1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 7 февралда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 232]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 577-сон «Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2005 йил 7 декабрдаги 67-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 1.04.03-05 «Турар жойлар, коммунал ва ижтимоий-маданий объектларни қайта қуриш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1998 йил 1 декабрдаги 81-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 3.01.08-99 «Турар-жой ва жамоат биноларини ҳамда иншоотларни капитал таъмирлашни ташкил қилиш» қурилиш меъёрлари ва қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2021 йил 28 апрелдаги 97-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 1.04.05-20 «Кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 январь,
14-сон
Келишилди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2023 йил 11 декабрь
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2023 йил 18 декабрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 26 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 18 январдаги 14-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) турар жой объектлари, фуқаровий объектлар, шунингдек ишлаб чиқариш объектларини қуриш, реконструкция қилиш (кенгайтириш, модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш, қайта тарҳлаш) ва таъмирлаш ишларини ташкил этишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ушбу ШНҚнинг реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича қоидалари бино ва иншоотларнинг махсус жиҳозларига, санитария, ёнғинга қарши ҳамда бошқа технологик ускуналарни автоматлаштириш қурилмаларига, инвентарь ва кўчма биноларга, шунингдек архитектура, маданий ва тарихий ёдгорликлар сифатида таснифланган биноларга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ҚМҚ 1.03.03-97«Турар жой, жамоат бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланиши тартиби тўғрисидаги йўриқнома»;
ШНҚ 3.01.01-22«Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш»;
ҚМҚ 3.01.09-97«Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат бинолари ҳамда иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидалари»;
СанҚваН 0022-22«Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари».
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
бино ва иншоотларни модернизация қилиш — бинонинг мавжуд ўлчамдаги фойдаланиш кўрсаткичларини замонавий талабларга мувофиқлаштиришга қаратилган қурилиш-монтаж ишлари мажмуаси (бино, секциялар ва квартираларнинг тарҳий ечим элементларини ўзгартириш, бинони етишмаётган муҳандислик ускуналари билан жиҳозлаш, тизимлар ва алоҳида конструкцияларни алмаштириш);
жорий техник хизмат кўрсатиш — қурилиш элементларининг ҳолатини ва белгиланган параметрларини, шунингдек бинодаги техник қурилмаларни ишлаш режимларининг сақланиб туришини таъминловчи ишлар мажмуи;
жорий таъмирлаш — бинонинг фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаб туриш бўйича таъмирлаш ишлари мажмуи;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
ишлаб чиқариш объектлари — одамлар ва технологик асбоб-ускуналар ишлаши учун зарур шарт-шароитлар таъминланадиган ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ҳамда иншоотлар;
кучайтириш (мустаҳкамлаш) — ҳақиқий ҳолат ёки лойиҳа кўрсаткичлари билан солиштирганда бино ёки қурилиш конструкциясининг ва умуман иншоотнинг юк кўтариш қобилияти ҳамда фойдаланиш хусусиятларини оширишни таъминлайдиган чора-тадбирлар мажмуи;
мукаммал таъмирлаш — бинонинг ишончлилигини ва унда қулай шароитларни таъминлашга қаратилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаган ҳолда қайта тиклаш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари мажмуи;
носозлик — элементнинг белгиланган фойдаланиш талаблардан камида биттасига жавоб бермайдиган ҳолати;
нуқсон — қурилиш элементини тайёрлаш, монтаж қилиш ёки фойдаланиш қоидалари, меъёрлар ва техник шартларнинг бузилиши натижасида юзага келадиган носозликлар;
реконструкция қилиш — асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар мажмуи;
турар жой объектлари — одамлар яшаши учун мўлжалланган бинолар, доимий яшаш учун уй-жойлар (хонадонлар), шунингдек вақтинча яшаш учун ётоқхоналар, меҳмонхоналар, мактаб-интернатлар, қариялар уйлари;
фуқаровий объектлар — маданият, жисмоний тарбия, спорт, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларини, банк-молия муассасаларини, қурилиш-коммунал ташкилотларини, алоқа ҳамда транспорт корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар;
шикастланиш — ташқи таъсир (ҳодиса)лар туфайли юзага келган элемент ёки унинг таркибий қисмларининг носозлиги;
қисқа муддатли прогнозлаш — техник кўрик ва тадқиқотлар маълумотларини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли прогнозларни аниқлаштириш ва конкретлаштиришни, мавсумий шароитларни ҳисобга олган ҳолда бинони фойдаланишга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар.
3. Мазкур ШНҚда қуйидаги қисқартмалар қўлланилган:
ҚТЛ — қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси;
ИБЛ — ишларни бажариш лойиҳаси;
ВБИ — вақтинчалик бино ва иншоотлар.
3-боб. Умумий қоидалар
4. Қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари ҚТЛ ва технологик харитага мувофиқ тузилган тақвимий режа асосида олиб борилиши лозим.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҚМҚ 1.03.03-97 ва ШНҚ 1.04.02-05 га мувофиқ амалга оширилиши зарур.
5. Объектда қурилиш ишлари санитар, маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш ишлари ташкил қилингандан кейин бошланиши керак.
6. Қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этишда, лойиҳа ҳамда ишчи ҳужжатлар талабларига, шунингдек қурилган (таъмирланган) бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги талабларига мувофиқлиги ҳамда уларнинг ишлатилган энергия ресурсларини ҳисобга олиш мосламалари (ҳисоблагичлар) билан жиҳозланиши ва мазкур ишларни бажариш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.
7. Қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича қурилишни ташкил этиш лойиҳасида бажарилаётган ишларнинг барча турлари учун ШНҚ 3.01.01-22 нинг 1-иловасида келтирилган намунага мувофиқ журналлар юритилиши керак.
8. Қурилиши, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши тугалланган объектларни топшириш ҳамда қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш, бажариш кетма-кетлиги ҚМҚ 3.01.09-97да белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
4-боб. Қурилиш ишларини ташкил этиш
1-§. Умумий қоидалар
9. Қурилиш ишларини ташкил қилишда қуйидагиларни таъминлаш лозим:
иқтисодий самарадорлигини, фойда олиш ва устама сарф-харажатларини, бошқа лимит харажатларини қисқартиришни;
бино, иншоот, тармоқ, бўлим, қаватларни ҳисобга олган ҳолда моддий ресурсларни тақвимий режа ва иш жадвали асосида етказиб беришни;
қурилиш-монтаж ишларини тартибли бажариш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда техник, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига амал қилишни.
10. Объект қурилиши қуйидаги ишлар бажарилгандан кейин амалга оширилиши керак:
қурилиш учун майдон (трасса) ажратиш;
қурилиш майдонини ҳимоялаш воситалари билан ўраш;
қурилиш учун геодезик режалаш асосини барпо этиш.
11. Бино ва иншоотларни қуришдан олдин қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
махсус ажратилган жойдаги ерни рекультивация учун ишлатиладиган грунтнинг ўсимлик қатламини кесишни;
яшил ҳудудлардаги дарахт, бута ва ўсимликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ҳамда зарар етказмасдан кўчириб ўтказиш чораларини кўришни;
сувни четлатиш ишларини;
қурилишни ташкил қилиш ва ишларни бажариш лойиҳаларида кўрсатилган, қурилиш вақтида фойдаланиладиган асосий ва вақтинчалик йўллар, муҳандислик тармоқларини (канализация, сув, иссиқлик, электр таъминот ва бошқалар) ўтказиш ишларини.
12. Бино ёки иншоотнинг ерусти конструкциялари ёки уларнинг қисмларини қуриш бўйича ишларни бошлашда унинг ерости қисми қурилиши тўлиқ тугамагунча ва хандақларни, траншеяларни, чуқурларни (қазиб олинган тупроқнинг табиий ҳолатдаги зичлигини ёки лойиҳада берилган зичликни таъминлаган ҳолда) қайта тўлдириш ишлари амалга оширилмагунга қадар давом эттиришга йўл қўйилмайди.
13. Қурилиш майдончаси табиий офат ва геологик жараёнлар (сел, кўчки, ботқоқлик, тошқин ва бошқалар) хавфи мавжуд бўлган ҳудудда жойлашганда қурилиш учун геодезик режалаш асоси барпо этилгандан сўнг майдонча ичидаги тайёргарлик ишларини бажаришдан олдин, ҳудудни махсус лойиҳа асосида табиий офат ва геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши керак.
2-§. Қурилиш жараёнларига тайёргарлик кўриш
14. Объект қурилиши бошланишидан олдин ҚТЛда риоя этилишини таъминлаган ҳолда, қурилиш ишлари ҳажмидаги барча тайёргарлик ишлари, шунингдек умумий ташкилий-техник тайёргарлик ҳамда бош пудратчи (пудратчи) томонидан объектни қурилишга тайёрлаш ишлари бажарилиши лозим.
15. Умумий ташкилий-техник тайёргарлик ишлари мазкур ШНҚнинг талабларини ҳамда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
қурилишни лойиҳа ҳужжатлари билан таъминлашни;
қурилиш учун майдон (трасса) ажратишни;
бузиш керак бўлган бинодаги истиқомат қилувчилар ва ташкилотларни кўчириш ишларини ҳал қилишни;
қурувчиларни ўтиш йўллари, электр, сув ва иссиқлик, алоқа бўлими ҳамда ишчиларни маиший хизмат хоналари билан таъминлашни;
қурилишга жиҳоз, конструкция, буюм ва тайёр маҳсулотлар етказиб беришни.
16. Ҳар бир объектни қуришга тайёрлашда муҳандис-техник ходимлар томонидан лойиҳа ҳужжатларини (реконструкция, модернизация қилиш, объектни мукаммал таъмирлаш пайтида бино ва иншоотларни техник текшириш натижалари) ўрганиш, қурилиш шартлари билан батафсил танишиш, қурилиш майдонидан ташқаридаги ва ичкаридаги тайёргарлик ишлари ҳамда бинолар, иншоотлар ва уларнинг қисмларини қуриш учун ИБЛни ишлаб чиқиш, шунингдек атроф-муҳит муҳофазаси, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик даври ишларини бажаришни ўз ичига олиши лозим.
17. Қурилиш майдонининг ташқарисида бажариладиган тайёргарлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
объектга кириб келиш йўллари қуришни;
трансформатор подстанциялари билан электр узатиш тармоқлари ўрнатишни;
сув тўплаш иншоотларига эга бўлган сув таъминоти тармоқлари ўтказишни, тозалаш иншоотлари билан биргаликда оқова сувларни оқизиш коллекторлари ўрнатишни;
қурувчилар учун яшаш жойлари барпо этишни;
қурилишни бошқариш учун алоқа иншоотлари ва қурилмалар қуришни.
қурилиш учун геодезик режалаш асосини топшириш-қабул қилиш ишлари;
қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун қурилиш майдончасини бўшатиш (ҳудудни тозалаш, кераксиз бинони бузиш ва бошқалар), ҳудудни текислаш, грунт сувлари сатҳини пасайтириш (зарур бўлган ҳолларда);
қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ вақтинчалик муҳандислик тармоқларини ётқизиш;
доимий ва вақтинчалик йўлларни, зарур бўлган ҳолларда кириш-назорат режимини ташкил этиш;
омборхона, ёрдамчи, маиший ва ижтимоий вазифаларни бажарувчи бино ва иншоотларни жойлаштириш, омбор майдончаларини ҳамда материаллар, конструкциялар ва ускуналар учун хоналарни ташкил этиш;
ишлар бажарилишини тезкор-диспетчерлик бошқариш учун алоқа тизимини ташкил этиш;
қурилиш майдончасини ёнғинга қарши сув таъминоти ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, ёритиш ҳамда сигнализация воситалари билан таъминлаш.
20. Ноёб ва алоҳида муҳим объектлар қурилишига тайёргарлик кўриш, (сейсмометрик, гидрогеологик, геокимёвий, геодезик, маркшейдерлик, метеорологик, тензометрик, гляциологик ва бошқалар) кузатувларни ташкил этиш ишларини, шунингдек синов полигонлари, метрологик пунктлар ва ўлчаш станцияларини қуриш ишлари бажарилиши лозим.
21. Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга тайёргарлик кўришда пудрат ташкилоти томонидан қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилади:
бригадаларни талаб даражасидаги кичик механизация воситалари, асбоблар, ўлчаш ва бошқариш воситалари, монтаж ускуналари билан таъминлаш учун асбоб-ускуналар хўжалигини ташкил этиш;
йирик конструкцияларни йиғиш майдончаларини жиҳозлаш;
қурилиш конструкциялари, маҳсулотлари ва материалларининг зарурий захирасини ташкил этиш;
иш жойларига қурилиш машиналари, механизациялашган кўчма (мобил) ва энергетик қурилмаларни етказиб бериш ёки кўчириб ўтказиш.
3-§. Қурилиш майдончаси
22. Қурилиш майдончасининг чегаралари қурилиш бош тарҳида ёки ситуацион тарҳда кўрсатилади.
23. Объектларни қуришда монтаж кранлари ва бошқа воситалар асосий учта техник параметрлар бўйича танланади:
24. Пудратчи қурилиш жараёни давомида қурилиш майдончасини ва унга туташ бўлган ҳудуднинг камида 5 m майдонини доимий тозалашни, маиший ва қурилиш чиқиндиларини, шунингдек қорни ўз вақтида олиб чиқилишини таъминлаши лозим.
25. Қурилишни амалга оширувчи бош пудратчи (пудратчи) шаҳар ҳудудида жойлашган қурилиш майдончасида ёки уларнинг чиқиш жойларида транспорт воситалари ғилдиракларини ювиш пунктларини, шунингдек чиқинди йиғиш қурилмалари ёки бункерларни жойлаштириши лозим.
26. Ёритиш тизими бузилганда, инсон саломатлиги ёки хавфсизлиги учун хавф туғдирадиган жойда қўшимча равишда иккиламчи ёритиш тизими билан таъминланиши керак.
27. Қурилиш майдончасини видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш учун жойлар, таянчлар ҳамда узлуксиз ишлаши учун техник воситалар билан таъминлаши лозим.
4-§. Вақтинчалик бино ва иншоотлар
28. Қурилиш эҳтиёжлари учун ВБИ қурилишни амалга оширувчи шахс томонидан қурилиш майдончасида ёки чизиқли объектларнинг чекка қисмларида қурилади (ўрнатилади) ва улар қурилиш тугаганидан кейин олиб ташланиши, бунда ВБИ асосан мобил (инвентарь) бўлиши керак.
29. Қурилиш майдончасида жойлаштириладиган ВБИ таркиби ҚТЛ таркибидаги қурилиш бош тарҳида белгиланиши зарур.
30. Қурилиш эҳтиёжлари учун фойдаланишга мослаштирилган мавжуд бино ва иншоотлар ҳамда улардаги алоҳида хоналар маиший, ишлаб чиқариш, маъмурий ва турар жой биноларга, иншоотларга оид амалдаги қурилиш, ёнғин, санитария-эпидемиология нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
31. Қурувчиларнинг маиший шаҳарчалари, ишчиларнинг дам олиш ва ўтиш жойлари СанҚваН 0022 қоидаларига мувофиқ хавфли зоналардан ташқарида жойлаштирилиши керак.
5-§. Қурилиш объектларини бузиш
32. Объектни бузиш ишлари бузилиши режалаштирилган бино ва иншоотлар рўйхатини тузиш, қурувчиларнинг, аҳолининг, атроф-муҳит ва муҳандислик инфратузилмасининг, шунингдек ерости коммуникация тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда бузиш бўйича зарур техник ечимларни ўз ичига олган бузиш ёки демонтаж ишларини ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши керак.
33. Объектни бузишдан олдин технологик ва махсус жиҳозлар, назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика, муҳандислик тизимлари, муҳандислик ускуналари, санитария-техник тармоқлари, эшик ва деразалар, балконлар, зинапоя машрлари ва панжараларнинг тўсиқлари демонтаж қилинади.
5-боб. Реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш
1-§. Умумий қоидалар
34. Мавжуд бино ва иншоотларда олиб бориладиган қурилиш ишлари қуйидаги турларга бўлинади:
реконструкция қилиш;
мукаммал таъмирлаш;
жорий таъмирлаш.
35. Ишларни бажариш муддатининг давомийлиги 6 ойдан ортиқ бўлган ҳажмли ва текислик объектларини, шунингдек ишларнинг давомийлигидан қатъи назар, чизиқли объектларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни лойиҳалашда, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси лойиҳа ҳужжатларининг бир қисми сифатида ишлаб чиқилиши керак.
36. Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ёки таъмирлаш қуйидаги мезонларга мувофиқ амалга оширилиши лозим:
ҳар қандай реконструкция ёки таъмирлаш бинонинг фойдаланиш хусусиятлари, хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги, мавжуд санитария-гигиена талаблари даражасини пасайтиришга олиб келмаслиги;
тақиқланмаган материалларни қўллаш ёки асбоб-ускуналарни ўрнатишда ушбу материал ёки ускунани хавфсиз ўрнатиш билан боғлиқ стандартлар қоидаларига риоя қилиниши.
Шунингдек, бино ёки иншоотнинг реконструкция қилинмаган, ўзгартирилмайдиган ёки таъмирланмайдиган қисмлари янги қурилган бино ёки иншоотларга нисбатан қўлланиладиган талабларга мувофиқ бўлиши талаб қилинмайди.
Алмаштириладиган материал ёки асбоб-ускуналар шунга ўхшаш материал ёки ўша қувватдаги ускуналар билан алмаштирилиши мумкин.
37. Бино, иншоотлар ёки уларнинг элементларини таъмирлаш муддатларини аниқлаш техник кузатувлар натижасида белгиланиши керак.
2-§. Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш
38. Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш комплекс ва қисман турларга бўлинади.
39. Комплекс реконструкция қилишда бино ёки иншоотларнинг барча эскирган ва шикастланган қисмлари, конструкциялари ва жиҳозлари тикланади ёки янгиланади.
Шунингдек, асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш мақсадларидаги объектларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш учун мавжуд бино ҳамда иншоотларни кенгайтирмасдан реконструкция қилиш, муҳандислик тизимларини алмаштириш, пойдеворни тиклаш, юк кўтарувчи конструкцияларни мустаҳкамлаш, томни алмаштириш, ободонлаштириш даражасини яхшилаш ишлари амалга оширилишига йўл қўйилади.
40. Бино ёки иншоотни қисман реконструкция қилишда умумий техник ҳолати қониқарли бўлиши, бунда технологик линияларни шунингдек бино ва иншоотнинг алоҳида элементларини алмаштирилиши кўзда тутилиши керак.
41. Фуқаровий ва ишлаб чиқариш бинолари ҳамда иншоотларини реконструкция қилишда қуйидаги иш турлари бажарилиши лозим:
габарит ўлчамлари ва техник тавсифларини ўзгартириш билан объектни тўлиқ ёки қисман қайта ташкил этиш;
қўшимча қурилиш ишларини амалга ошириш (қўшимча қават ёки қўшимча бино қуриш);
барча муҳандислик коммуникацияларини реконструкция қилиш ёки тўлиқ алмаштириш;
юк кўтарувчи конструкцияларни мустаҳкамлаш;
бинони қайта жиҳозлаш.
Бино ва иншоотларнинг ҳолатига кўра объектларни реконструкция қилиш вақтидаги ишларнинг таркибига бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлашда бажариладиган зарур ишлар ҳам киритилишига йўл қўйилади.
42. Ишлаб чиқариш объектларини техник қайта жиҳозлаш илғор техника ва технологияни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, эскирган асбоб-ускуналарни янги ва самарадор асбоб-ускуналар билан алмаштириш, шунингдек саноатнинг айрим тармоқлари (алоҳида ишлаб чиқаришлар), цехлари ва участкаларининг техник-иқтисодий даражасини ошириш, умумий корхона жиҳозлари ва ёрдамчи хизматларни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олиши керак.
43. Ишлаб чиқариш объектларини кенгайтириш ишлари қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
мавжуд корхона (тузилма)да қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва яратишни;
алоҳида цехлар ҳамда ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи иншоотларни янгиларини қуришни.
44. Ишлаб чиқариш объектларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш лойиҳалаш топшириғи саноатнинг технологик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим.
45. Асосий ишлаб чиқаришни тўхтатиш муддати (иш лойиҳаси) қайта таъмирлаш лойиҳаси ва ишлаб чиқариш лойиҳалари билан белгиланиши керак.
46. Ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилишда, шунингдек қурилиш ва фойдаланиш ишларни бажаришда объектнинг ички транспорт коммуникациялари, муҳандислик тармоқлари ҳамда юк кўтариш жиҳозларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Шунингдек, ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилишда технологик транспорт воситалари ва коммуникация, жиҳоз, муҳандислик тармоқларини текшириш маълумотларини, демонтаж ва қурилиш-монтаж ишлари (газланиш, чангланиш, портлаш ва ёнғин хавфсизлиги, кучли шовқин ва бошқалар) шартларини ҳисобга олиш лозим.
47. Бино ва иншоотларни реконструкция қилишда қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳажми, технологик тартиби, муддатлари ҳамда уларни қайта таъмирлаш ишларини бажарилиши;
шикастланиш ҳолатлари мавжуд объектларда қурувчи ва фойдаланувчилар учун хавфсиз ҳаракатини ҳисобга олиниши;
конструкциялар ажратмасини ҳамда муҳандислик тармоқларини ўзгартириш ёки ишлаб чиқиш, вақтинчалик сув, электр таъминоти ва уларнинг уланиш жойларини аниқланиши;
буюртмачи хизматлари ва ишлаб чиқариш вақтида қурувчилар томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган техник воситалар рўйхати тузилишини;
реконструкция қилинаётган ишлаб чиқариш объекти ҳудудида жиҳоз ва материалларни бут ва биринчи галда етказиш, юк ва қурилиш техникасини ташиш ва тахлашни ташкил этишни ҳамда мобил (инвентарь) бино ва иншоотларни жойлаштириш шартларини аниқланиши.
3-§. Бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш
48. Бино (иншоот)ларда таъмирлаш ишлари амалга оширилгандан сўнг мукаммал таъмирлаш ишларининг таркиби ундан фойдаланишга оид бўлган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
49. Мукаммал таъмирлаш ишлари конструктив ва комплекс турларга бўлинади.
50. Мукаммал таъмирлаш вақтида бино ёки объектни модернизацияси (тарҳий ечимни яхшилаш, хизматлар сони ва сифатини ошириш, етишмаётган муҳандислик ускуналари турлари билан жиҳозлаш) қилишга йўл қўйилади.
51. Конструктив таъмирлашда алоҳида конструкциялар, узеллар ёки конструкцияларнинг элементларини танлаш асосида ёки тўлиқ алмаштириш ишлари бажарилиши лозим.
52. Комплекс таъмирлаш вақтида бинонинг барча шикастланган (эскирган) конструкциялари ва жиҳозлари биргаликда тикланиши, шунингдек қуйидаги ишлар амалга оширилиши мумкин:
хоналарнинг ички қайта тарҳланиши;
коммунал хизматлар билан таъминлаш даражаси оширилиши;
бино ва объектларни етишмаётган ёки янги турдаги муҳандислик ускуналари билан жиҳозлаш;
Бино ва иншоотларни модернизация қилишда бажариладиган асосий ишлар рўйхати ушбу ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган.
53. Биноларни мукаммал таъмирлашда мавжуд бинони модернизация қилиш ҳамда муҳандислик ускуналари тизимларининг элементлари ёки бино ва объектларнинг қисмлари (фойдаланиш ишлари билан шуғулланувчи ходимлар учун хоналар, инвентарь буюмларни сақлаш учун хоналар, алоҳида турувчи насос станциялари, компрессорлар, телекоммуникация қурилмаларни жойлаштириш учун хоналар) сифатида қараладиган ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш вазифаларини бажарувчи янги бино ва иншоотларни қуришга йўл қўйилади.
54. Бинони конструктив таъмирлаш қисқа муддатли прогнозлаш асосида ёки конструктив элементларда ва муҳандислик тизимларида тўсатдан (кутилмаганда) юзага келган шикастланишларни тезкор тузатиш орқали амалга оширилиши керак.
55. Бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш тури (қисқа, узоқ ва конструктив) уларни текшириш натижалари, бино, муҳандислик жиҳозлари ҳамда ташқи ободонлаштириш далолатномалари, бинонинг техник паспорти, шу жумладан ер участкаси далолатномаси, бино ва иншоотларнинг тарҳий ҳамда конструктив хусусиятлари асосида, шунингдек илгари ўтказилган таъмирлаш ишлари орасидаги муддатларга мувофиқ белгиланиши керак.
бино ва иншоотларни (энергетик ва техник) текшириш, ишчи чизмаларини тайёрлаш ва юк кўтарувчи муҳим конструкцияларни мустаҳкамлаш бўйича лойиҳавий (конструкторлик) ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан ишчи лойиҳани тайёрлаш;
бино ва иншоотларнинг барқарорлигини тиклаш, ошириш, сейсмик мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларнинг эскирган элементларини, уларнинг жиҳозларини алмаштириш бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари;
эскирган конструкциялар ва қисмларнинг носозликларини бартараф этиш;
тиклаш ёки фойдаланиш ва иссиқликдан ҳимоя қилиш ҳамда мустаҳкамлик хусусиятларини оширадиган ва тежамкор конструкциялар қисмлар билан алмаштириш;
бинонинг иситиш тизимини таъмирлаш (тўсувчи конструкцияларнинг иссиқликдан ҳимоя қилиш хусусиятларини яхшилаш бўйича ишлар);
муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини алмаштириш;
бирлаштирилган шамоллатилмайдиган томларни шамоллатиладиган қилиб реконструкция қилиш (ишчи чизмаларга мувофиқ).
57. Ўтказилган мукаммал таъмирлаш ишларининг натижаларини бинонинг техник паспортларида қайд қилиш лозим.
4-§. Реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш тартиби
59. Реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш босқичида эскирган конструкциявий элементларни, хизмат муддати тугаган муҳандислик тармоқлари ҳамда ускуналарни бўлакларга ажратиш ва алмаштириш бўйича ишларни, шунингдек объектни таъмирлашда қатнашувчи барча иштирокчиларнинг ўзаро боғланган фаолиятини режали олиб борилишини таъминлаш лозим.
60. Реконструкция ва мукаммал таъмирлашда умумий ташкилий-техник тайёргарлик кўриш босқичи қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
таъмирланадиган бинода санитария-техник, электр ва газ қурилмаларини асосий тармоқлардан узиш;
хавфли участкаларни тўсиқлар билан ўраб чиқиш;
таъмирланадиган объектларни кириш йўллари, демонтаж қилинган конструкциялар ва қурилиш чиқиндиларини ҳамда янги қурилиш материаллари ва буюмларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек вақтинчалик электр ва сув таъминоти тармоқлари билан таъминлаш;
объектнинг бўшаган майдонларини, ишчиларга маиший хизмат кўрсатиш хоналарини жойлаштириш ҳамда қурилиш материаллари ва сантехника ускуналарини сақлаш учун мослаштириш.
61. Йирик объектларни (кўп блокли бинони, шунингдек иш фаолияти тўлиқ тўхтатилмайдиган, истиқомат қилувчиларни тўлиқ кўчириб юборишни имкони бўлмаган бинони) мукаммал таъмирлаш алоҳида блоклар, секциялар, подъездлар бўйича бажарилиши, бунда мазкур объектлар бўйича мукаммал таъмирлашни ташкил қилиш лойиҳаларида мукаммал таъмирлашнинг календар муддатларини белгилаш, сантехника ускуналарини келтириш, алоҳида блоклар, секциялар, подъездлар бўйича қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш лозим.
62. Қурилиш-таъмирлаш майдончасида муҳандислик тармоқлари, кириш ҳамда пиёдалар йўлкалари, тўсиқлар, фойдаланиладиган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари, шунингдек бузиш ва демонтаж ишлари бажарилгандан кейин чиққан яроқли материаллар ҳамда маҳсулотлар бут ҳолатда сақланиши лозим.
63. Ишлар тугаллангандан сўнг майдонни вақтинчалик иншоотлардан бўшатиш, қурилиш чиқиндиларидан тозалашни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда ушбу ҳудудларда фойдаланувчилар ҳаракатланиши ҳамда дам олишлари учун қулай шароитлар яратилиши лозим.
5-§. Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш
64. Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ишлари қурилиши якунланган ҳамда фойдаланишга топширилган объектларни фойдаланиш бошлангандан, уларни мукаммал таъмирлаш зарурияти юзага келгунга қадар бўлган муддатда амалга оширилади, бунда бино ва объектларни жорий таъмирлашда уларнинг ўзига хос конструктив жиҳатлари ҳамда фойдаланиш режимларини ҳисобга олиш лозим.
Бино ва унинг элементларини навбатдаги таъмирлаш ҳамда қурилиш ишларини олиб боришга қадар самарали фойдаланишнинг ҳисобий-минимал давомийлиги ушбу ШНҚнинг 3-иловасида келтирилган.
65. Жорий таъмирлаш объектлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш талаб қилинмаслиги, бунда ишлар буюртмачи томонидан тасдиқланган нуқсонларга оид далолатномага мувофиқ амалга оширилиши керак.
66. Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш режали ва режадан ташқари турларга бўлинади.
Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш бўйича асосий ишлар рўйхати ушбу ШНҚнинг 4-иловасида келтирилган.
67. Режали жорий таъмирлаш қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлаш асосида тузилган график бўйича олиб борилади.
68. Режадан ташқари жорий таъмирлаш бинонинг конструктив элементлари ва муҳандислик ускуналарининг тизимлари (тармоқлари)да кутилмаган табиий офатлар натижасида юзага келган шикастланишларни тезкор тузатиш мақсадида амалга оширилади.
69. Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш вақтида муҳандислик тармоқларини таъмирлаш талаб этилмаса, жорий таъмирлаш бинога техник хизмат кўрсатишни, шунингдек иссиқлик, сув, энергия таъминотини тўхтатмасдан амалга оширилади.
70. Бино бир бутун сифатида мукаммал таъмирлашга эҳтиёж бўлмаса, жорий таъмирлаш ишлари мукаммал таъмирлаш деб таснифланадиган алоҳида ишларни (бинонинг конструктив элементларини алмаштириш ва модернизация қилишни назарда тутувчи ишлар бундан мустасно) йўл қўйилади.
