Ўзбекистон Республикасининг КОНСТИТУЦИЯВИЙ қонуни
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида
Мазкур Конституциявий Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 435-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига навбатдаги сайлов ҳамда Қонунчилик палатасини шакллантириш якунлари асосида амалга киритилган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) мақомини белгилаш, Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этишга ва унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) ҳамда бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигига доир муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Қонунчилик палатаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси (қуйи палата) кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади.
(2-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
3-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XVIII боби.
4-модда. Қонунчилик палатасига сайлов
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан белгиланади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 13-боби.
5-модда. Қонунчилик палатасининг ваколат муддати
Қонунчилик палатасининг ваколат муддати — беш йил.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 91-моддасининг учинчи қисми.
Ваколат муддати тугагач, Қонунчилик палатаси янги чақириқ Қонунчилик палатаси иш бошлагунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
6-модда. Қонунчилик палатаси депутати
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин.
Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси депутатлари ўз ваколатлари даврида илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонунчилик палатаси депутати дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Қонунчилик палатасининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд томонидан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси депутатига унинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 104-моддасининг биринчи қисми, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти.
Қонунчилик палатаси депутатининг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси депутатининг мақоми қонун билан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
7-модда. Қонунчилик палатаси ҳужжатлари
Қонунчилик палатаси ўзининг ваколатларига киритилган масалалар юзасидан, шунингдек палатанинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қонунчилик палатаси умумсиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар юзасидан баёнотлар ва мурожаатлар билан чиқиши мумкин, улар палатанинг қарори билан расмийлаштирилади.
Қонунчилик палатаси қарорлари, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 97-моддаси.
II. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ
8-модда. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
3) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;
4) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
6) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
7) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
8) божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
10) Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;
11) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
12) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
13) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
14) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
15) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш;
17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
19) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш;
20) парламент текширувини ўтказиш;
21) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатда кўриб чиқилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари
Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
6) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;
7) давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;
8) Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
10) Регламентни ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички-тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш;
11) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорларини қабул қилиш;
12) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 94-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
10-модда. Қонунчилик палатаси мажлиси
Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг Қонунчилик палатаси сессиялари даврида ўтказиладиган мажлисларидир.
Навбатдаги сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.
Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси сайловдан сўнг икки ойдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисини Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси очади ва Қонунчилик палатаси Спикери сайлангунга қадар унда раислик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Сенат Раиси, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурор иштирок этишлари мумкин.
(10-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Қонунчилик палатаси мажлисига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот органларининг, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилади.
Зарурат бўлганда, Қонунчилик палатаси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси мажлисларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
11-модда. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлислари
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Палаталарнинг қўшма мажлиси очиқ ва ошкора ўтказилади.
Палаталарнинг қўшма мажлиси, агар унда тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Палаталарнинг қўшма мажлисларида, агар қўшма мажлисда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси навбатма-навбат раислик қилади.
Палаталарнинг қўшма мажлисида эшитилган масалалар муҳокамаси натижалари юзасидан палаталарнинг қўшма қарори қабул қилиниши мумкин. Бунда овоз бериш, қоида тариқасида, алоҳида-алоҳида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Парламент сўрови, Қонунчилик палатаси депутати сўрови
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси давлат органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси депутати давлат органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари тегишинча парламент сўровига, Қонунчилик палатаси депутати сўровига жавобни Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланган тартибда ва муддатларда беради. Парламент сўровига, Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
III. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ СПИКЕРИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИ, ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ
13-модда. Қонунчилик палатаси Спикери
Сайловдан кейинги биринчи мажлисда Қонунчилик палатасининг депутатлари орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколат муддатига Қонунчилик палатаси Спикери сайланади. Қонунчилик палатаси Спикерлигига номзод кўрсатиш ва сайлаш тартиби Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери бўлиши мумкин эмас.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифасини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда сиёсий партия фракцияси (бундан буён матнда фракция деб юритилади) таркибига кириши мумкин эмас.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қонунчилик палатаси Спикери Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонунчилик палатаси Спикери ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
14-модда. Қонунчилик палатаси Спикерининг ваколатлари
Қонунчилик палатаси Спикери:
1) Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
2) Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
3) Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунларни маъқуллаш учун Сенатга юборади;
4) Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
5) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Қонунчилик палатаси ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
6) Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
7) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
8) Қонунчилик палатаси матбуот органларининг уставларини ва таҳрир ҳайъатлари таркибини ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди;
9) Кенгаш билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси матбуот органларининг бош муҳаррирларини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади;
10) Қонунчилик палатаси матбуот органларининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
11) Сенат, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Қонунчилик палатаси номидан иш кўради;
12) Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларини имзолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) Қонунчилик палатаси девони фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
(14-модда биринчи қисмининг 13-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 27 августдаги ЎРҚ-557-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131) Қонунчилик палатасининг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
132) Қонунчилик палатасига ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди;
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 27 августдаги ЎРҚ-557-сонли Қонунига асосан 131 ва 132-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон)
14) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва Қонунчилик палатаси Регламентида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Қонунчилик палатаси Спикери ўзининг ваколатига тааллуқли масалаларни Кенгаш муҳокамасига киритишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлигига номзодлар кўрсатиш ва сайлаш тартиби қонунда ҳамда Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси Спикерининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради.
