Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.05.2021
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Pecпубликаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 15-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Axборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 май,
78-II-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
1-модда. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Банкларни ва бошқа кредит ташкилотларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасида банкларни аудиторлик текшируви тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 982, 04.11.2000 й.) ва «Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 992-1, 20.04.2004 й.)га қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
2-модда. Аудиторлик фаолияти
Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти тушунилади.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Аудиторлик хизматлари аудиторлик текширувларини ва ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматларни ўз ичига олади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини aмалга ошириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Аудиторлик фаолиятининг асосий принциплари
Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, эркинлик, профессионал малакалилик ва махфийлик принциплари асосида амалга оширилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
22-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари
Аудиторлик фаолияти стандартлари аудиторлик текширувини ўтказиш, профессионал хизматлар кўрсатиш ва аудиторлар ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгилайди.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
3-модда. Аудитор
Аудитор — аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудитор меҳнат шартномаси бўйича ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича фақат битта аудиторлик ташкилоти билан ишлаши мумкин.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги 110-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади.
31-модда. Аудиторнинг малака сертификати
Аудиторнинг малака сертификати — аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
Аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
4-модда. Аудиторнинг ёрдамчиси
Аудиторнинг ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир.
Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжатларида қайд этилган тартибда тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг VI-боби (77—87-моддалари)га қаранг («Меҳнат шартномасини тузиш»).
Аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан татбиқ этилади.
Аудитор ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудиторнинг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшилади.
(4-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
5-модда. Аудиторлик ташкилоти
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.
Аудиторлик ташкилотлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан тузилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланадиган бошқа шахслар аудиторлик ташкилотларининг муассислари бўла олмайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сон «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарорига қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Аудиторлик ташкилотлари акциядорлик жамияти кўринишидан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши ва ўз фаолиятини қуйидаги мажбурий шартларга риоя этган ҳолда амалга ошириши мумкин:
(5-модданинг бешинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик бир фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг штатдаги бир ёки бир неча аудиторига тегишли бўлиши керак (аудиторлик ташкилоти — чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба корхонаси тузилган ҳоллар бундан мустасно). Аудитор фақат ўзи ишлайдиган битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин;
(5-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
аудиторлик ташкилотининг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган штатдаги аудиторларнинг энг кам сонига доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак;
(5-модда бешинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
аудиторлик ташкилотига фақат мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак;
(5-модданинг бешинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
аудитор ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав капитали мавжуд бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Адлия вазирлиги аудиторлик ташкилотларининг давлат реестрини юритади. Aудиторлик ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва аудиторлик ташкилотларининг давлат реестрини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомнинг 9-боби.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида амалга оширади. Аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.
(5-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас.
(5-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Аудиторлик ташкилотининг фирма номида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмаси ифодаланиши ва мазкур ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар билан кўрсатилмаслиги керак. Ушбу модда талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
6-модда. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари
Аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик текшируви ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил белгилаш;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонунига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
аудиторлик текшируви ўтказилаётганда хўжалик юритувчи субъект амалга ошираётган молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда олиш, шунингдек ушбу ҳужжатларда ҳисобга олинган ҳар қандай мол-мулкнинг амалда мавжудлигини ҳамда ҳар қандай мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатини текшириш;
аудиторлик текширувини ўтказиш давомида юзага келган масалалар бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;
учинчи шахслар томонидан ёзма тасдиқланган ахборотни хўжалик юритувчи субъектдан олиш;
ишончли аудиторлик хулосасини тузиш учун зарур бўлган барча ахборот хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилмаган тақдирда аудиторлик текшируви ўтказишдан бош тортиш;
аудиторлик текширувини ўтказишда иштирок этишга аудиторлар ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш.
