1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қарши шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида
Қарши шаҳрини комплекс ривожлантириш, қурилиш ишларини режалаштириш, мазкур ишларнинг сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштириш қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.08.00 Аҳоли пунктларининг бош режалари]
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПҚ-3502-сон қарорига мувофиқ шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб белгиланган «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси (кейинги ўринларда — бош лойиҳа ташкилоти) томонидан Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
б) Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилганлиги;
в) ишлаб чиқилган Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳасида 2042 йилгача бўлган даврда Қарши шаҳрининг Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ҳудудига (7 767 гектар) кенгайиши ҳисобга олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бош лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган Қарши шаҳрининг бош режаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда тасдиқлансин.
3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган қурилиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда, Қарши шаҳрининг бош режа лойиҳасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) мазкур қарорга асосан тасдиқланган Қарши шаҳрининг бош режаси лойиҳасига мувофиқ Қарши шаҳри чегарасини ўзгартириш юзасидан илтимосномани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
в) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган кўчаларнинг қизил чизиқлари доирасидаги майдонларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер участкаларининг бош режага зид равишда эгаллаб олинишини чеклаш;
бош режага асосан йўл инфратузилмасини ривожлантириш, саноат зонаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш учун мўлжаллаган рекреация зоналарида бошқа мақсадлар учун бош режага зид равишда объектларни жойлаштириш ҳамда қурилиш ишларини амалга оширишга йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат ўрнатилишини таъминлаш;
бино ва иншоотларни жойлаштиришда тарихий зона ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларида жойлашган маданий ёдгорликларнинг муҳофаза зоналари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
энергия тежамкор замонавий технологияларни жорий этиш орқали сув таъминоти, оқова сув, ирригация, электр энергияси, газ, иссиқлик ва телекоммуникациялар таъминоти объектларини модернизация қилиш;
ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш орқали шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилаш;
уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш ҳисобидан ижтимоий ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш;
илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
г) биринчи навбатда қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқсин ҳамда уларни босқичма-босқич амалга оширилишини ташкил этсин;
д) Қарши шаҳрининг бош режаси лойиҳасини комплекс амалга оширилиши юзасидан муаллифлик назоратини ўрнатиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти билан шартнома имзолаш, ишларни бажариш ва молиялаштириш ўз вақтида ташкил этилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, хорижий инвесторлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва маҳаллий инвесторлар томонидан киритилган таклифлар (лойиҳалар) Қарши шаҳрининг бош режасига ушбу объектларни киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилади ва келишилади.
5. Бош лойиҳа ташкилотига Қарши шаҳрининг тасдиқланган бош режаси лойиҳасининг комплекс амалга оширилиши устидан муаллифлик назоратини тўлақонли таъминлаш юзасидан масъулият юклансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йил давригача Қарши шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 23 сентябрдаги 262-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 февраль,
105-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 105-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қарши шаҳри бош режасининг
АСОСИЙ ЕЧИМЛАРИ
Қарши шаҳрининг бош режасида аҳоли пункти ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини, табиий-иқлим шароитларини ҳамда аҳоли сони прогнозини инобатга олган ҳолда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, ҳудудларнинг зоналаштирилиши ва уларни қуриш навбати, аҳоли пункти ҳудудини табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари, аҳоли пунктининг қурилган ва қурилмаган ҳудудлари нисбати, аҳоли пунктини ривожлантириш учун захира ҳудудлар ва чегаралар ҳамда аҳоли пунктининг иқтисодий, саноат ва ҳудудий салоҳияти, аҳолининг кўпайиш суръатини назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланган.
Шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий масалаларда шаҳарнинг халқ хўжалиги, саноат салоҳияти, ишчи ресурслари, табиий-экологик муҳитнинг ривожланиши Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳрининг шу соҳалардаги ривожланиш йўналиши билан боғлиқ.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]
Қарши шаҳрида 2030 йил (кейинги ўринларда — биринчи навбат) ва 2042 йил охирига қадар (кейинги ўринларда — ҳисоб даври) куйидагилар режалаштирилган:
1. Аҳоли сони ва ҳудуди:
аҳоли сони ўсиши — 283,15 минг кишидан, биринчи навбатда — 400,0 минг киши ва ҳисоб даврида — 470,0 минг киши;
шаҳарнинг ҳудуди — 8 308,9 гектардан, биринчи навбатда — 11 026,8 гектар ва ҳисоб даврида — 16 073,6 гектарга ўзгаради.
2. Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди:
уй-жой фонди умумий майдони — 3 992,27 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 7 200,0 минг кв. метр, ҳисоб даврида — 10 810,0 минг кв. метр;
уй-жой фонди билан таъминланиш даражаси, бир кишига — 14,1 кв. метрдан, биринчи навбатда — 18,0 кв. метр, ҳисоб даврида — 23,0 кв. метрга ўзгаради;
уй-жой фонди қисқариши, биринчи навбатда — 89,75 минг кв. метр, ҳисоб даврида — 100,37 кв. метрни ташкил қилади.
