Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, медиация, интеллектуал мулк, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш ҳамда бошқа соҳа мутахассисларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларни ўқитишни халқаро тажриба ва замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ҳамда Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
замонавий талаблар ва жараёнларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш, ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш, медиация ва интеллектуал мулк соҳалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
буюртмачиларга малака ошириш шаклларини касбий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мустақил танлаш имкониятини яратиш;
касбий ўқитишнинг иш жараёни билан биргаликда амалга ошириладиган шаклларини (дуал таълим) жорий қилиш ва такомиллаштириб бориш;
халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш;
олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш;
умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш, шунингдек, профессионал ва олий таълим тизимида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрларнинг белгиланган даврийликка мувофиқ малакасини ошириш;
юридик ва ноюридик соҳаларда фаолият юритувчи давлат хизматчилари, хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил қилиш;
ташкилотларнинг ички ҳужжатлари, иш юритиш тартиблари, шартномавий муносабатлари ҳамда ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини юридик жиҳатдан таҳлил қилган ҳолда, ташкилотларнинг тегишли мутахассисларини талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб шартнома асосида манзилли ўқитиш;
касбий ривожланиш учун рақамли таълим ресурсларини яратиш, кадрларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини узлуксиз ривожлантириш ҳамда даврий баҳолаб бориш;
кредит-модуль тизимидан фойдаланган ҳолда кадрлар салоҳиятини ошириш, юридик таълимда казус ва кейс-технологиялар асосида ўқитишни ташкил этиш;
адлия органлари ва муассасалари фаолиятини, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, суд экспертиза, архив иши ва иш юритиш соҳаларини илмий-методик ва консультатив жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолият йўналишларини таҳлил қилган ҳолда янада такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳуқуқни қўллашдаги муаммолар ва юриспруденциянинг энг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни ҳамда илмий фаолиятга юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, педагогика соҳасида илғор тажриба алмашиш борасида халқаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
3. Қуйидагилар:
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил қилиш бўйича «йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Институтда:
а) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришни назарда тутувчи кредит-модуль механизмига асосланган узлуксиз касбий ривожлантириш тизими жорий этилади;
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда бошқа ташкилотларнинг янги ишга қабул қилинган архив иши ва иш юритишга масъул ходимлари ҳамда архив мутахассислари олти ой ичида ва кейинчалик ҳар уч йилда бир маротаба ўз малакасини оширади;
педагог кадрлар ва суд экспертларини қайта тайёрлаш курсларида машғулотлар дуал таълим принципи асосида ташкил этилади;
давлат ҳуқуқий сиёсати соҳасида яхлит илмий тадқиқотлар тизимини яратиш мақсадида тегишли ихтисосликлар, шу жумладан, архив иши ва иш юритиш соҳаси бўйича олий таълимдан кейинги таълим жорий этилади;
Институт тадқиқотчиларини тадқиқот соҳалари бўйича ташкилотларга бириктириш амалиёти жорий этилади, уларнинг илмий-тадқиқот мавзулари бириктирилган соҳаларнинг аниқ муаммоларини ҳал этишга йўналтирилади;
адлия органлари ва муассасалари ходимларига навбатдаги мартаба даражалари улар Институтнинг махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли битиргандан сўнг берилади;
б) 2025 йил 1 майдан бошлаб оилавий медиация ишлари бўйича фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка бепул ўқитилади. Бунда:
2025 йил давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ҳар бир туманда (шаҳарда) 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари ўқитилади;
келгусида барча фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка босқичма-босқич ўқитиб борилади;
профессионал медиаторликка ўқитилган фуқаролар йиғини раислари отанинг (онанинг) вояга етмаган фарзандлари учун ота-оналик ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ низолар бўйича медиаторлик фаолиятини бепул амалга оширади;
в) 2025 йил 1 июндан бошлаб:
таълим жараёнларини бошқариш ва автоматлаштириш бўйича халқаро стандартлар ва технологияларни жорий этиш орқали «Рақамли институт» платформаси яратилиб, унда юридик кадрларга ўз касбий ривожланиш эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шакллари ва дастурларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имконияти яратилади;
«Рақамли институт» платформаси орқали юридик кадрлар тегишли билим ва кўникмалар бўйича касбий текширувдан ўтказилади ҳамда натижасига кўра юридик кадрларнинг компетенция паспорти ва индивидуал касбий ривожланиш дастури тузилади ҳамда ушбу дастур орқали кадрлар малака оширишга йўналтирилади;
тингловчиларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш учун рақамли портфолио тизими жорий қилинади, уларнинг касбий фаолият самарадорлиги баҳоланади ва рейтинги юритилади;
ўқув жараёни амалий ва ҳуқуқий низоларни таҳлил қилишга қаратилган билим ва кўникмаларга асосланган ёндашувга мувофиқ ташкил этилади, уларнинг камида 40 — 50 фоизи амалий машғулотларга ажратилади;
мантиқий фикрлаш, таҳлил ва тадқиқотга йўналтирилган замонавий технологиялар ва таълимнинг илғор ёндашувлари жорий этилади;
г) 2025-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрлар касбий қайта тайёрлаш курсларида бепул ўқитилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) Институт ва Тошкент давлат юридик университети билан биргаликда:
а) юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил этиш мақсадида:
икки ой муддатда тингловчиларнинг инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини ўзлаштиришини, халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини амалда қўллаш, илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва қайтариш техникаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш соҳасида ўқитишни таъминлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин;
доимий равишда тижорат арбитражи соҳасидаги халқаро юридик амалиётни, шунингдек, бу борада мамлакатларнинг ҳуқуқий позициясини ишлаб чиқиш ва ҳимоя қилишнинг замонавий тенденцияларини ўрганиб, ўқув фаолиятига жалб қилиб борсин;
тингловчиларнинг халқаро инвестиция ва тижорат фаолияти, халқаро арбитраж иш юритувини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш соҳаларида процессуал ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқ ва халқаро шартномалар нормаларини талқин қилиш бўйича кўникмаларини такомиллаштириб борсин;
б) 2025 йил 1 июндан бошлаб мамлакатимизда яратилаётган замонавий бизнес ва тадбиркорлик муҳитида инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш мақсадида «инглиз ҳуқуқининг фундаментал асослари» бўйича махсус ўқув курсларини йўлга қўйсин, бунда шартнома ҳуқуқи, арбитраж тартиб-таомиллари, инвестиция ҳуқуқи, адвокатлик техникаси, низоларни муқобил ҳал қилиш асослари бўйича ўқув жараёнлари ташкил этилишини таъминласин;
в) бир ой муддатда интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларнинг малакасини ошириб бориш ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва улар асосида олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун «IP Management» (интеллектуал мулкни бошқариш) ўқув курсларини ташкил қилиб борсин;
г) икки ой муддатда юридик амалиётда замонавий технологияларни қўллашнинг асосий жиҳатлари, жумладан, юридик жараёнларни автоматлаштириш, кенг ҳажмли маълумотларни (big data) таҳлил қилиш ҳамда ҳуқуқий экспертизада сунъий интеллект тизимларидан фойдаланиш бўйича адлия органлари ва юридик хизматлар ходимларининг малакасини ошириш ва уларни юридик соҳанинг рақамли трансформацияси талаблари асосида тайёрлаш мақсадида Legal Tech ва сунъий интеллект комплекс ўқув дастурини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;
д) икки ой муддатда адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражаларини бериш учун махсус малака ошириш курсларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқсин.
6. Белгилансинки:
Институт Вазирлик қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ҳамда Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, шу жумладан, ушбу муассасаларнинг балансида бўлган мол-мулки ва товар-моддий бойликлари хатловдан ўтказилган ҳолда Институтга берилади;
Институт давлат таълим муассасаси ҳисобланади;
Институтга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади, унинг мақоми, транспорт, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий таъминоти шартлари олий таълим муассасалари ректорларига тенглаштирилади;
Институтнинг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Вазирлик марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг (шу жумладан, рағбатлантириш коэффициенти, алоҳида меҳнат шароитлари учун ва бошқа тўловлар) амалдаги миқдорлари қўлланилади;
Институтнинг Педагоглар маркази мудири меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шарт-шароитлари бўйича олий таълим муассасаларининг кафедра мудири лавозимига тенглаштирилади;
Институтда ўқув машғулотларини ўтказиш учун жалб қилинадиган мутахассислар меҳнатига Институтни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан соатбай ҳақ тўлаш тартиби асосида ҳақ тўланади, бунда Институтга белгиланган миқдорни икки юз фоизгача ошириш ҳуқуқи берилади;
Институтни ривожлантириш жамғармаси маблағларининг ҳамда шартнома асосида ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишдан тушадиган бошқа маблағларнинг (уларни амалга ошириш учун харажатларини чегириб ташлаган ҳолда) саксон фоизгача қисмини Институт ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига йўналтириш ҳуқуқи берилади.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институтда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш ўқув курсларини тугатган ва диплом олган шахслар юридик хизматларда, давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, шунингдек, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этилмайдиган лавозимларда ишлаш, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Институтда олий таълим муассасаларининг ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган профессор-ўқитувчилари қонунчиликда белгиланган тартибда қайта тайёрланади ва уларнинг малакаси оширилади ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган малака аттестати берилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг V бўлими («Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш»).
Институтда кадрларнинг малакасини ошириш харажатлари адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда давлат таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади, қолган тингловчилар учун шартнома асосида ҳақ эвазига амалга оширилади;
қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун Институт билан буюртмачи ўртасида белгиланган тартибда шартнома (тўлов контракти) расмийлаштирилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-боби.
Вазирлик ходимлари, Институтнинг педагог ва бошқа ходимлари ҳамда тингловчиларини хорижий юридик компаниялар, халқаро арбитраж институтлари ва хорижий таълим ташкилотларига стажировка ва малака оширишга юбориш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, келишувга асосан тингловчи ёки унинг иш жойи ёхуд ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ҳам қопланиши мумкин.
8. Институт фаолиятини молиялаштириш:
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;
2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Вазирликка ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилиши белгилансин.
9. Қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига:
Институт уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
зарур ҳолларда Институт тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳамда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиш;
б) Институтга:
буюртмачи ташкилотларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
илмий, таълим, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;
ҳуқуқий соҳанинг долзарб масалалари ҳамда Институтнинг реал имкониятларидан келиб чиқиб, янги малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини очиш;
Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот грантларини эълон қилиш ва амалга ошириш;
таълим жараёнига замонавий педагогика технологияларини қўллай оладиган судьялар, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва бошқа амалиётчи мутахассисларни, маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчиларни шартнома асосида соатбай ва ўриндошлик шартларида жалб этиш, шунингдек, хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлари миқдорларини белгилаш ҳамда мазкур тўловларни Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини, шунингдек, ўқув-услубий ва илмий ишларини белгилаш;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда шартнома асосида ўқитиш қийматларини мустақил белгилаш (қайта тайёрлаш курслари ва юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курслари бундан мустасно);
в) Институт директорига:
етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва битимлар тузиш;
Институт ходимларига Вазирлик ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки юз фоизигача ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, ушбу устамаларни белгилашнинг тартиби ва мезонларини Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.
10. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) уч ой муддатда:
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тажриба асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан «Рақамли институт» электрон платформасини яратиш чораларини кўрсин;
электрон платформа тизимида диагностика ва рақамли портфолио тизимини ишлаб чиқсин ҳамда амалиётга жорий қилсин;
адвокатлар ва юридик хизматлар ходимларининг ихтисослашуви бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда улар асосида зарур ўқув контентларини тайёрласин;
малака ошириш курслари бўйича ўқув контентларини яратиш учун малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни кенг жалб қилсин ва уларни видеодарслар, интерфаол дастурлар, таҳлилий материаллар билан бойитиш чораларини кўрсин;
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг кенг қатлами ўртасида уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган масофавий ўқув курсларини ташкил қилишни йўлга қўйсин;
б) қуйидаги устувор масалаларда Институтга ҳар томонлама кўмаклашиб борсин:
Институтни стратегик ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини ошириш, таълим фаолиятини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, илмий-педагогик ва моддий-техник салоҳиятини кучайтириш;
доимий равишда кадрлар малакасини оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ўқув-методик ресурсларни ишлаб чиқиш, таълим дастурларини доимий такомиллаштириш;
кадрлар буюртмачилари билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, юридик кадрларнинг касбий ўсишларини мониторинг қилиш, шунингдек, етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш;
профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар стажировка ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан, уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
илмий ишланмалар натижаларини қонун ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юридик компаниялар, халқаро арбитраж институтлари ва хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда Институтга кўмаклашсин.
12. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари заруратга қараб, ўз кадрларининг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда халқаро стандартлар асосида ўқитиш учун доимий равишда тегишли мутахассисларини Институтга йўналтириб борсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Вазирлик уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 март,
171-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
1-ИЛОВА
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Институт кенгаши

Директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари

Директорнинг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Директорнинг илмий ишлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари

Ўқув-услубий бўлим

4

Бухгалтерия ва режа-молия бўлими

2

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш факультети

3

Рақамли таълим технологиялари маркази

3

Маъмурий-хўжалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

2

Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар бўлими

2

Медиастудия

Маркетинг ва буюртмачилар билан алоқалар бўлими*

Илмий-инновацион тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими

2

Педагоглар маркази**

19

Ташкилий-назорат бўлими*

Инсон ресурслари бўйича бош мутахассис

1

Матбуот котиби*

Юрисконсульт*

Институт нашрлари*

Ахборот-ресурс маркази

1

Изоҳ. Ходимларнинг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимлардан ташқари) — 43 нафар, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар 19 нафар, бошқарув ходимлари — 24 нафар.
Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
* Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сақланади.
** Педагоглар маркази марказ мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи ва ўқитувчи штат бирликларидан иборат бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
2-ИЛОВА
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) ҳамда буюртмачи ташкилотларда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, патент вакиллари, медиация, интеллектуал мулк, архив иши ва иш юритиш ҳамда бошқа соҳалар бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Институтда юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш, олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш, профессионал ва олий таълим тизимида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрларнинг белгиланган даврийликка мувофиқ малакасини ошириш ҳамда суд экспертларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг V бўлими («Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш»).
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буюртмачи — қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
малака талаблари — тингловчиларнинг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар мажмуи;
қайта тайёрлаш — давлат ва жамият қурилиши соҳасини янада демократлаштириш жараёнлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви соҳасида халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида зарур билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш орқали янги касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;
малака ошириш — тегишли ўқув дастурлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали уларнинг касбий билим ва маҳорати оширилишини таъминлашга қаратилган ўқитиш шакли;
махсус тайёрлаш — муайян касбни эгаллаш учун талабгорларнинг тегишли соҳа бўйича ишлаш ва иш юритишга йўналтирилган зарур билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ўқитиш шакли;
педагог-маслаҳатчи — таълим жараёнида тегишли ўқув курси (модули) бўйича тингловчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи, методик ёрдам кўрсатувчи, ўқиш ва билишни назорат қилувчи субъект;
тингловчитегишли тўловни амалга оширган ва ўқув курсларига қабул қилинган жисмоний шахс;
ўқув дастури — ўқув курсининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат;
ўқув режаси — блоклар ва ўқув фанлари (курслар)нинг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат;
ҳуқуқий билимларни ошириштегишли соҳада фаолият юритиш учун лозим бўлган ҳуқуқий билимларни эгаллаш ва амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш.
3. Ушбу Низомга кўра Институтда ўқув курслари қуйидаги таълим дастурлари асосида ташкил этилади:
адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун — давомийлиги 144 соат, захирадаги раҳбар ходимлар учун — 72 соат, мартаба даражаларини олиш учун — 36 соатдан 72 соатгача бўлган малака ошириш курслари (қисқа муддатли курслар бундан мустасно);
адвокат, нотариус ва юридик хизмат ходимлари, патент вакиллари учун — давомийлиги 72 соат бўлган малака ошириш курслари (қисқа муддатли курслар бундан мустасно);
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда бошқа ташкилотларнинг янги ишга қабул қилинган архив иши ва иш юритишга масъул ходимлари ҳамда архив мутахассислари учун — давомийлиги 36 соатдан 72 соатгача бўлган малака ошириш курслари (қисқа муддатли курслар бундан мустасно);
давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлайдиган ходимлари учун — давомийлиги 12 соат бўлган малака ошириш курслари;
низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида фаолият юритадиган медиаторлар учун — давомийлиги 36 соатдан 72 соатгача бўлган махсус тайёрлаш ҳамда 24 соатдан иборат малака ошириш курслари;
интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари;
давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари;
юридик ва ноюридик соҳаларда фаолият юритувчи давлат хизматчилари, хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув курслари.
Институтга заруратга кўра ўқув курсларининг давомийлиги ва ўқув дастурларининг ҳажмига ўзгартириш киритиш, шунингдек, янги малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини очиш ҳуқуқи берилади.
4. Институтда ташкил этиладиган ўқув курслари (махсус тайёрлаш курслари ва қисқа муддатли ўқув курслари бундан мустасно) буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ва Институт директори томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида фаолият кўрсатади.
5. Институтда ташкил этиладиган курсларда тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ёки ажралмаган ҳолда ўқитилади.
Институтда ташкил этиладиган курсларда аудитория ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми, қоида тариқасида, ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
6. Ўқитиш давомийлиги, қоида тариқасида:
қайта тайёрлаш курсларида — 16 — 24 ҳафтани;
махсус тайёрлаш курсларида — 1 — 4 ҳафтани;
малака ошириш курсларида — 1 — 4 ҳафтани ташкил этади.
7. Ўқув курсларида ўқув жараёни, қоида тариқасида, 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
Бунда аудитория машғулотлари барча турларининг давомийлиги Институт томонидан белгиланади, лекин 80 дақиқадан ошмаслиги ва ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус 10 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.
2-боб. Қайта тайёрлаш ва махсус тайёрлаш курсларини ташкил этиш
8. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда, Институт кенгаши томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ташкил этилади ҳамда ўқув машғулотлари жадвали бўйича амалга оширилади.
Махсус тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Институт томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув дастурлари асосида ташкил этилади ҳамда ўқув машғулотлари жадвали бўйича амалга оширилади.
9. Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус тайёрлаш курсларида Институт билан тузиладиган шартномага (кейинги ўринларда — шартнома) мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.
10. Буюртмачи қайта тайёрлаш ва махсус тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун онлайн тарзда (Институтнинг расмий веб-сайти ёки махсус электрон дастурлар орқали) ёки бевосита Институтга мурожаат қилади.
11. Қайта тайёрлаш ва махсус тайёрлаш курсларига тингловчилар буюртмачининг мурожаатига асосан Институт директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
12. Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади:
маъруза;
семинар;
амалий (лаборатория) машғулотлари.
Ўқув машғулотларининг қўшимча турлари — клиник таълим, суд мажлислари имитацияси (moot court), сайёр машғулотлар ва дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — кейс-стади, илмий тақдимотлар, жамоада ишлаш ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.
13. Масофавий таълим шаклидаги ўқув курсларида ўқув жараёни махсус таълим платформаларида онлайн (реал вақт режимида) ва офлайн (тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимда ташкил қилинади.
14. Қайта тайёрлаш курсларида тингловчиларнинг билими, қоида тариқасида, қуйидаги назорат турлари бўйича баҳоланади:
жорий назорат;
оралиқ назорат;
якуний назорат.
15. Масофавий таълим шаклида ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида якуний назорат, қоида тариқасида, тингловчининг бевосита иштирокида Институт аудиторияларида ўтказилади.
Асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда масофавий таълим олаётган тингловчиларга якуний назорат топшириш вақтида ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
16. Қайта тайёрлаш ва махсус тайёрлаш курсларида тингловчилар билимини баҳолаш шакллари ҳамда уларни ўтказиш тартибига доир талаблар Институт томонидан тасдиқланади. Бунда тингловчиларнинг фанлар (курслар)ни ўзлаштириш даражасининг назорати электрон тизим орқали амалга оширилади.
Муайян назорат турларидан ўтолмаган тингловчиларга фақат бир марта қайта топшириш имконияти берилади.
17. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича давлат аттестация комиссияси тузилади.
18. Тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар Институт кенгаши томонидан тасдиқланади.
19. Давлат аттестация комиссиясининг қарори Институт директори томонидан тингловчиларга белгиланган намунадаги дипломларни бериш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
20. Давлат аттестацияси якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган шахсларга фақат бир марта кейинги қайта тайёрлаш курсларида Давлат аттестациясини такроран топшириш имконияти берилади.
21. Давлат аттестация комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
22. Қайта тайёрлаш курсларининг ўқув режасига киритилган ўқув фанларни (курсларни) ўзлаштирмаган тингловчилар Давлат аттестациясига қўйилмайди.
23. Қайта тайёрлаш курсини тамомлаган, якуний назоратларни муваффақиятли топширган тингловчиларга мазкур Низомга 1-иловада белгиланган намунадаги диплом берилади.
Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълим сифатида қаралмайди. Қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Махсус тайёрлаш курси бўйича якуний назоратдан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мазкур Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади.
3-боб. Малака ошириш курсларини ташкил этиш
24. Малака ошириш курсларида ўқиш муддати Институт билан келишилган ҳолда буюртмачи ташкилотлар томонидан тасдиқланадиган таълим олувчиларнинг малака ошириш курслари вақти, шакли ва йўналиши кўрсатилган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.
25. Буюртмачи ташкилотлар томонидан тақсимот-режалар ярим йил учун тузилади ҳамда ҳар йили июнь ва декабрь ойининг 15-санасига қадар тасдиқланиб, Институтга етказилади.
26. Буюртмачи ташкилотлар тақсимот-режаларга асосан ўқиши белгиланган ходимларининг малака ошириш курсларида қатнашишларини таъминлайди.
27. Тингловчилар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.
28. Малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш Институт директорининг буйруғи билан, қоида тариқасида, ўқув курслари бошланган куннинг ўзида расмийлаштирилади.
Институт тингловчиларнинг малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ёки уларда қатнашмаганлиги ҳақида буюртмачи ташкилотларга хабар беради.
Малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра ўз вақтида келмаган тингловчиларга ўқишнинг тегишли йўналиши бўйича навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.
29. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни Институт директорининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали бўйича амалга оширилади.
30. Малака ошириш жараёнлари қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:
ўқув машғулотларини бевосита Институтда ташкил этиш;
ўқув машғулотларини ходимнинг иш жойида ташкил этиш;
кредит-модуль тизими асосида ўқитиш;
масофавий таълим.
31. Ўқув машғулотларини ташкил этиш тегишли ихтисослик йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
Ўқув машғулотлари 1+3, 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 25, 50 ёки 75 фоиз — мустақил равишда билим орттириш, 75, 50 ёки 25 фоиз — бевосита Институтда) масофавий таълим ёки манфаатдор ташкилотлар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажариш шаклида ташкил этилиши мумкин.
Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.
32. Ўқув машғулотларини ходимнинг иш жойида ташкил этиш ишдан ажралмаган ҳолда хизмат жойига Институт томонидан мутахассисларни жалб этиб, тегишли ўқув дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
Ўқув машғулотлари ходимнинг иш жойида буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда, Институт директори томонидан тасдиқланадиган малака оширишнинг якка тартибдаги режаси асосида ташкил этилади.
Малака оширишнинг якка тартибдаги режасида ходим томонидан ўқув дастурида белгиланган мавзуларни (модулларни) мустақил ўзлаштириш тартиби, мутахассисларни жалб қилиш ҳамда якуний синов имтиҳонини топшириш шакли ва муддатлари кўрсатилади. Бунда ходим томонидан ўқув дастурида белгиланган мавзуларни (модулларни) ўзлаштириш учун кўпи билан бир ой муддат белгиланади.
Малака оширишнинг ушбу шакли бўйича ўқув жараёни тингловчилар сони, қоида тариқасида, камида ўн нафар бўлган гуруҳларда ташкил этилади.
33. Кредит-модуль тизими бўйича малака ошириш мутахассис кадрлар малакасини оширишнинг белгиланган даврийлигига риоя қилинган ҳолда ўқув дастури модулларини узлуксиз, мустақил равишда ўзлаштириб боришни назарда тутади.
Институт директори ўқув дастурининг ҳар бир модули бўйича модуль раҳбарини, яъни алоҳида модулни ўқитишнинг сифати, ўқув материалини шакллантириш, шунингдек, барча турдаги назорат саволларини тузиш, тингловчилар билимини текширишда ягона стандартларни таъминлашга масъул бўлган педагог ходимни белгилайди. Модуллар бўйича тингловчилар билими йил давомида назорат жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб борилади.
Модулнинг ўқув дастури мазмунини ўзлаштириш кредитни, яъни тингловчиларнинг ўқув юклама ҳажмини аниқлашнинг шартли бирлигини қўллаган ҳолда белгиланади. Кредит тингловчи томонидан тегишли ўқув ишларини (модул хусусияти, мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш учун ўқув ишларининг муҳимлигидан келиб чиқиб Институт томонидан белгиланадиган) бажаришга сарфланадиган вақтдан (соатлардан) ташкил топади. Ҳар бир модуль мустақил кредитга эга бўлади.
Ўқув курслари бўйича бир кредит таркиби ва ўқиш даврини тамомлаш учун тингловчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг умумий сони ҳамда ушбу шакл бўйича малака оширишнинг тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
34. Кредит-модуль тизими бўйича малака оширишда тегишли кредит балларни тўплаш учун қуйидагилар ҳам ҳисобга олинади:
жорий даврда илмий мақолалар чоп этиш, монография, дарслик ва ўқув қўлланмасини нашр эттириш;
малака оширишнинг муқобиллик тамойилига асосланган ҳолда Институт томонидан ташкил қилинадиган қисқа муддатли ўқув курсларида ихтиёрий равишда ўқиш;
Институтнинг тингловчилар контингентига бир ўқув йилида 100 соатдан кам бўлмаган ҳажмда ўқув машғулотларини ўтказиш;
малака оширишнинг белгиланган даврийлиги давомида фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлиш.
Ходим мос равишда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганда, малака ошириш учун белгиланган умумий кредит баллини тўплашдан озод қилиниб, тўғридан-тўғри якуний синов имтиҳонини топширишга рухсат берилади, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлганда эса, ходим беш йил муддатга малака ошириш курсларида ўқишдан озод қилинади.
Кредит-модуль тизими бўйича малака ошириш учун жалб қилинган ходим сўнгги уч йилдаги маълумотларни электрон портфолио тизимига шахсан ўзи киритади ва кўрсаткичлар электрон мониторинг тизими орқали қайд этиб борилади.
35. Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражаларини бериш бўйича махсус малака ошириш ўқув курслари дастури тингловчиларнинг эгаллаб турган лавозими бўйича индивидуал касбий билим ва кўникмаларини оширишга ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги мантиқий ва таҳлилий фикрлашини ривожлантиришга қаратилади.
Бунда махсус малака ошириш ўқув курслари, қоида тариқасида:
«3-даражали юрист» ва «2-даражали юрист» мартаба даражалари учун 36 соатлик ўқув дастурлари асосида масофавий таълим шаклида;
«1-даражали юрист» ва «3 даражали адлия маслаҳатчиси» мартаба даражалари учун 72 соатлик ўқув дастурлари асосида масофавий таълим шаклида;
«2-даражали адлия маслаҳатчиси» ва «1-даражали адлия маслаҳатчиси» мартаба даражалари учун ходимларнинг раҳбарлик қобилиятини шакллантиришга қаратилган 72 соатлик ўқув дастурлари асосида махсус малака ошириш ўқув курслари бевосита Институтда ташкил этилади.
36. Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича якуний синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.
Қисқа муддатли ўқув курсларида якуний синов имтиҳони ўқув дастурида назарда тутилгандагина ўтказилади.
Малака ошириш курсларида якуний синов имтиҳонларини қабул шакли ва тартибига доир талаблар Институт кенгаши томонидан тасдиқланади.
37. Институт юридик ва ноюридик соҳаларда фаолият юритувчи давлат хизматчилари, хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиши мумкин. Бундай курслар шартномага мувофиқ тўлов асосида ташкил этилади.
38. Қисқа муддатли ўқув курслари Институт томонидан мустақил равишда ёки буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув дастурларига мувофиқ ихтиёрий ташкил этилади.
Бунда ўқув курсларининг давомийлиги, ўқув юкламасининг ҳажми, ўқитиш шакллари ҳамда ўқув курслари якунлари бўйича қабул қилинадиган якуний синов имтиҳони Институт томонидан буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Тингловчилар ўқув курсларига буюртмачининг мурожаатига асосан Институт директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
39. Малака ошириш курсини (шу жумладан, қисқа муддатли ўқув курсларини) муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга мазкур Низомга 3-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади. Сертификат, қоида тариқасида, электрон шаклда расмийлаштирилади.
Якуний синов имтиҳонини топширмаган тингловчига бир маротаба қайта топшириш учун уч ойгача муддат берилади.
Қайта топшириш натижасидан ҳам якуний синов имтиҳонидан ўтолмаган тингловчига сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
4-боб. Масофавий таълимни ташкил этиш
40. Масофавий таълим тегишли соҳа мутахассисларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари орқали онлайн ҳамда офлайн тарзда амалга оширилади.
41. Масофавий таълимнинг давомийлиги тегишли ўқув курси учун ажратилган академик соатларда белгиланади, бунда ўқишнинг календарь муддатлари академик муддатлардан ортиқ бўлиши мумкин.
42. Онлайн шаклдаги масофадан ўқитиш усули махсус жиҳозланган ўқув хоналарида реал вақт режимида амалга оширилади.
Ходимларнинг масофавий ўқишда иштироки буюртмачи ташкилотлар томонидан таъминланади.
43. Масофавий таълим курслари бошланишидан уч кун олдин тингловчиларга Институт томонидан электрон логин ва пароль берилади.
44. Тингловчилар ўзига берилган логин ва пароль ёрдамида Институтнинг расмий веб-сайтидаги махсус бўлимига киради ва унда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади.
45. Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
46. Масофавий таълим давомида тингловчилар курсларни ташкил этиш ва ўтказиш режасига, ўқиш давомийлигига амал қилиши, шунингдек, онлайн ва оффлайн режимдаги таълим жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши талаб этилади.
47. Масофавий таълим шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва йўналтириш Институт директорининг буйруғи билан бириктириладиган педагог-маслаҳатчи томонидан амалга оширилади.
48. Тингловчилар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, тингловчиларга зарур методик ёрдам бериш, якка тартибдаги машғулотни ўтказиш юзасидан назоратни амалга ошириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш педагог-маслаҳатчининг вазифаларига киради. Педагог-маслаҳатчи якка тартибдаги топшириқнинг тингловчи томонидан бажарилиши холисона баҳоланиши учун жавоб беради.
Педагог-маслаҳатчи билан алоқа электрон почта, телефон ва бошқа электрон алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилади. Педагог-маслаҳатчи билан алоқа сессиялар (бевосита юзма-юз мулоқот) тарзида ҳам амалга оширилиши мумкин.
5-боб. Тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
49. Тингловчилар ўқув машғулотлари бошланишидан олдин Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.
50. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўқув жараёнини янада яхшилаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Институт раҳбариятига таклифлар киритиш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Институтнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш;
Институт ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
51. Тингловчилар:
белгиланган тартибда ўқув режаси ва дастурлари асосида ўқиш;
ўқув машғулотларига ўз вақтида шахсан ўзлари иштирок этиши ва онлайн ўқув машғулотларида веб-камерасини ёққан ҳолда қатнашиши;
ўқув дастурларида назарда тутилган назорат турларини ва якуний синов имтиҳонларини топшириши;
ўз назарий билимларини, касбий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;
ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;
Институтга тегишли бўлган мол-мулкни асраб-авайлаши, Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиши лозим.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
52. Тингловчи қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан чиқарилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизоми ва Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
узрли сабабларсиз қайта тайёрлаш курслари бўйича ўқув машғулотларини ўттиз соатдан ва малака ошириш курслари бўйича ўқув машғулотларини ўн олти академик соатдан ортиқ қолдирганда;
тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетини бошқа шахсларга фойдаланиш учун берганлиги аниқланганда;
шартнома асосида ўқитиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
53. Тингловчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курси тингловчилари сафидан чиқарилганда, Институт бу ҳақида уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотга хабар беради.
Тингловчи мазкур Низомнинг 52-банд учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларга кўра тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, ушбу тингловчи учун тўланган тўлов миқдори қайтарилмайди.
6-боб. Якунловчи қоидалар
54. Диплом йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган, бузилган ҳолларда дипломнинг дубликати (кейинги ўринларда — дубликат) берилади. Бунда ушбу шахслар Институт директорига дипломнинг йўқотиш, яроқсиз ҳолга келиш ёки бузилиш ҳолати тўлиқ баён этилган ёзма ариза беради.
55. Дубликат мурожаат қилинган санадан бошлаб ўн беш кун муддат мобайнида берилади.
56. Дубликатда ҳужжатларнинг аввалги қайд этилган рақами, серияси, берилган санаси кўрсатилади, янги бланканинг юқоридаги ўнг бурчагига «Дубликат» сўзи ёзилади.
57. Яроқсиз ҳолатга келган ёки бузилган диплом Институтга қайтарилиши ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом.
58. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
59. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом
ШАКЛИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