аудиторлик текшируви билан қамраб олинган даврда хўжалик юритувчи субъектга профессионал хизматлар кўрсатиш, бундан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш мустасно;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига аъзо бўлиб кириш;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7-модда. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолияти билангина шуғулланиши мумкин ҳамда у:
аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганида ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши;
аудиторлик текшируви ўтказишга доир шартнома тузишдан олдин буюртмачининг талабига биноан аудиторлик фаолиятини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни, аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини тақдим этиши;
хўжалик юритувчи субъектнинг сўровига биноан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларининг талаблари тўғрисидаги, аудиторнинг эътирозлари асосланилган қонун ҳужжатларининг нормалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;
аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
аудиторлик ҳисоботида молиявий-хўжалик операцияларининг қонунийлиги бузилиши фактларини ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни акс эттириши;
аудиторлик хулосалари ва ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида камида беш йил сақланишини таъминлаши;
(7-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
аудиторларнинг бир йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишларини таъминлаши;
аудиторлик ташкилотларини мажбурий рейтинг баҳолаш учун аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси сўровига кўра ахборот тақдим этиши;
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида еттинчи—тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
хўжалик юритувчи субъектга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини аниқ тасдиқлаб турган фактларни аниқлаган тақдирда бу ҳақда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига (мулкдорига) маълум қилиши ҳамда аудиторлик ҳисоботига тегишли қайдни киритиши шарт. Зарур ҳолларда аудиторлик текширувининг натижаларини маълум қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашчиларнинг (акциядорларнинг) умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиши;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 65-моддаси ҳамда «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддасига қаранг.
(7-модданинг биринчи қисми ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
аудиторлар ишининг сифати назорат қилинишини таъминлаши шарт.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Аудиторлик ташкилоти зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
8-модда. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъект ва молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада ўтказмаганлик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга ва (ёки) аудиторлик текширувининг буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 706-моддасига қаранг.
9-модда. Аудиторлик текшируви
Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотини аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтказилади.
Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириладиган аудиторлик текшируви ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган чекловларга риоя этиш шарти билан ўтказилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
10-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви
Қуйидагилар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак:
акциядорлик жамиятлари;
активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан кўп бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар;
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон — 2020 йил 24 апрелдан кучга киради)
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар;
(10-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-216-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 403-модда)
манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;
маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;
устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари.
(10-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
фонд ва товар биржалари.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Мажбурий аудиторлик текширувининг буюртмачиси хўжалик юритувчи субъект бўлади. Аудиторлик ташкилотини танлаш хўжалик юритувчи субъект мулкдори, шунингдек қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилиши билан келишиб олинади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1791-моддаси. Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида»ги Низоми
11-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин.
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади.
12-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви ўтказилаётгандаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини олиш;
бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш тартиби тўғрисида ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш ҳақида аудиторлардан маслаҳат ва тавсиялар олиш.
Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект:
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга керакли шароитларни яратиб бериши, унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш қоидалари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш тартиби бузилишларини бартараф этиши шарт.
Хўжалик юритувчи субъект ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилаётган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга халақит бериш мақсадларида у ёки бу ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас.
Хўжалик юритувчи субъект қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
13-модда. Аудитор текширувининг буюртмачиси
Аудиторлик текширувининг буюртмачиси аудиторлик текшируви ўтказилишини қўзғатувчи хўжалик юритувчи субъект, унинг мулкдори, шунингдек устав капиталида қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдордаги улушга эга қатнашчилар ва акциядорлар, назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардир.
Аудиторлик текширувининг буюртмачиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аудиторлик ташкилотини мустақил танлаш;
ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказилаётганда аудиторлик текширувининг йўналиши ва ҳажмини белгилаш;
аудиторнинг эътирозлари асосланилган қонун ҳужжатларининг нормалари тўғрисидаги зарур ахборотни аудиторлик ташкилотидан олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини олиш.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонунига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Аудиторлик текширувининг буюртмачиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Аудиторлик текширувининг буюртмачиси аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
14-модда. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик
Аудиторлик ташкилоти фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Мустақил аудиторлик текширувини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида аудиторлик ташкилотига, шунингдек унинг ходимларига исталган шаклда таъсир кўрсатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
15-модда. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти ва ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида ўтказилади ҳамда унга мазкур шартнома асосида ҳақ тўланади.
(15 -модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.
Айнан бир хил асосларга кўра айнан бир аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини текширишга такрор жалб этилишига йўл қўйилмайди.
