1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат моддий захираси]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/23/0023-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга ҳам сарфланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга оид нормалар мазкур Агентлик ташкил этилган санадан бошлаб тадбиқ этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Хайдаров зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 январдаги 23-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/23/0023-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларининг шакллантириш ва улардан фойланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилган.
Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғарма ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи қуйидагилар ҳисобланади:
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
б) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича Жамғармага йўналтириладиган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондидаги акциялар (улушлар)ни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқи ҳамда давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, уларга Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланадиган фоизлардан Жамғармага тушган маблағлар;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
в) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича жамланадиган бошқа манбалар, шу жумладан:
жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) олдидаги давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг қарзларини қоплаш учун Жамғармага тушган маблағлар;
(3-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферта ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;
давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятларини бузилганлиги учун неустойка суммалари;
4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очиладиган шахсий ҳисобварақларида жамланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг махсус валюта ҳисобрақамига тушади. Жамғарманинг махсус валюта ҳисобрақамига тушган хорижий валютадаги барча сумма ўрнатилан тартибда сотилади (мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолатлар ва алоҳида харажатлардан ташқари). Хорижий валютани сотишдан олинган миллий валютадаги маблағлар Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказилади ва ушбу Низомга мувофиқ тақсимланади.
5. Жамғармага барча турдаги манбалар бўйича тушган маблағлар солиққа тортилмайди.
3-боб. Жамғармага келиб тушган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш
92 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
5 фоизи — Жамғармага;
3 фоизи — Спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
б) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан ушбу банднинг «в» кичик банди ҳамда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушадиган маблағлар:
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
90 фоизи — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;
10 фоизи — Жамғармага;
в) маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;
г) хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини (бундан ушбу банднинг «б» кичик банди мустасно) сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига;
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
д) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
7. Давлат активларини сотишдан тушган маблағлардан давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилади.
Харидор олдида қопланмаган қарздорлик қисми бошқа давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қайтарилади, бунда савдо ташкилотчилари ёки воситачиларининг харажатлари қайтарилмайди.
Давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тегишли маблағ олувчиларнинг ҳисобварақларига йўналтирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида аниқ давлат активини сотишдан тушган маблағлар бошқа мақсадларга тўлиқ ёки қисман йўналтириш кўзда тутилган тақдирда, мазкур Низомнинг 6-банди маблағларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Бунда тушган маблағлар назарда тутилган мақсадларга:
сотиб олиш тўловлари (шу жумладан, ҳисобланган тақдирда - пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисобрақамларига йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно;
давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммаси, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилган ҳолда йўналтирилади.
9. Мазкур Низомнинг 3-бандининг «в» кичик бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг шахсий ҳисобварақларида жамланиб, тақсимланмайди ва белгиланган тартибда фойдаланилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
10. Давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бекор қилинганда:
маблағларни сотиб олувчига қайтариш, агар суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида келишуви билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўланган маблағлардан пенялар ёки жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) шартларига мувофиқ амалга оширилади;
давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича хорижий валютада тўланган тўловлар харидор розилиги билан маблағлар қайтарилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича белгиланган тартибда миллий валютада қайтарилиши мумкин;
хорижий валютада тузилган ва тўлов миллий валютада амалга оширилган давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича пеня ёки жарима, шартномани (битимни) бекор қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кундаги, бошқа ҳолларда эса шартнома (битим) белгиланган тартибда бекор қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича хорижий валютада ҳисобланади;
(10-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
11. Маблағларни мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақсимлаш қуйидагиларни чегирган ҳолда амалга оширилади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан бир йўла тўловлар;
белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан харидорларга қайтарилган маблағлар;
талабгорлар томонидан давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;
Жамғармага нотўғри тушган ва ортиқча ўтказилган, шунингдек аниқлаштирилгунгача суммалар;
давлат активларини сотиш, шу жумладан акцияларни иккиламчи оммавий таклиф қилиш, Агентлик бошқарувидаги давлатга тегишли акцияларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш бўйича депозитарий хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/168/0228-сон)
Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари буюртмаларига асосан давлат активларини хусусийлаштириш, давлат корхоналарини қайта ташкил этиш, давлат активларини хўжалик жамиятларига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ва устав фондига бериш мақсадида ҳамда давлат манфаатларини кўзлаб бошқа ҳолларда баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
хўжалик жамиятлари устав капиталидаги акцияларни (улушларни, пайларни), шунингдек, бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш ҳамда хўжалик жамияти томонидан алоқа мавжуд бўлмаган акциядорлар (иштирокчилар)нинг улуши қийматини нотариал идоранинг депозитига қўйиш натижасида уларга ўтган акциялар (улушлар)ни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
(11-банднинг саккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари манфаатларини ифодаловчи давлат вакиллари – жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
суд қарорлари асосида амалга оширилган харажатлар.
давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказишга;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг хизматлари, бошқа маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, амалий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича мустақил экспертлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, услубий ҳужжатлар, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларига мутахассисларни, шу жумладан хорижий ва консалтинг ташкилотларини жалб қилишга;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
хусусийлаштиришдан олдин чора-тадбирларни амалга ошириш учун Агентлик томонидан акциялари (улушлари) бошқариладиган хўжалик жамиятларига фоизсиз қарз (заём) маблағларини ажратишга;
Агентликнинг маъмурий ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, давлат активлари электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш харажатларига;
Агентлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга, шу жумладан, улар томонидан уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштиришга, шунингдек, Агентлик раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга.
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 219-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 09/22/219/0358-сон)
Бунда, ушбу банднинг иккинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўзда тутилган харажатларга маблағ, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиш йўли билан ажратилади ҳамда ушбу харажатлар Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган Низомга асосан амалга оширилади.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
13. Жамғарманинг жорий молия йили якуни бўйича қолдиқ маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
14. Жамғарма маблағларини бошқариш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
15. Жамғарма ишчи органи Агентликнинг Жамғармани юритиш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
16. Ишчи орган:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;
Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган харажатларни амалга оширади, Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади.
5-боб. Жамғарма маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича ҳисоб, ҳисобот ва назорат
17. Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасидаги ҳолатига кўра, ҳисобот ойининг 5-санасидан кечикмай Агентликка тақдим этилади
18. Жамғарма ҳисоботининг даромад ва харажат қисмидан қуйидагилар чегириб қолинади:
хато ва ортиқча кирим қилинган суммалар, шунингдек талабгорлар томонидан шартномалар (битимлар) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган маблағлар - улар қайтарилган даврда;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар — улар ўтказилган даврда.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар Жамғармага қайтарилиши ва мазкур Низомга мувофиқ тақсимланиши лозим.
19. Агентлик ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
20. Жамғармага тушадиган маблағлар ҳисоб-китобининг ўз вақтида олиб борилишини қуйидагилар таъминлайди:
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
маблағлар ўтказишга жавобгар ташкилотлар — бошқа манбалар бўйича.
6-боб. Якуний қоидалар
21. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари Жамғарма маблағларини тўғри тақсимлаш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб берадилар.
22. Жамғармадан маблағ олувчилар маблағлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ мақсадли ва тўғри фойдаланилиши юзасидан жавоб берадилар.
23. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 0.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жамғармага давлат активларини сотишдан маблағларни жамлаш
Давлат активларини сотиб олувчилар, савдо ташкилотчилари
Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловларини, пеня ва жарималар суммасини Жамғармага тўлаш
Шартномада белгиланган муддатларда
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, савдо ташкилотчилари
Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасини ҳисобини юритиш ва мониторинги
Ҳар куни
Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасининг Жамғармага тушишини назорат қилиш
Ҳар куни
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жамғарманинг бошқа манбалари бўйича маблағларни жамлаш
Бошқа манбалар бўйича Жамғармага тушган маблағлар ҳисобини юритиш ва мониторинги
Ҳар куни
Бошқа манбалар бўйича Жамғармага маблағлар тушишини назорат қилиш
Ҳар куни
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 118-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 229-модда) 1-илованинг 36-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)» 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига 1-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 121-модда) 13-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 143-модда) 5-банди.