Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 13.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3898
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ

Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3898]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2026 йил 3 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-сон

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-сон

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 3 июндаги 3-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 1 июндаги 25-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар талаблари суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачиларига татбиқ қилинади. Бунда суғурта агентларига нисбатан мазкур Қоидаларда суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)нинг ходимлари учун белгиланган талаблар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унинг мулкига бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек у(лар)нинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат— суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачиларининг мижозни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш, шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик фаолиятида, терроризмни молиялаштиришда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришда иштирок этувчи ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички қоидалар — суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари, шу жумладан, уларнинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизими — мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган масъул шахс ҳамда суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачиларининг хатти-ҳаракатлари йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижоз тўғрисидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар асосида аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш — қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи юридик шахсни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилмадир (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш бўйича суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ёки суғурта воситачисининг хизматидан фойдаланаётган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахслар билан ижтимоий ва касбий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс— террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс— Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишнинг олдини олишга қаратилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш— мижозни ва у қайси шахслар номидан иш кўраётганини текшириш, мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ёки суғурта воситачиси фаолиятини амалга оширувчи шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида ташкилот томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оффшор ҳудуд— имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхат— терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни амалга оширишда ташкилотда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи томон — Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлатнинг ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция иштирокчилари — мижозлар (шу жумладан, таъсисчилар, акциядорлар ва бошқа иштирокчилар) ва уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички назоратнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлар билан қайд этиш ва камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички назоратнинг вазифалари (суғурталовчи суғурта агенти иштирокида ёки унинг иштирокисиз суғурта шартномалари тузишидан қатъи назар) қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлар билан қайд этиш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ташкилотнинг ички қоидаларига мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини ўрганиш бўйича мумкин бўлган чораларни кўриш ва операцияларни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларда белгиланган тартибда шубҳали операцияларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровларини ҳамда мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга қаратилган зарур бўлган тадбирларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операцияларни амалга ошириш ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган операция иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алмашиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровлар бўйича мижозлар базасидан Рўйхат билан солиштириш орқали террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ички назорат тизимини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички назорат тизими ташкилотнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шуъба, ваколатхона, филиал, бўлим ва бошқалар) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини назарда тутиши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички назорат тизимини ташкил этиш мақсадида ташкилот раҳбарининг буйруғи билан раҳбарнинг ўринбосарлари орасидан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс бевосита ташкилот раҳбарига ҳисобдордир ва ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмаларидан мустақил фаолият юритади, шунингдек, лавозимларни қўшиб олиб боришига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилот ҳар йили 10 январга қадар мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ масъул шахс(лар) ҳақидаги ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс ўзгарган тақдирда ташкилот янги тайинланган масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни у тайинланганидан кейинги иш кунидан кечиктирмай тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот белгиланган тартибда лицензия олгандан кейин бир ой муддатда масъул шахс тайинланишини таъминлаши ва Агентликка масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни юқорида белгиланган тартибда юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ҳар йили 20 январга қадар ташкилотлардан олинган масъул шахсларнинг рўйхатларини махсус ваколатли давлат органига тақдим этади ва ушбу рўйхатлардаги ўзгаришлар тўғрисида беш иш куни мобайнида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташкилот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг хориждаги алоҳида бўлинмаларидан мазкур бўлинмалар жойлашган мамлакат қонунчилигидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида бош офисни хабардор қилишни талаб қилиши ҳамда бу ҳақида Агентлик ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ташкилотлар мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиқиб, қуйидагилар акс этган ички қоидаларни ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, камайтириш ва ҳужжатлаштиришга доир чораларни амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини лозим даражада текшириш, шунингдек мижозлар операцияларининг мунтазам назоратини амалга ошириш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби, шунингдек бундай операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни тайинлаш, тайёрлаш ва ўқитишга, шу жумладан уларнинг ишчанлик обрўси ва малакасига қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда улар томонидан ўтказиладиган операцияларни мониторинг қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ҳамда бундай мижозларнинг операцияларини мониторинг қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровларини ва мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмасини ўз вақтида бажариш бўйича чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахснинг ички назорат бўйича суғурта агентлари билан ўзаро ишлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташкилотнинг назорати остида ёки сезиларли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплаенс назорати, аудит ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларининг мувофиқлигини гуруҳ даражасида таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташкилотларнинг ички қоидалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши, шунингдек аниқланган таваккалчиликлар ва уларни баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда тузилиши шарт. Ички қоидалар, уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари (мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташкилот ўз ташкилий тузилмасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс бошчилик қиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича алоҳида таркибий бўлинмани ташкил қилиши ёки белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур таркибий бўлинма ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган низом асосида фаолият юритади ва ушбу низом таркибий бўлинмага нисбатан қуйидаги талабларни акс эттириши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсад ва вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг бошқа бўлинмаларидан мустақил бўлишини таъминлаш усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг раҳбарияти, кузатув кенгаши, бошқаруви ва қўмиталари, ташкилотнинг бошқа бўлинмалари, шу жумладан ички аудит хизмати, чет элдаги алоҳида бўлинмалари ҳамда суғурта агентлари билан ўзаро муносабатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функцияларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни олишга доир ҳуқуқлар, шунингдек мазкур маълумотларни тақдим этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан ташкилотнинг бошқа бўлинмалари, шуъба корхоналари, чет элдаги алоҳида бўлинмалари ва суғурта агентларининг (суғурталовчи учун) мажбурияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган маълумотларни ташкилотнинг раҳбарига ва зарур бўлганда кузатув кенгашига тақдим этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг раҳбарига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ҳисоботни тақдим қилиш мажбурияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари ва ички қоидалар талабларининг бузилиш ҳолатларини ўрганишни амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбариятига қонунчилик ҳужжатлари юзасидан маслаҳатлар бериш, шунингдек, мазкур соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ходимларини танлаш бўйича малака талаблари ва тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинма ходимларининг малака ошириш бўйича махсус курсларда мунтазам равишда (йилига камида бир марта) ўқиб бориш мажбурияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс (таркибий бўлинма бошлиғи ва унинг ходимлари) билан ўзаро муносабатлари тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Масъул шахсга ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма ходимларига (таркибий бўлинма мавжуд бўлса) ишчанлик обрўси ва малакасига доир мазкур бандда назарда тутилган талаблар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчанлик обрўсига доир талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий соҳадаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг, молия (кредит) ташкилотининг иқтисодий аҳволи ёмонлашишига ёки унинг банкрот бўлишига, лицензияси бекор қилинишига олиб келган ҳаракатлар содир этишга ва (ёки) ҳаракатсизликка алоқадорлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака талаблари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) масъул шахсга — таркибий бўлинма бошлиғига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотли бўлиш ва суғурта соҳасида раҳбарлик лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиш, олий маълумот мавжуд бўлмаганда — ушбу соҳада (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилигини ҳамда ушбу соҳадаги халқаро стандартларни, шунингдек ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини билиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) таркибий бўлинма ходимларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотли бўлиш ва суғурта соҳасида техник ва хизмат кўрсатиш лавозимларидан ташқари 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиш, олий маълумот мавжуд бўлмаганда — ушбу соҳада (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини билиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишнинг жорий этилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва ташкилот раҳбарига тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар, уларни бажаришга уринишлар тўғрисидаги хабарларнинг махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровлари ва мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаларининг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни амалга оширади ҳамда уларнинг махфийлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда назорат ўтказиш давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этади ҳамда ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Масъул шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ички назоратни амалга ошириш мақсадида ташкилотнинг электрон маълумотлар базаларида, маҳаллий ҳисоблаш ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланаётган файл ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга оид келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш бўйича) раҳбариятга таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Масъул шахс қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан доимий мониторингни амалга ошириш ва идентификациялаш ҳамда Рўйхат билан солиштиришни таъминлаш бўйича чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг фаолиятини (бизнесини), унинг мулки ва бошқарув тузилмасини тушуниш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорларни аниқлаш, идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча мураккаб, ғайриоддий ва йирик миқдордаги операциялар, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияларни амалга ошириш схемалари бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма ёки электрон равишда қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар ва уларни амалга оширишга уринишлар аниқланганда белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органининг мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциясини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ўқув курсларида қатнашиш ва ўқув курсларида олинган маълумотларни ташкилот ходимларига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур Қоидаларнинг 15 — 17-бандларидаги талаблар ташкилотнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинмасининг (агар мавжуд бўлса) ходимларига ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Масъул шахс мунтазам равишда бир йилда камида бир марта махсус ўқув курсларида ўқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;

ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш муаммоларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда (маҳаллий ва халқаро) иштирок этиш (имконият даражасида).