16-модда. Аудиторлик текшируви ўтказишдаги чекловлар
Қуйидагиларга аудиторлик текшируви ўтказиш тақиқланади:
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслари билан яқин қариндош бўлган шахсга;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсга;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, шунингдек хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахсларига;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ходимига;
аудиторлик ташкилотларига ва аудиторларга:
а) мазкур аудиторлик ташкилотининг мулкдорлари, қатнашчилари, кредиторлари, суғурталовчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар уларга нисбатан мулкдорлар, қатнашчилар, акциядорлар бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
(16-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
б) мулкдори, қатнашчиси, акциядори, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш ҳамда молиявий ҳисоботлар тузиш учун жавобгар бўладиган шахс айни бир пайтнинг ўзида ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
(16-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда ушбу Қонун 17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатганлар.
(16-модданинг биринчи қисми «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
г) ходими бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан «г» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини кетма-кет уч йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
17-модда. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари
Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги профессионал хизматларини кўрсатишлари мумкин:
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш;
молиявий ҳисоботни тузиш;
миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;
бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менеджмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консалтинг хизмати;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш.
хўжалик юритувчи субъект тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) вазифаларини амалга ошириш.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида назарда тутилган бошқа профессионал хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун «90-сон Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) «Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари» (рўйхат рақами 1017, 10.03.2001 й.)га қаранг.
18-модда. Аудиторлик ҳисоботи
Аудиторлик ҳисоботи — аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат. Аудитор ҳисоботида аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар мавжуд бўлиши керак.
Агаp аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъект қатнашчилари (акциядорлари) ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари топшириғига биноан аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган бўлса, аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текшируви топшириғига биноан ўтказилаётган шахсга ҳам тақдим этилади.
Аудиторлик ҳисоботидаги ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас. Ушбу ахборотдан фойдаланган шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Аудиторлик ҳисоботининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолиятнинг стандартлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» (рўйхат рақами 2844, 01.12.2016 й.).
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
19-модда. Аудиторлик хулосаси
Аудиторлик хулосаси — молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби юритиш тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, хўжалик юритувчи сyбъект молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат.
Аудиторлик хулосаси аудиторлик ҳисоботи асосида тузилади.
Аудиторлик хулосаси аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Аудиторлик хулосасининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолиятининг стандартлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» (рўйхат рақами 2844, 01.12.2016 й.).
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
20-модда. Қасддан сохта тузилган аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси
Аудиторлик текширувини ўтказмай тузилган ёхуд аудиторлик текшируви натижалари бўйича тузилсада, лекин аудиторлик текшируви давомида аудитор (аудиторлар) томонидан олинган ва ўрганилган хўжалик юритувчи субъект ҳужжатлари мазмунига мувофиқ бўлмаган аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси қасддан сохта тузилган ҳисобланади.
Аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси қасддан coxтa тузилганлиги аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатишга, шунингдек айбдор шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
21-модда. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш
Аудиторлик фаолияти (профессионал хизматлар бундан мустасно) махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади.
Аудиторлик ташкилотларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия махсус ваколатли давлат органи томонидан берилади. Бу орган:
аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларини, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига аудиторлик ташкилоти томонидан риоя этилишини назорат қилади ҳамда уч йилда кўпи билан бир марта мазкур масалалар юзасидан текширув ўтказади. Микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирувчи аудиторлик ташкилотларида текширув режали тартибда фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан тўрт йилда кўпи билан бир марта ўтказилади;
(21-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
аудитор малака сертификатини олиш учун даъвогарларга малака талабларини белгилайди;
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сонли «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.)га қаранг.
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудитор малака сертификати олиш учун ўқув дастурларини ва малака имтиҳонларини топшириш тартибини тасдиқлайди;
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) 3-бобига қаранг.
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси иштирокида аудитор малака сертификатини олиш ҳуқуқига доир малака имтиҳонини ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик ташкилоти раҳбарини уч йилда бир марта аттестациядан ўтказади;
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияни қайта расмийлаштиради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини тугатиш ҳамда лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади, шунингдек лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
(21-модданинг иккинчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, бекор қилади, унинг амал қилишини узайтиради ва тугатади;
(21-модданинг иккинчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрининг ҳамда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларни ҳисобини юритади.