Қонунчилик палатасининг Спикери йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, у йўқлигида эса Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари бажариб туради.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
16-модда. Қонунчилик палатаси Кенгаши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси Кенгаши палата мажлислари оралиғида заруратга қараб тўпланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Кенгашининг таркибига Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари, фракциялар раҳбарлари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари киради.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қонунчилик палатаси Кенгаши ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
17-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталарини сайлаш
Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда палата томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар сайланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 102-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарор билан белгиланади. Бунда бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция учун ажратилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Қўмита таркибига сайланмаган депутат унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли.
Қонунчилик палатаси қўмиталари Қонунчилик палатаси олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
18-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси қўмиталари:
1) ўз ташаббуси билан ёки Қонунчилик палатасининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан Қонунчилик палатаси бошқа қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) қонун лойиҳаларининг, қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонунчилик таклифларининг (бундан буён матнда қонунчилик таклифлари деб юритилади) дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ва уларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқишга тайёрлашни амалга оширади;
(18-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) қонун ҳужжатларининг лойиҳалари юзасидан хулосалар беради, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлиси кун тартибига киритиш, унинг устида ишлашни давом эттириш ёки асослантирилган ҳолда уни рад этиш тўғрисида Кенгашга таклифлар киритади;
(18-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) қонунчилик таклифлари юзасидан хулосалар беради, қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида Кенгашга таклифлар киритади;
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан 31-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
4) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳаси юзасидан хулосалар ва таклифлар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) фракциялар таклифига кўра жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини ўрганади;
(18-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
6) Қонунчилик палатасининг топшириғига ёки палата Кенгашининг тавсиясига биноан муайян қонун лойиҳаси ёки палата ваколатларига кирадиган бошқа масала юзасидан масъул бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) киритилган қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлари тузади, уларнинг таркибига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакилларини, мутахассислар ва олимларни, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларини жалб этади;
(18-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
8) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари вакилларининг улар томонидан киритилган қонун лойиҳасига тааллуқли масалалар юзасидан фикрларини эшитади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
81) қонунчилик таклифи ташаббускорлари томонидан киритилган қонунчилик таклифига тааллуқли масалалар юзасидан ушбу ташаббускорлар вакилларининг фикрларини эшитади;
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан 81-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
9) киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинаётган қарорлар матнига ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
10) давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосалари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши, Қонунчилик палатаси қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади;
(18-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) давлат органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади;
(18-модда биринчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
13) янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси қўмиталари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
19-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ишини ташкил этиш
Қонунчилик палатаси қўмиталари ишни ўз режаларига, шунингдек Қонунчилик палатаси, унинг Спикери ва Кенгаши топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этади.
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
20-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлислари
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлислари палата мажлислари оралиғида заруратга қараб ўтказилади.
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлислари, агар уларда қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганида Қонунчилик палатаси қўмиталари ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Қўмиталарнинг мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот органларининг, телевидение, радио ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
21-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қарорлари
Қонунчилик палатаси қўмиталари кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қўмита жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг давлат органларига юборилаётган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, узоғи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши керак.
22-модда. Қонунчилик палатаси комиссиялари
Қонунчилик палатаси муайян вазифаларни бажариш учун комиссиялар тузиши мумкин.
Комиссиялар Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан тузилади. Айни пайтда комиссияни тузишдан кўзланган мақсад ва унинг ваколатлари белгиланади.
Комиссиялар ўз фаолиятини зиммасига юклатилган вазифалар бажарилганидан кейин ёки Қонунчилик палатасининг қарорига биноан муддатидан илгари тугатади.
Комиссияларни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Фракциялар
(IV бўлим номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Фракциялар тўғрисида
Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.
