматлар экспортидаги улуши 50 фоизни ташкил қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички туризм ҳам изчил ривожланган. 2017 йилда маҳаллий сайёҳлар сони 10,6 миллионни ташкил этган бўлса, 2025 йилда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида 23,7 млн (ўсиш 2,2 баробар) фуқаро мамлакат бўйлаб саёҳат қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон иқтисодий форуми томонидан 2024 йилда эълон қилинган Туризмни ривожлантириш индексига кўра Ўзбекистон ўз позициясини аввалги рейтингга нисбатан 16 поғонага яхшилаб, 78-ўринни эгаллаган. Шунингдек, 2019 — 2024 йиллар давомида туризм жадал ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ўрганиш ва таҳлиллар туризм соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда ўз ечимини кутиб турган айрим масалалар ҳамда ишга солинмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган туризм соҳасини ривожлантиришга оид айрим вазифалар ижроси таъминланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2025 йилда хорижий туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича режа-жадвал тасдиқланган бўлиб, Қувайт, Латвия, Қатар, Австрия, Индонезия, Таиланд ва Сингапур каби хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу режа-жадвал ижроси 50 фоизга ҳам бажарилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ушбу Фармон билан тасдиқланган 2025 йилда туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда апарт-отель, капсула уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш режаси ижроси бор-йўғи 1,5 фоизга бажарилган. Жумладан, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳокимликлар масъуллигида бирорта капсула ва ўтов уйи, апарт-отель ҳамда модулли меҳмонхона ташкил қилинмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сонли қарори билан тасдиқланган Чортоқ туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурида белгиланган «Туризм маскани»ни ташкил этиш доирасида «Чортоқ сой» қирғоқ бўйи ҳудудидаги туризм йўналишидаги инвестиция объектлари муҳандислик коммуникацияларини яхшилаш бўйича ичимлик суви тик қудуғини қазиш, кўча чироқларини ўрнатиш ишлари Наманган вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан бажарилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм қўмитаси ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ масъуллигидаги «Чимён» халқаро умуммавсумий курорти ҳудудида «Гранд Парк Чимган» МЧЖ ва «Чирчик Чемисал Траде» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган туризм лойиҳаларини фойдаланишга топшириш ишлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги 57-сонли топшириқлар баёни) муддатидан кечиктирилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги туризм тўғрисидаги қонунчилик таҳлили кўрсатганидек, агротуризм, ижтимоий, экологик ва спорт туризми каби замонавий йўналишлар туризмнинг алоҳида турлари сифатида қонунчиликда эътироф этилган бўлса-да, уларнинг ҳуқуқий мақоми етарли даражада тартибга солинмаган. Жумладан, туризмнинг мазкур турларини ташкил этиш тартиб-таомиллари, хавфсизлик талаблари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик йиғимни ундириш тартиб-таомилларида жойлаштириш воситалари учун туристик йиғимни қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаш механизми ва имконияти назарда тутилмагани тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатига таъсирини кўрсатиб, уларнинг мурожаатларига сабаб бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташриф буюрган жами туристлар оқимида узоқ мамлакатлардан келган туристлар улуши паст, 2025 йилда уларнинг улуши бор-йўғи 9,3 фоизни ташкил этган. Хорижий туристларнинг асосий қисми қўшни давлатлардан қариндошларни кўриш мақсадида ташриф буюрган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий ва соғломлаштириш туризми имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган. Кейинги йилларда хусусий клиникалар сони бир неча бараварга ошган бўлишига қарамай, республикамизда фақатгина 1 та хусусий тиббиёт муассасаси халқаро сертификатга (ЖСИ) эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-335-сонли қарори билан тасдиқланган 2024 — 2027 йилларда тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижроси тўлиқ бажарилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, даволаниш мақсадида 2025 йилда ташриф буюрган хорижий туристлар сони 86,2 мингни (режага нисбатан 37,4 фоиз) ташкил қилиб, 2024 йилга (104,8 минг) нисбатан қарийб 19 фоизга камайган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризмнинг экотуризм, гастрономик ва тиббий туризм, шунингдек, МИСЕ турларининг етарли даражада ривожланмагани сайёҳларнинг мамлакатимизда бўлиш муддатлари давомийлигига таъсирини кўрсатмоқда. Хусусан, Андижон ва Фарғона вилоятларида гастрономик туризм йўналишида махсус туристик объектлар деярли шаклланмаган. Саноат туризмини ривожлантириш бўйича етарлича имкониятлар бўлишига қарамай, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида индустриал туризм объектлари ташкил қилинмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилда туристик агентликлар ва туроператорлар томонидан республика бўйича кўрсатилган туристик хизматлар умумий ҳажмида Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг улуши 1 фоизга ҳам етмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лоукостер авиакомпаниялар етишмаслиги, халқаро парвозлар нархи бошқа давлатларнинг туристик йўналишлардаги нархларига нисбатан юқорилиги сабабли сайёҳлар республикамизга асосан қуруқлик орқали кириб келмоқда, бу эса соҳанинг даромад салоҳиятини чекламоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инглиз тилидан ташқари бошқа хорижий тилларни, шу жумладан, Европа ва Осиё мамлакатлари тилларини биладиган малакали гид-экскурсоводларга бўлган эҳтиёж ошмоқда. Айниқса, Хитой ва араб давлатларидан ташриф буюраётган инвесторлар ҳамда сайёҳлар сонининг охирги йилларда 3-4 баробарга кўпайгани мазкур тилларда хизмат кўрсата оладиган гидларни тайёрлаш масаласининг долзарблигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифати билан боғлиқ бир қатор тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, айрим жойлаштириш воситалари халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бермайди, хизматлар нархи ва сифати ўртасида мутаносиблик таъминланмаган. 2025 йилда 164 та жойлаштириш воситаси сертификатсиз фаолият юритган, 201 таси асоссиз равишда тоифасини (юлдузини) ошириб кўрсатган, 32 таси турини (мотель, меҳмонхона ва бошқалар) нотўғри акс эттирган ҳолда хизмат кўрсатиб келган. Туристик фаолият билан лицензиясиз ва тегишли рухсатномасиз шуғулланиш бўйича 52 та (шу жумладан, Наманган шаҳрида 10 та, Бухоро шаҳрида 25 та ва Хива шаҳрида 27 та) ҳолат аниқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, 2025 йилда «Умра» тадбирларини ноқонуний ташкил этиш билан боғлиқ 178 та жиноят иши қўзғатилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 16 тани ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соҳада норасмий иқтисодиётнинг улуши юқори, тадбиркорлик субъектларига шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар етарлича эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ ҳисоботлари таҳлилига кўра 2024 йилда 79 та меҳмонхонанинг умумий товар айланмаси (1 млрд сўм) ресурс солиқлари бўйича фойдаланилган имтиёзлардан (12 млрд сўм) 11 баробарга кам бўлган, шундан 54 та меҳмонхона товар айланмасини умуман кўрсатмасдан 6,6 млрд сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, 2024 йилда ресурс солиқлари бўйича имтиёзлардан фойдаланган 24 та меҳмонхонанинг 21 тасида ходимлар сони 1 нафар этиб кўрсатилган бўлса, 3 тасида ходим умуман қайд этилмаган. Ваҳоланки, мазкур меҳмонхоналар томонидан 2024 йилда фойдаланилган имтиёз 2 млрд сўмни ташкил этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилда туризм соҳасида фаолият юритган 800 дан зиёд (2024 йилга нисбатан 6 баробарга кўп) корхона фаолияти тугатилган бўлса, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 1 мингга яқини фаолият кўрсатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туристик объектларга кириш чипталари нархларини белгилашда прогноз қилинадиган механизмнинг йўқлиги туроператорлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, туристик пакетларни шакллантириш ҳамда хорижий ҳамкорлар олдидаги шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида бажаришда қийинчиликларни юзага келтирмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ҳунармандлар, уларнинг фаолияти ва маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган «Электрон каталог» тизими («срафтфорум.уз» доменида) ишга туширилган бўлса-да, у фойдаланувчиларни ўзига жалб этмайди, маълумотлар тизимли янгиланиб борилмаган, контентлар фақат ўзбек тилида тақдим этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм соҳасини жадал ривожлантириш орқали унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижалари юзасидан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аққуловнинг туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А. Агзамходжаевнинг туризм соҳасини жадал ривожлантириш орқали унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига туризм соҳасини жадал ривожлантириш орқали унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган айрим вазифаларнинг ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туризм қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўрганиш ва таҳлиллар натижасида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил якунига қадар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини Америка қитъаси, Форс кўрфази давлатлари, Ҳиндистон ва Скандинавия каби устувор бозорларда кенг тарғиб қилишга қаратилган замонавий маркетинг воситалари ва механизмларини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026-2027 йилларда гастротуризм, геотуризм, тиббий, спорт ва экологик туризм, МИСЕ каби туризм турлари бўйича объектлар рўйхатини шакллантириб, туркомпанияларга тақдим этсин ҳамда ОАВ вакиллари