Oʻzbekiston Respublikasi

Qayta tayyorlash haqida

DIPLOM

QT №000000

__________________________________________________________________________________

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20_____-yil ____________________________________dan 20______-yil ______________________gacha

Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida ____________

_________________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(qayta tayyorlash kursining nomi)

qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, _______________________________________________ bitiruv-malaka ishini ___________ bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

Muhr oʻrni

Direktor _____________

Sana _____________

Qayd raqami __________

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломнинг
ТАВСИФИ
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки ҳарф — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғоз;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Махсус тайёрлаш курсини тамомлаганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ШАКЛИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

Oʻzbekiston Respublikasi

__________________________________________________________________________

(maxsus tayyorlash kursining nomi)

Maxsus tayyorlash kursini tugatganligi haqida

SERTIFIKAT

MТ № 000000

________________________________________________________________________________

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ____________________________________dan 20_____ yil ________________________gacha

Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida jami ________ soatga moʻljallangan ________________________________________________________________________

(maxsus tayyorlash kursining nomi)

oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

Muhr oʻrni

Direktor _____________

Sana _______________

Qayd raqami __________

Махсус тайёрлаш курсини тамомлаганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ТАВСИФИ
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кулрангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Maxsus tayyorlash kursini tagatganligi haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки ҳарф — МТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда тўртта ҳимояга эга.
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ШАКЛИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

Oʻzbekiston Respublikasi

Malaka oshirish haqida

SЕRTIFIKAT

МО № 000000

________________________________________________________________________________

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____-yil __________________________________ dan 20_____-yil ______________________ gacha

Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida jami ________ soatga moʻljallangan ________________________________________________________________ boʻyicha

(malaka oshirish kursining nomi)

malakasini oshirdi.

Muhr oʻrni

Direktor _____________

Sana ________________

Qayd raqami __________

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ТАВСИФИ
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кулрангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки ҳарф — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда тўртта ҳимояга эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
3-ИЛОВА
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
талабгор — профессионал ўқитиш курсларида таълим олиш учун мурожаат қилган, инглиз тилини амалиётда эркин қўллай олиш даражасида биладиган шахс;
тингловчи — белгиланган миқдордаги тўлов-контракт пулини тўлаган ҳамда Институт директорининг буйруғи билан профессионал ўқитиш курсларига қабул қилинган шахс;
юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари (кейинги ўринларда — профессионал ўқитиш курслари) — инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини шакллантиришни таъминлашга, шунингдек, халқаро юридик амалиётда уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган кадрларни қисқа муддатли ўқитиш шакли.
3. Профессионал ўқитиш курслари қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
таянч курс — халқаро тижорат фаолияти, халқаро арбитраж ва суд низоларини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида асосий малака ва кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган курслар;
соҳавий курс — халқаро инвестиция ва тижорат фаолиятини самарали ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш орқали таъминлаш, халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш, илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва қайтариш, халқаро тергов қилиш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш ҳамда бошқа шу каби муайян соҳага оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўлган курслар;
инглиз ҳуқуқининг фундаментал асослари бўйича курс — мамлакатда яратилаётган замонавий бизнес ва тадбиркорлик муҳитида инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш мақсадида инглиз ҳуқуқи элементлари асосида тингловчиларнинг суд прецеденти, одат ҳуқуқи, шартнома ҳуқуқи, арбитраж тартиб-таомиллари, инвестиция ҳуқуқи, адвокатлик техникаси, низоларни муқобил ҳал қилиш асослари ва бошқа шу каби соҳалар бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган курслар.
4. Профессионал ўқитиш курсларида ўқиш муддати ва аудитория машғулотларининг давомийлиги Институт томонидан ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
5. Тингловчилар Институт томонидан Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган ўринлар сонидан келиб чиққан ҳолда, тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
6. Профессионал ўқитиш курсларида ўқув машғулотлари асосан инглиз тилида ўтказилади. Ўқув машғулотлари заруратга қараб бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.
7. Курсларда ўқув машғулотларини ташкил этиш шаклидан (масофадан, анъанавий, аралаш) келиб чиққан ҳолда, тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ёки ажралмаган ҳолда ўқитилади.
Профессионал ўқитиш курслари тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ҳолда ташкил этилганда, курсларда ўқиш давомида Институт тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш масаласи меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257-моддаси.
8. Профессионал ўқитиш курслари мазкур Низомга иловадаги схема бўйича ташкил этилади ва ўтказилади.
2-боб. Профессионал ўқитиш курсларига қабулни ташкил этиш
9. Профессионал ўқитиш курсларида ўқув машғулотлари бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотларга ўз ходимларини курсларга ўқитишга йўналтириш тўғрисида хабар беради.
10. Институт вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган тегишли буюртманомалар асосида профессионал ўқитиш курсларини ўтказиш графиги (дастури)ни тасдиқлайди.
Зарур ҳолларда, Институт томонидан турли мавзуларда қўшимча курслар ҳам ташкил этилиши мумкин.
11. Курс контингентини шакллантириш ва юридик таълим олишга кенг имконият яратиш мақсадида заруратга кўра Институт томонидан курсларга қабул юзасидан барча учун очиқ эълон берилиши, курсларда ўқиш истагини билдирган талабгорлар ўқишга қабул қилиниши мумкин.
12. Профессионал ўқитиш курсларида ўқиш учун йўналтирилган талабгорларга тегишли намунадаги тўлов-контрактлари юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада берилади ҳамда Институтнинг раҳбари ва бухгалтери имзолари билан тасдиқланади.
13. Профессионал ўқитиш курсларига тингловчиларни қабул қилиш белгиланган муддатда тўлов-контракт тўлови суммаси ўтказилган тақдирда, Институт директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
14. Профессионал ўқитиш курсларида ўқиш учун тўлов-контракт суммаси миқдори Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Институт томонидан белгиланади.
3-боб. Профессионал ўқитиш курсларида ўқув жараёни
15. Институт Адлия вазирлиги, шунингдек, хорижий юридик компаниялар ва таълим муассасалари билан биргаликда эҳтиёжлардан келиб чиқиб, профессионал ўқитишнинг талаб юқори бўлган йўналишларини аниқлайди.
16. Профессионал ўқитиш курсларининг ўқув дастури Институт томонидан хорижий юридик компаниялар ва таълим муассасалари билан биргаликда профессионал ўқитишнинг аниқланган йўналишидан келиб чиқиб, халқаро арбитраж муҳокамаларида иштирок этиш доирасида юзага келадиган долзарб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Профессионал ўқитиш курсларини ўтказиш муддати ва тартиби, мавзулар ҳамда ўқув машғулотларини ўтказувчи мутахассисларга оид маълумотлар акс этган ўқув дастури Институт томонидан тасдиқланади.
17. Ўқув жараёнида амалиётга йўналтирилган, шу жумладан, видеоконференцалоқа, масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг замонавий интерфаол усуллари қўлланилади.
18. Институтда ўқув машғулотларини ўтказиш учун асосан хорижий юристлар ва тегишли чет эл мутахассислари шартнома асосида жалб этилади.
Ўқув машғулотларини ўтказишга арбитраж, суд процессларини ўз ичига олган халқаро ҳуқуқни қўллаш тажрибасига эга бўлган, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи хорижий юридик компаниялар ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари ва бошқа малакали мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
19. Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги сертификат берилади.
20. Курсни муваффақиятли тугатган тингловчилар хорижий мамлакатларга стажировкага юборилиши мумкин.
Институт курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчилар орасидан уларнинг касбий кўникма ва билимлари шаклланганлиги ҳамда ривожланганлиги, шунингдек, хорижий тилларни билиш даражасини инобатга олган ҳолда, хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтлари, шунингдек, бошқа тегишли ташкилотларда стажировкаларни ташкил этиш учун тингловчиларни танлаб олади. Стажировка, қоида тариқасида, 2-3 ойгача бўлган муддатда ташкил этади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Адлия вазирлиги тингловчиларнинг ўқув жараёни ва стажировкаси мониторингини юритади, улар билан доимий алоқада бўлади.
22. Тингловчи профессионал ўқитиш курсида ўқишни давом эттиришни рад этганда, курсларда иштирок этмаган ёки ўқишдан четлаштирилганда тўланган тўлов-контракт суммаси қайтариб берилмайди.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Адлия вазирлиги