Қаранг: мазкур Қонунниннг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.
Қонунчилик палатаси депутатининг фракцияга кириши тўғрисидаги қарор уларнинг мажлисларида қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракциянинг аъзоси бўлиши мумкин.
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин.
Фракцияларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Фракцияларни тузиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг камида беш нафар депутати фракция тузиш ҳуқуқига эга.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Фракциялар рўйхатдан ўтиши керак. Қонунчилик палатасининг мажлисида фракция раҳбари ёки бошқа вакили тегишинча фракция тузилгани ҳақида палатага ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Қонунчилик палатаси фракция тузилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-модда. Фракция раҳбари
Фракция ўз таркибидан фракция раҳбарини сайлайди.
Фракция раҳбари:
фракция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг келишилган нуқтаи назарини баён этади, улар бўйича расмий баёнотлар билан чиқади (фракция қарорига кўра мазкур ваколат фракциянинг бошқа аъзолари зиммасига ҳам юклатилиши мумкин);
Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва мансабдор шахслари билан фракция номидан музокаралар олиб боради;
фракциянинг партия раҳбар органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;
давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда фракция номидан иш юритади;
фракциянинг қарорларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
фракция мажлисларининг кун тартибини шакллантириш бўйича тавсиялар беради ҳамда муҳокамага киритилган масалаларни тайёрлаш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
фракция мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
фракция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва бошқа давлат органларининг раҳбарларини, экспертларни, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини таклиф этади;
фракция олдида турган вазифалардан келиб чиққан ҳолда фракция аъзоларига уларнинг ўз сайлов округларидаги фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашади;
фракциянинг самарали фаолияти учун зарур бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Фракция раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилади.
Фракция раҳбари фракция мажлисида сайланадиган ўринбосарига (ўринбосарларига) эга бўлади.
Фракция раҳбари йўқлигида унинг ваколатларини фракция раҳбарининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
Фракция раҳбари ваколатларининг муддатидан илгари тугатилиши тўғрисидаги қарор фракция мажлиси томонидан қабул қилинади.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Фракция ваколатлари
(25-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракция:
(25-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
1) Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти юзасидан таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилинаётган ҳар бир масала юзасидан музокараларда фракция вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши ҳуқуқидан фойдаланади;
(25-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
3) келишув комиссияси ва бошқа комиссиялар тузиш тўғрисида масала қўяди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Қонунчилик палатаси мажлисида давлат ҳокимияти органларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига уларнинг тасарруфига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан мурожаат этади;
(25-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан фракциянинг фикрини Қонунчилик палатаси депутатлари ўртасида тарқатади;
(25-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
6) палатанинг Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари ишида иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари, қонунчилик таклифлари ва бошқа қарорларнинг лойиҳалари юзасидан ўз таклифларини киритади;
(25-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
8) ҳукумат аъзоларини уларнинг фаолияти масалалари юзасидан эшитиш тўғрисида масала қўяди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) фракциянинг фаолияти учун зарур материаллар ва ҳужжатларни давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан талаб қилиб олади;
(25-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(25-модданинг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
251-модда. Парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат. Фракцияларнинг блокка бирлашиши
Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган фракция парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
(251-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Фракцияларнинг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;
қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;
Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
парламент сўровини юбориш тўғрисида Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
(251-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас.
(251-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ–90-сон Қонуни билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Фракция фаолиятини тугатиш
(26-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракция фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
1) фракциянинг ўз ташаббуси билан;
2) Қонунчилик палатасининг ваколат муддати тугаганда;
3) фракцияга кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган миқдор чегарасидан камайиб кетганда.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, тегишли сиёсий партиянинг фаолияти тугатилган тақдирда ҳам фракция тарқатиб юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ. КЕЛИШУВ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ. ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Қонунчилик ташаббуси
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимиятининг олий органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
Давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек бюджет моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда киритилиши мумкин.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
28-модда. Қонун лойиҳасининг Қонунчилик палатаси қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилганидан кейин Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси Кенгаши уни дастлабки тарзда кўриб чиқишни амалга оширадиган масъул қўмитани белгилайди.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 102-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқишда фракциялар иштирок этишга ҳақли.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш натижалари асосида масъул қўмита уни Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш ёки қонун лойиҳасини киритган органга (шахсга) қайтариш тўғрисида Қонунчилик палатаси Кенгаши олдига масала қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар киритилган қонун лойиҳаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Қонунчилик палатаси Регламентига мувофиқ бўлмаса, Қонунчилик палатаси Кенгаши қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(28-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
29-модда. Қонуннинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниши
Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, бир неча ўқишда кўриб чиқади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, конституциявий қонунни қабул қилиш ҳамда унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Овоз бериш очиқ ёки яширин бўлиши мумкин.
