10.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3106-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 10.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3106-1
Kuchga kirish sanasi
11.06.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3106-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 161-моддасига асосан ва бюджет ҳисобини давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 13 ноябрдаги 143-сон буйруғи (рўйхат рақами 3106, 2018 йил 25 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 10/18/3106/2369-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366-сон

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши «насл қолдириш» деган сўзлардан кейин «, деградация» деган сўз билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи хатбошидаги «бошқа мажбурий тўловлардан» деган сўзлар «йиғимлардан» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳосил берувчи ўсимлик — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва етказиб беришда фойдаланиладиган, бир неча даврлар давомида ҳосил бериши кутиладиган ҳамда ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида сотилиши эҳтимоли паст бўлган (бундан унинг қолдиқ сифатида реализация қилиниши ҳолатлари мустасно) ўсимлик.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 11 — 15-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Қуйидагилар ҳосил берувчи ўсимлик ҳисобланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиш учун етиштириладиган ўсимликлар (масалан, ёғоч олиш мақсадида етиштириладиган дарахтлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш учун парвариш қилинадиган ва ташкилот томонидан ушбу ўсимликларнинг ўзини ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиб реализация қилиш эҳтимоли кам бўлмаган (бундан уларнинг қолдиқ сифатида реализация қилиниши ҳолатлари мустасно) ўсимликлар (масалан, ҳам меваси, ҳам ёғочи учун етиштириладиган дарахтлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бир йиллик экинлар (масалан, маккажўхори ва буғдой).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳосил берувчи ўсимликлар ҳосил олиш мақсадида фойдаланилмай қўйилганда, улар кесилиши (масалан, ўтин сифатида фойдаланиш учун) ва қолдиқ сифатида реализация қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолдиқ сифатидаги бундай реализация қилиш ҳосил берувчи ўсимликнинг ушбу Стандартда белгиланган таърифига мувофиқлигини ўзгартирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳосил берувчи ўсимликларда ўсаётган (етиштирилаётган) ва ҳали йиғиб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари биологик актив ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бошқа бюджет ҳисоби стандартларида таърифланган атамалар ушбу Стандартда ҳам худди шу маънода қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ташкилот биологик активнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда имкон қадар кузатиш мумкин бўлган бозор маълумотларидан фойдаланиши ҳамда кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлардан фойдаланишни минималлаштириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда маълумотлар кузатиладиган ёки кузатилмайдиган бўлиши мумкин ва улар қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даража — баҳолаш санасида фаол бозорларда мавжуд бўлган бир хил активлар ёки мажбуриятлар учун шаклланган нархларни ифодаловчи маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даража — 1-даража маълумотларига кирмайдиган, бироқ актив ёки мажбуриятга доир бевосита ёки билвосита кузатиш мумкин бўлган бозор нархларига асосланган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даража — актив ёки мажбуриятга доир кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлар, шу жумладан ташкилотнинг ички баҳолашига асосланган маълумотлар.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) биологик активлар, ҳосил берувчи ўсимликлар бундан мустасно;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Мазкур Стандарт қуйидагиларга қўлланилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли ҳосил берувчи ўсимликларга (бунда, ушбу Стандарт ҳосил берувчи ўсимликлардаги ҳосилга нисбатан қўлланилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ номоддий активларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш учун мўлжалланган биологик активларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли ерни ижарага олиш натижасида юзага келган фойдаланиш ҳуқуқи активларига.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 12-банддаги «26-бандида» деган сўзлар «27-бандида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 13-банддаги «13-бандига» деган сўзлар «12-бандига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Алмашув операциясида биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича шартнома айрим ҳолларда зарар келтирувчи шартнома сифатида эътироф этилиши мумкин. Бундай шартномаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (16-сонли БҲС) «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» (рўйхат рақами 3562, 2024 йил 22 октябрь) талаблари қўлланилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«24. Биологик актив дастлабки ҳисобга олинганда фойда ёки зарар юзага келиши мумкин. Масалан, биологик активнинг ҳақиқий қийматини сотиш харажатларини чегирган ҳолда аниқлаш натижасида зарар юзага келиши мумкин. Шунингдек, биологик активнинг пайдо бўлиши натижасида фойда ҳам юзага келиши мумкин (масалан, бузоқ туғилганда).».