Ҳисобий муддатда уй-жой фонди қаватлар кесимида:
1 қаватли якка тартибдаги уйлар — 2 700,52 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 5 308,24 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 8 261,35 минг кв. метр;
2 қаватли коттеж уйлар — 211,7 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 501,8 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 698,93 минг кв. метр;
2-3 қаватли уйлар — 165,11 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 169,62 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 137,14 минг кв. метр;
4-5 қаватли уйлар — 840,51 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 890,72 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 1 102,22 минг кв. метр;
7 қаватли уйлар — 56,04 минг кв. метрдан,биринчи навбатда — 159,76 минг кв. метрдан ва ҳисоб даврида — 221,69 минг кв. метр;
9 қаватли уйлар биринчи навбатда — 43,34 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 95,0 минг кв. метр;
12 қаватли уйлар — 2,86 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 37,09 минг кв. метрдан ва ҳисоб даврида — 92,16 минг кв. метр;
16 қаватли уйлар — 11,9 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 47,85 минг кв. метрдан ва ҳисоб даврида — 86,61 минг кв. метр;
20 қаватли уйлар, биринчи навбатда — 14,25 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 43,79 минг кв. метрга ўзгаради;
3. Ижтимоий соҳада:
аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:
мактабгача таълим муассасалари, биринчи навбатда — 22 000 ўринни ва ҳисоб даврида — 29 140 ўринни;
умумтаълим мактаблари, биринчи навбатда — 64 000 ўринни ва ҳисоб даврида — 74 260 ўринни;
коммунал-маиший эҳтиёжлар, биринчи навбатда — 374,515 Гкал/соат, ҳисоб даврида — 374,515 Гкал/соатни ташкил қилади.
Газ таъминоти бўйича:
газнинг умумий истеъмоли, биринчи навбатда, йилига — 230 041,9 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 332 735,1 минг куб. метр;
иситиш қозонхоналарига газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 137391,9 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 223 515,1 минг куб. метр;
уй-жой фонди газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 52 800,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 62 040,0 минг куб. метр;
коммунал-маиший эҳтиёжлар газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 18 650,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 22 430,0 минг куб. метр;
саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 21 200,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 24 750,0 минг куб. метрни ташкил қилади.
Электр таъминоти бўйича:
умумий электр энергияси истеъмоли, биринчи навбатда, йилига — 965,6 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 1 131,7 миллион кВт.с;
уй-жой, коммунал-маиший эҳтиёжлар, биринчи навбатда — 880,0 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 1 034,0 миллион кВт.с;
саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари, биринчи навбатда — 64,8 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 75,6 миллион кВт.с;
ҳисобга олинмаган бошқа эҳтиёжлар, биринчи навбатда — 20,8 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 22,1 миллион кВт.с.ни ташкил қилади.
Санитар тозалаш бўйича:
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажми, биринчи навбатда — 436,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида, йилига — 512,3 минг куб. метр;
қаттиқ маиший чиқинди полигони, чиқиндихоналарнинг фойдаланиш ҳудуди, биринчи навбатда — 17,9 гектар, ҳисоб даврида — 27,0 гектарни ташкил қилиш режалаштирилган.
6. Шаҳарни функционал ҳудудлаштириш ва меъморий режалаштириш:
Қарши шаҳрининг режалаштириш таркиби, аҳоли жойлашган ҳудуднинг гуруҳ тизими маркази — умуман тизимнинг гуруҳини ташкил қилиш билан боғлиқ омиллар мажмуасини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган бўлиб, бунда ривожланиш ва фазовий ўсишни ҳисоб-китоб даври чегараларидан ташқари амалга ошириш имкониятини таъминлайди. Ҳудудлардан функционал фойдаланиш устуворлигини ҳисобга олиб, асосий бўлган аҳоли пунктининг турар жой ҳудуди ишлаб чиқариш, кўкаламзор, манзара-дам олиш ҳамда маъмурий марказ қисмларига бўлинган.
Гуруҳ тизимининг асосий композицион ўқларининг ролини Қарши шаҳрини Тошкент, Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус шаҳарлари билан боғлайдиган йўналишлар бажаради.
Шаҳарнинг қабул қилинган лойиҳалаштириш ва режалаштириш тузилиши яхлит организмни яратишни назарда тутади, унда шаҳарнинг турли табиатдаги қисмлари, шунингдек, шаҳарга туташ қишлоқ аҳоли пунктлари катта шаҳарсозлик тизимига киритилган бўлиб, улар шаҳар гуруҳ тизимининг маркази сифатида мавқеини ҳисобга олади.
