Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июнь,
391-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.
3. Маблағларни хусусийлаштирилган корхоналарни амалий равишда қўллаб-қувватлашга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ва тадбиркорларнинг бизнес юритиш асосларига ўқишини ташкил этишга йўналтириш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
б) ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича Жамғармага йўналтириладиган давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси;
в) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича жамланадиган бошқа манбалар, шу жумладан:
корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларини (шу жумладан, якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан тушган маблағлар;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;
протоколни ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферта ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;
давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари;
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида жамланади.
(5-банднинг иккинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 г., № 09/17/810/0095)
6. Жамғармага барча турдаги манбалар бўйича тушган маблағлар солиққа тортилмайди.
3-боб. Жамғарма маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш
7. Жамғарма маблағларини тақсимлаш, ушбу Низомнинг 8 ва 10-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари, қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
а) 96,5 фоизи — кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли йўналтириш учун тижорат банкларига;
б) 1,5 фоизи — маблағларни мақсадли равишда бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, шу жумладан, тадбиркорлар учун ташкил этилган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига;
в) 2 фоизи — тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш, шу жумладан, давлат мулки ва хусусийлаштирилган объектлар электрон базаси ва реестрини шакллантириш, хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади)нинг бюджетдан ташқари жамғармасига.
Ушбу банднинг «б» ва «в» кичик хатбошиларда кўзда тутилган маблағлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тегишли маблағ олувчиларнинг ҳисоб рақамларига йўналтирилади.
Жамғарма маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, жумладан маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ва назоратни амалга ошириш ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига йўналтирилади, ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тасарруфида қолдириладиган шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи маблағлар бундан мустасно.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/433/1335-сон)
LexUZ шарҳи
8-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Бунда:
тушган маблағлардан давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилади. Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бекор қилинган тақдирда тегишли бюджетларга, Давлат рақобат қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига аввал йўналтирилган маблағлар қайтарилмайди;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/433/1335-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар уларнинг тушишига кўра ҳар ҳафтада йўналтирилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/433/1335-сон)
давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 25 фоизи миқдоридаги қисми Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилган ҳолларда маблағларнинг (Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тасарруфида қолдириладиган маблағлардан ташқари) қолган қисми ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган мақсадларга йўналтирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида аниқ давлат активини сотишдан тушган маблағлар бошқа мақсадларга тўлиқ ёки қисман йўналтирилган тақдирда, мазкур Низомнинг 7-банди маблағларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.
Бунда тушган маблағлар назарда тутилган мақсадларга:
сотиб олиш тўловлари (шу жумладан, ҳисобланган тақдирда — пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно;
давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммаси, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилган ҳолда йўналтирилади.
10. Давлат активлари олди-сотдиси бўйича тузилган ва бекор қилинган шартномалар, берилган қарзлар бўйича тушган пеня ва жарималар суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
қолган қисми — мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимланади.
11. Жамғарма маблағлари ҳисобидан берилган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар суммаси тўлиқ миқдорда Жамғарма ҳисобига ўтказилади.
12. Давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бекор қилинганда:
маблағларни сотиб олувчига қайтариш, агар суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида келишуви билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўланган маблағлардан пенялар ёки жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) шартларига мувофиқ амалга оширилади;
(12-банднинг учинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 г., № 09/17/810/0095)
(12-банднинг тўртинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 г., № 09/17/810/0095)
пенялар ва жарималар суммасини тақсимлаш мазкур шартнома (битим) бўйича илгари тўланган ва тақсимланмаган маблағлар Жамғарма ҳисоб рақамларида мавжуд бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар Жамғармага қайтарилганда (ундирилганда) мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун илгари ўтказилган маблағлар маблағ олувчилар томонидан Жамғармага қайтарилиши лозим, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларига йўналтирилган маблағлар бундан мустасно.
13. Маблағларни мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимлаш қуйидагиларни чегирган ҳолда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан бир йўла тўловлар;
хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида ташкил этилган хусусийлаштирилган корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш тадбирларини (симпозиумлар, конференциялар, форумлар, семинарлар, тренинг ва ўқув курслари, ташрифлар, акциялар, кўргазма ва танловлар, оммавий ахборот воситаларида чиқиш ва ёритишлар ва бошқалар) ўтказиш харажатлари;
белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан харидорларга қайтарилган маблағлар;
талабгорлар томонидан давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;
Жамғармага нотўғри тушган ва ортиқча ўтказилган, шунингдек аниқлаштирилгунгача суммалар;
давлат активларини сотиш, шу жумладан акцияларни иккиламчи оммавий таклиф қилиш, давлатга тегишли акцияларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш бўйича депозитарий хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари буюртмаларига асосан давлат активларини хусусийлаштириш, давлат корхоналарини қайта ташкил этиш, давлат активларини хўжалик жамиятларига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ва устав фондига бериш мақсадида ҳамда давлат манфаатларини кўзлаб бошқа ҳолларда баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган шартлар ва мезонларга асосан жалб қилинганда, амалий тадқиқотларни бажариш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, методик ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёрлаш бўйича илмий-тадқиқот, аудиторлик, молия, консалтинг, бошқа хорижий ва маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, мустақил экспертлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
суд қарорлари асосида амалга оширилган харажатлар.
14. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан харажатларни амалга оширишда товар етказиб берувчилар билан шартномалар қуйидаги ҳолатларда танлов (танлаб олиш)ни ўтказмасдан тузилиши мумкин:
давлат активлари тўғрисидаги рекламаларни ва ахборот тусидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, шунингдек реклама ва эълонларни ташқи реклама воситаларида (билбордлар, баннерлар ва бошқаларда) жойлаштириш;
давлат активларини сотишда, шунингдек юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни ва бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олишда биржа ва биржадан ташқари савдоларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш;
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни амалга ошириш;
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказида Давлат рақобат қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини, шунингдек давлат ишончли вакиллари ва хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ўқитиш;
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Приватинформсистем» ахборот технологиялари маркази» ДУК томонидан замонавий ахборот-технологик компьютер дастурларини, электрон маълумотлар базаси ва реестрларини, локал компьютер тармоғини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улар бўйича хизмат кўрсатиш;
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат тендер комиссияси қарорлари асосида маҳаллий ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
баҳоловчи ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш. Баҳоловчи ташкилотлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Низомга мувофиқ қопланади.
15. Жамғарманинг жорий молия йили якуни бўйича қолдиқ маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
4-боб. Кичик тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига маблағлар ажратиш
16. Кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш Жамғармадан тижорат банкларига (кейинги ўринларда банклар деб аталади) маблағлар ажратиш йўли билан амалга оширилади:
а) кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун улар томонидан кредитлар берилганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўпи билан 4 фоизга ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар (кейинги ўринларда субсидиялар деб аталади);
б) кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига кредитлар бериш учун муддатлилик, тўловлилик ва қайтаришлик асосида кредит ресурслари (кейинги ўринларда ресурслар деб аталади).
17. Субсидия ва ресурслар мақсадли ҳисобланади ва кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун банклар томонидан миллий валютада кредитлар беришда қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:
тайёр маҳсулот, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришнинг, шунингдек хизмат (иш) турларининг янги қувватларини ташкил қилишга;
мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилашга, шу асосда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, рақобатбардош, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар чиқарилишини кенгайтириш, маҳсулот ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтиришни таъминлашга;
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларини, бошқа асосий фондларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга.
18. Субсидия ва ресурслар устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган банкларга мақсадли субсидиялар бериш (кредит линиялари очиш) тўғрисида Давлат рақобат қўмитаси ва бош банк ўртасида тузиладиган Бош келишувга асосан ажратилади.
19. Бош келишув тузиш учун банклар Давлат рақобат қўмитасига:
банкнинг тегишли бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий йиғилиши) томонидан тасдиқланган Бош келишув тузиш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхасини;
ҳудудлар бўйича жорий календарь йили учун ресурслар (субсидиялар ҳажми)га бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобини тақдим этади.
20. Давлат рақобат қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Давлат рақобат қўмитаси билан Бош келишув тузган банкларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар (кейинги ўринларда Ҳудудий идоралараро комиссиялар деб аталади) томонидан тасдиқланган илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳалари рўйхатини тақдим этади.
21. Банклар танланган лойиҳаларнинг мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқлиги ва ажратиладиган субсидиялар суммаси ҳисоб-китобининг ишончлилиги, шунингдек ресурслар ва улар бўйича фоизларнинг Жамғармага ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб берадилар.
5-боб. Банкларга субсидиялар ажратиш тартиби
22. Банкларнинг жойлардаги филиаллари кичик тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича банкларнинг кредит сиёсатида белгиланган мезонлар доирасида кўриб чиқадилар.
Илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизидаги инвестиция лойиҳаларини банк филиаллари томонидан кўриб чиқиш ва танлаш Ҳудудий идоралараро комиссиялар тасдиқлаган лойиҳалар жумласидан амалга оширилади.
23. Кредит бериш тўғрисидаги қарор банкларнинг тегишли кредит қўмиталари томонидан қабул қилинади. Бунда кредит шартномасида фоиз тўловларининг бир қисми Жамғармадан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан қопланиши кўрсатилиши лозим.
Кредит беришни маъқуллаш тўғрисидаги банкнинг тегишли кредит қўмитаси қарори нусхаси Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органига тақдим этилади.
24. Субсидиялар ажратиш учун банклар ҳар ойда, ойнинг 25-санасидан кечикмасдан ҳудудлар бўйича фоиз тўловлари юзасидан субсидия тақдим этиладиган кредитлар рўйхатини ҳамда аниқ кредит бўйича субсидия суммасини илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига субсидияларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотни тақдим этадилар.
Тақдим этилган материаллар Давлат рақобат қўмитаси томонидан улар тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Субсидиялар ажратиш учун асослар етарли эмас деб эътироф этилган тақдирда, Давлат рақобат қўмитаси сабаблари изоҳланган ҳолда рад этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
25. Субсидиялар қарз олувчилар — лойиҳа ташаббускорлари томонидан фоиз тўловлари тўланганда ажратилади. Бунда қарз олувчи — лойиҳа ташаббускори кредит шартномасида кўзда тутилган фоиз тўловларини Жамғарма томонидан қопланадиган субсидия бўйича тўлов қисмини чегирган ҳолда тўлайди.
26. Жамғармадан субсидиялар ҳар ойда Бош келишувда кўзда тутилган миқдор ва Жамғарма маблағлари қолдиғи доирасида ажратилади.
Субсидия ажратиш учун буюртманомалар субсидия чегирилиб, лойиҳалар ташаббускорлари томонидан кредитнинг ҳақиқатда қопланган фоизли харажатлари суммасини кўрсатган ҳолда, бош банк томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади.
Жамғарма томонидан субсидиялар мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган буюртманомалар тақдим этиш ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай бош банк ҳисоб рақамига маблағларни ўтказиш йўли билан ажратилади.
кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
банк кредит шартномасини бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилганда ва ундирувни мулкка (гаровга) қаратганда;
ушбу кредитга «фоиз ўстирмаслик» мақоми қўлланилганда.
28. Агар:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарганда, ажратилаётган субсидиялар суммаси кредит расмийлаштирилган кунда қайд этилган даражада ўзгаришсиз қолади;
кредит шартномаси бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу шартнома бўйича ажратилган субсидиялар кредит шартномасини бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги суд қарори кучга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида бош банк томонидан Жамғармага қайтарилади.
29. Бош банк томонидан фойдаланилмаган ва Жамғармага қайтарилган субсидиялар мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимланмайди ва 4-бобда кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади.
6-боб. Банкларга ресурслар ажратиш тартиби
30. Ресурслар тузилган Бош келишув ва Жамғарма қолдиқ маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасини йиллик икки фоизга камайтирилганига тенг фоиз ставкасида бош банкка ажратилади.
Ресурслар ва улар бўйича фоизлар қарз олувчилар — лойиҳа ташаббускорларига кредитлар ажратилишидан ва улар томонидан қайтарилишидан қатъи назар, Бош келишув шартларига мувофиқ бош банк томонидан қайтарилади.
31. Бош келишувни тузган банклар маблағлар олиш учун ҳар ойда Давлат рақобат қўмитасига ҳудудлар ва қарз олувчилар — лойиҳа ташаббускорлари бўйича кредит ажратиш тўғрисида кредит қўмитасининг қарори, кредитнинг умумий суммаси, кредит бўйича Жамғармадан илгари олинган маблағлар суммаси ва олинадиган маблағлар бўйича буюртманома суммаси тўғрисида маълумотлар кўрсатилган буюртманома тақдим этадилар.
32. Банклар ажратилган ресурслар ҳисобидан лойиҳа ташаббускорига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ставкада уч йилгача муддатга кредитлар беради.
Банклар илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизидаги инвестиция лойиҳаларини Ҳудудий идоралараро комиссиялар тасдиқланган лойиҳалар таркибидан кўриб чиқилади ва танланади.
33. Қабул қилинган буюртманомаларга асосан Давлат рақобат қўмитаси банкларга маблағларни ўтказади. Давлат рақобат қўмитаси билан Бош келишувлар тузган банклар маблағ олиш учун киритилган буюртманомаларнинг тўғрилиги ва кредитларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг юритишга жавобгардирлар.
34. Банклар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан ажратилган ресурслари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган кредитлар тўғрисида қарз олувчилар — лойиҳа ташаббускорлари бўйича маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига тақдим этадилар.
35. Олинган ресурслар ва улар бўйича фоизлар маблағларини қоплаш Бош келишувлар шартларига мувофиқ банклар томонидан ҳар ойда амалга оширилади.
36. Бош банк томонидан Жамғармага қайтарилган ресурслар (улар бўйича фоизлар билан биргаликда) мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимланмайди ва 4-бобда кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади.
7-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
37. Жамғармани бошқариш Давлат рақобат қўмитасининг Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси томонидан амалга оширилади, бошқарма:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;
Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонунчиликда кўзда тутилган харажатларни амалга оширади, Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;
қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
38. Давлат рақобат қўмитасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бош бошқармаси, Хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳудудий бўлимлари ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ҳудудий бўлимлари:
Ҳудудий идоралараро комиссиялар тасдиғига киритиш учун илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизидаги инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва танлашда иштирок этади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ресурслар олиш тўғрисидаги банкларнинг буюртманомаларини ва Жамғармадан олинган ресурслар ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисидаги банклар томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқишда иштирок этади;
кичик тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши бўйича таҳлил ва мониторинг олиб боради ва уларнинг амалга оширилиши бўйича маълумотлар тайёрлайди.
8-боб. Жамғарма маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича ҳисоб, ҳисобот ва назорат
39. Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий органлар томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасидаги ҳолатига кўра, ҳисобот ойининг 5-санасидан кечикмай Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади.
40. Жамғарма ҳисоботининг даромад ва харажат қисмидан қуйидагилар чегириб қолинади:
хато ва ортиқча кирим қилинган суммалар, шунингдек талабгорлар томонидан шартномалар (битимлар) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган маблағлар — улар қайтарилган даврда;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар — улар ўтказилган даврда.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар Жамғармага қайтарилиши ва мазкур Низомга мувофиқ тақсимланиши лозим.
41. Давлат рақобат қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
43. Жамғармага тушадиган маблағлар ҳисоб-китобининг ўз вақтида олиб борилишини қуйидагилар таъминлайди:
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари –қонунчиликка мувофиқ биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича;
Давлат мулкини ижарага бериш марказлари — давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пенялар ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси бўйича;
маблағлар ўтказишга жавобгар ташкилотлар — бошқа манбалар бўйича.
9-боб. Якунловчи қоидалар
44. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари Жамғарма маблағларини тўғри тақсимлаш, шунингдек қонунчиликка мувофиқ Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб берадилар.
45. Жамғармадан маблағ олувчилар маблағлардан қонунчиликка мувофиқ мақсадли ва тўғри фойдаланилиши юзасидан жавоб берадилар.
46. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммасини Жамғармага йўналтириш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жамғарманинг бошқа манбалари бўйича маблағларни жамлаш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Жамғарма маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ҳисобот ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Фоизли харажатларни ҳисоблаш ва субсидия ажратишга
Кредит қайтариш жадвалига асосан қайтарилган ҳолатларда, лойиҳа ташаббускори томонидан белгиланган ставка миқдоридаги субсидиялар чегирилган ҳолда (14% — 4% = 10%) ёпилган асосий қарздан келиб чиқиб (500 000 000,0 сўм / 36 ой = 13 888 889,0 сўм) ҳар ойда фоизли харажатлар тўланади.
Лойиҳа ташаббускори томонидан қайтариш жадвалига мувофиқ тўланган асосий қарз ва фоиз харажатларидан келиб чиққан ҳолда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси томонидан ҳар ойда бош банкка 4% субсидиялар ажратилади.
Асосий қарзни тенг улушларда ҳар ойда қайтариш жадвалига асосан қайтарилган ҳолатларда ҳар ойлик фоизли харажатларни ҳисоблаш қуйидаги жадвалда келтирилган:
Т/р
Сана
Жадвалга мувофиқ асосий қарз
Асосий қарз қолдиғи
Жами ҳисобланган фоизлар
Лойиҳа ташаббускори
томонидан фоиз ставкаси бўйича субсидия чегирилган ҳолда қайтариладиган
Кредит муддатидан олдин қайтарилган ҳолатларда (қайтариш жадвалидаги муддатдан олдин), лойиҳа ташаббускори томонидан белгиланган ставка миқдоридаги субсидиялар чегирилган ҳолда (12% — 3% = 9%) ҳақиқатда қайтарилган асосий қарздан келиб чиқиб ҳар ойда фоизли харажатлар тўланади.
Лойиҳа ташаббускори томонидан кредитлар ҳисобот ойида ҳақиқатда қайтарилган асосий қарздан ва фоизли харажатлардан келиб чиққан ҳолда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси томонидан бош банкка субсидиялар ажратилади.а
Асосий қарз муддатидан олдин қайтарилган ҳолатларда (қайтариш жадвалидаги муддатдан олдин) ҳар ойлик фоизли харажатларни ҳисоблаш қуйидаги жадвалда келтирилган:
Т/р
Сана
Жадвалга мувофиқ асосий қарз
Ҳақиқатда қайтарилган асосий қарз
Асосий қарз қолдиғи
Жами ҳисобланган фоизлар
Лойиҳа ташаббускори
томонидан фоиз ставкаси бўйича субсидия чегирилган ҳолда қайтариладиган
Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган субсидия
Кредит бўйича жами тўловлар
а
б
в
г
д = (е+ж)
е
ж
з=(в+д)
1.
1-ой
13 888 889
27 777 780
472 222 220
4 931 507
3 698 630
1 232 877
18 820 396
3
2.
2-ой
13 888 889
35 000 000
437 222 220
4 657 534
3 493 151
1 164 384
18 546 423
3.
3-ой
13 888 889
15 000 000
422 222 220
4 312 329
3 234 247
1 078 082
18 201 218
4.
4-ой
13 888 889
17 500 000
404 722 220
4 164 384
3 123 288
1 041 096
18 053 273
5.