6-боб. Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва таъмирлашда хавфсизлик талаблари
1-§. Сейсмик ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотларга қўйиладиган талаблар
71. Нуқсонларга эга бўлган ва шикастланган бино ёки иншоотларда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
реконструкция қилинадиган конструкцияларда, ушбу конструкцияларнинг юк кўтарувчи қобилиятини баҳоламаган ҳолда, девор ёриқлари ва устки шикастланишларни ёпиб ташлашга;
деворлар ёки пойдеворлардаги муҳандислик коммуникацияларининг кириш жойларини маҳкам ёпиб ташлашга;
7 — 10 баллик сейсмик зоналарда газ плиталарини (полга ёки деворга) маҳкамланмаган ҳолда қолдиришга;
деформацион ва антисейсмик чокларни бетон ёки девор териш йўли билан маҳкам ёпиб ташлашга;
темир-бетон элементларнинг (устунлар, ригеллар, панеллар, антисейсмик камарлар ва бошқалар) арматурасини очиб ташлашга (агар конструкцияни мустаҳкамлаш зарурияти билан юзага келтирилмаган бўлса);
72. Ўта мураккаб объектларни зилзиладан сўнг тиклашда, эски бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигини ошириш учун реконструкция қилишда мавжуд конструкцияларни таъмирлаш жараёнида улар очилгандан сўнг уларнинг лаборатория ва инструментал синов таҳлилларининг натижаларига эга бўлиш.
2-§. Шаҳарсозлик талаблари
73. Турар жой биноларига туташ ҳудудни (участкани) ободонлаштиришда, шу жумладан асфальт ҳамда тошли конструкцияларни ётқизишда, кўкаламзорлаштириш ташкил этилиши, кичик архитектуравий шаклларни жойлаштиришда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши, ногиронлиги бўлган шахслар учун ўриндиқли аравачаларга мўлжалланган пандуслар билан таъминланиши, шунингдек участка ҳудудига кириши мумкин бўлган транспорт турларининг эркин ҳаракатланиши ва бурилиш имкониятлари таъминланиши лозим.
74. Реконструкция ёки таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳудудда пиёдалар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун доимий шароитлар яратилиши, жумладан:
қурилиш материаллари ёки жиҳозлар кўчада ёки бошқа жамоат жойларига жойлаштирилмаслиги;
пиёдалар йўлкаси ишлар олиб борилаётган ҳудудга уланган бўлса, у ҳар доим пиёдалар ҳаракати учун (хавфсизлик чоралари таъминланган холда) очиқ бўлиши;
қурилиш ишлари туфайли пиёдалар йўлкасининг ёпилиши талаб этилса, ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаган вақтинчалик пиёдалар йўлкаси ўрнатилиши лозим.
75. Кириш назорати орқали ўрнатилган талабларга мос келмаслиги аниқланган материаллар, маҳсулотлар, конструкциялар, ярим тайёр маҳсулотлар, ускуналар алоҳида ажратилган ҳолда сақланиши ва маркаланиши ҳамда ушбу материаллар, маҳсулотлар ва асбоб-ускуналарни қўллаш билан бажарилаётган ишларни амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
76. Лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар лойиҳа ташкилоти томонидан маъқулланганда, лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган тур, марка, физик-механик ва геометрик хоссалардан фарқ қилувчи хоссаларга эга бўлган материаллар қўлланилиши мумкин.
8-боб. Бино ва иншоотларга техник хизмат кўрсатиш
77. Бино ва иншоотларга техник хизмат кўрсатиш вазифаларига қуйидагилар киради:
жорий техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан бино (иншоот), унинг элементлари ва тизимларини мавсумий ишлашга тайёрлаш;
жорий ва мукаммал таъмирлашни ўз ичига олган таъмирлаш хизмати тизими.
Бино ва иншоотларга техник хизмат кўрсатиш бўйича асосий ишлар рўйхати ушбу ШНҚнинг 5-иловасида келтирилган.
78. Техник хизмат кўрсатиш жараёнида бино ва объектлардан фойдаланиш хизмат кўрсатиш муддатларини узайтириш ҳамда қулайлик даражасини ошириш мақсадида физик ва маънавий жиҳатдан эскирган конструктив элементларни ва муҳандислик ускуналар тизимларини алмаштирилиши лозим.
Уй-жой (квартира)ларни қайта тарҳлаш ва қайта жиҳозлаш бинодаги юк кўтарувчи конструкциялар мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлигининг пасайишига ёки ушбу конструкцияларнинг бузилишига олиб келса, бунда қайта тарҳлаш ва қайта жиҳозлаш ишларини олиб боришга йўл қўйилмайди.
Уй-жой (квартира) эгалари учун яратилган қулай ва шинам шароитлар даражасини янада ошириш мақсадида квартираларни қайта тарҳлаш ва қайта жиҳозлашни киритган ҳолда конструктив элементлар ҳамда муҳандислик тизимларининг биргаликда (қўшма тарзда)олиб бориладиган модернизация ва реконструкция қилишга йўл қўйилади.
79. Бино ва объектларга техник хизмат кўрсатишда яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган хоналарга (квартиралар орасидаги зинапоялар, лифтлар, йўлаклар, томлар, техник ертўлалар ва умумий фойдаланишдаги бошқа объектлар, муҳандислик ускуналари ва ҳовли олди ҳудудларни ободонлаштириш элементларини, кичик ҳовли муҳандислик тармоқлари) жорий хизмат кўрсатиш, ушбу хоналарни жорий ва мукаммал таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларни ўз ичига олиши керак.
80. Режали кўрикларнинг даврийлиги ушбу ШНҚнинг 6-иловасида, аниқланган носозликларни тузатиш муддатлари эса мазкур ШНҚнинг 7-иловасида келтирилган.
81. Умумий техник кўриклар баҳор ва кузда (куз ва қиш мавсуми бошланишидан олдин ва ушбу мавсум охирида) ўтказилиши, баҳорги техник кўрикда бинонинг олдинги куз-қиш мавсумидаги фойдаланиш жараёнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши, шунингдек жорий йилда таъмирлаш-қурилиш ишларини режалаштириш учун ишлар ҳажми белгиланиши керак.
Кузги техник кўрикда бинонинг куз-қиш мавсумида тайёрлиги текширилади ва таъмирлаш-қурилиш ишлари ҳажми аниқланиши лозим.
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Бино ва иншоотларни модернизация қилишда бажариладиган асосий ишлар рўйхати
1. Бинонинг барча элементларини термик қаршилиги (иссиқлик модернизацияси) бўйича ҚМҚ 2.01.04-18 талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш
2. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун бинога кириш жойларини, шунингдек юк кўтариш қурилмалари билан жиҳозланган кириш жойларини қуриш.
4. Қўшимча дераза ўринларини ва бинога кириш учун янги кириш жойларини қуриш.
5. Иситиш тизимларини реконструкция қилиш.
6. Вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларини реконструкция қилиш ёки янгитдан қуриш.
7. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти, иситиш, канализация, газ таъминоти тизимлари билан жиҳозлаш ишлари (уларни мавжуд магистрал тармоқларига улаган ҳолда).
9. Автоматик ёнғин ўчириш тизимларини, ёнғин сигнализацияси, ёнғин ҳақида хабар бериш, ёнғин ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда одамларни эвакуация қилиш тўғрисида огоҳлантириш ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимларини қуриш (модернизация қилиш).
10. Мавжуд электр таъминоти тармоғини электр жиҳозларининг бутун тармоғини алмаштириш билан (зарур бўлган ҳолларда) юқори ҳисобий юкламаларга ўтказиш.
11. Паст кучланишли телефон тармоқлари ва кабель телевиденияси тармоқларини ўтказиш, эшикларга кодли қулфлар ва домофонларни ўрнатиш.
12. Лифт шахтаси, машина бўлимининг конструктив ечимларини, тўхташ пунктлари сонини, муҳандислик таъминотини ўзгартириш билан лифтларни алмаштириш (модернизация қилиш).
13. Яшиндан ҳимоя қилиш, ерга уланиш, потенциалларни тенглаштириш тизимлари ва электр энергиясини назорат қилиш ҳамда ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимларини йўлга қўйиш.
14. Бинони шовқин ва тебранишлардан ҳимоя қилиш.
15. Автотураргоҳларни ташкил этган ҳолда ҳовли ўтиш жойларини кенгайтириш, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун тўхташ жойларини ташкил этиш.
16. Модернизация ишлари билан биргаликда олиб бориладиган жорий ва мукаммал таъмирлашда бажариладиган ишлар.
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш даврида бажариладиган ишлар рўйхати
Пойдеворлар ва ертўлалар
1. Бинонинг ташқи ва ички деворлари ҳамда устунлари остидаги пойдеворларни қисман қайта териш ва кучайтириш.
2. Пойдеворнинг ертўла томонидан ғишт билан пардозлаб терилган деворларининг айрим жойларини (битта жойда 10 тадан ортиқ ғиштни қайта териш билан) таъмирлаш.
3. Ғиштли цоколларни қайта териш.
4. Цокол ва ертўла қаватлари деразаларининг олдидаги чуқурларнинг деворини қисман ёки тўлиқ қайта териб чиқиш.
5. Ертўла хоналари пойдеворларининг гидроизоляциясини қуриш ёки таъмирлаш.
6. Пойдевор остидаги грунтни сув билан ювилиб кетиши (нураш, емирилиш) ёки намланишдан ҳимоя қилиш мақсадида бино периметри бўйича янги қия нишабли йўлка (отмостка) ётқизиш.
7. Мавжуд дренаж тизимини тиклаш ёки таъмирлаш, шунингдек янги дренаж тизимини ёки бинонинг пойдеворлари ва деворлари томон оқадиган сувни қайтариш ариқчаларини қуриш.
10. Ғиштли ташқи (бинонинг устки қурилган қисми билан боғланмаган) деворларни тўлиқ ёки қисман қайта териб чиқиш ва маҳкамлаш.
11. Деворларни таранг тортқилар ва металл боғловчилар билан мустаҳкамлаш.
12. Ғишт деворлардаги ёриқларни шу деворлардаги эски ғишт терилмасини ўйиш ва тозалаш билан тўлдириш ҳамда чокларни боғлаган ҳолда янги ғишт терилмасини ташкил қилиш.
13. Пойдеворнинг юқори сатҳи бўйлаб бутун горизонтал текисликка ётқизилган гидроизоляция қатламини тиклаш.
14. Эски карнизлар, парапетлар, хавфсизлик деворлари, ертўла дераза олди чуқурлари ва деворларнинг чиқиб турувчи қисмларининг ғиштларини қайта териш.
15. Фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дераза ва эшикларни алмаштириш.
16. Бинонинг эскирган ёғоч, тунука ва бошқа материаллардан ишланган қопламалари ва қумли, чақиқ тошли, бетонли ва бошқалар тўшамаларини алмаштириш.
17. Деворларнинг ёғочдан ишланган каркасларини янги материаллардан фойдаланган ҳолда таъмирлаш.
