Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 24 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунлари кучга кирганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 26 май,
135-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 26 майдаги 135-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 09/19/313/2938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 09/24/758/0926-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатида:
20-банддаги «Олий Мажлис котибияти» сўзлари «Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати аппаратлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Депутатлар, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги «Олий Мажлиси депутатларини» сўзлари «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенати аъзоларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 154-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 09/19/313/2938-сон; 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 09/24/758/0926-сон)