(Институт)

1. Вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларга ўз ходимларини курсларга ўқитишга йўналтириш тўғрисида хабар (заруратга кўра очиқ эълон) беради.

Ўқув машғулотлари бошланишидан бир ой олдин

2. Вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган тегишли буюртманомалар асосида профессионал ўқитиш курсларини ўтказиш графигини (дастури) тасдиқлайди.

Ўқув машғулотлари бошланишидан икки ҳафта олдин

2-босқич

Институт

1. Ҳужжатларни қабул қилади.

Ўқув машғулотлари бошланишидан икки ҳафта олдин

2. Тўлов-контрактларни расмийлаштиради.

3. Тингловчиларни курсларга қабул қилади.

Ўқув жараёнлари бошланган куни

3-босқич

Институт

1. Ўқув машғулотларини ташкил этади.

Тасдиқланган дастурга асосан

Адлия вазирлиги

2. Белгиланган тартибда сертификат беради.

Курс якунлари бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
анъанавий таълим шаклида ўқиш — ўқув дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларида бевосита иштирок этиш орқали ўзлаштириш;
масофавий таълим шаклида ўқиш — ўқув дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) тарзда ўзлаштириш;
олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда — қайта тайёрлаш курслари) — давлат органлари ва ташкилотларининг юридик маълумот ҳамда билим талаб этадиган касб ва лавозимларида фаолият юритиш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;
талабгор — қайта тайёрлаш курсларида таълим олиш учун мурожаат қилган олий маълумотга эга бўлган шахс;
тингловчи — кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, ўқиш учун контракт тўловини тўлаган ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахс.
3. Тингловчилар Институт кенгаши томонидан курсни ташкил этиш шакли бўйича белгиланган ўринларга мувофиқ тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
4. Тингловчилар суҳбат шаклида ўтказиладиган кириш имтиҳонларига кўра қабул қилинади.
5. Кириш имтиҳонлари юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказилади.
6. Қайта тайёрлаш курсларида анъанавий ёки масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида ўқитилади.
7. Кириш имтиҳонлари тингловчи қайта тайёрлаш курсларида таълим оладиган тилда ўтказилади.
8. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги, қоида тариқасида, олти ойни ташкил этади.
Қайта тайёрлаш курсларида ишдан ажралган ҳолда ўқиш давомида тингловчиларнинг асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш масаласи меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257-моддаси.
9. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.
10. Қайта тайёрлаш курслари мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш ва қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш
11. Қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш учун Институт директорининг буйруғи билан Қабул комиссияси тузилади. Қабул комиссияси таркиби Институт ходимлари орасидан шакллантирилади. Институт директори лавозими бўйича қабул комиссиясининг раиси ҳисобланади.
12. Қабул комиссияси курсни ташкил этиш шаклидан келиб чиқиб, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқиш учун ажратилган ўринларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ҳафта олдин Институтнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига жойлаштиради.
13. Қабул пайтида талабгорлар ҳужжатларни қабул қилиш учун махсус яратилган веб-сайт орқали таълим олиш тилини белгилаган ҳолда, мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ҳақидаги электрон аризани онлайн режимда тўлдиради.
14. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага идентификацияловчи ID-карта (паспорт) ва олий маълумот тўғрисидаги диплом электрон шаклда илова қилинади.
Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Аризани ҳужжатлар PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
15. Ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилганда, ариза 48 соат ичида ноёб рақам бериш орқали рўйхатга олинади ва талабгорга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган кунда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.
Аризага ноёб рақам бериш пайти қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган вақт ҳисобланади.
16. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда, бир кун ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича талабгорга тегишли хабарнома юборилади. Бунда талабгорга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имкони берилади.
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
17. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун рўйхатга олинган аризалар сони тиллар кесимида қабул якунларига кўра Институтнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
18. Кириш имтиҳонлари Институт директори буйруғи билан тузилган Имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади. Имтиҳон комиссияси таркибига Институт ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Имтиҳон комиссиясига комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Имтиҳон комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Жалб қилинган имтиҳон комиссияси аъзоларига шартнома асосида ҳақ тўланади.
19. Суҳбат саволларини тузиш учун эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи шартнома асосида тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан шакллантирилади. Эксперт гуруҳи фаолиятига қабул комиссияси раиси раҳбарлик қилади.
Кириш имтиҳонлари учун саволлар мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлар бўйича тузилади.
20. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни юзасидан масъулият экспертлар гуруҳи аъзоларига юкланади.
21. Кириш имтиҳонлари билетлари экспертлар гуруҳи томонидан тузилган саволлардан шакллантирилади. Ҳар бир билет учта саволдан (ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан) иборат бўлиши лозим.
22. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари Институт директори томонидан тасдиқланади ва Институтнинг расмий веб-сайтида қоидага кўра суҳбат бошланишидан бир ҳафта олдин жойлаштирилади.
23. Заруратга кўра кириш имтиҳонлари ўтказилишига қадар консультациялар ташкил этилиши мумкин. Консультациялар жадвали Институт директори ўринбосари томонидан тасдиқланади.
24. Талабгорлар кириш имтиҳонлари ўтказиладиган кунда қабул комиссиясига мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини тақдим этади.
Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги аниқланганда, талабгор кириш имтиҳонларидан четлаштирилади.
25. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин талабгор идентификацияловчи ID-картасини (паспорт) кўрсатиши шарт.
26. Кириш имтиҳонларига мобиль телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, шунингдек, имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишига таъсир қиладиган бошқа ҳар қандай материалларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Кириш имтиҳони жараёнида талабгорнинг тақиқланган материаллардан фойдаланиши, фойдаланишга уриниши, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиши, шунингдек, имтиҳон ўтказиш тартибига зид бошқа хатти-ҳаракатлар содир қилиши унга нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, имтиҳондан четлаштирилишига асос бўлади.
27. Кириш имтиҳонларида талабгор учта саволдан иборат билетни танлайди. Талабгорга тайёрланиш учун ўн дақиқагача вақт ажратилади.
Суҳбат жараёнида талабгорга билет мазмуни доирасида қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта талабгор билан суҳбат ўн — ўн беш дақиқагача давом этади.
28. Кириш имтиҳонлари натижаларини аниқлаш учун имтиҳон комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ҳар бир талабгор учун алоҳида баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни имтиҳон комиссияси котибига тақдим этади.
Имтиҳон комиссиясининг котиби имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан талабгорга қўйилган ўртача баллни ҳисоблайди.
Кириш имтиҳонлари натижалари рейтинг тизимига мувофиқ талабгорга қўйилган балларни (0 дан 100 гача бўлган доирада) назарда тутган ҳолда аниқланади ва Институт директори томонидан тасдиқланадиган Имтиҳон комиссияси мажлиси баённомасига киритилади.
Кириш имтиҳонлари курсни ташкил этиш шакли ва белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда алоҳида ўтказилади.
29. Кириш имтиҳонлари натижалари Институтнинг расмий веб-сайтида суҳбат жараёнининг сўнгги босқичи бўлиб ўтгандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан жойлаштирилади.
30. Талабгор кириш имтиҳонларига келмаган тақдирда, унга 0 балл қўйилади. Талабгор суҳбат якуни бўйича белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган тақдирда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниш ҳолатлари бундан мустасно.
31. Қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш учун қайта кириш имтиҳонларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
32. Кириш имтиҳонлари натижалари юзасидан Институтга шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўриб чиқилиши мумкин эмас.
33. Қайта тайёрлаш курсларига қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда, кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтганда (суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл тўплаганда);
Институт томонидан белгиланган муддатда талабгорнинг контракт тўлови суммаси ўтказилганда.
34. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва ўқиш учун маблағларни тўлаган талабгор Институт директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
35. Институт имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, кириш имтиҳони натижаларига кўра қабул қилинмаган талабгорлар қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.
Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган талабгорлар Институт томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартлари бажарилгандан сўнг Институт директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
36. Тасдиқланган намунадаги тўлов-контракт бланкалари кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада берилади ҳамда Институт директори ва бухгалтери имзолари билан тасдиқланади.
Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун тўлов-контракт суммаси миқдори таълим шаклини инобатга олган ҳолда Институт кенгаши томонидан тасдиқланади.
3-боб. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув юкламаси ҳажми
37. Аудитория ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Ўқитиш давомийлиги, қоида тариқасида, 24 ҳафтани ташкил этади. Институт заруратга кўра ўқитиш давомийлиги ва ўқув дастурларининг ҳажмига ўзгартириш киритиши мумкин.
38. Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади:
назарий таълим — 18 — 21 ҳафта;
аттестация (якуний имтиҳонлар) — 2 — 4 ҳафта;
Давлат аттестацияси — 1-2 ҳафта.
4-боб. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни
39. Ўқув жараёни Институт кенгаши томонидан таълим шакллари бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.
40. Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади — маъруза ва семинар.
Ўқув машғулотларининг қўшимча турлари — клиник таълим, суд мажлислари имитацияси (moot court), сайёр машғулотлар ва дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — кейс-стади, илмий тақдимотлар, жамоада ишлаш ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.
41. Масофавий таълим шаклидаги қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни махсус таълим платформаларида, онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимда ташкил қилинади.
42. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
43. Ўқув жараёни, қоида тариқасида, 25 кишидан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
44. Тингловчиларнинг билими, қоида тариқасида, қуйидаги 3 та турдаги — жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича баҳоланади.
Масофавий таълим шаклида ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида якуний назорат тингловчининг бевосита иштирокида Институт аудиторияларида ўтказилади.
Асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда масофавий таълим олаётган тингловчиларга бевосита Институтга келиши талаб этиладиган якуний назоратни топшириш вақтида ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
Тингловчиларнинг билимлари ёзма ишларни текшириш ва баҳолашда анонимликни таъминлайдиган, асосан ёзма шаклда назорат қилинади.
Муайян назорат турларидан ўтолмаган тингловчиларга фақат бир марта қайта топшириш имконияти берилади.
45. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёнларини ташкил этиш ва тингловчилар билимини баҳолаш Институт кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом асосида назорат қилинади. Бунда тингловчиларнинг фанлар (курслар)ни ўзлаштириш даражасининг назорати электрон тизим орқали амалга оширилади.
46. Ўқув режасига киритилган фанларни (курслар) ўзлаштирмаган тингловчилар Давлат аттестациясига қўйилмайди.
5-боб. Тингловчиларнинг Давлат аттестацияси
47. Тингловчилар Давлат аттестациясига ўқув режасига киритилган фанларни (курслар) ўзлаштиргандан сўнг қўйилади.
48. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича давлат аттестация комиссияси тузилади.
49. Тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар Институт кенгаши томонидан тасдиқланади.
50. Давлат аттестация комиссиясининг қарори Институт директори томонидан тингловчиларга белгиланган намунадаги дипломларни бериш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
51. Қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича тингловчиларга мазкур Низомга 3-иловада белгиланган шаклда давлат намунасидаги диплом берилади.
52. Давлат аттестацияси якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган шахсларга фақат бир марта кейинги қайта тайёрлаш курсларида Давлат аттестациясини такроран топшириш имконияти берилади.
53. Давлат аттестацияси комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
54. Қайта тайёрлаш курсларидаги педагоглик фаолиятига профессор-ўқитувчи, амалиётчи мутахассислар, шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартибидаги шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
55. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
узрли сабабларсиз ўқув машғулотларини ўттиз соатдан ортиқ қолдирганда;
ўқув режасидаги фан (курс)ни ўзлаштирмаганда;
ўқув интизоми ва Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
Тингловчилар ўқишдан четлаштирилганда ўқиш учун тўланган контракт суммаси қайтарилмайди.
Узрли сабаблар билан тингловчи курсдан четлаштирилганда, кейинги курсларда таълим олиш имконияти берилиши мумкин.
56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Институт

