Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.07.1998
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 июндаги 247-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдорларини ошириш тўғрисида» 1997 йил 6 майдаги ПФ-1755-сон Фармонни бажариш юзасидан ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш ва ишларнинг пировард натижалари учун масъулиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 1 июлдан бошлаб бошланғич (нулинчи) разряднинг ойига 750 сўм миқдоридаги тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 июлдаги 262-сон қарори 1997 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 8 май,
233-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 майдаги 233-сонли қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг
ягона тариф сеткаси

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари‎

Тариф коэффициетлари‎

0‎

1.000‎

1‎

1.740‎

2‎

1.915‎

3‎

2.107‎

4‎

2.316‎

5‎

2.539‎

6‎

2.769‎

7‎

3.012‎

8‎

3.260‎

9‎

3.512‎

10‎

3.768‎

11‎

4.029‎

12‎

4.297‎

13‎

4.569‎

14‎

4.845‎

15‎

5.125‎

16‎

5.409‎

17‎

5.697‎

18‎

5.989‎

19‎

6.285‎

20‎

6.585‎

21‎

6.889‎

22‎

7.198‎