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«27. Биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончли аниқлаш мумкин, деб ҳисобланади. Мазкур фараз фақат биологик актив дастлаб ҳисобга олинаётганда, унга нисбатан бозорда эълон қилинган нархлар мавжуд бўлмаган ва ҳақиқий қийматни аниқлашнинг муқобил усуллари ишончли натижа бермайди деб топилган ҳолларда рад этилиши мумкин. Бундай ҳолларда биологик актив унинг дастлабки қиймати бўйича жамғарилган амортизация ва жамғарилган қадрсизланиш зарарлари чегирилган ҳолда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кейинчалик ушбу биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончли тарзда аниқлаш имконияти юзага келса, ташкилот уни сотиш харажатлари чегирилган ҳолдаги ҳақиқий қиймат бўйича баҳолайди. Агар узоқ муддатли биологик актив сотиш учун мўлжалланган актив сифатида таснифланса (ёки сотиш учун мўлжалланган гуруҳ таркибига киритилса), унинг ҳақиқий қийматини ишончли тарзда аниқлаш мумкин, деб ҳисобланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 28-банддаги «уни чиқиш вақтигача баҳолашни давом эттиради.» деган сўзлар «ҳисобдан чиқарилгунга қадар баҳолашни давом эттиради, мазкур Стандартнинг 27-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Стандарт қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг уларни йиғиш пайтидаги ҳақиқий қийматини ишончли аниқлаш мумкин деган фаразга асосланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидаги мазмундаги 291-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«291. Биологик активнинг харид қиймати, жамғарилган амортизацияси ва жамғарилган қадрсизланиш зарарларини аниқлашда, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисобга олишда ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 3120, 2019 йил 14 январь) ва Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) талабларини ҳисобга олади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидаги мазмундаги 321 — 326-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«321. Ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга қуйидаги ҳолатларни баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланадиган биологик активларнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда қўлланилган баҳолаш усуллари ва киритилган маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда 3-даража маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳақиқий қиймат баҳолашларининг ҳисобот давридаги молиявий натижага ёки соф активлар (капитал) қийматига таъсири.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322. Ташкилот мазкур стандартнинг 321‑бандидаги мақсадларга эришиш учун қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маълумотларни ёритиб бериш талабларини таъминлаш учун зарур бўлган тафсилотлар аниқлиги (масалан, қорамол — сут берадиган сигир, буқа, ёш бузоқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) турли талабларнинг ҳар бирининг аҳамияти (устуворлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қай даражада умумлаштириш ёки алоҳида элементларга ажратиш кераклиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг ёритиб берилган миқдорий маълумотларни баҳолаш учун қўшимча маълумотга эҳтиёжи бор ёки йўқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Стандарт ва бошқа бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ ёритиб берилган маълумотлар ушбу Стандартнинг 321‑бандидаги мақсадларга эришиш учун етарли бўлмаса, ташкилотлар мазкур мақсадларга эришиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни (масалан, баҳолаш бўйича қўшимча тушунтиришлар ёки биологик активлар таснифи бўйича изоҳ каби маълумотлар) ёритиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323. Ташкилот мазкур Стандартнинг 321-бандида белгиланган мақсадларга эришиш учун, дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланадиган ҳар бир биологик активнинг тоифаси бўйича (биологик активларнинг тоифалари ушбу Стандартнинг 324-бандига мувофиқ аниқланади) камида қуйидаги маълумотларни очиб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳисобот даври якунидаги ҳақиқий қиймат ўлчовлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳақиқий қиймат ўлчовлари қайси маълумотлар даражасига киритилганлиги (1, 2 ёки 3-даража);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлардан фойдаланган ҳолда аниқланган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун қўлланилган баҳолаш усуллари ва фойдаланилган маълумотлар тавсифи. Агар баҳолаш усули ўзгарган бўлса (масалан, бозор ёндашувидан даромад ёндашувига ўтиш ёки қўшимча баҳолаш усулини қўллаш), ташкилот ушбу ўзгариш ва унинг сабабларини очиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот 3-даражага киритилган ҳақиқий қийматни баҳолашда фойдаланилган кузатиш мумкин бўлмаган