Аудиторлик ташкилотларига аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Аудиторлик фаолиятини лицензиясиз амалга оширганлик қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 166-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 117-моддаси.
22-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
махсус ваколатли давлат органининг аудиторлик ташкилоти зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаганда.
Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори аудиторлик ташкилотига ва махсус ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Махсус ваколатли давлат органи ёки суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилаши шарт. Махсус ваколатли давлат органи лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриши мумкин. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган махсус ваколатли давлат органи ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида уч кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
23-модда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
аудиторлик ташкилоти тугатилганда;
қайта ташкил этилиши натижасида аудиторлик ташкилотининг фаолияти тугатилганда, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган аудиторлик ташкилотларида лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно;
(23-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни махсус ваколатли давлат органи ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда.
Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тугатиш суд қарорига, бошқа ҳолларда эса махсус ваколатли давлат органи қарорига биноан амалга оширилади.
Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори аудиторлик ташкилотига ва махсус ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия махсус ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Лицензиянинг амал қилиши унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
24-модда. Лицензияни бекор қилиш
Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида махсус ваколатли давлат органига лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда лицензияни бекор қилиш суд қарорига, бошқа ҳолларда эса махсус ваколатли давлат органининг қарорига биноан амалга оширилади.
Махсус ваколатли давлат органининг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори аудиторлик ташкилотига ва махсус ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия махсус ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Махсус ваколатли давлат органининг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
25-модда. Аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш
Аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
аудиторнинг аризаси;
аудиторлик текшируви давомида аудитор олинган маълумотларни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз учинчи шахсларга бериши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлик;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
аудиторлик текшируви ўтказишда аниқланган, хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби юритиш, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш бўйича белгилаб қўйилган талабларни бузиш фактларининг аудитор томонидан яширганлик;
 LexUZ шарҳи
Аудиторнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ўзи аниқлаган бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот тузишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши, худди шунингдек аудиторнинг била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 179-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш учун ҳам асос бўлади.
аудиторлик фаолиятида уч йил давомида иштирок этмаслик;
аудиторнинг малака сертификати бошқа шахсга топширилган бўлиб, мазкур шахс ушбу ҳужжатни аудиторлик фаолиятида иштирок этиш учун ўз номидан фойдаланиш мақсадида ишлатганлик фактининг аниқланганлиги;
суднинг муайян лавозимларни эгаллаш ёки молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудитор малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тугатишга сабаб бўлган қоидабузарликларга йўл қўйган аудиторлик ташкилоти раҳбарининг, шунингдек аудиторнинг малака сертификати амал қилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Махсус ваколатли давлат органининг аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — бешинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс аудитор малака сертификати амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил мобайнида малака сертификати олиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли эмас.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
26-модда. Аудитор малака сертификатини бекор қилиш
Аудитор малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
махсус ваколатли давлат органининг аудиторга малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганида;
сертификат сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганида.
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор аудитор малака cepтификати берилган санадан эътиборан амал қилади.
Махсус ваколатли давлат органининг аудитор малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган асосларга кўра малака сертификати бекор қилинган шахс аудитор малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил мобайнида малака сертификати олиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли эмас.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
27-модда. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси аудиторларнинг ихтиёрий асосларда бирлаштирадиган нодавлат нотижорат ташкилотидир.
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси аудиторларнинг малака даражасини ривожлантиришга ва сақлаб туришга, уларнинг касбий манфаатлари ҳимояланишига кўмаклашишга даъват этилгандир.
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторларнинг таълим дастурларини ва аудиторлик малака сертификатини олиш ҳуқуқига доир малака имтиҳонларини топшириш тартибини ишлаб чиқишда;
(27-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
аудиторлар малака сертификатини олиш ҳуқуқига доир малака имтиҳонларини ўтказишда;
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда;
(27-модданинг учинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
аудиторлик ташкилотлари фаолиятини мажбурий рейтинг баҳолашни ташкил қилишда иштирок этади.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
28-модда. Низоларни ҳал этиш
Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
29-модда. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 41-сон, 405-модда; 2007 й., 37-38-сон, 378-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон)