1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.06.00.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (шунингдек, 03.02.08.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ аҳолига фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини осон ва қулай шароитларда кўрсатиш, туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд этиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳолатларини қайд этишда оворагарчиликларнинг олдини олиш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатларни ва ундаги навбатларни бартараф этиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилсин.
2. Белгилансинки:
туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади;
туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача қадар амалга оширилади.
4. Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўтказилган ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича ушбу давлат хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақидаги таклифларни 2023 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинсин.
7. Фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ички ишлар органларига сўровнома юбориш ва фикр олиш тартиби жорий этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Соғлиқни сақлаш ҳамда Ички ишлар вазирликлари ахборот тизимларини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 сентябрь,
540-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сон қарорига 1-ИЛОВА
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент фуқаролардан никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича аризаларни давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) орқали қабул қилиш ва туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва никоҳ уйларида (кейинги ўринларда — ФҲДЁ органи) далолатнома ёзувларини қайд қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этишда татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Регламент фақат Сирдарё вилояти ҳудудида 2023 йил 1 июлга қадар амал қилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида Марказ орқали мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач уларнинг сўровномасида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
Бунда, никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар Марказга ўзлари келиб мурожаат этади ва Марказ ходими никоҳланувчи шахслар номидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Белгиланган намунадаги сўровнома никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети) асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак.
Сўровномада никоҳланувчи шахслар томонидан никоҳни қайд этиш жойи ва тартиби (ФҲДЁ органи биносида, жумладан тантанали равишда ёки жойига борган ҳолда қайд қилиш) кўрсатилади. Никоҳланувчи шахслар сўровнома берилган вақтдан бошлаб бир ой давомида, бироқ никоҳни қайд этиш белгиланган кундан камида 2 кун олдин Марказга келган ҳолда никоҳни қайд этиш тартибига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
5. Марказ орқали мурожаат қилинган пайтда тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун йўлланмалар Марказ ходими томонидан берилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мустасно бўлиб, ушбу ҳолларда эллик ёшгача никоҳ тузувчи шахсларга фақат ОИВ-инфекцияси юзасидан мажбурий тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланма берилади.
6. Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда Марказга келиш имконияти бўлмаса, у ҳолда Марказга аризани улардан бири бериши мумкин, бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
7. Никоҳга кириш ҳақидаги сўровнома сўровномалар ҳисобга олинадиган махсус электрон дафтарда қайд этилиши керак.
8. Никоҳланувчи шахслар томонидан сўровнома белгиланган тартибда имзолангандан сўнг қуйидаги тўловлар амалга оширилади:
никоҳни қайд этганлик учун — «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда белгиланган миқдорлардаги давлат божи;
никоҳни тантанали вазиятда, шу жумладан жойига борган ҳолда қайд қилганлик учун (сўровномада кўрсатилган бўлса) белгиланган миқдорларда йиғим.
Тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан ҳар қандай тўловларни қабул қилиш ёки талаб қилиш тақиқланади.
9. Агар никоҳни қайд этиш бўйича сўровнома берилган вақтдан бошлаб никоҳ қайд этилгунга қадар никоҳланувчи шахслар ёки улардан бири никоҳ тузиш фикридан қайтса, тўловларни амалга оширган тарафнинг ёзма мурожаатига асосан тўланган пул маблағлари Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари.
10. ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.
Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи — болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.
11. Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг ФҲДЁ органига биргаликдаги ёзма ёки оғзаки мурожаатига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.03.00.00 Болаларнинг келиб чиқишини белгилаш]
12. ФҲДЁ органи никоҳни қайд қилишдан 15 кун олдин, яъни тиббий кўрик натижаларини қабул қилиш жараёнида қуйидагиларни амалга оширади:
никоҳланувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида сўровномадаги маълумотларни ва илова қилинган ҳужжатлар тўғрилигини текширади;
никоҳланувчи шахсларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилади;
агар никоҳланувчи шахсларнинг оталик белгиланмаган биргаликдаги болалари бўлса, у ҳолда уларга оталикни белгилаш тартибини тушунтиради;
қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича никоҳланувчи шахсларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текшириб кўради.
Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу — никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома (никоҳдан ажралганлик ҳақидаги маълумотнома) ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома (ўлим ҳақидаги маълумотнома) ва унинг вафот этган шахс билан тузилган никоҳи ҳақидаги маълумотнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.
13. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига мувофиқ:
лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
14. Никоҳланувчи шахсларнинг истакларига биноан никоҳ уларнинг қариндошлари ва танишлари иштирокида қайд этилади. Никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахслар томонидан белгиланган сонда гувоҳлар иштирок этиши мумкин.
15. Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органлари ходимлари никоҳни қайд этиш вақтида ўзларига маълум бўлган шифокорлик сирларидан иборат бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
16. Никоҳланувчилардан бири бетоблиги сабабли ФҲДЁ органига кела олмайдиган истисно ҳолларда никоҳ тузилганлиги шифохонада, уйда ёки бошқа тегишли жойда, никоҳланувчи иккала шахснинг иштирокида қайд қилинади. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида бу ҳақда тегишли белги киритилади.
17. Агар ФҲДЁ органига ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида ариза тушган бўлса, никоҳни қайд этиш бошқа муддатга қолдирилади. Бунда аризачига белгиланган муддатда зарур далилларни тақдим этиш тавсия қилинади. ФҲДЁ органи манфаатдор шахснинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан зарур текширув ўтказиши мумкин. Никоҳни қайд этиш вақти кейинга сурилганлиги ҳақида аризачилар хабардор қилинади. Никоҳни қайд этишга тўсиқ бўлувчи қонуний ҳолатлар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи уни қайд этишни рад қилади. Агар мазкур маълумотлар тасдиқланмаса, у ҳолда никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни текшириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
18. Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.
Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.
19. Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини бир ой ичида алмаштириши зарурлиги тўғрисида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.
Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда, ФҲДЁ органи бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
20. Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.
Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига хабарнома юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд қилинган ҳолатлар бундан мустасно.
Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
3-боб. Никоҳдан ажратиш
§ 1. Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларни уларнинг ўзаро розилигига кўра никоҳдан ажратишни қайд этиш
21. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги сўровномани Марказлар орқали қабул қилади.
Никоҳдан ажратиш юзасидан мурожаат қилган эр-хотин ўзлари келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими эр-хотинлар номидан сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, мурожаат қилган эр ёки хотин никоҳдан ажратишни қайд этадиган ФҲДЁ органини танлайди.
Марказ эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентнинг 4-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
22. Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги сўровномани бериш учун Марказга кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўрилганлиги ҳақида фуқаролар йиғини томонидан ФҲДЁ органига далолатнома тақдим этилади.
23. Эр ва хотин томонидан сўровнома белгиланган тартибда имзолангандан сўнг қуйидаги тўловлар амалга оширилади:
никоҳдан ажратишни қайд этганлик учун — «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорлардаги давлат божи;
Эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
ФҲДЁ органлари томонидан эр-хотинлардан ҳар қандай тўловларни қабул қилиш ёки талаб қилиш тақиқланади.
24. Агар никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича сўровнома берилган вақтдан бошлаб ажрим қайд этилгунга қадар эр-хотинлар никоҳдан ажралиш фикридан қайтса, тўловларни амалга оширган тарафнинг ёзма мурожаатига асосан тўланган пул маблағлари Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари.
25. Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
26. Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида сўровнома берилган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
27. Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги сўровномасида кўрсатилиши керак.
Никоҳдан ажратиш қайд этилгандан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.
§ 2. Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш
28. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 43 ва 219-моддаларига мувофиқ эр-хотиндан бири:
суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.
Бундай ҳолларда сўровномага қўшимча равишда қуйидагилар илова қилинади:
эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада умумий болалари ва мол-мулки юзасидан низолари йўқлиги тўғрисидаги розилиги.
Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр(хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
29. Никоҳдан ажратиш юзасидан мурожаат қилган эр ёки хотин ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими эр ёки хотин номидан ушбу Регламентнинг 5 ва 6-иловасидаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, мурожаат қилган эр ёки хотин никоҳдан ажратишни қайд этадиган ФҲДЁ органини танлайди.
30. Никоҳдан ажралишни хоҳловчи эр (хотин) ўз сўровномасида судланган эри (хотини)нинг жазони ўтаётган жойини ёхуд муомалага лаёқатсиз эри (хотини) васийсининг ёки бедарак йўқолган эри (хотини)нинг мол-мулкини бошқарувчининг манзилини, шунингдек никоҳдан ажратишда ўзи танлайдиган фамилияни кўрсатиши лозим.
Сўровномани қабул қилган Марказ шу куниёқ бу тўғрида жазони ижро этиш муассасасига ёхуд муомалага лаёқатсиз эр(хотин) васийсига ёки бедарак йўқолган эри (хотини)нинг мол-мулкини бошқарувчига, улар бўлмаганда эса — васийлик ва ҳомийлик органига хабарнома жўнатади.
Хабарномада болалар тўғрисида, эр (хотин)нинг умумий мулкида бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низонинг ёхуд меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр (хотин) таъминоти учун маблағлар тўлаш ҳақидаги низонинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш учун вақт кўрсатилган бўлиши керак.
Эр (хотин)дан бирининг сўровномаси бўйича никоҳдан ажратиш унинг иштирокида, Марказга ариза берилган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органида амалга оширилади.
31. Ўзаро болалари ва мулкий низолари бўлмаган ва 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни никоҳдан ажратиш эр-хотиннинг ўзаро розилигига кўра умумий қоидалар асосида ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.
32. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келганда ва суднинг тегишли ҳал қилув қарори бекор қилинганда никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан тикланиши мумкин.
Бу ҳолда ФҲДЁ органи никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини ва унинг асосида берилган тегишли гувоҳномани бекор қилади.
Томонлардан бири янги никоҳга кирган тақдирда никоҳ тикланиши мумкин эмас.
Бу ҳолда бедарак йўқолган деб топилган шахс мурожаат қилган тақдирда никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
§ 3. Суд қарори билан никоҳдан ажратишни қайд этиш
33. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ ФҲДЁ органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тугатилади.
34. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг Марказ орқали берган сўровномасига (7-илова) биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлик факти расмийлаштирилганлигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширади.
Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этиш, никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакилнинг сўровномаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
1998 йил 1 сентябрдан 2010 йил 15 сентябргача бўлган даврда қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига биноан амалга оширилади.
35. МДҲ мамлакати ва чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) агар давлатлараро битимда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, умумий тартибда ФҲДЁ органида қайд этилади.
Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентнинг 8-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
36. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Никоҳни қайд этиш _____ йил _________ ойининг ___ кунига тайинланди.
____________________________________________________ (аризани қабул қилган ходимнинг фамилияси ва имзоси)
Никоҳ қайд этилди д/ё ___________________________________ _________ йил ______________ ойи __________________ куни ____________________________________________________
(ФҲДЁ органи номи) ____________________________________________________ (д/ё.ни қайд қилган ходимнинг фамилияси ва имзоси)
Агар никоҳланувчилар никоҳни жойига чиққан ҳолда тантанали қайд этилишини хоҳлашса, улардан бирининг бу ерга __________ имзоси қўйилсин.
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Никоҳ тузишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Никоҳланувчи шахслар
Никоҳга кириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш
никоҳга кириш ёшига етганидан сўнг
2-босқич
Давлат хизматлари маркази ходими
1. Никоҳланувчилар номидан сўровнома тўлдириш ва ФҲДЁ бўлимига юбориш
2. Мажбурий тиббий кўрик учун йўлланма расмийлаштириш
бир соат ичида
3-босқич
Никоҳланувчи шахслар
Никоҳга кириш учун давлат божи, герб йиғими ва бошқа тўловларни амалга ошириш
сўровнома берилган вақтда
4-босқич
ФҲДЁ органи
Никоҳланувчиларнинг никоҳини қайд қилиш ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома бериш
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
(аризани қабул қилган ходимининг фамилияси ва имзоси)
Никоҳдан ажралганлик қайд этилди д/ё________ _________йил ___________ ойи _____ куни
Берилган гувоҳномалар ____________________
(серия, рақами)
_________________
(серия, рақами)
_____________________________________________________ (ФҲДЁ органи номи) _____________________________________________________ (д/ё ни қайд этган ФҲДЁ органи ходимининг
фамилияси ва имзоси)
Никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақида СЎРОВНОМА
Бизнинг мулкий низоларимиз ҳамда вояга етмаган фарзандларимиз йўқ ва ўзаро розилигимизга кўра Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ никоҳдан ажралишни қайд этишингизни сўраймиз. Никоҳдан ажралиш шартлари ва тартиби билан танишдик ҳамда ёлғон маълумотлар берганлигимиз учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдик. Ўзимиз ҳақимизда қуйидагиларни баён қиламиз.
8. Ажратилаётган никоҳ ҳақида (д/ё рақами ва санаси, қайд этган ФҲДЁ органи)
9. Ажралгандан сўнг фамилияси
10. Ажралишнинг сабаби
11. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (серия ва рақами)
Эр________________________ (фамилия ва имзо)
Хотин__________________________ (фамилия ва имзо)
_______ йил «___» ____________
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўзаро розилик асосида никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Эр-хотинлар
Никоҳдан ажратиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш
исталган вақтда
2-босқич
Давлат хизматлари маркази ходими
1. Эр-хотин номидан сўровнома тўлдириш ва ФҲДЁ бўлимига юбориш
мурожаат қилинган вақтда
2. Эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига хабар бериш.
сўровнома берилган вақтда
3-босқич
Эр ёки хотин
Никоҳдан ажратиш учун давлат божи, герб йиғими ва бошқа тўловларни амалга ошириш
сўровнома берилган вақтда
4-босқич
ФҲДЁ органи
Никоҳдан ажратишни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома бериш
уч ой муддатдан сўнг
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
_____________________________________________________ га (ФҲДЁ органи номи)
Никоҳдан ажралишни қайд этиш ________ йил _________________ ойи _________ кунига тайинланди.