Овоз беришнинг шакли ва усули тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан Қонунчилик палатаси мажлисида ҳозир бўлган депутатларнинг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Сенатга юборилади.
Сенат қонунни маъқуллаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади.
Агар Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш ва эълон қилиш учун юборилади.
30-модда. Келишув комиссияси
Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин.
Келишув комиссиясининг ҳар бир палатадан кўрсатилган аъзолари ўз таркибидан кўпчилик овоз билан комиссиянинг ҳамраисини сайлайди.
Келишув комиссияси қонуннинг ягона матнини ишлаб чиқиш мақсадида Сенатнинг ҳар бир эътирозини алоҳида-алоҳида кўриб чиқади. Келишув комиссияси қонуннинг Сенат эътироз билдирмаган айрим моддалари таҳририни ўзгартириш тўғрисида, агар бундай ўзгартиришни Сенатнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган қонун моддаларининг таҳрири тақозо этадиган бўлса, қарор қабул қилишга ҳақли.
Келишув комиссияси ишининг натижалари юзасидан келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўз ичига олган хулоса қабул қилинади.
Келишув комиссиясини тузиш тартиби, комиссиянинг таркиби ва иши Регламентда белгиланади.
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 8 ноябрдаги 152-I-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 3 декабрдаги 112-I-сонли қарорлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш Тартиби.
31-модда. Келишув комиссиясининг таклифларини кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси келишув комиссиясининг хулосаси тақдим этилган кундан эътиборан ўн кун ичида унинг таклифларини кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши керак.
Қонунчилик палатаси келишув комиссиясининг таклифлари юзасидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
Келишув комиссиясининг таклифлари қабул қилинган тақдирда, қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Бундай ҳолларда қонун одатдаги тартибда қабул қилинади ва маъқуллаш учун Сенатга юборилади.
Агар Сенат томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси уни келишув комиссиясининг таҳририда қабул қилмаса ва Сенатнинг қонунни рад этиш тўғрисидаги қарорига рози эмаслигини билдирса, қонун аввалги қабул қилинган таҳририда овозга қўйилади.
Агар Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш ва эълон қилиш учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Қонунни имзолаш ва уни эълон қилиш
Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кундан кечиктирмай юборилади.
Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни олтмиш кун ичида имзолайди ва эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
33-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонуннинг Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқилиши
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
1) қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш;
2) қонунни бундан буён кўриб чиқмаслик;
3) қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда маъқуллаш.
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Сенатга маъқуллаш учун юборилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
331-модда. Қонунчилик таклифи ва уни кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига киритилганидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(331-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
34-модда. Қонунчилик палатасини тарқатиб юбориш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида қуйидаги ҳолларда тарқатиб юборилиши мумкин:
Қонунчилик палатаси таркибида унинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёки у бир неча марта Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда;
Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 94-моддасининг иккинчи қисми.
Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юборган тақдирда янги сайлов икки ой ичида ўтказилади.
Қонунчилик палатаси фавқулодда ҳолат амал қилиб турган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини Сенат бажаради, бундан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва конституциявий қонунлари мустасно.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан учинчи — олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
35-модда. Қонунчилик палатаси Регламенти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва мансабдор шахслари, шунингдек фракциялари фаолиятининг тартиби Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
(35-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти.
36-модда. Қонунчилик палатаси девони
Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва депутатлар фаолиятининг ташкилий, ахборот, моддий-техника таъминотини Қонунчилик палатаси девони амалга оширади.
Қонунчилик палатаси девони тузилмаси, штатлари, ходимларининг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар Қонунчилик палатаси Спикери томонидан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси девони ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари Қонунчилик палатасининг ваколат муддатига боғлиқ бўлмайди.
Қонунчилик палатаси девони юридик шахс ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси девонининг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Спикери томонидан тасдиқланадиган Низомда белгиланади.
37-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алоҳида сатрда назарда тутилади.
(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 27 августдаги ЎРҚ-557-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон)
38-модда. Қонунчилик палатасининг матбуот органлари
Қонунчилик палатаси ўз матбуот органларига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 12 декабрь,
434-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 215-модда, 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 153-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон; 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон; 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)