Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.08.2000
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 июлдаги 280-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1999 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 1999 йил 19 июлдаги ПФ-2339-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 1 августдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 1750 сўм миқдоридаги тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 июндаги 247-сон қарори 1999 йил 1 августдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 июль,
349-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 июлдаги 349-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф
СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Тариф коэффициентлари

0‎ 1,000‎
1‎ 1,880‎
2‎ 2,068‎
3‎ 2,276‎
4‎ 2,502‎
5‎ 2,741‎
6‎ 2,991‎
7‎ 3,252‎
8‎ 3,521‎
9‎ 3,793‎
10‎ 4,070‎
11‎ 4,352‎
12‎ 4,641‎
13‎ 4,935‎
14‎ 5,232‎
15‎ 5,536‎
16‎ 5,842‎
17‎ 6,153‎
18‎ 6,468‎
19‎ 6,788‎
20‎ 7,112‎
21‎ 7,441‎
22‎ 7,773‎