____________________________________________________________________________________ (аризани қабул қилган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ва имзоси)
Никоҳдан ажралганлик ________ йил ______________ ойи ______ кунида _________-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилди ва ____________________ гувоҳнома берилди.
(серия, рақами)
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
_____________________________________________________ га (ФҲДЁ органи номи)
______________________________________ судининг _______ йил «_____»___ __________________ даги ҳукмига асосан ________ йилга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирги кунда ________________________________________ ________________________________________________ да жазони ўтамоқда.
Никоҳдан ажралишни қайд этиш ________ йил _________________ ойи _________ кунига тайинланди.
____________________________________________________________________________________ (аризани қабул қилган ходимининг фамилияси ва имзоси)
Никоҳдан ажралганлик ________ йил ______________ ойи ______ кунида _________-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилди ва ____________________ гувоҳнома берилди.
(серия, рақами)
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
_______________________________________________________ га
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Суд қарорига асосан никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Эр ёки хотин
Никоҳдан ажратиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш
суднинг қарори қонуний кучга киргандан сўнг
2-босқич
Давлат хизматлари маркази ходими
Эр-хотин номидан сўровнома тўлдириб, сўровнома ва суд қарорини ФҲДЁ бўлимига юбориш
мурожаат қилинган вақтда
3-босқич
Эр ёки хотин
Никоҳдан ажратиш учун давлат божи, герб йиғими ва бошқа тўловларни амалга ошириш
сўровнома берилган вақтда
4-босқич
ФҲДЁ органи
Никоҳдан ажратишни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома бериш
бир соат давомида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомнинг 4-бандида:
тўртинчи хатбошидаги «Давлат хизматлари агентлиги директорига» сўзлари «Тошкент давлат юридик университети ректори» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департаментлари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига;»;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига; Давлат хизматларини ривожлантириш маркази директорига; Интеллектуал мулк маркази директорига
2-даражали адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; юридик техникумлар директорларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига;
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» директорига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига;
3-даражали адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига; ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига
1-даражали юрист
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; юридик хизмат кўрсатиш марказлари бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига
2-даражали юрист
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, юридик хизмат кўрсатиш марказлари бош юристконсультларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига»;
ўн биринчи хатбошидан «Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига» сўзлари чиқариб ташлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
7. ФҲДЁ бўлими:
1 иш куни давомида бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда ушбу регламентнинг 10-бандида кўрсатилган давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлаш учун бола ҳақидаги маълумотларни ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади;
электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этади ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код қўйилган хабарномани юборади;
сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, 1 иш соати мобайнида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.
Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради.»;
«Бир марталик нафақа миқдоридан болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи чегириб қолинади.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойнинг 5 санасига қадар ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотлари асосида ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд этилган болалар сонига мувофиқ, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари тузилган солиштирма далолатномаларга асосан республика бюджети ҳисобидан доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштиради.
Бунда, давлат божи суммаси «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда тақсимланади.»;
ж) 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Тиббиёт муассасаси ходими
1. Бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот тизимига киритиш ҳамда ушбу тизим орқали ФҲДЁ бўлимига юбориш;
Бола туғилганидан сўнг 1 кун мобайнида
2. ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юбориш
Хабарнома келгандан сўнг 1 иш соати давомида
2-босқич
ФҲДЁ бўлими
1. Бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш
Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида
2. Электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этиш ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган QR-код қўйилган хабарномани юбориш
Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида
3. Сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш
4. Болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юбориш
Автоматик равишда
3-босқич
Тиббиёт муассасаси ходими
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга чоп этиб бериш
Маълумотнома келиб тушгандан сўнг дарҳол
4-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим
Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш
1 иш куни ичида
5-босқич
Мактабгача таълим вазирлиги
Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш
Автоматик равишда
6-босқич
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўйиш ва рўйхатга қўйилганлиги ҳақида ота ёки онага СМС хабар юбориш
1 иш куни ичида
7-босқич
Пенсия жамғармаси бўлими
1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш.
Автоматик равишда
2. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштириш.
Ҳар ойнинг 5 санасига қадар
3. ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотларига асосан ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд қилинган болалар сонига мувофиқ доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштириш
Жорий ойдан кейинги ойнинг 5 санасига қадар
8-босқич
Халқ банки
Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ота ёки онага СМС хабар орқали юбориш.
Мурожаат қилган вақтда
9-босқич
ФҲДЁ бўлими
Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб бериш
Мурожаат қилган вақтда
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
______________________
(сана)
_____________________
(рақам)
Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларидан фойдаланиш учун