18. Бинода пойдевор таянчлари орасидаги тўлдирмаларни зарур бўлган қопламаларни ўрнатиш ва цокол олдига тўшамалар ётқизиш билан алмаштириш.
19. Деразалар орасидаги эскирган деворларни ва ғиштдан тикланган устунларни қайта териш, таъмирлаш ёки кучайтириш.
20. Контрфорсларни ва деворларни мустаҳкамловчи бошқа қурилмаларни таъмирлаш ёки кучайтириш.
21. Бинонинг устки қурилмалари билан боғланмаган ташқи ва ички ғиштли, темир-бетонли ва металл колонналарни таъмирлаш, кучайтириш ёки алмаштириш.
22. Тошли, темир-бетонли ва металл каркасли деворлардаги ҳар хил турдаги тўлдирувчиларни алмаштириш.
Бинонинг фасадлари
23. Ташқи сувоқ қатламларини тиклаш ва сўнгра бино фасадларини бўяш.
24. Бино фасадларининг айрим жойларидаги пардозбоп плиткаларини алоҳида янги плиткалар билан алмаштириб тиклаш ёки бу жойларни сувоқ қилиш ҳамда пардозбоп плиткалар рангига мос қилиб бўяш.
25. Карнизларнинг нақшли тасмалари (тягалари), сандриклар ҳамда бино фасадининг бошқа чиқиб турувчи қисмларини тиклаш ва уларга қайта ишлов бериш.
26. Сув оқизувчи тарнов қувурларини ҳамда бино фасадининг чиқиб турувчи қисмларидаги барча металл ва цементли қопламаларни бутунлай алмаштириш ва янгиларини ўрнатиш.
27. Бино фасадини атмосфера муҳити таъсирларига чидамли бўлган бўёқлар билан тўлиқ бўяш.
28. Бинонинг томлари ҳамда балконларидаги эскирган панжаралар ва тўсувчи элементларни янгиси билан алмаштириш.
29. Бинонинг томлари ҳамда балконларидаги панжаралар ва тўсувчи элементларни янгисига алмаштириш.
30. Балконлар, эркерларларнинг юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкцияларини алмаштириш ёки кучайтириш.
31. Ганчкорлик тасмалари ва безакларини қайта тиклаш.
32. Карниз нов (жёлоб)ларини ва карнизларнинг қопламаларини алмаштириш.
33. Фасадларнинг пардоз қопламасини алмаштириш.
34. Бинонинг ташқи иситиш тизими таркибидаги иситкич материалларини монтаж қилиш учун деворларни тайёрлаш.
37. Пардозланган штукатурка қатламига эга бўлган тураржой биносининг ташқи иситиш тизими таркибида арматураланадиган ва ҳимоя қилувчи декоратив қатламни қуриш.
38. Ёғингарчилик ва сув тошқини вақтида бино ҳамда ер сатҳидан оқувчи сувларини бехатар ўтказиш мақсадида ирригация сув тармоқларини капитал таъмирлаш.
Пардадеворлар
39. Эскирган парда деворлардаги ҳошия тасмалари (обвязка) ҳамда тахталарини алмаштириш билан таъмирлаш ва қайта тиклаш.
40. Эски парда деворларни бузиш ва янги парда деворларни қуриш.
43. Қаватлараро ораёпмалар ва чордоқлар ёпмасининг айрим элементларини янгисига алмаштириш ёки эскирган элементларини кучайтириш.
44. Биринчи қават поли тагидаги асослар ёки ғиштдан терилган устун таянчларни тузатиб, шу қаватнинг полини лагалар устига қайта ётқизиш.
45. Ораёпмаларнинг айрим балкаларини алмаштириш, балкаларнинг охирги қисмларини барча кетма-кет бажариладиган ишларни амалга оширган ҳолда протезлар билан узайтириш.
46. Ораёпмалар қайта тикланган жойлардаги полларни алмаштириш, бетонли, асфальтли, цементли, торецли, плиткали полларни ва ертўла хоналаридаги полларнинг асосларини алмаштириш.
47. Яширин ҳолатдаги каналларнинг деворларини таъмирлаш ёки алмаштириш.
Томлар ва томёпмалар
48. Стропила таянчлари, мауэрлатлар, фермаларнинг стропила элементларини ёки ферма элементларини ва ёпмалар остидаги тўшамаларни алмаштириш.
49. Томнинг эскирган конструкцияларини толь, рубероид ва бошқа том ёпиш материаллари билан қопланган (ўралган) тайёр темир-бетон элементлар билан алмаштириш.
50. Металлдан ишланган том тўсиқларини таъмирлаш ёки алмаштириш.
51. Эскирган ёнғин зинапояларини таъмирлаш ёки алмаштириш.
52. Томга олиб чиқувчи янги туйнуклар, ёруғлик дарчалари (слуховое окно) ва уларга ўтиш учун хизмат қилувчи кўприкчаларни ўрнатиш.
53. Ёғочдан ишланган томни пўлат қопламани бошқа том ёпиш материаллари билан алмаштириш муносабати билан қайта қуриш.
54. Томнинг тахтадан ишланган конструкцияларини оловдан ҳимоя қилувчи восита билан ишлов бериш чораларини кўриш.
55. Томга тутун чиқарувчи ва вентиляция қувурларни қайта ўрнатиш.
56. Деворга маҳкамланадиган нов (жёлоб)лар, тутун чиқарувчи қувурлар атрофидаги нишабликлар ва қопламаларни ҳамда том устидан чиқиб турувчи бошқа қурилмаларни алмаштириш.
57. Ёритиш фонарларининг юк кўтарувчи конструкцияларини таъмирлаш ва бўяш.
58. Ёритиш фонарлари рамаларининг механик ва қўлда бошқариладиган қурилмаларини таъмирлаш.
59. Етарлича ёритилганликка эга бўлмаган хоналарга ёритиш фонарларини ўрнатиш.
60. Авария ҳолатидаги тураржой уйларининг пўлат тункадан ишланган том қопламасини (тункаларни олмасдан туриб) юмшоқ том ёпиш материаллари билан алмаштириш.
61. Иситилмайдиган чордоқдан иситиладиган хоналарни ажратиб турувчи тўсувчи конструкцияларга иситкич (утеплитель) қопламасини ўрнатиш ёки аввалдан мавжуд бўлган иситиш қопламасини алмаштириш.
62. Вентиляция каналлари ва тутун чиқариш учун хизмат қилувчи мосламаларга иситиш қопламаси билан ўраш ёки иситиш қопламасини алмаштириш (аввалдан мавжуд бўлса).
63. Иситилмайдиган чордоққа жойлаштирилган иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти қувурўтказгичларининг иситгичларини ўрнатиш ёки алмаштириш (агар аввалдан мавжуд бўлса).
64. Чордоқ хоналари ҳаво алмаштириш тизимини таъмирлаш (агар аввалдан мавжуд бўлса) ёки янгисини ўрнатиш (агар аввалдан мавжуд бўлмаса).
65. Иситилмайдиган чордоқ хоналаридаги вентиляция тешикларини таъмирлаш (агар аввалдан мавжуд бўлса) ёки ўрнатиш (агар аввалдан мавжуд бўлмаса).
66. Мавжуд том тўшамасини олиш билан пастки янги том тўшамасини қўйиш орқали шу томни таъмирлаш.
67. Томнинг буғ изоляциясини ва иссиқлик изоляциясини таъмирлаш ёки қуриш.
68. Том қопламасининг битумли материалларини замонавий битумли-полимер материаллар, мембраналар ёки ўрамсиз мастикали қопламаларга алмаштириш.
69. Картон асосли материаллар (3-5 қатлам қилиб ётқизилган) замонавий битум-полимерли материаллар, полимерли мембраналар ёки ўрамсиз мастикали қопламалар билан алмаштириш.
70. Картон асосли материаллар (3-5 қатлам қилиб ётқизилган) 1-2 қатлам қилиб тўшаладиган замонавий битум-полимерли материаллар, полимерли мембраналар ёки ўрамсиз мастикали қопламалар билан алмаштириш.
77. Зинапояларнинг синган, кўчган поғоналарини ва майдончаларини алмаштириш.
78. Ёғоч зинапояларни оловбардош зинапоялар билан алмаштириш.
79. Эшик ва дераза усти тўсқичларини янгисига алмаштириш.
80. Зинапоя маршлари ва майдончаларини тўлиқ алмаштириш.
81. Косоурлар, майдончаларнинг балкаларини алмаштириш ёки косоурларнинг шикастланган қисмларини пайвандлаш.
82. Зинапоя перилосини ва перило тутқичларини алмаштириш, таъмирлаш.
83. Балконларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини таъмирлаш ва алмаштириш.
84. Зинапоя катакларини штукатурка, пол таъмирини, зиналар ва перилоларни таъмирлаш.
Деразалар ва эшиклар
85. Деразаларни замонавий энергия тежайдиган деразалар билан алмаштириш.
86. Умумий фойдаланишдаги (умумий мулкка тегишли бўлган) эшик кесакилари ва табақларини замонавий энергия ва иссиқлик тежовчи эшикларга алмаштириш.
87. Дераза алоҳида табақаларини ойналарини алмаштириш ва таъмирлаш.
88. Эшикларни маҳкамлаш ва улардаги алоҳида қисмларни алмаштириш билан таъмирлаш.
Сувоқ ва бўяш бўйича технологик жараёнлар
89. Тизимни капитал таъмирлаш ёки янги монтаж қилишдан кейин иситиш тизими радиаторлари, қувурлари, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, газ таъминоти қувурларини мойли бўёқ билан бўяш.
90. Умумий фойдаланишдаги жойлар ичкарисидаги ганжкорлик деталларини қайта тиклаш.
Марказий иситиш ва вентиляция тизимлари
91. Якка тартибда ишлайдиган қозонлар, насослар ва вентиляторларни янгисига алмаштириш.
92. Якка тартибда ишлайдиган қозонларнинг қўшимча секцияларини, қувурўтказгичларнинг очиш-ёпиш арматураси ҳамда айрим (алоҳида) участкаларини таъмирлаш ва янгисини ўрнатиш.
93. Иситиш тизими ускуналарини алмаштириш, иситиш тизимининг қўшимча секциялари ва янги ускуналарини ҳамда хоналарга янги очиш-ёпиш арматураларини ўрнатиш.
96. Марказий иситиш тизими насосларининг двигателларини алмаштириш.