1. Тегишли йил учун қабул комиссияси таркибини тасдиқлайди.

2. Ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқишга қабул қилиш учун ўринларнинг умумий сони тўғрисида эълон беради.

3. Имтиҳон комиссияси ва Эксперт гуруҳини тузади.

Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан, қоида тариқасида, бир ҳафта олдин

2-босқич

Қабул комиссияси

1. Ҳужжатларни қабул қилади.

Қабул вақти давомида

Институт

2. Суҳбат ўтказиш жадвалини эълон қилади.

Суҳбат бошланишидан бир ҳафта олдин

3-босқич

Имтиҳон комиссияси

1. Суҳбат ўтказади.

Ўқув жараёни бошланишидан, қоида тариқасида, бир ой олдин

Институт

2. Суҳбат натижаларини эълон қилади.

Суҳбат ўтказилганидан кейинги иш куни

4-босқич

Институт

1. Қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилади.

Ўқув машғулотлари бошланганидан сўнг ўн кун ичида

Давлат аттестация комиссияси

2. Ўқув жараёнини ташкил этади.

Ўқув жараёни давомида

3. Давлат аттестациясини ўтказади.

Ўқув жараёнининг якуни бўйича

5-босқич

Институт

Диплом беради.

Курсларнинг якуни бўйича

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Institut direktori

__________________________

(F.I.O.)

fuqaro:______________________dan

(familiya, ismi, otasining ismi)

ARIZA

Menga oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslarni yuridik mutaxassislik boʻyicha qayta tayyorlash kurslarida oʻqish uchun kirish imtihonlariga ruxsat berishingizni soʻrayman.

Men tugatgan oliy taʼlim yoʻnalishining nomi: _____________________________________________

_______________________________________________________________________________

Arizaga ilova qilaman:

1. _____________________________________________________________________________

2. _____________________________________________________________________________

3. _____________________________________________________________________________

4. _____________________________________________________________________________

Aloqa maʼlumotlari _________________________________________________

____________________________ (Telefon raqami)

20___-yil «_____»__________

___________________

imzo

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги диплом
ШАКЛИ

Ўзбекистон Республикаси давлат герби

Oʻzbekiston Respublikasi

Qayta tayyorlash haqida

DIPLOM

QT № 000000

________________________________________________________________________

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20 _____-yil ________________dan 20 _____-yil _____________________gacha

Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash

va malakasini oshirish institutida

____________________________________ soatga moʻljallangan

_______________________________________________________________________________________

(Qayta tayyorlash kursining nomi)

qayta tayyorlash kursida taʼlim olib,

Davlat attestatsiyasida _________ ball bilan

baholandi va qayta tayyorlash oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