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилотнинг қолган ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш масъул шахс томонидан мунтазам равишда бир йилда камида бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитиш ходимларнинг мансаб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан ходимларни таништириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот томонидан ички назорат қоидаларини муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти бу — мазкур жараёнда ҳар бир ходим ўз ваколати доирасида қатнашиши нуқтайи назаридан ўқитилишидир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ташкилот ҳар йили 1 февралга қадар Агентликка ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Мижозларни лозим даражада текшириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ташкилотлар мижозларни лозим даражада текшириш чораларини кўришлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозларни лозим даражада текшириш чоралари барча янги мижозлар ҳамда таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб мавжуд мижозларга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозни лозим даражада текшириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий суғурта қилиш ёки биргаликда суғурта қилиш шартномасини тузишда — мижозни, суғурталанган шахсни, фойда олувчини ва бенефициар мулкдорни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция ўтказилаётган кунда эквиваленти 15 000 АҚШ долларидан ошган миқдордаги бир марталик операциялар (битимлар) амалга оширилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта суғурта қилиш шартномасини тузишда — мижозни ва бенефициар мулкдорни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта қилиш ёки қайта суғурта қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув, агентлик келишуви, ташкилот фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маблағларни жойлаштириш (қўйиш) тўғрисидаги шартнома ва бошқа хўжалик ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузишда — мижозни ва бенефициар мулкдорни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар мижоз Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаса, унда мижоз фаолият юритаётган ёки яшаётган давлатнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этиши ҳақидаги маълумотни аниқлаш лозим бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозларни лозим даражада текширишни ўтказиш учун қуйидагилар ҳам асос бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳанинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг ҳақиқий ва тўғри эканлигига шубҳанинг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли манба ва ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда (бунда, учинчи томон хизматларидан фойдаланилиши мумкин) мижозни идентификациялаш ва верификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган амалий иш муносабатларининг мақсади ва характерини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларнинг бундай мижоз тўғрисидаги маълумотларга, унинг фаолияти мақсади ва хусусиятига мувофиқлигини текшириш ҳамда пул маблағлари ёки мол-мулкларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш имкони бўлмаса, ташкилот мижознинг раҳбарини идентификациялаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ташкилот мижозни лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 23-бандида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларга нисбатан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилот раҳбари (ўринбосари) рухсати билан киришиш (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб боришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилот мижоз билан амалий иш муносабатларига киришишни рад этиши ва (ёки) мавжудларини тўхтатиши, шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чораларни амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агар операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликларнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда, ташкилот мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш, шунингдек мижоз ва унинг бенефициар мулкдори ҳақидаги маълумотларни тез-тез янгилаш ва верификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағларининг манбалари ҳақида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган суғурта шартномаларининг таҳлили орқали, мижоз билан амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мижоз томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар, шунингдек очиқ манбалардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар тақдим этилган сана ҳолатига кўра ҳақиқий бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот бенефициар мулкдорни аниқлаш учун мижоз бошқа шахс номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва шундан кейин мижоз қайси шахс номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда улар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт. Бунда наф олувчини ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш суғурта шартномалари бўйича тўловлар амалга оширилишидан аввал ўтказилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Юқори мансабдор шахсларга ҳаётни суғурта қилиш бўйича суғурта хизматлари кўрсатилганда ташкилот мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни ҳамда суғурта шартномасида кўрсатилган наф олувчини идентификациялашни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ҳолатда ҳам наф олувчини идентификациялаш суғурта товонининг (суғурта тўловининг) тўланишидан олдин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаётни суғурта қилиш шартномалари (суғурта полислари) билан боғлиқ ҳолларда ташкилотлар бенефициар мулкдорларни аниқлаш учун оқилона чораларни кўриши керак. Ушбу чоралар энг кечи билан суғурта товони (суғурта тўлови) амалга оширилишидан олдин амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори таваккалчилик даражаси аниқланган ҳолларда, ташкилот суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлашдан олдин ўз раҳбариятини хабардор қилиши, суғурта қилдирувчи билан бутун бизнес муносабатларини синчковлик билан текшириши ҳамда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида (агар мавжуд бўлса) хабар юбориши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мижоз хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиш учун мурожаат қилганда ташкилотлар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ операция бўйича мижозни ва (ёки) фойда олувчини идентификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг аввалги ҳисобот даври (ой, йилнинг чораги, ярим йиллик, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операциянинг турини ҳамда унинг юридик шахс бўлган мижознинг таъсис ҳужжатларида белгиланган фаолият мақсади ва турига мувофиқлилик даражасини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операциянинг турини ҳамда унинг жисмоний шахс бўлган мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фаолият мақсади ва турига мувофиқлилик даражасини аниқлаш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш мазкур Қоидаларнинг 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган маълумотлар, шунингдек операция ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ҳамда бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жисмоний шахс бўлган мижозни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, идентификация ИД-картаси ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлар) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мижоз якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозни идентификациялашда юқоридаги ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида жорий этилган унификацияланган рақамли сервислари ҳам мажбурий тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Юридик шахс бўлган мижозни идентификациялашда ва (ёки) лозим даражада текширишда давлат рўйхатига олинганлиги, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар текширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизими орқали ёки ушбу тизимдан ахборот олишнинг имкони бўлмаганда, бевосита мижоздан олиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар юридик шахс бўлган мижоз номидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот мижоздан ушбу жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташкилот юридик шахс бўлган мижозни янада батафсил ўрганиш ва унинг фаолияти мазмуни, мулки ва бошқарув тузилмасини тушуниш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида 10 фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари) таркибига ҳамда мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоизидан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бошқарув органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан мазкур Қоидалар билан юридик шахс бўлган мижозлар учун ўрнатилган талаблар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ташкилот мижоз томонидан тақдим этилган ахборотни қуйидаги йўллар орқали текшириш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг аввалги ташкилот билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозни лозим даражада текширишни амалга ошириш учун зарур бўлган идентификациялаш ва бошқа маълумотлар ташкилот томонидан йилига камида бир марта янгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Агар ташкилот мижозни ва (ёки) бенефициар мулкдорни аввал мазкур Қоидаларга мувофиқ индентификациялаган бўлса, ташкилот томонидан уларни қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Давлат органлари ва идораларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларини ўтказиш талаб қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бошқарув органи ёки мижознинг номидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш кўраётган шахс жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс бўлган мижоз ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларига мувофиқ) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчиликка мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдорни лозим даражада текшириш чораларини якунлаш имкони бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозларга операцияни амалга ошириш рад этилган тақдирда ташкилот шубҳали операция сифатида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши ҳамда ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар таваккалчилик даражасини мониторинг қилиши ҳамда уни пасайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчилик даражаси мижознинг фаолияти ва амалга оширадиган операциялари турларини инобатга олган ҳолда мижоз тақдим қилган маълумотлар, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар ҳамда мижозни лозим даражада текшириш натижалари асосида масъул шахс томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган талаблар асосида мижозга операцияларни бажаришнинг тегишли (юқори ёки қуйи) таваккалчилик даражаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма ёки электрон равишда расмийлаштирилиши ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига олдиндан қуйидаги мезонларга тўғри келадиган операция иштирокчилари киритилиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга киритилган шахслар ёки Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган манзилга тўғри келмайдиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдори мазкур банднинг иккинчи ва (ёки) учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс ҳисобланган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда (уч ой ичида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга оширувчи мижозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, ташкилот зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак. Ушбу операцияларга нисбатан амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари ҳақидаги маълумот ташкилот раҳбариятига тақдим қилиниши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриши лозим. Ушбу