97. Якка тартибда ишлайдиган қозонлар, бойлерлар, электрдвигателлар, насослар ва вентиляторларни уларнинг узеллари ҳамда деталларини ечиб олиш ва алмаштириш билан таъмирлаш.
Истеъмолчиларни газ қувурлари СО, СО2 ва СН4 газлари концентрациясини ўлчовчи газанализаторлар ва ўчирувчи клапанлари билан таъминлаш.
103. Мукаммал таъмирлаш ёки янги иситиш ёхуд шамоллатиш тизимини ўрнатиш билан боғлиқ барча қурилиш ишлари.
104. Вантузлар (ҳаво клапанлари), ҳаво тўплагичлар ва очиш-ёпиш-тақсимлаш арматураси мавжуд бўлмаган жойларга уларни ўрнатиш ёки ишдан чиққан вантузлар, ҳаво тўплагичлар ва очиш-ёпиш-тақсимлаш арматурасини алмаштириш.
105. Металлдан тайёрланган тутун чиқарувчи қувурларни таъмирлаш ёки алмаштириш.
106. Якка тартибда ишлайдиган қозонлар ва бошқа ускуналар остидаги пойдеворларни таъмирлаш ёки улар тагига янги пойдеворларни қуриш.
107. Мавжуд иситиш ва вентиляция тизимини таъмирлаш ёки янги иситиш ва вентиляция тизимини қуриш билан боғлиқ бўлган қурилиш ишларини олиб бориш.
108. Янги йиғма вентиляцион қутиларни қуриш.
109. Йиғма вентиля қутиларнинг участкаларини янгилари билан алмаштирган ҳолда шу қутиларни таъмирлаш.
110. Янги вентиляция тизимини қуриш, мавжуд бўлган шундай тизимни қайта тиклаш ва қайта қуриш.
111. Хоналардаги иситиш ускуналарини иссиқлик датчиги ва термостатик жўмраклар билан жиҳозлаш.
117. Бино ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тизимларининг қўшимча тармоқларини киритиш.
118. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тизимини тиклаш ёки янгисини ўрнатиш ҳамда уларни ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига улаш.
Уланиш нуқталарида ҳовли тармоқлари ёки кўча тармоқларида қўшимча текшириш камераларини ташкил қилиш.
119. Санитария мосламаларини (кранлар, иссиқ ва совуқ сув аралаштиргичлар ва бошқалар) ва санитария-техник приборлар (ванналар, раковиналар, ошхона жиҳозлари, ҳожатхона унитазлари)ни алмаштириш.
120. Насос агрегатларини таъмирлаш ва алмаштириш.
121. Насос станцияларини қуриш.
122. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимини капитал таъмирлаш билан боғлиқ барча қурилиш ишларини олиб бориш.
123. Бино пойдеворлари ва деворлари атрофидаги мавжуд дренаж тизими ёки сув оқизиш каналарини қайта тиклаш ёки таъмирлаш, шунингдек янги дренаж тизими ёки сув оқизиш каналларини қуриш.
Газ таъминоти
124. Газ ускунаси асбобларини янгиларига алмаштириш.
125. Газ тармоғига уланган квартираларга қўшимча газ берилишини таъминлаш мосламаларини ўрнатиш.
126. Алоҳида квартираларни газлаштириш.
127. Газ ўтказгичларнинг участкаларини алмаштириш.
128. Газ таъминотини капитал таъмирлаш билан боғлиқ бўлган барча қурилиш ишларини бажариш.
129. Истеъмолчиларни газ қувурлари СО, СО2 ва СН4 газлари концентрациясини ўлчовчи газанализаторлар ва ўчирувчи клапанлари билан таъминлаш.
Электр ёритиш ва электр симлари
130. Хоналардаги ёритгичларни энергия тежайдиган ёруғлик диодли ёритгичларга алмаштириш.
131. Электр қурилмалар (электр ўчиргичлари, электр ажратгичлар, штепселлар, патронлар, розеткалар ва ҳ.к.лар)ни алмаштириш билан электр симларини янгилаш.
132. Электр ёритишнинг қўшимча қурилмасини ўрнатиш ва уни электр тармоғига улаш.
133. Гуруҳли тақсимлагичлар ва олдиндан ҳимояловчи қутилар ҳамда шчитларни янгисига алмаштириш.
134. Биноларнинг зинапоя катакларидаги электр ёритиш тизимини автоматлаштириш.
135. Электр токи сарфини ҳисоблаш приборлари ва электр ўрнатмаларини ҳимояловчи қурилмаларни алмаштириш.
Лифтлар ва диспетчерлик тизимлари
136. Белгиланган хизмат муддати тугагандан сўнг лифтлар ва диспетчерлик тизимларининг ишлаш қобилиятини тиклаш учун уларнинг асосий тугунлари ва деталларини тўлиқ (ёки қисман) алмаштириш.
137. Лифтлар ва диспетчерлик тизимларини алмаштириш, периферик ускуналарни тиклаш ва диспетчерлик бошқариш пультини алмаштириш.
138. Эстетик ҳолатини ва техник хусусиятларини яхшилаш мақсадида лифтларни модернизация қилиш бўйича ишларини бажариш.
139. Узеллар ва деталларни мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар.
МХни ёритиш қурилмаси электр симларини алмаштириш;
МХга кириш мосламасини алмаштириш.
148. Яшаш хоналарида шовқинни камайтириш бўйича бажариладиган ишларга боғлиқ ҳолда лифт ускуналарини демонтаж ва монтаж қилиш.
149. Алоқа тармоқларининг шикастланган кабелини алмаштириш зарурияти билан боғлиқ ишлар.
150. Лифтларни автоматлаштириш ва диспетчеризациялаш.
151. Ички ҳамда ташқи тармоқларнинг кабеллари муфталарини алмаштириш ва таъмирлаш.
152. Умумий ёки алоҳида кабель жилларининг ўтказувчанлигини уларга кабелларнинг захира жилларини қўшиш билан ошириш.
153. Белгиланган хизмат муддати тугагандан сўнг лифтлар ва диспетчерлик тизимларининг ишлаш қобилиятини тиклаш.
Турли ишлар
154. Суғориш тизимларининг қўшимча тармоғи учун ускуналар ўрнатиш.
155. Почта қутиларини алмаштириш.
156. Цокол қаватидаги яшаш хоналарининг пол стаҳини 30 см гача баландликка кўтариш (ерости сувларининг юқори сатҳларда жойлашганлиги туфайли хоналарда юзага келадиган намлик таъсиридан қутулиш мақсадида).
157. Янги асфальтли тротуарларни ва бино атрофида отмоскаларни тиклаш ёки қуриш.
158. Квартал ичидаги йўлларни тиклаш ёки янгисини қуриш.
159. Болалар учун ўйин майдончаларини, аҳоли учун дам олиш майдончаларини қуриш, мавзе ички ҳудудларини ободонлаштириш.
160. Ҳовлиларда шунингдек, микрорайонлар чегаралари ичида спорт майдончаларини қуриш.
161. Марказий иситиш тизими қувурларини ётқизиш учун мавжуд каналларни қайта тиклаш ёки янгиларини қуриш.
162. Маиший чиқиндилар қувурўтказгичи ва унинг чиқинди қабул қилиш қутисини қайта тиклаш.
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
Бино ва унинг элементларини самарали фойдаланишнинг ҳисобий минимал давомийлиги
Бино элементлари
Мукаммал таъмирлашга қадар фойдаланиш давомийлиги (йиллар)
Турар жой бинолари
Коммунал ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажарувчи нормал ва яхши фойдаланиш шароитларига эга бўлган бино ва объектлар
Оҳак қоришмасида харсанг тош ва ғиштдан бажарилган тасмасимон пойдеворлар
50
50
Бетон ва темир-бетондан тасмасимон пойдеворлар
60
60
Харсанг тош ва бетондан бажарилган устунлар
40
40
Қозиқли (сваяли) пойдеворлар
60
60
Деворлар
Минерал толали плита ва цементли фибролитдан бажарилган иситиш қатламига эга бўлган йирик панеллар
50
50
Енгил бетондан тайёрланган бир қатламли йирик панелли деворлар
30
30
Алоҳида мукаммал ҳолатда қурилган тошли (қалинлиги 2,5 — 3,5 ғиштдан иборат бўлган ғиштли) деворлар ҳамда мураккаб ва цементли қоришмада терилган йирик блокли деворлар
40
40
Оддий тошли (қалинлиги 1,5 — 2,5 ғиштдан иборат ғиштли) деворлар
40
40
Енгил қоришмада ғишт, шлакоблок ва чиғаноқ тошлардан терилган тошли деворлар
1. «х» белгиси билан бинонинг вазифаси бўйича улардан фойдаланишнинг бутун даври давомида алмаштирилмайдиган элементлар белгиланган.
2. Коммунал ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажарувчи бино ва объектларнинг асосий функционал вазифаларни бажарадиган хоналаридаги оғир фойдаланиш шароитларида 3-устун кўрсаткичлари тегишли техник-иқтисодий асослар бўлганда 25 фоизгача қисқартирилиши мумкин.
3. Янги материаллардан ёки ушбу жадвалда кўрсатилмаган материаллардан бажарилган элементларни алмаштириш муддатлари ишлаб чиқарувчи томонидан ёки махсус тадқиқотлар орқали аниқланади.
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
Жорий таъмирлаш вақтидаги асосий ишлар рўйхати
1. Ертўланинг, пастки қаватнинг пойдеворлари ва деворлари:
ертўла ва пастки қават хоналарида қувурларнинг кириш жойларини гермитизациялаш;
деформацияларни кузатиш учун деворларга маёқларни ўрнатиш;
ертўлаларни тозалаш ва зарарсизлантириш.
2. Деворлар:
ёриқларини беркитиш, чокларни ёпиш, майдони 2 м2 гача бўлган юк кўтарувчи деворларнинг алоҳида участкаларининг фасад қопламасини тиклаш, ғиштларини қайта териш;
йиғма бино элементларининг туташ жойларини ҳамда блоклар ва панеллар юзасидаги ўйиқлар ва ёриқларни беркитиш;
архитектуравий элементларнинг туташ жойларини герметизациялаш ва тиклаш, ёғоч девор қопламаларининг қисмларини ўзгартириш (алмаштириш);
донали материалдан бўлган ташқи ва ички деворларни қисман қайта териш, шунингдек, маҳкамлаш ва мустаҳкамлаш (бинонинг устқурмаси билан боғлиқ эмас), ёғоч бинода алоҳида архитектура элементларини ўзгартириш (ишларнинг ҳажми 25 фоиздан ошмаслиги керак)*;
донали материалдан териладиган деворлардаги эски деворни ўйиш ва тозалаш ҳамда унинг ўрнига янги девор теришни ташкил қилиш билан ёриқларни беркитиш*;
эски карнизлар, парапетлар, ёнғинга қарши деворлар ва тўсиқларни (хавфсизлик деворларини), чуқурчаларни ва деворларнинг чиқиб турадиган қисмларини ташқи сувоғини тиклаш ва бинонинг фасадларини кейинчалик бўяш билан қисман қайта тиклаш (конструкцияларни қисман қайта ётқизиш ҳажми конструкцияларнинг умумий ҳажмининг 25 фоиздан ошмаслиги керак)*;
ёғоч конструкцияларни оловдан ҳимоя қилувчи восита билан ишлов бериш чораларини кўриш;
пўлат, асбест-цемент ва донали материаллардан бўлган томларни, шунингдек парапетнинг том конструкциясига уланиш жойларини, устунларни қоплама конструкциясига уланишларни, шамоллатиш шахталардаги носозликларни йўқ қилиш бўйича барча турдаги ишлар (табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш вақтида уларни алмаштириш, қопламани тўлиқ алмаштириш бундан мустасно);
том тўсиқлари, қорни ушлаб турувчи панжаралар ва сув оқиб тушадиган қувурларини (тановларни) алмаштириш, воронкалар ҳамда чиқиндини ушлаб турувчи панжараларнинг маҳкамлиги ва самарадорлигини текшириш, уларни таъмирлаш (зарурият мавжуд бўлганда), гидроизоляциянинг сирт ва ҳимоя қатламларини таъмирлаш, иссиқлик изоляция қилувчи қатламни қисман алмаштириш (иситкични қуритиш), изоляциялаш қатламини шамоллатиш учун қўшимча ҳаво нозулларини ўрнатиш билан шамоллатишни совуқ ўтмайдиган қилиш ва тиклаш;
стропил оёқлари, мауэрлатлар (тўсинлар), стропил фермалари ёки томнинг тагидаги фермалар элементлари ва пол тўсинларин алмаштириш*;
томга чиқиш туйнуклари ва махсус люкларни алмаштириш ва таъмирлаш, томга янги туйнукларни ва уларга ўтиш кўприкларини ўрнатиш*;
томда мўри ва шамоллатиш қувурларини қайта ўрнатиш*;
ёнғинга қарши зинапоялар, нарвонлар, том тўсиқлари ҳамда ерга улаш мосламаларини мустаҳкамлаш, алмаштириш, радио ва телевидение устунлари учун радио ва телевидение антенналарини маҳкамлаш ва бошқалар;
бинонинг томлари ва балконларига янги панжара ҳамда тўсиқларни ўрнатиш ёки алмаштириш*;
архитектура элементларининг сув оқиб кетадиган қувурлари ва кичик элементларининг қопламаларини мустаҳкамлаш;
ўрамли қопламани қисман алмаштириш;
ўрамсиз қопламали томларнинг алоҳида участкаларини алмаштириш (тиклаш);
ўрамли ва ўрамсиз қопламали томларнинг ҳимоя ва пардозлаш қатламини ўрнатиш ёки тиклаш.
5. Дераза ва эшиклар, шаффоф (ёруғлик ўтказувчи) конструкциялар:
алоҳида элементларни (ускуналарни) ва дераза ҳамда эшикларни алмаштириш, тиклаш (ойналарни қисман алмаштириш, эшик панелларини мустаҳкамлаш, зичлаш, бўяш), дераза, эшик витражларини ёки витринани (ёғоч, металл ва бошқалар) қисман алмаштириш;
дераза ромлари, эшик панеллари ва дераза токчаларини бўяш*;
ойна солиш билан дераза ромларининг алоҳида табақаларини таъмирлаш;
пружиналар, тиргаклар ва бошқаларни ўрнатиш;
форточкаларни (дарчаларни) ўрнатиш;
бинонинг деразалари, эшиклари ва дарвозаларини тўлиқ бўяш;
янги кесакиларни қисман ўрнатиш.
6. Пардеворлар (тўсиқлар):
ёғоч пардеворларнинг (тўсиқларнинг) алоҳида қисмларини мустаҳкамлаш, кучайтириш, алмаштириш;
плиталар пардеворлардаги ёриқларни герметизацияллаш ва суваш, уларнинг алоҳида участкаларини қайта ётқизиш;
янги пардеворларни (тўсиқларни) бўлакларга ажратиш ва ўрнатиш*;
пардеворларнинг товуш ўтказмайдиган хусусиятларини яхшилаш (қўшни конструкциялар билан туташган жойларини герметизацияллаш ва бошқалар);
7. Зинапоялар, балконлар, шунингдек кириш жойлари, ертўлалар ва юқори қаватларнинг балконлари устидаги соябонлар:
алоҳида бўлимлар ва элементларни тиклаш ёки алмаштириш;
зинапоялар ва майдончалардаги чуқурчаларни, ёриқларни герметизацияллаш;
алоҳида зиналарни алмаштириш;
металл суянчикларни (тўсиқларни), балкон панжараларини, балконлар ва лоджиялар учун экранларни қисман алмаштириш ва мустаҳкамлаш;
бетон ва темир-бетон плиталардаги чуқурчалар ва ёриқларни герметизацияллаш;
пол қопламасини тиклаш;
айвонларнинг алоҳида элементларини тиклаш ёки алмаштириш, юқори қаватларнинг кириш жойлари, ертўлалари ва балконлари устидаги соябонларни тиклаш ёки ўрнатиш;
зинапоя ва балкон панжаралари (тўсиқлари) учун тутқичларни қисман ёки тўлиқ алмаштириш.
8. Поллар:
алоҳида бўлимларни алмаштириш, тиклаш;
тахта, паркет, линолеум, бетон ва плиткали полларни алмаштириш, кейин бўяш ёки мастика билан ишқалаш;
алоҳида санитария иншоотларида полларнинг гидроизоляцияси қопламани тўлиқ ўзгартириш билан алмаштириш (қуриш);
цемент, бетон, асфальт поллар ва поллар учун тагликлардаги чуқурчаларни, ёриқларни зичлаш.
9. Ички пардозлаш:
Кириш жойларида, техник хоналарда ва бошқа ёрдамчи хоналарда алоҳида бўлимларда девор, шифт, пол қопламаларини тиклаш;
девор ва шифтларни янгидан ёки жойларда суваб қўйиш*;
шифтларни таъмирлаш ёки деворларни сувашдан кейинги бўяш ва девор қоғози (обой) ишлари;
мукаммал таъмирлаш ёки янги ўрнатилган ички муҳандислик тизимларининг металл қисмларини бўяш;
деворлар ва шифтларни қуруқ сувоқ билан қоплаш;
керамик ёки бошқа плиткалар билан девор қопламасини тиклаш;
архитектуравий деталларини тиклаш ва мустаҳкамлаш;
барча хоналарда барча турдаги сувоқ ва бўяш ишлари.
10. Ташқи пардозлаш:
фасадларни тозалаш, ювиш, таъмирлаш ва бўяш;
сувоқ ва плиткали қопламанинг участкаларини тиклаш;
йиқилиш хавфи бўлган архитектуравий деталларни мустаҳкамлаш ёки фасаддан олиб ташлаш, қоплама плиткалари, алоҳида ғиштлар, бино фасадининг архитектура ва декоратив элементларини тиклаш;
марказий иситишнинг ички қисмлари элементларининг алоҳида элементлари ва қисмларини тозалаш, ўрнатиш, алмаштириш ҳамда ишга яроқлилигини тиклаш, шунингдек иситиш пунктларида алоҳида беркитиш ва бошқариш мосламаларини алмаштириш, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текшириш;
қувурларнинг алоҳида участкаларини, бўлакларини, иситиш мосламаларини, беркитиш ва назорат қилиш арматураларини ўзгартириш;
ҳаво кранларини ўрнатиш (агар керак бўлса), насослар учун электр моторларини алмаштириш;
бузилган иссиқлик изоляциясини тиклаш, тизимни гидравлик синовдан ўтказиш ва ювиш;
иситиш мосламаларини (устун бўйлаб) ва умумий иситиш тизимларини ювиш, иситиш тизимларини ростлаш (бошқариш) ва созлаш;
иссиқликни ҳисоблаш асбобларини ростлаш ва созлаш, яроқсизларини алмаштириш.
12. Шамоллатиш:
алоҳида бўлимларни ўзгартириш ва шамоллатиш каналларида нозичликларни бартараф этиш;
ички шамоллатиш тизимларини, шу жумладан вентиляторлар ва уларнинг электр узатмаларини алмаштириш ҳамда иш қобилиятини тиклаш, шунингдек шамоллатиш каналларини текшириш, тозалаш, шамоллатиш панжараларини мустаҳкамлаш;
ҳаво клапанлари ва бошқа жиҳозларни алмаштириш, дефлекторларни, қувур бошларини таъмирлаш ва алмаштириш;
автоматик ёнғин ўчириш ва тутунни йўқотиш тизимларини таъмирлаш ва созлаш.
13. Сув таъминоти ва сувни қочириш (четлатиш):
алоҳида элементлар ва элементларнинг қисмларини, беркитиш ва бошқариш мосламаларини ўрнатиш, алмаштириш ва ишга яроқлилигини тиклаш, қисман алмаштириш билан сувни қочириш агрегатларини тозалаш, сувни қочириш тизимлари, иссиқ сув таъминоти, шу жумладан насос агрегатларининг герметиклигини тиклаш;
туташ жойларни герметизациялаш, қувурларни иссиқлик изоляцияси билан қоплаш ва мустаҳкамлаш, қувурлар, бир қолипдаги қисмлар, сифонлар, трапларнинг алоҳида участкаларини ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш;
бино ёритгичларини автоматик ва масофадан бошқариш учун фото узгичларни, вақт релесини ва бошқа қурилмаларни алмаштириш ва ўрнатиш;
электр моторларини ва техник қурилмаларнинг электр ўрнатмаларининг алоҳида бирликларини алмаштириш;
ишдан чиққан ёндиргичларни, алмашлаб улагичларни, қовуриш жавонларининг қиздиргичларини ва стационар электр печкаларнинг бошқа алмаштириладиган элементларини алмаштириш;
ишдан чиққан стационар электр печкаларни алмаштириш;
ўлчаш асбобларини алмаштириш;
уй ичидаги алоқа ва сигнализация тармоқларини, асбобларни ва бошқаларни марказий иситишнинг ишлашини автоматик бошқариш тизимларини алмаштириш ёки ўрнатиш;
назорат хоналари (диспетчерлик) техник қурилмаларини улаш;
ички марказий иситиш ва сув таъминоти тизимларининг металл қувурларини коррозиядан ҳимоя қилиш электр қурилмаларини таъмирлаш;
радио тармоқларини, телефон қурилмаларини таъмирлаш ва ўрнатиш, тураржой биноларида жамоавий фойдаланиш учун телевизион антенналарни ўрнатиш;
ерга улаш (заземление) занжирларини тиклаш;
ишламай қолган датчиклар симлар ва ёнғин ҳамда хавфсизлик сигнализация ускуналарини алмаштириш.