ва тадбиркорлар иштирокида инфо-турлар ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг халқаро туристик платформалардаги иштирокини кенгайтириш ва рақамли контентни ривожлантириш, шунингдек, йирик медиа ресурслар ҳамда таъсир доираси кенг бўлган блогер ва инфлюэнсерларни жалб қилиш ишларини жадаллаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда олти ой муддатда агротуризм, геотуризм, ижтимоий, экологик ва спорт туризмини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўргансин, уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан, зарур бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт ва Маданият вазирликлари билан биргаликда чанғи, сноуборд каби қишки спорт турларини, маданий фестиваллар, бизнес-туризм, соғломлаштириш марказлари инфратузилмасини ривожлантириш, ушбу йўналишларда замонавий хизматларни жорий этиш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда тарғиб этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил якунига қадар соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари, шу жумладан, лицензиясиз туристик хизматлар кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида профилактика тадбирларини кучайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларига ташриф буюраётган инвестор ва сайёҳларнинг инглиз тилидан ташқари бошқа хорижий тилларни, шу жумладан, Европа ва Осиё мамлакатлари тилларини биладиган малакали гид-экскурсоводларга бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиб, ушбу тилларда гид-экскурсоводлик қиладиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда «Чимён» халқаро умуммавсумий курорти ҳудудида муддатидан кечиктирилаётган туризм лойиҳаларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни молиялаштириш, қурилиш ишларини жадаллаштириш ва ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда жойлаштириш воситалари учун туристик йиғимни қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини ҳамда тўлов ойи якунида қарздорликка йўл қўйган жойлаштириш воситаларига нисбатан қарздорликни ундириш бўйича талабнома киритиш тизимини жорий этиш имкониятларини ўргансин ҳамда натижалари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда икки ой муддатда Андижон ва Фарғона вилоятларида гастрономик туризм йўналишида махсус туристик объектларни ҳамда Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида индустриал туризм объектларини ташкил қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда туризм салоҳияти юқори бўлган, шунингдек, чегара ва анклав ҳудудлардаги маҳаллаларда «Греэн Ҳоусе» типидаги оилавий меҳмон уйларини кенгайтириш мақсадида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг имкониятлари, шу жумладан, меҳмон уйларини қуриш, таъмирлаш, уларни энергия тежамкор технологиялар ва бошқа техникалар билан жиҳозлаш учун назарда тутилган имтиёзлар тўғрисида туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларини олиб борсин ҳамда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни имтиёзли кредит линиялари орқали молиялаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда барча туристик ҳудудларда НФС-белги, ҚР-код орқали мобил тўловларни кенг жорий этиш ҳамда туристик карталарни чиқариш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташқи ишлар вазирлиги Туризм қўмитаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дипломатик ваколатхоналар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи аниқ КПИ тизими (жалб қилинган туристлар сони, ўтказилган тарғибот тадбирлари, тузилган туроператорлик келишувлари ва бошқалар) асосидаги кўрсаткичларнинг бажарилишини мониторинг қилиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чорак якуни билан комплекс таҳлилларни ўтказсин ва паст кўрсаткичларга эга ваколатхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан механизмларни жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида жорий йил якуни билан 2027 йилнинг 1 февралига қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда лоукостер авиакомпанияларни жалб этиш орқали халқаро парвозлар нархини пасайтириш, аэропорт ва бошқа транспорт тугунларида ноқонуний такси хизматларини бартараф этиш ҳамда хорижий туристлар учун хавфсиз ва қулай транспорт муҳитини яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Савдо-саноат палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ҳунармандлар, уларнинг фаолияти ва маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган «Электрон каталог» тизимини («срафтфорум.