мақсадда ташкилот хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиётини ишлаб чиқиши, шунингдек янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш ташкилотнинг янги хизмат турларини (янги технологияларни) бевосита жорий қилаётган бўлинмаси томонидан масъул шахс (таркибий бўлинма) билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот бундай таваккалчиликни мониторинг қилиши ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим. Ҳар бир кўрилган чора бўйича ташкилот раҳбариятига маълумот тақдим этилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Шубҳали операцияларнинг мезонлари ва аломатлари ҳамда уларни аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали операция деб топилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ўзининг ишонч билдирувчиси тўғрисидаги (агар мижоз юридик ёки жисмоний шахснинг вакили сифатида иш олиб борса) маълумотларни тақдим этиш мижоз томонидан сабабсиз рад этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг амалга оширилаётган операциянинг махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операциянинг аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг хусусиятига мувофиқ келмаслиги ҳамда таваккалчилик хавфини суғурта қилиш мақсадларига эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бекор қилинган битим бўйича олиши лозим бўлган суммаларни учинчи шахсларга, шу жумладан, норезидент банк ҳисобига қайтаришни таклиф этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан операцияга (битимга) ташкилот фаолиятининг одатий иш амалиётига тўғри келмайдиган қўшимча ва ўзгартиришларнинг киритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) уни бевосита амалга оширишдан олдин сезиларли, айниқса, пул маблағлари ҳаракати билан боғлиқ ўзгартиришларнинг киритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан операцияни вакил (воситачи) орқали амалга ошириш ҳақида топшириқ берилиши, агар вакил (воситачи) топшириқни ташкилот билан бевосита алоқа ўрнатмасдан амалга ошираётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва (ёки) жисмоний шахс билан тузилган амалдаги ҳаётни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти миқдорини мос равишда ошириш билан бирга суғурта суммаси миқдорини сезиларли даражада (2 баробардан ортиқ) ошириш бўйича мижознинг таклифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан учинчи шахс фойдасига беш йилгача муддатга ҳаётни суғурта қилиш шартномаларининг йилнинг бир чорагида икки ва ундан ортиқ маротаба тузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан йилнинг бир чорагида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробарига тенг ёки ундан ошадиган миқдордаги нақд пул маблағларини бир йўла ёки қисмларга бўлиб ташкилотнинг кассасига топширилиши ҳисобидан умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан кам бўлмаган битта ёки бир нечта операцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағларининг хорижга аноним ҳисобрақамга (жамғармага) ўтказилиши ва пул маблағларининг хориждан аноним ҳисобрақамдан (жамғармадан) келиб тушиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта мукофоти Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган ташкилот томонидан тўланган ихтиёрий суғурта шартномасининг мижоз томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши натижасида мижозга суғурта мукофотининг қайтарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта суғурта қилдирувчига йилнинг бир чорагида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробарига тенг ёки ундан ошадиган сумма миқдорида ёхуд ушбу миқдорга тенг ёки ундан ошадиган эквивалентдаги хорижий валютада (суғурта товонининг (суғурта тўловининг) тўланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта суғурта воситачисига йилнинг бир чорагида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробарига тенг ёки ундан ошадиган сумма миқдорида ёхуд ушбу миқдорга тенг ёки ундан ошадиган эквивалентдаги хорижий валютада воситачилик ҳақининг тўланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаётни суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган наф олувчини (наф олувчи юридик шахс бўлган ҳолатда унинг бенефициар мулкдорини) идентификациялашнинг имконияти йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида рўйхатдан ўтган хорижий суғурталовчилардан (қайта суғурталовчилардан) қайта суғурта қилиш комиссиялари ва тантьемаларнинг олиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижознинг шахси, унинг ишчанлик обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички қоидалар билан шубҳали операцияларнинг қўшимча белгилари ва мезонлари ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ташкилот Агентлик томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий хусусиятга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни эрта аниқлаш бўйича кўрсаткичларни жорий қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг масъул шахс қуйидаги чораларни кўриши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар берилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция ҳақидаги маълумотларни махсус журналга қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка ва мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ у билан муносабатларни тўхтатиш бўйича ташкилотнинг раҳбарига таклиф киритиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ шубҳали операция аниқланган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шубҳали операциялар тўғрисидаги хабар махсус ваколатли давлат органига ахборотни криптографик ҳимоялаш воситалари мавжуд бўлган маълумотларни узатишнинг электрон тизимлари орқали ёки рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимояланган махсус электрон почта манзили ёхуд махсус ваколатли давлат органининг шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш тизимидаги шахсий кабинет ёрдамида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий кабинетга уланиш