муҳим маълумотлар бўйича миқдорий маълумотларни очиб бериши керак. Агар бундай миқдорий маълумотлар шакллантирилмаган бўлса, уларни яратиш талаб этилмайди. Бироқ ташкилот учун олиш имконияти мавжуд ва ҳақиқий қийматни аниқлаш учун муҳим бўлган миқдорий маълумотлар инкор этилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) ташкилот 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича давр бошидан давр охиригача бўлган ўзгаришларни қуйидагича очиб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида тан олинган жами натижа ва унинг фойда ёки зарар ҳисоботида акс этган элементлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жами активлар (капитал)да тан олинган умумий фойда ёки зарар ва уни тан олинган элементлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидлар, сотувлар, ҳисобдан чиқаришлар ва ҳисоб-китоблар (ушбу турдаги ҳар бир ўзгариш алоҳида очиб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича ҳисобот даври охирида ушлаб турилган биологик активларга тааллуқли амалга оширилмаган фойда ёки зарарлардаги ўзгаришлар ҳиссаси ҳамда мазкур ҳисобга олинган фойда ёки зарар элементлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун қўлланилган баҳолаш жараёнлари тавсифи (жумладан, баҳолаш сиёсати ва тартиблари қандай белгиланиши ҳамда ҳақиқий қиймат ўзгаришларининг даврлар орасида таҳлил қилиниши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳ) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун ўзгаришларга нисбатан таъсирчанлик бўйича тавсиф. Агар бундай маълумотлар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса, ташкилот уларнинг таъсирини кучайтириши ёки камайтириши мумкинлигини ҳам тавсифлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
324. Ташкилотлар биологик активларни тоифаларга ажратишни қуйидагилар асосида белгилайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биологик активларнинг табиати, хусусиятлари ва хавф-хатарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳақиқий қиймат ўлчови қайси даража маълумотларига асосан аниқланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун маълумотлар даражаси юқорироқ бўлиши талаб этилиши мумкин, чунки бундай ўлчовлар юқори даражадаги ноаниқлик ва субъективлик билан тавсифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича маълумотларни тақдим этиш учун биологик активларни қандай даражада тоифаларга ажратишни белгилаш профессионал мулоҳазани талаб этади. Биологик активлар одатда молиявий ҳисоботда келтирилган моддаларга нисбатан кенгроқ даражада тоифаларга ажратишни талаб қилади. Бироқ, ташкилот молиявий ҳисоботда келтирилган моддалар билан мувофиқлаштириш имконини берувчи етарли маълумотларни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бошқа бюджет ҳисоби стандарти биологик активларни тоифаларга ажратиш тартибини белгилаган бўлса, ташкилот мазкур Стандартда талаб этилган маълумотларни тақдим этишда ушбу тартиблардан фойдаланиши мумкин (агар у мазкур банд талабларига жавоб берса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325. Молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланмайдиган, аммо ҳақиқий қиймати очиқлаб кўрсатиладиган ҳар бир биологик активлар тоифаси учун ташкилот ушбу Стандартнинг 323-банди «б», «д» ва «ҳ» кичик бандларида назарда тутилган маълумотларни очиқлаб кўрсатиши керак, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотдан 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича ушбу Стандартнинг 323-банди «д» кичик бандида назарда тутилган муҳим кузатиш мумкин бўлмаган маълумотларга оид миқдорий очиқлашларни тақдим этиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот бундай биологик активлар учун ушбу Стандартда назарда тутилган бошқа очиқлашларни тақдим этиши шарт эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326. Ташкилот ушбу Стандартда назарда тутилган миқдорий очиқлашларни жадвал шаклида тақдим қилиши керак, агар бошқа мақбул шакл мавжуд бўлмаса.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биологик активлар ва уларни қайта ишлаш натижасида олинадиган (йиғиладиган) маҳсулотларга
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИСОЛЛАР

Биологик активлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

Қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар

Қўйлар

Жун

Ип-калава, гилам

Ёғоч-тахта учун экилган ўрмонзордаги дарахтлар

Кесилган дарахтлар

Ёғоч-тахта материаллари

Ғалла экини

Буғдой

Ун ва ун маҳсулотлари

Соғин сигир

Сут

Пишлоқ

Пахта ўсимлиги

Терилган пахта

Ип-тола, кийим

Шакар қамиш

Ўрилган шакар қамиш

Шакар

Узум токлари

Узум

Вино

Гўшт йўналишидаги қорамоллар

Гўшт

Колбаса маҳсулотлари

Мевали дарахтлар

Йиғилган мевалар

Қайта ишловдан ўтган мевалар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Баъзи ўсимликлар, масалан, олма дарахтлари, узум токлари одатда ҳосил берувчи ўсимлик таърифига мос келади ва Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) доирасига киради. Аммо ҳосил берувчи ўсимликларда ўсадиган ҳосиллар, масалан, олма, узум ва мевалар мазкур Стандарт доирасига киради.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)