уз») такомиллаштириш, шу жумладан, электрон савдо платформалари билан интеграция қилиш имкониятларини кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туризм қўмитаси ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда тиббий ва соғломлаштириш туризми имкониятларидан тўлиқ ҳамда самарали фойдаланиш юзасидан қуйидагилар назарда тутилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар кесимида мавжуд салоҳиятни тўлиқ хатловдан ўтказиб, ихтисослашган тиббий хизмат турларини кенгайтириш ҳамда етакчи хорижий клиникаларнинг илғор тажрибасини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий тиббиёт муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ва соғломлаштириш туризмини изчил ривожлантириш, ушбу соҳадаги хизматларнинг халқаро стандартлар асосида сифатини ошириш орқали рақобатбардошлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий хизматларни хорижий бозорларда фаол тарғиб қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маданий мерос агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Туризм қўмиталари билан биргаликда икки ой муддатда туристик объектларга кириш чипталари нархларини белгилаш бўйича шаффоф, ягона ва прогноз қилинадиган механизмни жорий этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ички ишлар вазирлиги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Туризм қўмитаси билан биргаликда меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг мижозларни «э-меҳмон» платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатини текширишга оид қонунчиликни таҳлил қилиб, ҳуқуқий бўшлиқлар ва коллизияларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Дин ишлари бўйича қўмита Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича тадбиркорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизимини жорий этсин ва хизмат кўрсатиш сифати тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида «Умра» тадбирларини лицензияга эга бўлмаган юридик шахслар орқали ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ хавфлар юзасидан кенг кўламли профилактика ва тушунтириш ишларини кучайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий тармоқлар, Интернет сайтлари ва мессенжерлар орқали тарқалаётган «Умра» зиёрати хизматларига оид ноқонуний реклама ва сохта таклифлар ўз вақтида аниқланишини ҳамда уларга нисбатан тезкор чоралар кўрилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм қўмитаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жойлаштириш воситалари томонидан кўрсатилган хизматлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «э-меҳмон» платформасининг Солиқ қўмитаси ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасидаги солиқ имтиёзларининг самарадорлигини ҳар чорак якуни билан баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳада норасмий иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида жойлаштириш воситалари томонидан имтиёзлардан тўғри фойдаланиш, солиқ ҳисоботларини тўғри шакллантириш бўйича профилактика тадбирлари ҳамда тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Наманган вилояти ҳокимлиги Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм қўмитаси, «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда Чортоқ туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида «Чортоқ сой» қирғоқ бўйи ҳудудидаги туризм йўналишидаги инвестиция объектларини ичимлик суви билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш ишларини жадаллаштириб, жорий йилнинг 1 октябрига қадар фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хоразм вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда Ҳазорасп, Боғот ва Янгиариқ туманларининг туристик салоҳиятини ривожлантириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик йўналишларни диверсификация қилиш, ҳудудларда транспорт логистикаси, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда замонавий туризм навигацияси тизимини ривожлантириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда инвесторларни жалб қилган ҳолда ҳудудларда капсула ва ўтов уйлари, апарт-отель ҳамда модулли меҳмонхоналарни барпо этиш бўйича манзилли инвестиция лойиҳаларини шакллантирсин ва амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва миллий туризм ярмаркалари, кўргазмалар, тақдимотлар ҳамда бизнес-форумларда туризм соҳаси вакиллари ва тадбиркорлик субъектларининг фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қарор билан Ҳукуматга киритилиши назарда тутилган таклифларни ўрганиб чиқсин, уларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича зарур чораларни белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни 2027 йилнинг 10 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда режа-график асосида ҳудудларнинг туристик салоҳияти, мавжуд захиралари ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларини мунтазам ўрганиб борсин, туризм соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқласин, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилишида масъул вазирлик ва идораларга кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд иқтисодиётида туризмнинг ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси ҳамда мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларининг мазкур йўналишдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотларини эшитиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А. Агзамходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 28 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-375-V-сон