Шаҳарнинг архитектура-режалаштириш тузилишининг асосини кўкаламзорлаштирилган ва сув чиқадиган бўшлиқлар билан бирлаштирган, тарихий-меъморий қўриқхона, алоҳида маъмурий, савдо, маданий, маърифий ва спорт мажмуаларини ўз ичига олган шаҳар аҳамиятига эга жамоат марказлари тизими ташкил этади.
Жамоат марказларининг чизиқли-тугун тузилиши уй-жойлар ва фуқаролик қурилиши суръатларига мувофиқ шаҳар ҳудудларини эгаллашга имкон беради ва шаҳар қурилишининг барча босқичларида стилистик бирликни қўллаб-қувватлайди.
Тарихий зонада реконструкция ишлари, эскирган биноларни бузиш ва алоҳида мавзеларни мустаҳкамлаш ишлари қонунчиликда белгиланган тартибларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади. Тарихий зонанинг чеккасида, обидалар жойлашган ҳудудларда транспорт ҳаракати тартибга солиниши кўзда тутилган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 18 январдаги 2024 йил 14-сон «ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
2013 йилда ишлаб чиқилган бош режадаги асосий функционал ҳудудлар сақлаб қолинган ва унга қисман ўзгартиришлар киритилган. Ишлаб чиқилган бош режа лойиҳаларида шаҳар ва шаҳарчалар учун марказий маданият ва истироҳат боғлари, кичик яшил ҳудудлар ва дам олиш хиёбонлари жойлаштирилганлиги, бундан ташқари ҳар бир турар жой ҳудуди марказларида пиёдалар йўлаги, велойўлаклар, автомобиль йўллари ва санитария ҳимоя ҳудудлари инобатга олинганлиги, маданият ва истироҳат боғларининг бошқа яшил ҳудудлар билан ўзаро боғланиши натижасида ҳудудларнинг яхлит яшил тизими ҳосил қилинган. Бунинг натижасида мавжуд яшил майдонларнинг лойиҳа ҳисоб даврида киши бошига кўкаламзорлаштирилган яшил тизим майдони кўпайишига эришилган.
Ушбу ҳудудлар асосида турар жой бўйича 35,0 гектар ҳамда саноат ва ишлаб чиқариш ҳудудлари учун 20,0 гектар захира ер майдонлари бош режа лойиҳасида режалаштирилган.
7. Шаҳарнинг экологик ривожланиши:
Шаҳарчаларда экологик муҳитни яхшилаш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиш омилларини камайтириш мақсадида экологик талабларга мос равишда лойиҳада қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:
умумий фойдаланишдаги кўкаламзор ҳудудлар, ҳисоб даврида — 423,0 гектарни ва киши бошига — 9,0 кв. метр;
санитар-ҳимоя ҳудудлар, ҳисоб даврида — 586,7 гектар ва киши бошига — 12,48 кв. метр.
Муҳандислик ишлари бўйича ҳудудни тайёрлаш тадбирлари лойиҳа қисмларида ҳудуддаги ёғин сувларини тўғри йўналиш орқали чиқариш, улардан унумли фойдаланиш, ариқлар ва каналлар орқали яшил ҳудудларни суғоришда:
суғориш ҳудуди, ҳисоб даврида — 8 052,6 гектар;
сув миқдори — 10 066,0 л/сек;
ерости сизот сувлари сатҳини камайтириш ҳудуди, ҳисоб даврида — 5 650 гектарни ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 105-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қарши шаҳри бош режасининг
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги
Ҳозирги ҳолати
Биринчи навбат
Ҳисоб даври
1
2
3
4
5
6
I
Аҳоли
Шаҳар аҳолиси сони
минг киши
283,15
400,0
470,0
Шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий ривожланишида унга қўшилаётган аҳоли пунктлари
минг киши
76,4
Аҳолининг ёш таркиби:
минг киши
%
283,15
100,0
400,0
100,0
470,0
100,0
мактабгача ёшдаги болалар (0 — 6 ёш)
минг киши
%
36,24
12,8
50,4
12,6
58,28
12,4
мактаб ёшидаги болалар (7 — 15 ёш)
минг киши
%
45,87
16,2
64,0
16,0
74,26
15,8
меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16 ёшдан 59 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёллар)
минг киши
%
177,54
62,7
252,0
63,0
297.51
63,3
меҳнатга лаёқатли ёшдан катта аҳоли
минг киши
%киши%
23,5
8,3
33,6
8,4
39,95
8,5
Аҳолининг меҳнат таркиби:
шаҳарни шакллантирувчи гуруҳ
минг киши
%
62,29
22,0
92,0
23,0
112,8
24,0
шаҳарга хизмат кўрсатувчи гуруҳ
минг киши
%
53,8
19,0
90,0
22,5
108,1
23,0
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олувчи 16 ёшдан катта ўқувчилар
минг киши
%
26,33
9,3
26,4
6,6
29,1
6,2
ишсизлар ва шахсий, маиший ва ёрдамчи хўжаликларда банд бўлганлар