учун ташкилотлар ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ маълумотларни тақдим этган ҳолда Агентликка мурожаат қилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ташкилот тегишли операцияга нисбатан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни дарҳол махсус ваколатли давлат органига хабар қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ташкилотлар мижоз, мижознинг бенефициар мулкдори ва операция иштирокчиларининг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш даврида ёки пул маблағлари ёхуд бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишда ташкилотнинг ходимлари томонидан мижоз, мижознинг бенефициар мулкдори ёки операция иштирокчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, улар кечиктирмасдан ва мижозни хабардор қилмасдан операцияни тўхтатишлари ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишлари ҳамда бу ҳақида масъул шахсга хабар беришлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз навбатида масъул шахс операция иштирокчиларидан бирининг ва амалга оширилаётган операциянинг идентификация маълумотларини махсус журналга киритиши, шунингдек махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга янги шахслар киритилганда масъул шахс янги шахсларнинг идентификация маълумотларини мижозлар базаси билан солиштириши ва тўлиқ мослик аниқланган шахслар томонидан илгари амалга оширилган операциялар аниқланган тақдирда, ушбу мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириши ҳамда унинг натижалари бўйича ахборотни махсус ваколатли давлат органига юбориши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Қуйидаги ҳолатлардан бири юзага келса, операциялар ташкилот томонидан кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатиб турилади ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ишга солинмай тўхтатиб қўйилади ҳамда махсус ваколатли давлат органига хабар қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз, мижознинг бенефициар мулкдори ёки операция иштирокчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга оширишда фойдаланилаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлган операция иштирокчиси Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорати остида бўлса.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.02.00 Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва уларни амалга ошираётган ташкилотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Операцияларни тўхтатиш ва тиклаш Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс мазкур Қоидаларнинг 52-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилганидан кейин Рўйхатга киритилган шахсга унинг операцияси тўхтатиб турилганлиги ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулки ишга солинмай тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида имкон қадар қисқа вақтда хабар бериши ҳамда операцияни тиклаш тартиби тўғрисида тушунтириш бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Махсус ваколатли давлат органининг сўровлари ва кўрсатмаларини бажариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ махсус ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ташкилотдан ёзма равишда сўрашга, шу жумладан ташкилотнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот махсус ваколатли давлат органининг мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклари билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонунчиликка ва мазкур Қоидаларга мувофиқ махсус журналга масъул шахс томонидан қуйидагилар расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция тури ва уни амалга ошириш асослари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга оширувчи мижозни, унинг бенефициар мулкдори ёки вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция бўйича фойда олувчи ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмаларини, ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш муддатлари тугаши билан ҳужжатлар белгиланган тартибда архивга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдириладиган мижоз сўровномасида қайд этилади. Ташкилотлар ички қоидаларига мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклда чиқарилганда масъул шахс имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Мижозларнинг сўровномалари алоҳида хронологик тартибда масъул шахсда сақлаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва мижозларни лозим даражада текширишга доир ахборот зарурат туғилганда операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи фойдаланиши мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ташкилот томонидан мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ҳамда мижозларнинг таваккалчилик даражалари бир йилда камида бир маротаба янгиланиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Масъул шахснинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатларга кириш имкониятини чеклаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита масъул шахс томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш йўли асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (шахсий мақсадлар ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар мижозларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Якуний қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ташкилотлар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Агентлик томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ташкилотнинг раҳбари ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотнинг ички назорат хизмати фаолияти самарадорлигининг мониторинги ташқи аудит хизмати томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ташкилотнинг раҳбари ва масъул шахс мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачиларининг масъул шахси ва ички қоидаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР

_____________________________________
(ташкилот номи)
1. Фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, телефон рақами.