15. Лифтлар:
шахтадаги электр ёритиш тармоғини, шунингдек майдончалар ва кўтаргичларга яқинлашишлар, шахта тўсиқларини кичик таъмирлаш, сақлагич пластинкаларини алмаштириш;
эшик қулфларининг тўғри ишлашини тартибга солиш;
контактларни ва «Тўхтатиш» тугмачаларини кичик таъмирлаш;
арқонларнинг бурмаларини текислаш;
электромагнит тормоз ва ушлагичларни, чегара узгичлари ва контактларини таъмирлаш.
16. Бошқа ишлар:
ертўла деразаларини тўсувчи металл панжараларни мустаҳкамлаш ва ўрнатиш, ертўлага киришлар устидаги соябонларни мустаҳкамлаш;
марказий иситиш қувурлари, шамоллатиш каналлари ва бошқалар орқали чордоқдаги янги ўтиш жойларини тиклаш ва ўрнатиш;
уй белгиларини, байроқ ушлагичларни мустаҳкамлаш ва ўрнатиш;
домофонларни ўрнатиш ва таъмирлаш;
барча турдаги уй ичидаги жиҳозларини созлаш;
газ плиталарини таъмирлаш.
Изоҳлар:
ҳар бир ҳолатда жорий таъмирлаш вақтидаги ишлар рўйхати буюртмачи томонидан тақдим этилади;
* — табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда жорий таъмирлаш доирасида амалга оширилиши белгиланган ишлар.
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
5-ИЛОВА
Бино ва иншоотларга жорий техник хизмат кўрсатиш бўйича асосий ишлар рўйхати
Алоҳида элементлар ва хоналарни текшириш вақтида бажариладиган ишлар
5. Электромеханик қурилмаларнинг кичик носозликларини тузатиш (умумий фойдаланиш жойларида куйган чироқларни, штепселли розеткалар ва ўчириш тугмаларини алмаштириш ёки таъмирлаш, электр ўтказмаларини кичик таъмирлаш ва бошқалар).
14. Зина майдончалари, техник ертўлалар ва чордоқлардаги чироқларни артиш ва алмаштириш.
15. Электр ўтказмаларидаги кичик носозликларни тузатиш.
16. Штепселли розеткалар ва қўшиш тугмаларни алмаштириш.
17. Конструкциялар ҳамда улар атрофидаги грунтларнинг техник ва динамик ҳолати мониторинги тизимлари (станциялар)нинг ишлаш қобилиятини таъминлаш (агар бундай тизимлар ўрнатилган бўлса).
Бинони баҳор-ёз даврида фойдаланишга тайёрлаш жараёнида бажариладиган ишлар
18. Балкон ҳамда балкон панжараларини мустаҳкамлаш ва таъмирлаш.
19. Сув оқизиш тарновлари, тирсакларни маҳкамлаш.
20. Суғориш тизимини реконсервация қилиш ва таъмирлаш.
21. Марказий иситиш тизимини консервациялаш.
22. Болалар ва спорт майдончалари жиҳозларини таъмирлаш.
48. Ташқи сув кранлари ва колонкаларини таъмирлаш ҳамда изоляциялаш.
49. Кириш эшикларидаги пружиналарини таъмирлаш ва маҳкамлаб ўрнатиш.
50. Кириш эшикларини таъмирлаш ва мустаҳкамлаш.
51. Кўчма жамоат ҳожатхоналарини консервация қилиш (тозалаш, дезинфекция қилиш, жиҳозларни ювиш, бўяш, приборларни ечиб олиш ва сувни оқизиш, қуритиш, рессорларни юксизлантириш, яъни бўшатиш).
Бошқа ишлар
52. Синов вақтида марказий иситиш тизимларини ростлаш ва ишга тушириш.
53. Худди шундай, вентиляция тизимларини ҳам ростлаш ва ишга тушириш.
квартиралар ҳамда коммунал ва ижтимоий-маданий объектларнинг асосий функционал хоналарида;
чордоқларда, ертўлаларда, зинапояларда
2
Иситиш мавсуми даврида ўтказилади
Иссиқ сувни киритиш жойлари, қозонхоналар ва қозонхона ускуналари
2
-
Ҳисоблагичларнинг гуруҳли приборлари:
сув (совуқ, иссиқ),
иссиқлик
Йилига камида 2 марта
-
Иссиқлик энергиясини ростловчи приборлар
Йилига камида 2 марта
-
Маиший ахлат қувурлари
ҳар ойда
-
Электр жиҳозлари:
-
очиқ электрўтказмаси;
3
ёпиқ электрўтказмалари, пўлат қувурлар ичидан ўтадиган электр ўтказмалари
6
Ошхона электр плиталари
6
-
Ёрдамчи хоналар (зинапоялар, вестибюлар) даги чироқлар ва бошқалар
3
-
Тутунга қарши шамоллатиш ва ёнғинга қарши автоматика тизимлари
ҳар ойда
-
Домофонлар
ҳар ойда
-
Уй ичидаги тармоқлар, БДТ жиҳозлари ва бошқарув панеллари
3
-
Уй иситиш қозонхоналари ва қозонлари, устахоналар, сув насослари, фекалли ва дренаж насосларининг электр ускуналари
2
-
Квартираларнинг яшаш ва ёрдамчи хоналари: коммунал ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажарувчи объектларнинг зинапоялари, вестибюллари, ертўлалари, чордоқлари ва бошқа ёрдамчи хоналари
Х) кўрикларнинг муайян вақт оралиқларида белгиланган даврийлиги бинонинг техник ҳолати ва маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда фойдаланувчи томонидан белгиланади;
коммунал ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажарувчи объектларнинг муҳандислик ва технологик жиҳозлари махсус турлари кўрикларининг давомийлиги ушбу объектларни фойдаланувчиси томонидан белгиланади.
ШНҚ 1.04.03-23 «Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
7-ИЛОВА
Бино ва объектлар элементларининг носозликларини тузатиш муддатлари
Ташкил этилган сув оқизиш тизимидаги носозликлар (сув оқизиш қувурлари, воронкалар ва бошқалар)
5
Ички сув оқизиш элементи ва ундаги носозликлар
2
Ташқи сув оқизиш элементи ва ундаги носозликлар
5
Деворлар
Айрим ғиштларнинг ташқи деворлардаги ғишт терилмаси билан боғланишининг йўқолганлиги
1
(хавфли зонани зудлик билан ўраб олиш)
Балкон ва балкон панжараларининг шикастланиши
1
(хавфли зонани зудлик билан ўраб олиш)
Деворларнинг музлаши
Техник жиҳатдан мумкин бўлган муддатларда
Панеллар орасидаги чоклардан сув томчилаши
7
Газ каналлари ва тутун чиқиш йўлларидаги носозликлар (ножипсликлар)
1
Тўрт нуқтадан бирида девор панелларининг каркас билан бирикишининг бузилиши
Карнизлардаги темир-бетон плиталар, ғишт теримидаги айрим ғиштларнинг ва дераза ҳамда эшик усти тўсинларининг, фасадлардаги архитектуравий безак элементларнинг бошқа конструкциялар билан боғланишининг (одамлар хавфсизлигига таъсир қилувчи) заифлашиши, сувоқ ва пардоз қатламларининг одамлар хавфсизлигига таъсир қилувчи қатламланиши
1
Дераза ва эшик усти тўсинларининг деформацияланиши (ёриб ўтувчи тирқишлар)
1
Дераза ва эшиклар бўшлиқларининг тўлдирмалари
Деразаларнинг синган ойналари ва деразаларнинг бузилган табақалари, форточкалари ҳамда балкон эшикларининг бузилган форточкалари, балкон эшикларининг бузилган табақалари, витриналар ва витражларнинг бузилган табақалари, синган шишаблоклар:
қиш фаслида
1
ёз фаслида
3
Деразалардан сув томчилаши
7
Печлар
Ёнғинни тарқалиш хавфини юзага келтирувчи ёриқлар ва бошқа носозликлар ҳамда хоналарга турли газларнинг кириши
1
(фойдаланишни тўхтатиш)
Ички ва ташқи пардоз
Шифт сувоқ қатлами ёки деворлар юқори қисми сувоқ қатламининг одамлар ҳаётига хавф туғдирувчи қатламланиши
5
(тезкор хавфсизлик чора-тадбирларини қабул қилиш билан)
Фасадларга 1,5 m дан ортиқ бўлмаган баландликда ўрнатилган ташқи пардоз қопламалари, наққошлик деталларининг деворлар билан бирикишининг бузилиши
Тезкор хавфсизлик чора-тадбирларини қабул қилиш билан
Худди шундай фасадларнинг цокол қисмидаги ташқи пардоз қопламалари, наққошлик деталларининг деворлар билан бирикишининг бузилиши
5
Совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализация, иситиш тизимлари
Сув ўтказмалари ва сув оқизиш бакларидаги томчилаш ҳолатларини бартараф этиш
1
Авария ҳолатларида (қувурўтказгичлардаги ва уларнинг туташган жойларидаги ёриқлар, тешиклар ҳамда вентиллар ва задвижкаларда) ва иситиш, сув таъминоти, канализация тизимларида, сувни кўтарувчи қурилмаларнинг вентиллари, бурама беркитгичларида юзага келадиган носозликларни тузатиш
Тезкор тузатиш
Чиқинди тушириш қувурўтказичидаги носозликлар
1
Фекалли ва дренаж насосларидаги носозликлар
1
Электр қурилмалари
Электр тармоқлари ва ускуналарида аварияга олиб келувчи носозликлар (қисқа туташув, электр токи уриши билан шикастланиш хавфи ва бошқалар)
Тезкор тузатиш
Шунингдек, авария ҳолатини келтириб чиқармайдиган носозликлар