5-ой
13 888 889
13 888 890
390 833 330
3 991 781
2 993 836
997 945
17 880 670
6.
6-ой
13 888 889
13 888 890
376 944 440
3 854 794
2 891 096
963 699
17 743 683
7.
7-ой
13 888 889
13 888 890
363 055 550
3 717 808
2 788 356
929 452
17 606 697
8.
8-ой
13 888 889
27 777 780
335 277 770
3 580 822
2 685 616
895 205
17 469 711
9.
9-ой
13 888 889
75 000 000
260 277 770
3 306 849
2 480 137
826 712
17 195 738
10.
10-ой
13 888 889
13 888 890
246 388 880
2 567 123
1 925 342
641 781
16 456 012
11.
11-ой
13 888 889
13 888 890
232 499 990
2 430 137
1 822 603
607 534
16 319 026
12.
12-ой
13 888 889
13 888 890
218 611 100
2 293 151
1 719 863
573 288
16 182 040
13.
13-ой
13 888 889
13 888 890
204 722 210
2 156 164
1 617 123
539 041
16 045 053
14.
14-ой
13 888 889
13 888 890
190 833 320
2 019 178
1 514 383
504 794
15 908 067
15.
15-ой
13 888 889
13 888 890
176 944 430
1 882 192
1 411 644
470 548
15 771 081
16.
16-ой
13 888 889
37 500 000
139 444 430
1 745 205
1 308 904
436 301
15 634 094
17.
17-ой
13 888 889
25 000 000
114 444 430
1 375 342
1 031 507
343 836
15 264 231
18.
18-ой
13 888 889
13 888 890
100 555 540
1 128 767
846 575
282 192
15 017 656
19.
19-ой
13 888 889
13 888 890
86 666 650
991 781
743 836
247 945
14 880 670
20.
20-ой
13 888 889
13 888 890
72 777 760
854 794
641 096
213 699
14 743 683
21.
21-ой
13 888 889
13 888 890
58 888 870
717 808
538 356
179 452
14 606 697
22.
22-ой
13 888 889
20 000 000
38 888 870
580 822
435 616
145 205
14 469 711
23.
23-ой
13 888 889
13 888 890
24 999 980
383 561
287 671
95 890
14 272 450
24.
24-ой
13 888 889
24 999 980
0
246 575
184 931
61 644
14 135 464
25.
25-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
26.
26-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
27.
27-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
28.
28-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
29.
29-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
30.
30-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
31.
31-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
32.
32-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
33.
33-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
34.
34-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
35.
35-ой
13 888 889
0
0
0
0
13 888 889
36.
36-ой
13 888 885
0
0
0
0
13 888 885
ЖАМИ
500000000
500000000
57 890 409
43 417 806
14 472 602
557 890 409
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда) 7-банди бешинчи хатбошидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда):
а) 3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги «тегишли бюджет даромадига» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган давлат мулки ижарасидан маблағлар, шунингдек ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ҳафтада қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги «тегишли бюджет даромадига» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7 ва 14-бандларидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ҳокимлигининг муниципал мулк объектларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 6 июлдаги 199-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 28-сон, 314-модда) 2-банди иккинчи хатбошидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):
а) 2-илованинг 11-банди, 41, 51 ва 88-бандларининг учинчи хатбошидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 2-банди ўн саккизинчи хатбошидаги ва 84-банднинг учинчи хатбошидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-илованинг 2-банди ўн еттинчи хатбошидаги ва 89-банднинг учинчи хатбошидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-илованинг 2-банди ўн еттинчи хатбошидаги, 18-банди биринчи хатбошидаги ва 19-бандаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 13-сон, 159-модда) 3-бандидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳар йиллик «савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) 4-иловадаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан маблағлари тушаётган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобига» сўзлари «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан тушадиган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 40-модда) 1-банди учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 43-сон, 549-модда) 6-илованинг 5-банди.