Muhr oʻrni

Direktor ___________________

Sana ___________________

Qayd raqami _______________

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги диплом
ТАВСИФИ
Диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Дипломнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, пастки қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Дипломнинг қолган юқори қисмида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки ҳарф — QT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли рангларни ҳосил қилиш;
махсус қоғоз;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
5-ИЛОВА
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буюртманома — муайян давр учун буюртмачи томонидан педагог кадрларни касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш учун Институтга тақдим этиладиган педагог кадрлар рўйхати;
буюртмачи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва тизимида умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда профессионал давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ҳамда идоралар, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги нодавлат таълим ташкилотлари;
масофавий таълим — ўқув дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, онлайн (реал вақт режимида) ҳамда оффлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил бажариш) режим орқали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўзлаштириш;
педагог кадр — умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи мутахассис;
талабгор — касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш мақсадида белгиланган тартибда тасдиқланган режа-графикка мувофиқ буюртманома асосида йўналтирилган шахс;
тингловчи — ўқиш учун тўлов-контракт суммасини тўлаган ва касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахс;
умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда — касбий қайта тайёрлаш курслари) — умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлар бўйича юқори савияда педагогик фаолиятни юритиш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган ўқитиш шакли.
3. Касбий қайта тайёрлаш курслари, қоида тариқасида, масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида ўтказилади.
4. Касбий қайта тайёрлаш курсларида Институт кенгаши томонидан тасдиқланадиган тўлов-контракт асосида ўқитилади.
Бунда тўлов-контракт суммасини ушбу курсларда ўқиш давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилади.
5. Касбий қайта тайёрлаш курслари, қоида тариқасида, Институт кенгаши томонидан тасдиқланадиган тўрт ойлик ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ўтказилади.
6. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.
7. Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди.
2-боб. Касбий қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш
8. Буюртмачи ҳар йили 15 ноябрга қадар кейинги календарь йилда касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилган педагог кадрлар рўйхатини Институтга тақдим этади.
Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқишни хоҳловчи педагог кадрлар аризасини буюртмачи томонидан қабул қилиш ва Институтга тақдим этиш махсус электрон платформа орқали онлайн рўйхатдан ўтказишни назарда тутган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
9. Курс муддати, талабгорлар рўйхати акс эттирилган режа-график буюртмачи ва Институт томонидан тасдиқланиб, ҳар йили 15 декабрдан кечиктирмасдан, буюртмачи томонидан талабгорларнинг асосий иш жойига тақдим этилади ҳамда талабгорлар босқичма-босқич курсларга йўналтирилади.
Касбий қайта тайёрлаш курслари буюртманомасини тўғри шакллантириш — педагог кадрларнинг тегишли таълим муассасасида ишлаши ва ҳуқуқий фанлардан дарс беришини, олий маълумотга эгалигини инобатга олиш, ўз тизимидаги ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи олий ноюридик маълумотга эга педагогларни курсларга ўқитиш учун йўналтириш буюртмачи зиммасида бўлади.
10. Талабгорлар ўқиш олдидан қуйидаги ҳужжатларни Институтга тақдим қиладилар:
талабгорни касбий қайта тайёрлаш курсларига юбориш тўғрисида асосий иш жойидан чиқарилган буйруқ (ишдан ажралган ҳолда курсга йўналтирилганда);
идентификацияловчи ID-картаси (паспорти);
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом).
11. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасини тўлаган талабгорлар Институт директорининг буйруғи билан тингловчи сифатида ўқишга қабул қилинади.
12. Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ ўқув жараёни бошлангунга қадар Институтга ўқиш учун мурожаат қилмаган ёки ўқиши учун белгиланган тўловни тўламаган талабгорлар касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди ва бу ҳақида тегишли равишда буюртмачига хабар берилади.
Бундай ҳолатда талабгор кейинги ташкил этиладиган курсларда ўқишга қабул қилиниши мумкин.
3-боб. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув юкламаси ҳажми ва ўқув жараёни
13. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни давомийлиги, қоида тариқасида, 16 ҳафтани ташкил этади. Институт заруратга кўра ўқув жараёни давомийлиги ва ўқув дастурларининг ҳажмига ўзгартириш киритиши мумкин.
Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади:
назарий (амалий) таълим — 15-16 ҳафта;
якуний имтиҳон — 1 ҳафта.
14. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Институтнинг ва масофавий таълимга оид махсус бошқа таълим платформаларида онлайн ҳамда оффлайн режимда ташкил қилинади.
Ўқув машғулотларини ташкил этиш, ўтказиш тартиби ва давомийлиги тегишли ўқув дастурларида белгиланади.
Касбий қайта тайёрлаш курслари масофавий (ишдан ажралмаган ҳолда) таълим шаклида ташкил этилишидан келиб чиқиб, ўқув жараёнлари дуал таълим принципи асосида ташкил этилади.
Бунда курснинг ўқув режаси ва дастурлари таълимнинг назарий қисми Институт базасида (тегишли таълим платформаларида), амалий қисми эса тингловчининг асосий иш жойида (таълим жараёни билан бирга) ташкил этилишини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилади.
15. Ўқув жараёнида ўқув машғулотлари, қоида тариқасида, маъруза ва семинар шаклларида ташкил этилади.
Ўқув машғулотларининг қўшимча турлари — клиник таълим, суд мажлислари имитацияси (moot court), сайёр машғулотлар ва дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — кейс-стади, илмий тақдимотлар, жамоада ишлаш ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.
16. Барча турдаги ўқув машғулотларининг давомийлиги, қоида тариқасида, 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Ўқув жараёни, қоида тариқасида, 25 кишидан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
17. Тингловчилар фанларни махсус электрон платформа орқали ўзлаштириб, барча модулларни ўзлаштирган тингловчиларга якуний имтиҳонга рухсат берилади.
4-боб. Тингловчиларнинг якуний имтиҳони
18. Касбий қайта тайёрлаш курсларида тингловчиларнинг якуний имтиҳони тест синовлари шаклида ўтказилади. Бунда тест синовлари онлайн режимида ўтказилиши ҳам мумкин.
Тест синовларини онлайн ёки оффлайн режимида ўтказиш Институт томонидан белгиланади.
19. Якуний имтиҳонда тест синовлари учун ажратилган максимал баллнинг 56 фоизидан кам балл тўплаган тингловчилар курсларни муваффақиятли ўзлаштирмаган ҳисобланади.
Тест синовларидан муваффақиятли ўта олмаган тингловчиларга кейинги касбий қайта тайёрлаш курслари якунида фақат бир марта қайта топшириш имкони берилади.
Бунда тингловчилар тест синовларини пулли асосида буюртмачининг маблағлари ёки тингловчининг ўз ҳисобидан такроран топширади.
Тест синовлари учун тўланадиган тўлов миқдори Институт томонидан белгиланади.
20. Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига Институт директорининг буйруғи билан мазкур Низомга иловада белгиланган намунадаги диплом берилади.
21. Тингловчиларнинг билимини баҳолаш ва якуний назоратни ўтказишга доир талаблар Институт кенгаши томонидан белгиланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. Касбий қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган тингловчилар — мактаб таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади.
23. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш, шунингдек, ўқув материалларини тайёрлаш ҳамда назорат ишларини текшириш учун юқори малакали мутахассислар, педагоглар, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар ва бошқа мутахассислар меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартибида шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
24. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда касбий қайта тайёрлаш курсларидан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидалари мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
ўқув режасидаги фан(лар)ни ўзлаштирмаганда;
узрли сабабларсиз ўқув машғулотларини ўттиз академик соатдан ортиқ қолдирганда;
якуний имтиҳондан муваффақиятли ўта олмаганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
Тингловчи касбий қайта тайёрлаш курсларидан четлатилганда, унга Институт томонидан сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилиши мумкин, шунингдек, бу ҳақида уни касбий қайта тайёрлашга юборган буюртмачига хабар берилади.
25. Касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари курсларда таълим олишни рад этганда ёки ўқишдан четлаштирилганда, ўқиш учун тўланган тўлов-контракт суммаси қайтарилмайди.
Узрли сабаблар билан тингловчи курсдан четлаштирилганда, кейинги курсларда таълим олиш имконияти берилиши мумкин.
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом
ШАКЛИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

Oʻzbekiston Respublikasi

Qayta tayyorlash haqida

DIPLOM

QT № 000000

___________________________________________________________________

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____-yil ________________dan 20______-yil _________________gacha

Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash

va malakasini oshirish institutida

_________________ soatga moʻljallangan _______________________________

__________________________________________________________________

(qayta tayyorlash kursining nomi)

kursida taʼlim olib, uni muvaffaqiyatli yakunladi.

Muhr oʻrni

Direktor _________________

Sana ____________________

Qayd raqami ________________

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломининг
ТАВСИФИ
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки ҳарф — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда тўртта ҳимояга эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
6-ИЛОВА
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил қилиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини самарали ташкил қилиш

1.

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг (кейинги ўринларда — Институт) штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2.

Тегишли соҳалардаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил май

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Институтда тингловчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш.

Институт кенгаши қарори

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

4.

Институтда профессор-ўқитувчиларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Институт кенгаши қарори

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

5.

Институтни ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини қўллаш кўникмаларига ҳамда амалий иш тажрибасига эга, шунингдек, хорижий тилларни эгаллаган малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

6.

Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида ўқув курслари бўйича бир кредит таркиби ва ўқиш даврини тамомлаш учун тингловчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг умумий сони ҳамда ушбу шакл бўйича малака ошириш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил май

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

7.

Қуйидаги устувор масалаларда Институтни ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашиб бориш:

Институтни стратегик ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини ошириш, таълим фаолиятини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, илмий-педагогик ва моддий-техник салоҳиятни кучайтириш;

доимий равишда кадрлар малакасини оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ўқув-методик ресурсларни ишлаб чиқиш, таълим дастурларини доимий такомиллаштириш;

буюртмачи ташкилотлар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, юридик кадрларнинг касбий ўсишини мониторинг қилиш, шунингдек, етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш;

таълим ва илмий муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан таълим ва илм-фан соҳаларида мақсадли ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш;

профессор-ўқитувчилар, бошқа ходимлар ва тингловчиларни стажировка ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан, уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

илмий ишланмалар натижаларини қонун ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш;

Институт фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайрияларини жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Институт ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

II. Ўқув жараёнини ривожлантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш

8.

Илғор хорижий давлатлар тажрибалари асосида таълим жараёнини сифатли ташкил қилиш, ўқув технологиялари ва методикаларини трансформация қилиш. Бунда:

таълим жараёнларини бошқариш ва автоматлаштириш бўйича халқаро стандартлар ва технологияларни жорий этиш орқали «Рақамли институт» платформаси яратилади;

«Рақамли институт» платформаси орқали юридик кадрлар тегишли компетенциялар бўйича касбий диагностикадан ўтказилади;

касбий диагностика натижасига кўра юридик кадрларнинг билим ва кўникмалари паспорти ва индивидуал касбий ривожланиш дастури тузилади ва у орқали кадрлар малака оширишга йўналтирилади;

юридик кадрларга ўз касбий ривожланиш эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шакллари ҳамда дастурларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имконияти яратилади;

ўқув жараёни рақамлаштирилади, шу жумладан, ўқув машғулотлари жадвали шакллантирилади, имтиҳонлар ўтказилади, таълим олувчилар баҳоланади ва уларнинг рейтинги шакллантирилади;

тингловчиларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш учун рақамли портфолио тизими жорий қилинади, уларнинг касбий фаолият самарадорлиги баҳоланади ва рейтинги юритилади;

малака оширишнинг мақсади, вазифалари ва мазмунидан келиб чиқиб, ўқув жараёни ташкил этилади ва кадрларнинг узлуксиз малака ошириши учун таълим дастурлари доимий янгилаб борилади;

«Рақамли институт» платформаси ваколатли давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади;

тингловчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини мониторинг қилиш тизими жорий этилади;

ўқув жараёни амалий ва ҳуқуқий низоларни таҳлил қилишга қаратилган билим ва кўникмаларга асосланган ёндашувга мувофиқ ташкил этилади, уларнинг камида 40-50 фоизи амалий машғулотларга ажратилади;

мантиқий фикрлаш, таҳлил ва тадқиқотга йўналтирилган замонавий педагогик технологиялар ва таълимнинг илғор ёндашувлари жорий этилади;

таълим олувчини касбий фаолиятда рағбатлантиришга қаратилган касбий мотивация тизимини жорий этган ҳолда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими жозибадорлигини ошириш чоралари кўрилади;

бошқарув механизмлари миллий ва халқаро стандартлар асосида модернизация қилинади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

9.

Ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, масофавий таълим ҳамда ўқув машғулотларининг интерфаол («ақлий ҳужумлар», «кейс стади», «жамоа бўлиб ишлаш» ҳамда билим ва кўникмалар беришнинг бошқа замонавий шакллари) ва муаммоли-вазиятли услубларини кенг жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

10.

Адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражаларини бериш бўйича махсус малака ошириш курсларининг ўқув дастурларини ходимларга бериладиган мартаба даражасидан келиб чиқиб ишлаб чиқиш ва мунтазам янгилаб бориш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

11.

Институтда ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш мақсадида юридик кадрларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан, хорижий давлатлар муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан самарали идоралараро ҳамкорликни кенгайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил май

Институт ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институт кенгаши қарори

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

13.

Узлуксиз касбий ривожлантириш учун алоҳида ўқув модуллари бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институт кенгаши қарори

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

14.

Юридик кадрларни уларнинг касбий малака даражаси, билими, салоҳияти, иш тажрибаси ва индивидуал касбий ривожланиш дастурига мос келадиган таълим дастурлари бўйича ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

15.

Юридик кадрларни кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш учун модуль дастурларининг мавзулари ва улар бўйича ўқув контентларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

16.

Адвокатлар ва юридик хизмат ходимларини ихтисослашуви бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида зарур ўқув контентларини тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

17.

