Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.08.1999
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 349-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида» 1998 йил 9 июндаги ПФ-2009-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1998 йил 1 июлдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 1100 сўм миқдоридаги тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 майдаги 233-сон қарори 1998 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 12 июнь,
247-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
12 июндаги 247-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари‎

Тариф коэффициентлари‎

0
‎1
‎2
‎3
‎4
‎5
‎6
‎7
‎8
‎9
‎10
‎11
‎12
‎13
‎14
‎15
‎16
‎17
‎18
‎19
‎20
‎21
‎22‎‎

1,000
‎1,780
‎1,958
‎2,155
‎2,369
‎2,596
‎2,832
‎3,080
‎3,334
‎3,592
‎3,854
‎4,121
‎4,395
‎4,673
‎4,955
‎5,242
‎5,532
‎5,827
‎6,125
‎6,428
‎6,735
‎7,046
‎7,361‎