2. Масъул шахс этиб тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ санаси ва рақами.
3. Ўтган йил учун ташкилот томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумот, шу жумладан:
филиаллар ёки алоҳида бўлинмалар мавжудлигини кўрсатувчи ташкилий тузилманинг тавсифи;
суғурта бозорида кўрсатиладиган хизмат турлари;
мижозларнинг тури ва сони;
амалга оширилган битимларнинг умумий миқдори ва сони;
аниқланган хатарлар ва уларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумот.
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни таъминлаш бўйича суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачиси томонидан тасдиқланган ҳужжат номи ва санаси, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритган кейинги ҳужжатлар ҳамда ўзгартиришлар киритиш сабаблари ва мақсадлари тўғрисидаги маълумот.
5. Масъул шахс ва ходимларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот.
6. Махсус ваколатли давлат органига юборилган хабарлар сони (хабарларнинг мазмуни ошкор қилинмасдан фақатгина уларнинг умумий сони берилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсни идентификациялашда зарур бўладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) туғилган санаси ва жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) рўйхатдан ўтганлиги ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг реквизитлари (ҳужжатнинг серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган органнинг номи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) мобил телефон рақами (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;

3) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) жойлашган ери (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) лицензияланадиган ёки рухсат этиладиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензия ёки рухсатнома тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия ёки рухсатнома рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификация маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) юридик шахснинг таъсисчилари (йирик акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда мижознинг устав фонди (капитали)даги уларнинг улушлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) шакллантирилган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) юридик шахснинг бошқарув органлари (тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) телефон рақамлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) электрон почта ва (ёки) веб-сайт манзили (агар мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жойлашган ери (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд лицензия ёки рухсатнома тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия ёки рухсатнома рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли давлат органининг шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш тизимидаги шахсий кабинетга уланиш учун тақдим этиладиган маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ташкилотнинг масъул ходими (масъул шахс) ҳақидаги маълумотлар
1.
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
2.
Ходимнинг Ф.И.О.
3.
Ходимнинг электрон почта манзили
4.
Ходимнинг телефон рақами
5.
Ходимнинг яшаш манзили
6.
Ходимнинг лавозими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 2 ёки 3-иловаларида кўрсатилган мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мижознинг юқори мансабдор шахс (унинг оила аъзоси ёки унга яқин бўлган шахс) эканлиги ҳақидаги белги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Таваккалчилик даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан таваккалчиликни баҳолаш асослари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Масъул шахс томонидан мижозни идентификациялаш жараёнида амалга оширилган қўшимча чора-тадбирларнинг натижалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мижоз билан амалий иш муносабатларининг бошланиш санаси ва хизмат кўрсатиш даврининг давомийлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кўрсатилган хизмат турлари, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мижоз сўровномаси тўлдирилган ва унга ўзгартириш киритилган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мижоз билан ишлашга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ҳамда амалдаги телефон рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мижоз сўровномасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими (қоғоз шаклида тўлдирилган мижоз сўровномаси учун ходимнинг имзоси ҳам).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ички қоидалар билан аниқланадиган бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 3 июндаги 3-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 1 июндаги 25-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104 ва 41-сон «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2036, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 494-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44, 14-сон «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2036-1, 2010 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 176-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 18 мартдаги 25, 7-сон «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2036-2, 2015 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 172-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 25 июндаги 39 ва 29-сон «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2036-3, 2021 йил 26 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2036-3/0601-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3338, 2021 йил 30 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 103-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3595, 2024 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон) билан тасдиқланган Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 25-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 10/26/3898/0729-сон)