Малака ошириш курслари бўйича ўқув контентларини яратиш учун малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш ва мазкур ўқув контентларини видеодарслар, интерфаол дастурлар, таҳлилий материаллар билан бойитиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

18.

Интернет орқали кенг аҳоли қатлами ўртасида уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган масофавий ўқув курсларини ташкил қилишни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

19.

Институт фаолиятига замонавий инновацион ўқитиш тизимини жорий этиш, унда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутиш:

тингловчиларни видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий (электрон) ўқитиш;

ўқитишда имитацион моделлаштириш (суд мажлиси заллари, суд экспертиза лабораториялари ва бошқа)дан фойдаланиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Институт ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Статистика, архив ва бошқа маълумотлардан (қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно) фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали Институт ўқув ва илмий жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий интеграциялашувини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил май

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг сифатини ошириш

21.

Халқаро молия институтлари ва етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Институтда амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар учун халқаро грантлар ва донор ташкилотлар маблағларини жалб қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий

Халқаро грантлар ва донор ташкилотлар маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

22.

Профессор-ўқитувчиларнинг турли инновацион, амалий ва фундаментал тадқиқотлар лойиҳалари танловларида иштирок этишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

23.

Институтда ҳуқуқ соҳасидаги халқаро маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

24.

Институтда олий таълимдан кейинги таълим институтини жорий қилиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

25.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш бўйича ўқув ва ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш, Институт ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш ҳамда ўқув ва методик адабиётлар муаллифларини муносиб равишда моддий рағбатлантириш ва уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Институт ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

26.

Институт профессор-ўқитувчиларини давлат ҳуқуқий сиёсатини такомиллаштиришга ва юридик кадрларнинг узлуксиз ўқитишнинг долзарб муаммоларига доир илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига доимий ва узлуксиз равишда киришни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ўзбекистон миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева)

28.

Давлат ҳуқуқий сиёсати ҳамда юридик фан ва таълимни ривожлантиришга қаратилган илмий мақолалар чоп этиш, Институтнинг илмий журналлар мавқеини кўтариш, шунингдек, журналларнинг алоҳида сонларини хорижий давлатлардаги нуфузли илмий юридик журналлар билан ҳамкорликда нашр эттириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

IV. Халқаро ҳамкорликни ва шериклик муносабатларини ривожлантириш

29.

Қуйидагилар орқали халқаро ҳамкорликни кенгайтириш:

профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларни етакчи хорижий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтларида малака ошириши ва стажировкаларини ташкил этиш;

Институт ходимлари ва тадқиқотчиларини юриспруденциянинг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий форумларда иштирок этишини ташкил этиш;

етакчи малака ошириш ва илмий-тадқиқот институтлари билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш;

таълим, маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш учун хорижий олимлар, ўқитувчилар, мутахассисларни таклиф этиш;

халқаро конференция ва семинарларни ташкил этиш, қўшма халқаро илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грантлар ва донор ташкилотлар маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларнинг хорижий давлатлардаги ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш чораларини кўриш ва бу борада тегишли халқаро шартнома ва битимлар тузиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грантлар ва донор ташкилотлар маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

31.

Пулли хизматлар, шу жумладан, қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали Институтга қўшимча молиявий маблағларни жалб қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

32.

Ўзига юкланган вазифаларни виждонан ва самарали бажараётган Институтнинг бошқарув, профессор-ўқитувчилар таркиби, шунингдек, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимларига Адлия вазирлиги ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик шахсий устамаларни белгилаш тартиби ва мезонларини тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

33.

Масофавий ва мустақил таълим олиш учун электрон ўқув материалларини ишлаб чиқиш мақсадида Институтнинг масофавий таълим мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш, техник студиясини зарур замонавий ускуналар ва дастурий маҳсулотлар билан жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил май

Адлия вазирлиги ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

34.

Қуйидаги ташкилий чора-тадбирлар орқали Институтнинг янги имижини шакллантириш:

Институтнинг ўзига хос янги рамзларни тасдиқлаш (логотип, байроқ ва бошқалар);

проспектлар, турли брошюралар, флаерлар ва эсдалик совғаларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

Институтнинг расмий веб-сайтини замонавий ва халқаро стандартлар асосида модернизация қилиш ҳамда жамоатчилик билан алоқаларни кучайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

35.

Институтнинг Ахборот-ресурс маркази фондини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан янгилаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий, ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш;

замонавий техника ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил май

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

36.

Институтда масофавий таълимни ривожлантириш ва видеоконференциялар ўтказиш, шунингдек, интерфаол электрон курсларни ишлаб чиқиш, онлайн баҳолаш ва сўровномаларни ўтказиш учун тегишли ускуналар, қурилмалар ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ва ўрнатиш, жумладан:

тармоқ ва сервер қурилмалари, зарур қисмлар, Институтнинг ходимлари ва ўқув аудиторияларини замонавий компьютер ва офис техникалари билан таъминлаш;

аудиторияларни интерфаол ва инновацион панел ва мониторлар, видеоконференцалоқа жиҳозлари, тингловчилар орасида сўров ўтказишнинг интерфаол воситалари билан жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

37.

Институтни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Институт талабига кўра

Институт ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

38.

Институтда ўтказиладиган тадбирлар (конференция, семинар ва бошқалар) иштирокчиларига ва Институт тингловчиларига қўшимча қулайлик яратиш ҳамда ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус вақтлардан унумли фойдаланиш мақсадида кофе-брейклар ташкил этиш, аутсорсинг, кейтеринг ва бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

 

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда:
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот ёки бошқа олий маълумот мавжуд бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли ўтаган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади»;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Мартаба даражасида бўлиш муддати қуйидагича белгиланади:
3-даражали юрист — икки йил;
2-даражали юрист — уч йил;
1-даражали юрист — тўрт йил;
3-даражали адлия маслаҳатчиси — беш йил;
2-даражали адлия маслаҳатчиси — олти йил.
1-даражали адлия маслаҳатчиси ва ундан юқори мартабада бўлиш муддати белгиланмайди»;
в) 7-банддаги «идоралари ҳамда давлат нотариати ходимларига» сўзлари «ходимларига 3-даражали давлат адлия маслаҳатчисидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
ишда алоҳида ўрнак кўрсатган ёки хизмат бурчини намунали бажарган ходимларга мавжуд мартаба даражасида хизмат қилиш учун белгиланган муддатнинг камида учдан икки қисмини ўтганидан сўнг муддатидан олдин навбатдаги мартаба даражаси беришга;
биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатининг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

15.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Юриспруденция;

ҳуқуқшунослик.

Адлия вазирлиги

».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорида:
а) 1-банддаги «ҳамда Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Суд экспертларининг малакасини ошириб бориш вазирликлар ва идоралар тизимида амалга оширилади»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Суд экспертларининг ҳуқуқий билимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) вазирликлар ва идораларнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим қилинадиган буюртмасига асосан ошириб борилади»;
6-банддаги тегишли келишикдаги «Ўқув маркази» сўзлари тегишли келишикдаги «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўқув марказига» сўзлари «Институтга» сўзи билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Ўқув маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
18-банддаги «Ўқув маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
20-банддаги «Ўқув маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
23-банддаги «Суд экспертизаси маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Ўқув марказига» ва «Суд экспертиза маркази» сўзлари тегишинча «Институтга» ва «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўқув марказига» сўзлари «Институтга» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Суд экспертиза марказининг» сўзлари «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
27-банддаги «Ўқув марказига» ва «Суд экспертизаси маркази» сўзлари тегишинча «Институтга» ва «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «Ўқув марказида» сўзлари «Институтда» сўзи билан алмаштирилсин;
32-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ўқув марказида» сўзлари «Институтда» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Суд экспертиза маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўқув марказида» сўзлари «Институтда» сўзи билан алмаштирилсин;
36-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Суд экспертиза маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловадаги «Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3-иловадаги «Х. СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ» сўзлари «ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарорида:
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Белгилансинки, Муассаса ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш:
давлат субсидияси, шунингдек давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг шартнома асосида Муассасага тўғридан-тўғри ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлари;
муассислар ва ташаббускорлар томонидан ажратиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг молиявий маблағлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Адлия вазирлиги Муассасага ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағларидан давлат ижтимоий буюртмаси учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ва улардан фойдаланиш тартибини мустақил белгилайди»;
б) 5-бандда «таъминлаш» сўзидан кейин «уларни ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 2-банд ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
5-банддаги «ташкилотлар ҳамда Марказнинг» сўзлари «ташкилотларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банддан «Марказ директорининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
26-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Архив иши ва иш юритиш маркази» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга иловадаги I босқич позицияси «Масъуллар» ва «Чора-тадбирлар» устунларидаги «Архив иши ва иш юритиш маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/73/0164-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорида:
а) 1, 2, 4 ва 6-бандлар ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «Марказда» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар юридик хизматларда, давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, шунингдек, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тадбиркорлар, давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларини интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш асослари, тижоратлаштириш, брендинг ва маркетингга ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали амалга оширилади»;
в) 2-илованинг 5 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 7 октябрдаги 582-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва унинг филиалларида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва унинг филиалларида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловада:
I бўлимда (Малака ошириш курсини ташкил этиш тартиби):
1-босқич позициясида:
«Субъектлар» устунидаги «Юристлар малакасини ошириш маркази» сўзлари «Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўқув дастурини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди»;
2-босқич позицияси «Чора-тадбирлар» устунининг 3-бандидаги «Юристлар малакасини ошириш марказига» сўзлари «Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3, 4 ва 5-босқич позициялари «Субъектлар» устунидаги «Юристлар малакасини ошириш маркази» сўзлари «Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим (Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби) 2-босқич позицияси «Субъектлар» устунидаги «Юристлар малакасини ошириш маркази» сўзлари «Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 4-илова номидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 672-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» ДУК буюртмачи этиб белгилансин».
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарорига 5-илованинг 3-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 57-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-илованинг 29-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 651-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 13 декабрдаги 705-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон; 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон; 23.02.2026 й., 09/26/73/0164-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)